25.02.202516:49
Бир масалада янглиш талқинларга кўзим тушди: "амалдор бўлиб кетди" дегандай. Тушунтириш берай (аслида шарт эмас эди).
Давлат амалдори бўлганим, мансабга ўтирганим йўқ. Бу лойиҳавий фаолият дейилади. Яъни лойиҳа ичида ишлайсиз, давлат ишчисиникидай ваколат ва мажбуриятларингиз бўлмайди.
Мен охирги 4-5 йил кўп лойиҳада турли лавозим ва позицияларда ишладим, 2022—2023 йилларда эса иккита лойиҳада контент-менежер бўлдим. Лойиҳалар кичикроқлиги учун ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Бу лойиҳа, албатта, янада каттароқ ва муҳимроқ, масъулиятиям шунга яраша.
@AsanovEldar

25.02.202503:28
1000Китоб лойиҳасига контент-менежер этиб тайинланганим ҳақидаги хабарга фикр етакчилари, блогерлар ва зиёлилар томонидан асосан ижобий реакция билдирилгани одамни хурсанд қилди. Ҳамкасблар — олимлар айниқса жуда хурсанд бўлди, баъзи устозлар қўнғироқ ҳам қилди.
Ижобий фикрлар ва билдирилган ишонч учун раҳмат ҳаммага. Жамоа билан шунга яраша ишлашга ҳаракат қиламиз.

07.02.202516:07
Қўқон мухториятини большевиклар қонга ботирди. Ўша мудҳиш кунларда ўликларни йиғиштириш ишларини қўлига оқ латта боғлаб олган инсонлар қиларди. Улар орасида Чўлпон ҳам бор эди.
Qurultoy'га яна жадидшунос олим Муслимбек Алижоновни таклиф қилдик. У кишининг Мустафо Чўқайга бағишланган янги монографиясини муҳокама қилдик.
Албатта кўринг: https://youtu.be/lkYWnbjt3tw?si=O2MudrgFkfz7YKlp

Не змаглі атрымаць доступ
да медыяконтэнту
да медыяконтэнту
13.09.202406:38
Инсоният тарихидаги урушлар орасида Иккинчи Жаҳон уруши доим олдинги планда туради. Уруш давомидаги турли ўйинлар, чигал вазиятлар ва кескин бурилишлар тарихга қизиқмайдиган одамни ҳам қизиқтириб қўяди.
Ҳозир YouTube'да айнан урушга бағишлаб видеолар ишлаётган "Худди шундай" каналидаги мана бу видеони тавсия қилмоқчиман. Каналда кетма-кет Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги сонлар чиқяпти. Балки бу видеодан кейин уруш ҳақидаги баъзи фикрларингиз ўзгарар⬇️
https://youtu.be/GwRa61anHkU?si=WCBkHVGbM8wVg6hH

24.08.202409:24
Ўзбек жамиятидаги кўринмас дискриминация.
Бир маҳаллада тўй бўляпти. Шу маҳаллада лўли қўшнилар бор. Ўзбеклар тўй қилиб ётибди, лўли қўшниларам тўйга қизиқиб, секин чиқиб, томоша қиляпти.
Нега лўли қўшниларни чақирмадинглар десам, ҳазил деб ўйлаб кулиб қўйишди. Ҳеч бўлмаса овқат-повқат, ноз-неъматлардан бериб юборинглар дедим. Бериб юборишди бир пакет қилиб.

