#дилдаги_гаплар
💐 Ота-онанг бўлмаса...
Отанг бор ховлига, кирасан эркин.
Онанг бор илинар, дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.
Отанг ҳамда онанг, бўлсалар ҳаёт !
Қадрла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб ҳижолат.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.
Қучоғин кенг очиб, кутса хам уканг.
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.
Қулоққа кирмайди, уканг гаплари.
Томоқдан ўтмайди, пишган ошлари.
Уйқу ҳам келмайди, қолсанг тунлари.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.
Соғинасан ахир, болалик ховлинг.
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегона ховлинг.
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга.
Бу сўзим тушунар, бошига тушганлар.
Уларсиз ховлига, меҳмон бўлганлар.
Меҳмон бўл! Кўп бора, хаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, меҳмон бўлишга...
☝🏻Ота-онангизни борларида қадрларига етинг, вафот этган бўлсалар ҳақларига дуода бўлинг!🤲🏻