30.04.202512:10
🇺🇿🟦🟦🟦🟦
Бугун юртимиз ҳаётида муҳим сана. Икки йил олдин, "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Референдумда қатнашиб, ўз Конституциявий ҳуқуқимиздан фойдаланган, ўз фуқаролик позициямизни билдиргандик!
✅ Ўшандан бери ҳужжатдаги ҳар бир модда, аста-секин, ҳаётимизга, оиламизга, ишимизга, ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишга кириб келяпти. Депутатларимиз муносабатларидаям Конституциянинг аҳамияти акс этяпти:
🚫Адолат СДП етакчиси Робахон Махмудова янгиланган асосий Қонунимизнинг конституциявий нормалари жамиятимиз ва давлатимиз, таъбир жоиз бўлса, мамлакатимизда яшайдиган ҳар бир инсон ҳаётида амал қилаётганлигини, бу эса, жамиятимиз эришган энг катта ютуқлардан бири ҳисобланишини таъкидлади.
🚫 Ойдин Абдуллаева Конституциянинг 57-моддаси асосида пенсияни икки йилгача орқага қараб тўлаш тартиби киритилганини айтиб ўтди. Яъни, агар кекса бир одам ўз вақтида пенсия ололмаган бўлса, энди у шу маблағни 24 ой оралиғида тўлиқ қайтариб олиши мумкин. Бу эса ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқий манфаатларнинг амалдаги аксини намоён қилади.
🚫Мадина Баратова Конституцияда тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли эканлиги, давлат эса қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаши жой олганлигини эътироф этган бўлса,
🚫Севара Убайдуллаева янги Конституция хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик эркинлигини қонунда мустаҳкамлаганини, бу 65-моддада очиқ-ойдин ёзилганлигини қайд этди. Шу асосда мамлакатда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар очиляпти — мулкка ҳеч ким тегмайди, бизнес қилишда тўсиқлар олиб ташланаётгани буни тасдиқлайди.
🚫 Шахноза Жолдасовага кўра эса, 55-моддада ҳар бир инсоннинг ўз ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи белгиланган. Бу — “адолатни фақат таниш-билиш орқали эмас, суд орқали топаман” деган инсон учун энг катта кафолат. Судлар халққа яқинлаштириляпти, имкониятлар кенгайяпти, қонун устувор бўляпти.
🚫 Нодир Тилаволдиев киритилган ўзгартиришларда энг аҳамиятли нормалардан бири — фуқароларга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилиши, содда қилиб айтганда, қонун лойиҳасини парламентга киритиш имконияти берилиши деб ҳисобламоқда.
♾ Хуллас ҳар кимнинг фикри бир томонга қаратилган: Халқимиз “ўзим овоз берган қонун, энди менинг манфаатимни ҳимоя қиляпти” деб фахр билан айта олади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
29.04.202506:31
🛡 Бола ҳақ-ҳуқуқи дахлсиз. Давлат қонунни янада қатъийлаштиради
Бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласи энди биргина ахлоқий бурч эмас — у қонун билан янада қаттиқроқ ҳимояланади.
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисини болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, айниқса, жинсий характеридаги хатарларга қарши қонун лойиҳаси билан бошлаб олдик.
🔴 Болалар тасвири туширилган порнографик контент тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш — жиддий жазога олиб келади. Энг ками жаримадан бошланиб, озодликдан маҳрум қилишгача.
🔴 Тергов ва суд жараёнида вояга етмаганлар сўроқ қилинишида қонуний вакил — яъни ота-она ёки ҳомий иштирок этиши шарт қилиб қўйилади.
🔴 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни сўроқ қилиш муддати аниқ тартибга солиняпти: 30 дақиқадан 4 соатгача. Бунда бу танаффуслар билан, боланинг ёши ва руҳий ҳолатидан келиб чиқиб қилинади.
Ҳар бир бола ўзини хавфсиз ҳис қилишга ҳақли. Зўравонликдан ҳимоя — фақат оила эмас, давлатнинг ҳам мажбуриятидир. Янги ўзгаришлар нафақат жазони кучайтириш, балки болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини реал механизмлар орқали таъминлашгаям қаратилган.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласи энди биргина ахлоқий бурч эмас — у қонун билан янада қаттиқроқ ҳимояланади.
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисини болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, айниқса, жинсий характеридаги хатарларга қарши қонун лойиҳаси билан бошлаб олдик.
Хўш, нималар ўзгаради?
🔴 Болалар тасвири туширилган порнографик контент тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш — жиддий жазога олиб келади. Энг ками жаримадан бошланиб, озодликдан маҳрум қилишгача.
🔴 Тергов ва суд жараёнида вояга етмаганлар сўроқ қилинишида қонуний вакил — яъни ота-она ёки ҳомий иштирок этиши шарт қилиб қўйилади.
🔴 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни сўроқ қилиш муддати аниқ тартибга солиняпти: 30 дақиқадан 4 соатгача. Бунда бу танаффуслар билан, боланинг ёши ва руҳий ҳолатидан келиб чиқиб қилинади.