25.02.202512:35
Че Гевара — инқилобчи, шифокор ва ёзувчи бўлиб, Лотин Америкасида коммунистик идеаллар йўлида курашган. У Кубадаги инқилобнинг асосий етакчиларидан бири бўлиб, Фидель Кастро билан бирга Батиста режимини ағдаришда муҳим роль ўйнаган.
Че империализмга қарши мафкураси ва герилья тактикаси билан дунёга танилди, бироқ унинг радикал усуллари баҳсли бўлиб қолмоқда. 1967 йилда Боливияда қўлга олиниб, қатл этилган бўлса ҳам, унинг ғоялари ҳанузгача кўплаб инқилобчиларга илҳом бағишлайди.
"Хурмо"даги тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/u68TfundD54?si=tvE79wcubqtqDxkO

23.02.202515:09
2024 йилда нуфузли Routledge нашриётида сингапурлик тадқиқотчилар Нора Самосир ва Лайонел Уи муаллифлигида тилшуносликка оид жуда қизиқ китоб чиқди. Қизиғи, Нора Самосир деган сингапурлик актриса бўларди, тадқиқотчи билан тўлиқ адашмикин десам, унинг ўзи экан.
Китоб Sociolinguistics of the Korean Wave. Hallyu and Soft Power деб аталади. У охирги йилларда дунёни эгаллаб бораётган корейс маданиятини ўрганади.
Корейс дорамалари, эстрадаси (K-pop) умумлаштирилиб корейс тўлқини (Hallyu) деб аталади. Мабодо билмаган бўлсангиз. У мутлақо янги маданий феноменга айланиб, корейс тили ва маданиятининг оламшумул шуҳратига олиб келди. Бугунги кунда корейс тилини ўрганувчилар бир неча баробарга ўсиб кетиши айнан Ҳаллюга боғлиқдир. Корейс киноси ва мусиқаси ортидан корейс ошхонаси, косметикаси, модаси ҳам дунёни эгалламоқда.
Ҳаллюни давлат қўллаб-қувватлаб келишини, қарийб ярим инвестиция давлатники эканини билмасангиз керак. Корейс ҳукумати Ҳаллюни дипломатик қурол деб кўради. Биздаги каби илғор маданиятни ахлоқсизлик баҳонасида тақиқлаб ўтиришмас экан негадир. Шунинг учун ҳам дунёда лидерликка даъво қилиб чиқмоқда.
Лекин давлат қўлловидан креатив саноат вакиллари ҳам унумли фойдалангани, халқаро трендларни зўр ўзлаштиргани, жаҳон энтертеинмент бозорини яхши ўрганиб, муваффақиятли киргани, Instagram, TikTok'лардан зўр фойдалангани ҳам бор гап.
Хуллас, бор-йўғи 10-15 йилда маданий экспансия орқали Жанубий Корея дунёнинг етакчи давлатларидан бири деган имижга эга бўлди ва эндиликда халқаро сиёсатда фаолроқ қатнашишга ҳаракат қилмоқда.
Китоб мана бу ерда бор.

04.02.202512:59
Турколог тадқиқотчи қидирилмоқда. Магистратура талабаси ёки 1-курс докторант бўлгани мақсадга мувофиқ.
Талаблар:
- ўзбек тилида саводли ёза олиш;
- илмий мақола ёзиш кўникмасига эга бўлиш;
- турк, инглиз ва рус тилларини камида ўқиб тушунадиган даражада билиш;
- бу тилларда илмий матн ёза олса, янада аъло, лекин мажбурий эмас.
Соққали иш бор. Кичик тадқиқотча. Маъқул келса, шогирдликка олиш масаласиниям ўйлаб кўрамиз (магистратура талабаси бўлса).
Кимда қизиқиш бўлса, почтага CV ва илмий мақоладан намуна юборинглар: eldarassanov88@gmail.com.

12.09.202420:30
Ньюкаслда олган китобларим. Каттаси болаларимга.
@AsanovEldar
@AsanovEldar
09.08.202408:46
Замонавий жамиятларда ажрашишлар кўрсаткичи юқори, бу замонавий жамиятларнинг асосий белгиларидан бири деган гап нотўғри ва фактларга асосланмаган. Баъзи анъанавий жамиятларда ажрашишлар Европанинг исталган шаҳридагига нисбатан жуда кўп.
@AsanovEldar
@AsanovEldar
25.02.202511:15
Шу постдан сўнг эсга келди. Тилшуносликда перформатив деган тушунча бор. Уни британиялик тил файласуфи Жон Остин истеъмолга киритган.
Остин таъкид гапларни перформатив ва констатив турларга бўлган. Унга кўра, перформатив шундай гапки, унинг ўзи ҳаракатга тенгдир.
Масалан, "табриклайман" десангиз, шу гапингизнинг ўзи ҳаракатдир. Табриклаш учун бошқа жисмоний ҳаракат қилиш шартмас. Бундай таъкидлар перформатив дейилади.
Қизиғи, интернет замонида тилларда перформативлар қўлланиши кўпайиб кетган. Негалигини эса юқоридаги пост тушунтириб беради — интернетда асосан виртуал ижтимоий ҳаракатлар амалга оширилади.

