Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази avatar
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази avatar
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
25.04.202517:50
Ўзбекистондаги мегалойиҳа учун 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфалар тайёрлашяпти

Сентябрда очилиши кутилаётган Марказда Махсус штаб фаолият юритаётган бўлиб, 10 та йўналиш бўйича Ишчи гуруҳлар муҳокамалар ўтказиб келмоқда.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Отабек Ҳасанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари:

“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” эскпозициясини I ва II ренессанс экспозицияларига узвий боғлашимиз керак. Ёшларни қизиқтириш учун креатив услубларни қўллашимиз зарур”


Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.202510:59
Ўзбекистондаги мегалойиҳа — Ислом цивилизацияси марказининг ташриф қоғозига айланиши кутилаётган “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозициясидаги бўлимлар сони 7 тадан 9 тага оширилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.202508:04
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган мегалойиҳа — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг экспозициясини бойитиш ва такомиллаштиришга қаратилган кенгайтирилган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда марказ бўлимлари экспозицияси муҳокама қилинмоқда. Кенгаш учрашуви давомида илмий-инновацион лойиҳалар доирасидаги кино-медиа лойиҳалар тақдимоти ва "Вақт девори" суратлари концепциясини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.202505:20
Аждодлар мероси – бу фақат тарихий ёдгорлик эмас, балки бугуннинг ҳам муҳим таркибий қисми, маънавий таянчи ва ахлоқий мезонидир

Ислом цивилизацияси маркази нашрлар бўлими катта илмий ходими Абдушукуржон Муратов Имом Бухорий меросини замонавий ёндашувлар билан ёритиш зарурлигига алоҳида урғу берди.

“Аждодларимиз меросини шунчаки ёритиш эмас, балки уларнинг бугунги кундаги долзарб аҳамиятини ҳам кўрсатиб бериш асосий мақсадлардан биридир. Жумладан, Имом Бухорий илмий-ижодий меросини ўзгача замонавий шаклда ўрганиш ва ёритиш асосий мавзулардан бўлмоқда”
, дейди Абдушукуржон Муратов.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Амир Темур ва Темурийлар даврига оид нодир қўлёзма манбалар муляжи экспозициядан жой олади

Ўзбек тилининг қадимий намуналарини ўзида мужассам этган ҳужжатлар асрлар давомида турли минтақаларда асраб келинган бўлса-да, бугун уларнинг муляжлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан муносиб ўрин олади.

Темурийлар даврида эски ўзбек тилининг мавқеини тасдиқловчи бир нечта муҳим ҳужжатлар бизгача етиб келган. Улар дунёнинг турли хил кутубхоналарида, фондларида сақланмоқда. Хусусан, уларнинг икки нафари алоҳида аҳамиятга эга. Бу ҳужжатлар бевосита Амир Темурнинг номидан ёзилган бўлиб, ҳозирда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Айнан ушбу бебаҳо ҳужжатларнинг махсус муляжлари тайёрланиб, марказ экспозициясига қўйилади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
🇺🇿Республика бўйлаб “Маърифат карвони" ташкил этилади

Ислом цивилизацияси маркази қошида ташкил этилган Ишчи гуруҳдан иборат “Маърифат карвони” вилоятларга боради. Улар жамоатчиликка Марказ фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этади.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.202504:23
Марказ Ишчи гуруҳи томонидан 1000 та экспонат каталоги яратилди

📺 "Замон" информацион дастури, "Севимли" телеканали

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.202509:35
Қуръон зали концепциясини янада мукаммаллаштириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний таклиф ва хулосалар муҳокама қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
“Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги ёзувлар намуналари” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда

Мазкур лойиҳа орқали исломдан аввалги даврда Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган ёзувлар ва уларнинг маданий тараққиётдаги ўрни чуқур ўрганилади ва кенг жамоатчиликка тақдим этилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида қадимги ёзувларнинг тарихий-маънавий аҳамияти, уларнинг даврлар кесимидаги ривожланиши, ижтимоий ҳаётдаги роли ва ёзув маданиятининг шаклланиш жараёнига оид маълумотлар тайёрланади.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.202517:20
Хонликлар даври ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим аҳамият касб этган даврлардан бири. Ушбу даврда илм-фан, санъат, меъморчилик, адабиёт, шаҳарсозлик каби соҳаларда мукаммал ижод намуналари яратилиб, кўп қисми бизгача етиб келган.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Ўзбек хонликлари даври" экспозицияси ташкил этилаётган бўлиб, ундан мазкур даврга оид кашфиётлар, артефактлар ва экспонатлар ўрин олади.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.202513:29
Туркиянинг етакчи компанияларидан бири “Outdoor Factory” компанияси вакиллари ҳамда марказ ходимлари, Илмий кенгаш аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда "Ўзбек хонликлари даври" экспозициясини замонавий технологиялар билан бойитиш, иммерсив шоулар ва “Вақт девори” лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.202516:03
#shtabdanimagap

✍️Олимлар билан шартномалар имзоланяпти

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг экспозициясини такомиллаштириш мақсадида илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун олимлар билан шартномалар имзоланяпти.