Нима учун бу муҳим?
Ҳар бир бола ўзини хавфсиз ҳис қилишга ҳақли. Зўравонликдан ҳимоя — фақат оила эмас, давлатнинг ҳам мажбуриятидир. Янги ўзгаришлар нафақат жазони кучайтириш, балки болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини реал механизмлар орқали таъминлашгаям қаратилган.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

28.04.202511:09
🟦🟦🟦 Бир инсон хатоси — бутун юрт шаънига доғ бўлмасин!
⚠️Яқинда, Дубайда содир бўлган тартибсизлик ҳаммамизни ўйга толишга, керак бўлса хатти-ҳаракатларимизни қайта тафтиш қилишга мажбур қилади.
Айрим юртдошларимиз хорижда қонунбузарлик содир этиб, биргина ўзини эмас, балки бутун миллатимиз, Ўзбекистонимиз номини ҳам ерга ураётган ҳолатлар учрамоқда.
✅Бундан ташқари, қонунбузарлик ҳолатлари хорижий давлатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги муносабатларимизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Битта ноқонуний ҳаракат — кўп йиллик меҳнат ва ишончни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас" - Р. Ҳакимов.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚠️Яқинда, Дубайда содир бўлган тартибсизлик ҳаммамизни ўйга толишга, керак бўлса хатти-ҳаракатларимизни қайта тафтиш қилишга мажбур қилади.
Айрим юртдошларимиз хорижда қонунбузарлик содир этиб, биргина ўзини эмас, балки бутун миллатимиз, Ўзбекистонимиз номини ҳам ерга ураётган ҳолатлар учрамоқда.
🏢 Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ҳам ҳақли фикрни илгари сурмоқда: Қаерда юрмайлик, ким бўлмайлик, биз энг аввало — Ўзбекистон фарзандимиз! Ҳар бир ҳаракатимиз ортидан юртимиз ҳақида тасаввур шаклланади.
✅Бундан ташқари, қонунбузарлик ҳолатлари хорижий давлатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги муносабатларимизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Битта ноқонуний ҳаракат — кўп йиллик меҳнат ва ишончни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас" - Р. Ҳакимов.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
26.04.202506:15
🚙 Энди янги автотранспортни онлайн рўйхатдан ўтказса бўлади
💬 "Вазият, вақт тўғри келмаяпти", "турнақатор навбатга тоқатим йўқ" дейдиган баҳоналарга ҳожат йўқ.
✅ Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги "Файзобод" РЎ ва ИО бўлимида синовдан ўтказилётган экан. Муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудлардаяам жорий этилармиш.
Ариза қандай берилади, тартиби қанақа видеодан билиб олсангиз бўлади🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
💬 "Вазият, вақт тўғри келмаяпти", "турнақатор навбатга тоқатим йўқ" дейдиган баҳоналарга ҳожат йўқ.
🔜My.gov.uz орқали автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имкони синов тариқасида йўлга қўйилибди.
✅ Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги "Файзобод" РЎ ва ИО бўлимида синовдан ўтказилётган экан. Муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудлардаяам жорий этилармиш.
Ариза қандай берилади, тартиби қанақа видеодан билиб олсангиз бўлади🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
25.04.202507:56
🤷🏻♂️ Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочилар. Биз қаерда адашяпмиз?
😎 O'zLiDeP депутати Абдуманноп Буриев масалани шахсан ўзи бориб ўрганибди. Депутатимизам тадбиркорларга қулай ва ишончли муҳит яратиш тарафдори.
🔹 Нима гап-сўз, қандай ечим видеони тўлиқ вариантидан билиб олсангиз бўлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Пойтахтимиздаги “Тесто” ресторанлар тармоғи таъсисчиси Замира Раҳмонованинг мурожаати шуни кўрсатдики, бизда муаммони ҳал қилиш ўрнига муаммо яратишга ихтисослашган ижро амалиёти ҳали ҳам йўқолмаган. Тадбиркорни огоҳлантирмай, тушунтириш бермасдан электр таъминотидан узиб қўйишган экан.
😎 O'zLiDeP депутати Абдуманноп Буриев масалани шахсан ўзи бориб ўрганибди. Депутатимизам тадбиркорларга қулай ва ишончли муҳит яратиш тарафдори.
🔹 Нима гап-сўз, қандай ечим видеони тўлиқ вариантидан билиб олсангиз бўлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
24.04.202510:51
⚡️ Депутат Жавлон Абдуллаев метродаги тирбандликлар муаммосини кўтаргани эсингизда-я?
Ⓜ️ “Метрополитен расмийлари нима дейди?” деб тургандим, барака топгурлар масала юзасидан яхши таклиф билан чиқишибди: Метро раҳбарлари ва депутатлар биргаликда ишчи гуруҳ ташкил қилиб, муаммони жойида ўргансин.