20.02.202518:12
Голливудни танқид қилишади-ку, битта ЛГБТни, қора танлини, ногиронни қўшса, Оскар берворишади деб. Аслида бу ёлғон стереотип — Оскар олиш унчалик осон эмас. Лекин шунга ўхшаган ҳолат ҳамма давлатда бор. Ҳатто Ўзбекистонда ҳам.
Ҳар йили турли ижтимоий аҳамиятга эга мавзулардаги кинолар учун давлат буюртмаси эълон қилинади. Хусусий студиялар ўз таклифлари билан чиқиб, танловдан ўтади. Таклифларни баҳоловчи экспертлар қаторида мен ҳам борман.
Ҳар йили шундай буюртма ва танловлар эълон қилинишини билган киночилар одатда олдиндан маълум фильмлар учун синопсислар тайёрлаб қўяди. Тахминан энг долзарб мавзуларга мослашади, айтайлик, спорт, ҳарбий-ватанпарварлик, ижтимоий сиёсат каби мавзулар доимо трендда.
Айтайлик, битта зўр фильм сюжети ўйланган, синопсиси тайёрланган, танлов очилиши кутилмоқда. Лекин айнан ўша фильм мос бўлган категория йўқ. Шунда нима қилишади? Бош қаҳрамонни ёки унинг дўстини ногирон қилиб ўзгартириб қўйишади — вуаля, ижтимоий ҳимоя йўналишига таклиф тайёр! Ҳаётий драма синопсиси тайёр бўлса-ю, спортга танлов каттароқ бўлса, ҳаётий қийинчиликларга учраган қаҳрамон спортчига айлантирилади, бирорта мусобақа саҳнаси қўшиб юборилади. Хуллас, талабга қараб таклиф шаклланаверади.
Голливудда ҳам тизим худди шунақа ишлайди. Қўйилган талабга қараб сценарийлар минг марта қайта ишланади, тубдан ўзгартирилади; инклюзивлик, тенг ҳуқуқлилик ҳақида ҳатто ўйламайдиган продюсерлар пул олиш учун қаҳрамонини қора танлига, латинос аёлга, араб ЛГБТга айлантириб қўяди. Аслида шунинг учун ҳам бу йўналишдаги фильмларнинг катта қисми юзаки чиқади — тагида ғоя йўқлиги учун. Ғояси борлари ёрворади ва Оскар олади.
Голивудда, Netflix'да ёки бошқа бирор ерда масонлар фитнасини, айёр пропагандани қидиришдан олдин аслида оддийгина пул учун рақобат кетаётганини бир ўйлаб кўринг. Нима бўлгандаям, соҳадан мутлақо бехабар хайпчиларнинг эмас, соҳани ичдан биладиган одамларга қулоқ тутинг, адашмайсиз.

24.10.202413:25
Марказимизнинг бу йилги нашрларидан. Ўтган йил тадқиқотлари акс этган янги тўплам чиқди.
@AsanovEldar
@AsanovEldar

