Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
UZSTAT | Rasmiy kanal avatar

UZSTAT | Rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг телеграм канали

Расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар:
https://taplink.cc/uzstataxborot
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаГруд 31, 2019
Дадана ў TGlist
Серп 09, 2024

Рэкорды

28.04.202513:21
9.1KПадпісчыкаў
20.04.202523:59
500Індэкс цытавання
06.04.202523:59
5KАхоп 1 паста
22.04.202500:13
3.2KАхоп рэкламнага паста
08.03.202518:41
4.67%ER
06.04.202523:59
62.49%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Папулярныя публікацыі UZSTAT | Rasmiy kanal

📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 111,8 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 110,2 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,2 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 109,9 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 127,7 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 99,4 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 439 043 та

🔸фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 370 364 та
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

Ўзбекистонда инфляцияни кузатиб бориш учун ҳар ойда 170 турдаги озиқ-овқат, 250 турдаги ноозиқ-овқат ва 90 турдаги хизматлар нархлари ўрганиб чиқилади. Kun.uz мухбири “Эски жўва” бозорида ўтказилган навбатдаги нарх кузатувларида статистика ходимларига ҳамроҳлик қилиб, жараён қандай кечишини ўрганди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

🤩 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн сўмни ташкил этган.

✅ Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 71 % га етган.

✅ Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

Хитой – 33 %

Россия – 10 %

Туркия – 5,2 %

Саудия Арабистони – 4,7 %

Нидерландия – 3,7 %

Германия – 3,3 %


———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📌 O‘zbekistonda mahsulotlar narxlari qanday hisoblanadi?

Milliy statistika qo‘mitasi mutaxassisi Muxtor Umarov inflyatsiyani aniqlashda mahsulot va tovarlar narxi qanday monitoring qilinishi haqida Spot'ga ko‘rsatib berdi.

Qo‘mita tomonidan iste’mol narxlari indeksini aniqlashda 170 turdagi oziq-ovqat, 250 turdagi nooziq-ovqat mahsulotlari hamda 90 turdagi xizmatlar tahlil qilinadi.

Shu tarzda mahsulot va xizmatlarning oldingi oylarga nisbatan qanchaga oshgani yoki pasaygani haqidagi ma’lumotlar shakllantiriladi:

Reportajning to‘liq qismini YouTube-kanalimizda tomosha qiling:
https://youtu.be/PUgTcDJHuG4

Asosiy lavhalarini esa saytimizda o‘qing:
https://www.spot.uz/oz/2025/04/16/statistics/

Telegram | Instagram | YouTube
🎓 Олий таълим билан қамраб олинган 18-23 ёшдаги аёллар улуши ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил этган.

🧑‍🎓 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш динамикаси йиллар кесимида (ўқув йили бошига):

👨‍🦱 Эркаклар:

2014 йил – 8,4 %
2015 йил – 8,4 %
2016 йил – 8,8 %
2017 йил – 9,8 %
2018 йил – 11,5 %
2019 йил – 13,9 %
2020 йил – 19,7 %
2021 йил – 29 %
2022 йил – 36,2 %
2023 йил – 43,7 %
2024 йил – 43,5 %

👱‍♀️ Аёллар:

2014 йил – 5,2 %
2015 йил – 5,4 %
2016 йил – 5,6 %
2017 йил – 6,8 %
2018 йил – 9,7 %
2019 йил – 12,6 %
2020 йил – 17,7 %
2021 йил – 27.4 %
2022 йил – 37,1 %
2023 йил – 48,4 %
2024 йил – 52,4 %

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони 926,4 минг кишини ташкил этди.

Йиллар кесимида Ўзбекистон Республикасида туғилганлар сони:

1991 йил – 723,4 минг киши;

1995 йил – 678 минг киши;

2000 йил – 527,6 минг киши;

2005 йил – 533,5 минг киши;

2010 йил – 634,8 минг киши;

2015 йил – 734,1 минг киши;

2020 йил – 841,8 минг киши;

2024 йил – 926,4 минг киши.