⌨️Қатновни қулайлаштириш учун уларам қараб турмаяпти экан:
⌨️ Кейин, расмийлар йўловчиларгаям озгина эслатма бериб кетибди:
✅ Акаларни гапида жон бор, баъзида вагонларга киришда оламон эмас, пода юргандек тартибсизлик ҳосил бўлади.
Хуллас, уларни “бирга ишлайлик” деган таклифи ҳар кун эрталабки “час-пик”да қолиб ўқишга кечикадиган каминага жуда ёқди💃.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Ⓜ️ “Метрополитен расмийлари нима дейди?” деб тургандим, барака топгурлар масала юзасидан яхши таклиф билан чиқишибди: Метро раҳбарлари ва депутатлар биргаликда ишчи гуруҳ ташкил қилиб, муаммони жойида ўргансин.
⌨️Қатновни қулайлаштириш учун уларам қараб турмаяпти экан:
✅ 2021 йилда метрода 280 минг йўловчи ташилган бўлса, ҳозир 1 миллиондан ошган;
✅ пойездлар сони 36 тадан 75 тага чиққан;
✅поезд келиш интерваллари қисқартирилган
⌨️ Кейин, расмийлар йўловчиларгаям озгина эслатма бериб кетибди:
Ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик мақсадга мувофиқ.
✅ Акаларни гапида жон бор, баъзида вагонларга киришда оламон эмас, пода юргандек тартибсизлик ҳосил бўлади.
Хуллас, уларни “бирга ишлайлик” деган таклифи ҳар кун эрталабки “час-пик”да қолиб ўқишга кечикадиган каминага жуда ёқди💃.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
29.04.202516:44
🟣 Халқ демократик партияси етакчиси Улуғбек Иноятов қонун лойиҳаси бўйича фикр билдирар экан, у конституцияда мустаҳкамланган ижтимоий тенглик принципларига зид бўлиб қолиши мумкинлигини айтиб ўтди. Унга кўра, бу қонун лойиҳаси иш берувчига кўпроқ устунлик беради ва ишчи манфаатлари соя остида қолади.
🔵 Ўз навбатида, ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитов бу танқидларга жавобан, лойиҳа мақсади бутунлай бошқача эканини таъкидлади — яъни, унинг фикрига кўра, қонун лойиҳаси тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва иқтисодий фаолликни рағбатлантиришга хизмат қилади.
❓Сизлар нима дейсизлар? Қонун лойиҳасини қандай такомиллаштирса бўлади?
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔵 Ўз навбатида, ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитов бу танқидларга жавобан, лойиҳа мақсади бутунлай бошқача эканини таъкидлади — яъни, унинг фикрига кўра, қонун лойиҳаси тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва иқтисодий фаолликни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Бир томонда — ижтимоий барқарорлик, бошқа томонда — иқтисодий эркинлик. Ҳар иккиси ҳам муҳим. Лекин улар қай даражада уйғунлашиши мумкин? Қонун қабул қилинса, у ким учун ғалаба бўлади: оддий ишчи учунми, ёки ўз ишини бошлаган ёш тадбиркор учунми?
❓Сизлар нима дейсизлар? Қонун лойиҳасини қандай такомиллаштирса бўлади?
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
29.04.202506:01
▶️ Бошланди
⚡️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатсак бўлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚡️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатсак бўлади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
27.04.202511:38
📣 Депутат билан бир кунда Жасурбек Жумаев!
✅ Бу галги ҳамроҳлик доимгидан бошқача.
Батафсил мана бу ерда
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
✅ Бу галги ҳамроҳлик доимгидан бошқача.
📹 Фалокат ортидан келган ирода ва депутатлик масъулияти ҳақида очиқ суҳбатни Жасурбек Жумаевдан тинглаймиз!
Батафсил мана бу ерда
✅
https://youtu.be/7Gwle8okd18?si=pLjNxL0sFhA4lgmJ
✅
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

25.04.202512:38
⁉️ Маданият саройи қурилиши нега тўхтади?
⚖️ “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Музрабодда экан.
🏗 Айтишларича, туманда 2019 йилда катта ниятлар билан қурилиши бошланган “Маданият саройи” ҳали ҳам битмаган. Бинода 100 мингга яқин аҳолига маданий хизмат кўрсатиш режалаштирилганди. Аммо... қурилиш тўхтаб қолган, сабаби номаълум, одамлар эса ҳануз кутишмоқда.
✅ Чиндан, маориф, маданият йўлида бошланган хайрли ишни битказиб қўйишга нима етсин?!
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
⚖️ “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Музрабодда экан.
🏗 Айтишларича, туманда 2019 йилда катта ниятлар билан қурилиши бошланган “Маданият саройи” ҳали ҳам битмаган. Бинода 100 мингга яқин аҳолига маданий хизмат кўрсатиш режалаштирилганди. Аммо... қурилиш тўхтаб қолган, сабаби номаълум, одамлар эса ҳануз кутишмоқда.