06.09.202418:31
Лондон зўр шаҳар экан, менга ёқди. Айниқса ҳавоси — ёмғир жону дилим.
Зерикмай туринглар, кейинроқ батафсил ёзаман.
@AsanovEldar
Зерикмай туринглар, кейинроқ батафсил ёзаман.
@AsanovEldar
25.02.202504:58
Интернет, айниқса ижтимоий тармоқлар оммалашиб кетганидан сўнг инсониятнинг ўзаро муносабатида, мулоқотида, ҳатто ҳаракатни идрок қилишида катта ўзгаришлар рўй берди. Нима демоқчилигимни тушунтиришга уриниб кўраман.
Бир нарсага эътибор берганмисиз? Сиёсатчилар, зиёлилар, инфлюенсерлар, бизнесменлар ҳақидаги янгиликларга уларнинг Twitter ёки бошқа тармоқларда ёзган гапи асос қилиб олинади. Масалан, Трамп мана бундай деди, шундай қилди. Яъни ижтимоий тармоқда ёзишнинг ўзи ҳаракат деб қабул қилинади.
Тасаввур қилинг, Трамп уйда, ҳаммом халатида ўтирибди. Зерикиб, телефонини олди ва Twitter'да бир нарса ёзди. Сўнг дунёнинг энг катта нашрлари "Трамп шунақа баёнот берди" деб янгилик чиқарди.
Яъни баёнот бериш, муайян сиёсий ёки ижтимоий ҳаракат қилишнинг ўзи соддалашиб, осонлашиб кетди. Илгари баёнот учун одамларни бир ерга тўплаб, махсус тайёргарлик кўриб, нутқ сўзлаш, ёки бўлмаса каттакон мармар тошга турк-рун хатида мангу битик ёздириш керак бўлган бўлса, ҳозир туалетда ўтириб, интернетда бир нарса ёзворишнинг ўзи кифоя.

17.02.202504:05
Анча йиллар олдин профессор Бахтиёр Менглиев ўзбек тили корпуси ҳақида тинимсиз гапирар эди, кам эътибор қаратяпмиз деб. Ўшанда бу иш охирига етмади — кўп лойиҳалар эълон қилинганига қарамай, ўзбек тилининг тўлиқ корпуси ҳалигача ишлаб чиқилгани йўқ. Мана энди корпус лингвистикасининг реал аҳамияти кўриняпти.
Ўшанда тил корпусини тўплаб борганлар у вақти келиб катта тил моделлари (содда айтганда, ChatGPT) ишлаб чиқишнинг асосий шарти бўлишини билармиди? Балки кимдир тахмин қилгандир, лекин умуман корпусдан мақсад бошқа эди. Ҳозир эса тил корпусининг бор-йўқлиги унинг геосиёсий, маданий ва иқтисодий рақобатдаги келажагини белгилаб беради.

13.09.202408:05
Дарем машҳур (биз биладиган) шаҳарлардан Ньюкасл ва Сандерлендга яқин жойлашган. Айланишга бир кун вақтим бор эди, Ньюкаслни танладим. Адашмабман.
Жуда чиройли, ўзига хос шаҳар экан. Анча катта бўлса ҳам, марказини бемалол пиёда айланиб чиқса бўлади.
Кеча кун давомида 19 км юриб, Ньюкаслни айландим, барча диққатга сазовор жойларини, машҳур кўчаларини, ҳайкалларини, савдо марказларини, кўприкларини, тарихий биноларини кўрдим, музей ва санъат галереясига кирдим.
Вақт бўлганда батафсилроқ ёзарман.

29.08.202412:06
Buffalo buffalo Buffalo buffalo buffalo buffalo Buffalo buffalo.
Бу — инглиз тилида грамматик жиҳатдан тўғри тузилган гап. Балки интернетда учратгандирсиз. Маъноси: "Буффало бизонлари қўрқитадиган Буффало бизонлари Буффало бизонларини қўрқитади".
Хитой тилидаям шунга ўхшаш нарса бор: XX асрда Чжао Юаньжэнь бир ҳазил шеър ёзган. Унда 92 та бўғин бор, ҳаммаси "ши" деб ўқилади. "Ши ши ши ши ши" деб ўқиб кетаверасиз, хитойликлар эса ғорда яшайдиган, шерларни ейдиган Ши ши исмли жаноб ҳақидаги мароқли ҳикояни тушуниб олади.

Паказана 1 - 8 з 8
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.