———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

🤩 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝 Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
🫂 БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасида БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Миллий статистика қўмитаси раиси бошчилигидаги марказий аппарат ходимлари ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде, раҳбар ўринбосари Матлуба Умурзакова, Аҳолишуносликни ривожлантириш дастури раҳбари Азам Тошпулатов иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнига кўмаклашиш, демографик барқарорлик стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатиш ва миллий статистика тизимини ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув иштирокчилари аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ҳамкорликнинг бошқа долзарб йўналишлари бўйича келажакдаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

🤩 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝 Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
🧑‍🎓 10 йилда хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

📊 Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони:

2015/2016 ўқув йили – 0,7 минг нафар

2016/2017 ўқув йили – 0,6 минг нафар

2017/2018 ўқув йили – 1,3 минг нафар

2018/2019 ўқув йили – 2,7 минг нафар

2019/2020 ўқув йили – 3,6 минг нафар

2020/2021 ўқув йили – 4,2 минг нафар

2021/2022 ўқув йили – 5,1 минг нафар

2022/2023 ўқув йили – 5,0 минг нафар

2023/2024 ўқув йили – 10,8 минг нафар

2024/2025 ўқув йили – 12,5 минг нафар

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📱2 ойда қанча телефон импорт қилинган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 60 млн АҚШ долларига тенг бўлган 552 649 дона мобиль телефон импорт қилинган.

📊 Ўзбекистонга 2025 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп телефон импорт қилган давлатлар:

Хитой – 404 185 дона;

Вьетнам – 129 589 дона;

Ҳиндистон – 14 269 дона;

БАА – 4 428 дона;

Бошқа давлатлар – 178 дона.


———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

🤩 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝 Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 млн йўловчи ташилган.

✅ Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 млн нафарга кўп.

✅ 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 %га ошган.

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы

| Telegram | Instagram |Facebook |Youtube | X | LinkedIn
📊 Қиймати 1,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилинди

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 1,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 минг тонна қалампир экспорт қилган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 062 тоннага ёки 80 %га ошган.


🌍 2025 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 1 488,4 тонна;

Қирғиз Респ. – 390,1 тонна;

Испания – 242 тонна;

Россия – 98,8 тонна;

АҚШ – 96,4 тонна;

Озарбайжон – 38,1 тонна;

Грузия – 20,7 тонна.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝 Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
Киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси тақдирланди

Киберхавфсизлик маркази томонидан 2024 йил якуни натижаларига мувофиқ, киберхавфсизликни таъминлашда фаол иштирок этгани ва юқори кўрсаткичларга эришгани учун Миллий статистика қўмитаси Киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси тақдирланди.

Алоқа тарихи музейида ўтказилган тақдирлаш маросимида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмалари субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида кибертаҳдидларни олдини олиш ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш борасида энг яхши натижаларни қайд этган ташкилотларнинг киберхавфсизлик бўйича масъул бўлимлари эътироф этилди.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

🤩 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝 Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
28.04.202512:30
🫂 БМТ Статистика департаменти, Жаҳон банки, ХВЖ ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 22-25 апрель кунлари Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик баҳорги учрашувлари доирасида Миллий статистика қўмитаси вакиллари бир қатор йирик молиявий халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШга борди.

Миллий статистика қўмитаси раиси 22 апрель куни БМТ Статистика департаменти директори Стефан Швайнфест билан учрашиб, Ўзбекистонда статистика тизимини такомиллаштириш, соҳага оид илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилди. Стефан Швайнфест Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига 2026-2029 йилларга илк бор аъзо бўлганлигини эътироф этди.

Жаҳон банки Бош статистики – Маълумотларни ривожлантириш гуруҳи директори Хайшан Фу, ХВЖ Статистика департаменти директори ўринбосари Карол Бейкер ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2026–2030 йилларга мўлжалланган Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш, “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да янада юқори натижага эришиш, Миллий статистика қўмитасини трансформация қилиш масалалари, хусусан, услубиётларни халқаро ташкилотлар тамойиллари ва тавсиялари билан уйғунлаштириш ва яхшилаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар мобайнида Осиё тараққиёт банки билан статистик маълумотлар йиғишни такомиллаштириш учун 1 миллион долларлик грант лойиҳасини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва янада ривожлантириш борасида келишиб олишди.

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
👥 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан буён қанчага ўзгарган?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 37,7 млн кишини ташкил этган.

📊 Аҳоли сони йил бошига нисбатан 154,6 минг кишига кўпайган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. – 2 035,1 минг киши;

Андижон вилояти – 3 474,1 минг киши;

Бухоро вилояти – 2 082,8 минг киши;

Жиззах вилояти – 1 544,3 минг киши;

Қашқадарё вилояти – 3 656 минг киши;

Навоий вилояти – 1 099,2 минг киши;

Наманган вилояти – 3 144,8 минг киши;

Самарқанд вилояти – 4 315,3 минг киши;

Сурхондарё вилояти – 2 959,8 минг киши;

Сирдарё вилояти – 934,5 минг киши;

Тошкент вилояти – 3 121,5 минг киши;

Фарғона вилояти – 4 162,3 минг киши;

Хоразм вилояти – 2 039,6 минг киши;

Тошкент шаҳри – 3 128,5 минг киши.


———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.