📝 “Маблағ ажратилган бўлса, у қаерга кетди? Ҳисоб-китоб борми? Ким назорат қилди?” - деган мулоҳазалар билан Мавлонов вазирлик ва идораларга депутатлик сўровини юборишга ваъда берибди.
✅ Чиндан, маориф, маданият йўлида бошланган хайрли ишни битказиб қўйишга нима етсин?!
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
25.04.202504:44
👨⚖️ Авваллари ажрашмоқчи бўлганларга қарори қатъий, асосли бўлсаям "Яна бир ўйлаб кўринглар" деб "яраштириш даври" бериларди
❗️ Бу вақт ичида қанча аёллар ўзлари қутилишни истаган зўравон муҳитга қайтишга мажбур бўларди.
🏢 Депутатимиз Умида Раҳмонова ана шу қонуннинг аҳамияти ва мазмунини тушунтириб берибдилар.
✅ Чинданам бу ўзгариш нафақат носоғлом муносабатларга барҳам беради, балки, фарзандларни тинч муҳитда улғайишига хизмат қилади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
❗️ Бу вақт ичида қанча аёллар ўзлари қутилишни истаган зўравон муҳитга қайтишга мажбур бўларди.
📄 Яқинда эса давлатимиз раҳбари "яраштириш даври"ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилишини тасдиқлади.
🏢 Депутатимиз Умида Раҳмонова ана шу қонуннинг аҳамияти ва мазмунини тушунтириб берибдилар.
✅ Чинданам бу ўзгариш нафақат носоғлом муносабатларга барҳам беради, балки, фарзандларни тинч муҳитда улғайишига хизмат қилади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

24.04.202504:26
Мажбурлаб севдириб бўлмайди
Бир нарсани тушуниб олиш керак, ўртоқлар.
Депутатимиз Одилжон Тожиев биланам гапимиз бир жойдан чиқди — кимгадир бунақа мажбурлаб тил ўргатмоқчи бўлиш, муҳаббатдан кўра — эртага норозиликни уйғотади.
Анов эртакдаги жинам айтадику, "ҳамма айтганингни қиламан, лекин севги уйғота олмайман" деб).
Ҳақиқий тил — фойдали бўлган тил. У имконият яратади, иш вақти ёрдам беради, грант топширишга ёрдам беради. Бизам шу йўл бўйича тил ўрганамиз🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Бир нарсани тушуниб олиш керак, ўртоқлар.
Ўзбек ёшлари тилни бошқа бировнинг тарихий даъволари ёки кимгадир ёқиш учун ўрганмаяпти.
Улар келажакни кўряпти. Ва қайси тил улар учун эшик очиши мумкин — ўшанисига қараб, ўз йўлини танлаяпти.
Депутатимиз Одилжон Тожиев биланам гапимиз бир жойдан чиқди — кимгадир бунақа мажбурлаб тил ўргатмоқчи бўлиш, муҳаббатдан кўра — эртага норозиликни уйғотади.
Анов эртакдаги жинам айтадику, "ҳамма айтганингни қиламан, лекин севги уйғота олмайман" деб).
Ҳақиқий тил — фойдали бўлган тил. У имконият яратади, иш вақти ёрдам беради, грант топширишга ёрдам беради. Бизам шу йўл бўйича тил ўрганамиз🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

29.04.202507:29
Ҳамма товоғини ўзини тарафига тортяпти
🔵 ЎзЛиДеПниям тўғри тушунса бўлади, электорати тадбиркорлар бўлганидан кейин, уларнинг манфаатини юқорироқ олади.
⚠️ Аммо, лекин, бироқ дегандек, қолган партияларнинг электорати тадбиркорлар эмасда :)
👎 Депутатлар ичидан қонун лойиҳасини ҳатто номиям хато деган фикрлар бўлди.
🔄 ЎзЛиДеПни энг кўп депутатлик ўрнига эгалигиям фойда бермади. Қолган партиялар “тўрт тан бир жон” бўлиб, овоз беришда уларни енгиб қўйишди. Қонун лойиҳаси қўмитага қайтадиган бўлди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔵 ЎзЛиДеПниям тўғри тушунса бўлади, электорати тадбиркорлар бўлганидан кейин, уларнинг манфаатини юқорироқ олади.
⚠️ Аммо, лекин, бироқ дегандек, қолган партияларнинг электорати тадбиркорлар эмасда :)
Улар қонун лойиҳаси ҳамма учун фойдали бўлсин, дейишяпти.
👎 Депутатлар ичидан қонун лойиҳасини ҳатто номиям хато деган фикрлар бўлди.