Батафсил видеода ⬆️

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.202516:59
“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши бу жуда катта воқелик! Бу тарихимизни ўрганиш билан бир қаторда III Ренессанс даврига ҳам пойдевор бўлади” — Саидахбор Булатов

📹 Тўлиқ подкастни Ислом цивилизацияси марказининг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази штабида Қуръон зали экспозициясини такомиллаштириш бўйича навбатдаги муҳокама бўлиб ўтди

Унда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Марказнинг энг муҳим бўлимларидан бири – Қуръони карим зали концепциясини янада мукаммаллаштириш, унинг таркибий қисмларини бойитиш ва ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Ўзбекистон тарихи давлат музейининг нодир экспонатлари Марказга жалб этилади

Айни кунларда Ўзбекстондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини музейлаштириш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилоятларда махсус ишчи гуруҳ мамлакатимиздаги мавжуд музейларни ўрганиб, Марказ учун экспонатлар жалб қилиш жараёнлари устида иш олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон тарихи давлат музейининг 100дан ортиқ нодир экспонатлари Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига тақдим этилиши кўзда тутилган. Жараёнлар бориши ва музейнинг марказга тақдим этилаётган “бренд” экспонатлари ҳақида музей директори, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова интервьюсида маълум қилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.202517:01
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитишга қаратилган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, Марказнинг “Вақт девори” экспозициясини такомиллаштириш борасида Россиянинг “Planet 9” компанияси вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказилди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.202512:50
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида мегалойиҳанинг “Биринчи Ренессанс даври” бўлими экспозицияси интерьер дизайни, макети ва экспонатлар жойлашуви бўйича ишчи гуруҳнинг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Мутахассислар экспозицияни италиялик дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган замонавий усул асосида шарқона кўринишда яратишга келишиб олишди.

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
25.04.202510:25
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс пойдевори” экспозициясида миллатлараро бағрикенглик борасида амалга оширилган ислоҳотларни ўзида акс эттирувчи бўлим ташкил этилади

Батафсил видеода👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.202512:17
💠1000 та экспонат каталоги тузилди

Марказ Ишчи гуруҳи томонидан 1000 та экспонат каталоги яратилди. Уларни сонини 2 мингга етказиш режаланган. Бу ҳақида ЎзИЦМда ўтказилган кенгайтирилган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.202508:33
“Исломдан аввалги давр”да: Амударё ёқалаб, пахтазор оралаб самовий отлардан баҳра олиш мумкин

“Исломдан аввалги давр”да қадимги Окс яъни Амударёнинг мавжланиб оқаётган шакли намоён бўлади. Унда қайиқлар, сув тўлқинлари томошабинга улкан дарёни ҳис қилиш имконини беради. Ипак йўли бўйлаб пахта далалари, тутзорлар ва ипакдан мато олиш техникалари ва либосларни тикиш ускуналари намойиш этилади. Шунингдек, Фарғонанинг самовий отлари макетлари ва 3D формати бўлимга ўзгача кўрк қўшиши кутилмоқда.

Бугун туркиялик ҳамкорлар билан бўлган учрашувда шу ҳақда маълум қилинди.

Батафсил cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
24.04.202506:29
🎥 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланиш арафасида. Бу галги учрашув ҳам қизғин мунозараларга бой бўлиши кутилмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.202516:03
Имом Бухорий мероси: ўтмиш ва бугунни боғловчи илмий-маънавий кўприк

Имом Бухорий нафақат мусулмон дунёсининг энг нуфузли муҳаддиси, балки бутун инсоният тамаддуни тарихида чуқур из қолдирган буюк аллома сифатида қадрланади. Унинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари, ҳозирги кунгача ислом оламида энг ишончли ҳадислар тўплами сифатида тан олиниб келмоқда. Бугунги кунда ҳам бутун дунёда унинг бой илмий мероси чуқур ўрганилмоқда, асарлари таржима қилинмоқда ва кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукрулло Умаровнинг таъкидлашича, йиғилишдан кўзланган асосий мақсад – музей экспозициясини Бухорийга тегишли экспонатлар билан бойитиш борасида таклиф ва мулоҳазалар алмашишдан иборат.

“Имом Бухорий бу тарихда, ислом оламида ўчмас из қолдирган шахсдир. Унинг меросини асраш, кашф этиш ва келажак авлодга етказиш асосий мақсадимиздир. Имом Бухорий сиймоси нафақат диний илм аҳлининг, балки тарихчилар, фалсафа ва адабиётшунослар эътиборида ҳам муҳим ўринга эга. Чунки бу зотнинг ҳаёти, илмий йўли ва асарлари чуқур ўзига хослик билан ажралиб туради”
, – дейди Шукрулло Умаров.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
23.04.202512:15
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида Марказ экспозициясини бойитиш бўйича берилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда олимлар масъулият билан ишлаяпти. Хусусан, штабнинг турли нуқталарида 10 га яқин лойиҳаларнинг учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жонли жараён батафсил видео👆

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
Паказана 1 - 24 з 186
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.