🔄 ЎзЛиДеПни энг кўп депутатлик ўрнига эгалигиям фойда бермади. Қолган партиялар “тўрт тан бир жон” бўлиб, овоз беришда уларни енгиб қўйишди. Қонун лойиҳаси қўмитага қайтадиган бўлди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
29.04.202505:21
📣 Бугун 11:00 да ялпи мажлисимиз бор, эсинглардан чиқиб қолмасин
Мажлис кун тартибига шу масалалар киритилиши режалаштириляпти экан:
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Мажлис кун тартибига шу масалалар киритилиши режалаштириляпти экан:
⏩ «Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
⏩ «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
⏩ «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
⏩ «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
⏩ «Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ҳақида;
⏩ «Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги битимни (Бишкек, 2024 йил 6 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси тўғрисида.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

+6
26.04.202512:55
Соғлиқни сақлаш тизимининг ўзига "шифо" керак
📍 Табиатнинг навқирон қўйнида жойлашган Сўхда ҳаёт "жимжит" эмас. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида...
Депутат Жавлон Абдуллаев ўрганишлар чоғида туман марказий шифохонаси ва поликлиникасидаги ҳолат билан яқиндан танишди. Кўз билан битта кўрганда билиниб турибди: бу ерда шифокорлар қаҳрамондай курашяпти. Лекин, афсуски, уларнинг қўлидаги асбоблар ҳам, тизимнинг ўзидек чарчаган.
❌ Кадрлар танқислиги — энг оғриқли нуқта.
❕ Анестезиологсиз кечалар.
❌ Тиббий чиқиндилар замонавий усул билан эмас, оддий ёқиш билан йўқ қилиняпти.
Шифокорлар юрагида умид барибир бор: улар нафақат муаммоларни айтишди, балки уларни ҳал қилиш учун аниқ таклифлар ҳам беришди.
Депутат Жавлон Абдуллаев эса барча маълумотлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини тайёрлашни бошлади. Демак, бу масалалар ёпиқ қолмайди, амалий ечимлар талаб қилинади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
📍 Табиатнинг навқирон қўйнида жойлашган Сўхда ҳаёт "жимжит" эмас. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида...
Депутат Жавлон Абдуллаев ўрганишлар чоғида туман марказий шифохонаси ва поликлиникасидаги ҳолат билан яқиндан танишди. Кўз билан битта кўрганда билиниб турибди: бу ерда шифокорлар қаҳрамондай курашяпти. Лекин, афсуски, уларнинг қўлидаги асбоблар ҳам, тизимнинг ўзидек чарчаган.
❌ Кадрлар танқислиги — энг оғриқли нуқта.
Анклав ҳудуд, узоқ йўллар ва мураккаб транспорт алоқалари ёш мутахассисларни Сўхдан узоқлаштираяпти. Баъзи бўлимларда битта шифокор бир нечта вазифани ҳам бажаряпти.🔅 Кислород баллонлари учун ҳақиқий "саёҳат".
Кислород баллонлари Фарғона марказидан олиб келинади. Чегара қийинчиликлари, махсус транспорт йўқлиги ва хавфсизлик камчиликлари бу жараённи ҳар сафар шиддатли синовга айлантиряпти.🔎 Музлатгичсиз дорилар — хавфли ўйин.
Ҳа, дорилар етказилади, лекин музлатгичли автотранспорт йўқ. Шу боис баъзи муҳим препаратлар манзилга етиб боргунча ўз хусусиятларини йўқотиши хавфи бор.
❕ Анестезиологсиз кечалар.
Жарроҳлик амалиёти шошилинч керак бўлса, шифокор уйидан чақирилади. Қолаверса, 5 йил аввал ташкил этилган болалар реанимация бўлими ҳалигача тўлиқ кадрлар билан таъминланмаган.
❌ Тиббий чиқиндилар замонавий усул билан эмас, оддий ёқиш билан йўқ қилиняпти.
Бувайдада қандай бўлса, Сўхда ҳам шундай. Табиат ва инсон саломатлиги учун бу – "пинҳона хавф".
Шифокорлар юрагида умид барибир бор: улар нафақат муаммоларни айтишди, балки уларни ҳал қилиш учун аниқ таклифлар ҳам беришди.
Депутат Жавлон Абдуллаев эса барча маълумотлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини тайёрлашни бошлади. Демак, бу масалалар ёпиқ қолмайди, амалий ечимлар талаб қилинади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

25.04.202511:50
⁉️Олтиариқдаги вазият яхши эмас
🧑⚖️ Сўнгги йилларда Ўзбекистонда оилавий ажримлар масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда. Хусусан, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жорий йилнинг уч ойида 65 та ажрим ҳолати қайд этилгани мутасаддиларни жиддий ўйлантирмоқда.
⚪️ "Миллий тикланиш" ДП депутати Сайёра Жумаева масала юзасидан туманга ташриф буюрибди. Муҳокама марказида эса оилавий ажримлар, эрта никоҳлар ва дабдабали тўй-ҳашамлар.
🔘Хуллас тегишли чора, ечим қилиш учунам бориб вазият ўрганилиши, унинг тагида ётган омиллар ҳисобга олиниши, таҳлили қилиниши керак. Депутатимиз шуни орқасидан юрибди.

⚡️ ФҲДЁ бўлими статистикасига кўра, ажримлар сонининг кескин ошиши ортида бир нечта омиллар турибди – ижтимоий-психологик босим, моддий етишмовчилик, тарбия бўшлиги, баъзан эса эрта қурилган оилаларнинг беқарор пойдевори.
🔘Хуллас тегишли чора, ечим қилиш учунам бориб вазият ўрганилиши, унинг тагида ётган омиллар ҳисобга олиниши, таҳлили қилиниши керак. Депутатимиз шуни орқасидан юрибди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
24.04.202513:07
🟦🟦🟦 Ўртоқлар, айни пайтда депутатларимиз ҳудудларда!
✅ Уларни вазифаси фақат учрашувлар ўтказиш ёки расмий нутқлармас, сизни, бизни эшитиш, жойлардаги долзарб муаммоларни аниқлаш, партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб таҳлил қилиш, керак бўлса ҳал қилиш.
🏢 Спикеримиз Нуриддин Исмоилов ҳам Жиззахда эканлар. Пахтакорликлар бўлса, уларам аҳоли билан очиқ мулоқотга тайёр.
🗺Мундоқ қарасам бошқа депутатларимизам фарғона, Самарқанд, Навоийда юришибди.
⏰ Хуллас, амалий таклифларингизни юзма-юз етказиш фурсати! Биз эса жойлардан қайноқ хабарларни сизга улашиб турамиз😎.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

23.04.202514:48
⚡️ Ҳозир машиналардаги аварияларнинг жуда кўпи вояга етмаганлар билан содир бўляпти. Хабарларни кўрсангиз, уларда ҳатто транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқиям йўқ.
⁉️ Сўровда депутат
каби саволлар билан юзланиб, масала юзасидан вазирларнинг шахсий нуқтаи назари билан қизиқибди.
✅ Чиндан муаммо долзарб, бевақт ўлимлар, кутилмаган фожеаларни олдини олиш учунам назорат ва тартиб керак!
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
📨 Автомототранспортни қисқа муддатга ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари натижасида келиб чиқаётган оғир оқибатлар “Адолат” СДП депутатини ташвишга солган кўринади, Дилмурод Исмаилов бундай ноқонуний фаолият мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам учраётган бўлиши мумкинлиги ва уларнинг ҳаракатларига ўз вақтида ҳуқуқий баҳо берилмаслик янада мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб, Транспорт вазири И.Р.Махкамов ва Ички ишлар вазири А.А.Ташпўлатовга депутатлик сўрови юборибди.
⁉️ Сўровда депутат
➡️
Автомототранспорт воситаларини қисқа муддатга ижарага бериш фаолиятини ноқонуний амалга оширувчи шахсларни барвақт аниқлаш борасида қандай ишлар қилинмоқда?
➡️
Аниқланган қонунбузарларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда?
➡️
Бу каби ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?
каби саволлар билан юзланиб, масала юзасидан вазирларнинг шахсий нуқтаи назари билан қизиқибди.
✅ Чиндан муаммо долзарб, бевақт ўлимлар, кутилмаган фожеаларни олдини олиш учунам назорат ва тартиб керак!
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
29.04.202506:58
Ўзбекистонда хусусий сектор учун меҳнат қонунчилиги янгиланиши мумкин
🔵 Тадбиркорлар ва хусусий бизнес вакиллари учун "яширилмаган қувонч" — Ўзбекистон Либерал Демократик партияси ташаббуси билан янги меҳнат қонуни лойиҳаси муҳокама қилиняпти.
🔖 Қандай янгиликлар десангиз
🧐 Аммо... ҳамма хурсандми?
Ҳа, тўртта партия — бир тарафда, ЎзЛиДеП — иккинчи тарафда. 😅 Ким айтган бу фракциялар бир-бирига қарши эмас деб? Керак пайтда "бир тан, бир жон" бўлиб қолишар экан-да)
Шундай экан, бир қарашда "меҳнат бозорини модернизация қиламиз" деб киритилган лойиҳа, сиёсий жиҳатдан анча қизиқ муҳокамаларни ҳам олиб келди. Кузатамиз🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🔵 Тадбиркорлар ва хусусий бизнес вакиллари учун "яширилмаган қувонч" — Ўзбекистон Либерал Демократик партияси ташаббуси билан янги меҳнат қонуни лойиҳаси муҳокама қилиняпти.
🔖 Қандай янгиликлар десангиз
✅ Ишдан бўшатиш осонроқ бўлади — Эндиликда хусусий сектор иш берувчиси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун фақат касаба уюшмасини хабардор қилиши кифоя. Ҳеч қандай ортиқча "розилик" керак эмас.
✅ Муддатли шартномаларни кўпайтириш мумкин — Тадбиркор ва ходим ўзаро келишади: шартнома муддатли бўладими, доимийми — танлаш имконияти кенгаяди.
✅ Лаёқатсиз ходим билан шартнома бекор қилиш шартлари аниқлашди — Олти ойдан ортиқ меҳнатга лаёқатсиз бўлган ходим билан шартнома расман бекор қилиниши мумкин.
✅ Ўриндошликда ишлаётганларнинг шартлари енгиллашади — Асосий иш жойи топилдими? Ўриндош ходим билан хайрлашишда фақат ёзма огоҳлантиришнинг ўзи етарли.
🧐 Аммо... ҳамма хурсандми?
Кеча бўлиб ўтган фракция мажлисларида қизиқ бир манзара кузатилди: қолган тўртта партия фракциялари бу қонун лойиҳасига қарши чиқишди.
Ҳа, тўртта партия — бир тарафда, ЎзЛиДеП — иккинчи тарафда. 😅 Ким айтган бу фракциялар бир-бирига қарши эмас деб? Керак пайтда "бир тан, бир жон" бўлиб қолишар экан-да)
Шундай экан, бир қарашда "меҳнат бозорини модернизация қиламиз" деб киритилган лойиҳа, сиёсий жиҳатдан анча қизиқ муҳокамаларни ҳам олиб келди. Кузатамиз🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
28.04.202513:21
Кучли компанияга – заиф ишчи(ми?)
🏗 Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик сўнгги йилларда жадал ривожланяпти. Катта қурилишлар, йирик инвестициялар, минглаб янги иш ўринлари... Лекин бу кўркам манзара ортида баъзан адолатсизлик ҳолатлариям учраб туради.
Шу кунларда ижтимоий тармоқлар “пишқириб” ётибди:
👷♂️ 40 мингдан ортиқ ходимни иш билан таъминлаган бу гигант компания ҳақида шундай шикоятлар қулоқ тиничини бузади. Олмалиқ, Фарғона, Ғузор... Ўнлаб йирик объектларда ишлаётган ишчилар 3-5 ойлаб ҳақини кутиб туришга мажбур бўлаётган экан.
🟣 Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошевга, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидовга расмий депутатлик сўровини йўллабди.
Сўровнинг мазмуни:
Бошқача қилиб айтганда, иш ҳақини кечиктириш ёки тўламаслик энди “шундай бўлиши мумкин экан” деган қараш билан қолиб кетмайди. Халқ вакиллари ҳаракатга тушишди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
🏗 Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик сўнгги йилларда жадал ривожланяпти. Катта қурилишлар, йирик инвестициялар, минглаб янги иш ўринлари... Лекин бу кўркам манзара ортида баъзан адолатсизлик ҳолатлариям учраб туради.
Шу кунларда ижтимоий тармоқлар “пишқириб” ётибди:
“Enter Engineering” компанияси неча ойдан бери ишчиларга ойлик бермаяпти, компенсация ҳам йўқ"
👷♂️ 40 мингдан ортиқ ходимни иш билан таъминлаган бу гигант компания ҳақида шундай шикоятлар қулоқ тиничини бузади. Олмалиқ, Фарғона, Ғузор... Ўнлаб йирик объектларда ишлаётган ишчилар 3-5 ойлаб ҳақини кутиб туришга мажбур бўлаётган экан.
🟣 Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошевга, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидовга расмий депутатлик сўровини йўллабди.
Сўровнинг мазмуни:
– "Enter Engineering" компаниясидаги иш ҳақи муаммосини ўрганиш;
– Меҳнат кодекси (25-модда ва 253-модда) бузилиш ҳолатларини аниқлаш;
– 10 кун ичида Қонунчилик палатасига расмий хулоса тақдим этиш.
Бошқача қилиб айтганда, иш ҳақини кечиктириш ёки тўламаслик энди “шундай бўлиши мумкин экан” деган қараш билан қолиб кетмайди. Халқ вакиллари ҳаракатга тушишди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

26.04.202507:35
Хусусий клиникаларда "хатолар эпидемияси" бошланди. Депутат вазирдан вакцина сўраяпти
✈️ Шу кунларда интернетда гувиллаётган гаплардан хабарингиз борми?
Фарғонада, Бухорода хусусий клиникаларда содир бўлган фожеалар, нотўғри пластик жарроҳлик оқибатида ёш блогернинг ҳаёти издан чиққани — ким билан суҳбатлашсам шу гап.
❓Ҳамма савол бераяпти:
🔴 Шу масалага "Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова аҳамият берибди. У Соғлиқни сақлаш вазири А.А.Худаяровга депутатлик сўрови билан чиққан. Саволлар эса қаттиқ ва жуда ўринли:
Энди савол:
✈️ Ҳаётимиз шунақа клиникаларни деб издан чиқмаслиги учун, парламент назорати ва жамоатчилик босими энди кучаяди, деб умид қиламиз.
📌 Кузатамиз. Саволлар жиддий. Жавоб кутилаяпти. Ҳали бу мавзуда кўп гаплашишимиз аниқ.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
✈️ Шу кунларда интернетда гувиллаётган гаплардан хабарингиз борми?
Фарғонада, Бухорода хусусий клиникаларда содир бўлган фожеалар, нотўғри пластик жарроҳлик оқибатида ёш блогернинг ҳаёти издан чиққани — ким билан суҳбатлашсам шу гап.
❓Ҳамма савол бераяпти:
Бу бепарволикка қачон чек қўйилади?!
🔴 Шу масалага "Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова аҳамият берибди. У Соғлиқни сақлаш вазири А.А.Худаяровга депутатлик сўрови билан чиққан. Саволлар эса қаттиқ ва жуда ўринли:
1. Нима учун хусусий клиникаларда нохуш ҳолатлар кўпаймоқда?Бу бўйича рақамларгаям қарасак бўлади:
2. Ҳар бир ўлим ва шикастланиш ҳолати таҳлил қилиняптими ёки ёпти-ёпти бўлиб кетяптими?
3. Қайси механизмлар билан хусусий клиникаларда протоколларга риоя этилишини назорат қилаяпсизлар?
4. Лицензия олиш шунчаки қоғозбозликми ёки ҳақиқий саралашми?
2023 йилда 67 нафар шифокор,
2024 йилда 94 нафар,
2025 йилнинг 3 ойида 16 нафар шифокор суд олдида жавоб берган.
Энди савол:
Хусусий клиникаларда ҳақиқий шифо топамизми ёки янги хатолар қурбони бўламизми?
✈️ Ҳаётимиз шунақа клиникаларни деб издан чиқмаслиги учун, парламент назорати ва жамоатчилик босими энди кучаяди, деб умид қиламиз.
📌 Кузатамиз. Саволлар жиддий. Жавоб кутилаяпти. Ҳали бу мавзуда кўп гаплашишимиз аниқ.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
25.04.202511:50

24.04.202511:29
🗣 Сўнгги вақтларда ҳайдовчилардан депутатларимизга йўллардаги инфратузилмага оид шикоят кўп келяпти экан: Мурожаатларнинг кўп қисми айнан йўл чизиқларининг нотўғри чизилиши ёки етарли даражада кўринмаслиги билан боғлиқ.
Етмаганидек, айрим йўлларда чорраҳалар нотўғри ажратилган, баъзи йўл белгилари ва светофорлар эса мутлақо мавжудмас😶.
🟣 Вазиятни ўрганган ХДП депутати Анвархон Темиров Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш. Ибрагимовга депутатлик сўрови юборибди.
❕Депутатимиз
борасида ўринли талабларни ўртага ташлабди.
⚡️ Чинданам масала долзарб, тизим нотўғри бўлса, айбсиз ҳайдовчиларам қоидабузарга айланиб қолаверади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
Етмаганидек, айрим йўлларда чорраҳалар нотўғри ажратилган, баъзи йўл белгилари ва светофорлар эса мутлақо мавжудмас😶.
🔛Ана шундай шароитда ҳайдовчи қайси чизиқни босмасин, жарима тайин. Ҳолбуки, кўпинча айб – инфратузилмада.
🟣 Вазиятни ўрганган ХДП депутати Анвархон Темиров Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш. Ибрагимовга депутатлик сўрови юборибди.
❕Депутатимиз
➡️йўл чизиқлари билан боғлиқ асоссиз жарималарни олдини олиш;
➡️фуқароларни жарималар билан боғлиқ мурожаатларини ҳал этилиши;
➡️йўлларда номутаносиб чизилган йўл чизиқларини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни баратараф қилиш
борасида ўринли талабларни ўртага ташлабди.
⚡️ Чинданам масала долзарб, тизим нотўғри бўлса, айбсиз ҳайдовчиларам қоидабузарга айланиб қолаверади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

23.04.202514:29
Ҳурматни сўраб олиш керак эмас
Кимнингдир тилини ўрганиш — бу мажбурият эмас, қизиқиш.
Бир миллат ўз тилини бошқаларга "ўргатиш"и учун аввало, ўзига ҳурмат қозониши керак.
Бугун ўзбек ёшлари нима учун инглизча эркин сўзлашга ҳаракат қилишяпти?
Нима учун турк, немис, корейс ёки араб тилида TEDx кўриб, подкаст эшитиб, халқаро имтиҳонларга тайёргарлик кўришяпти?
Чунки бу тилларда илм бор. Имкон бор. Эркин фикр бор. Ва, энг муҳими, қадрлаш бор.
Рус тиличи? Уям керак албатта— агар эҳтиёж бўлса. Агар илм бўлса. Агар ҳурмат бўлса.
Лекин ҳурматни талаб қилиб эмас, Алишер Келдиевич айтганидек, ортиқча изоҳсиз қозониш керак.
Кимдир рус тилини яхши кўрса, бу унинг шахсий танлови. Лекин кимдир рус тилини "билмаса", унга "нега севмайсан?" деб пичирлаш керакмасда, ўртоқлар.
Айтганча, ҳозирги ёш авлод — "сўраб олинган ҳурмат" билан "эришилган ҳурмат" ўртасидаги фарқни жуда яхши ажратади😉.

Паказана 1 - 24 з 337
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.