Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰 avatar
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰 avatar
"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
24.04.202516:52
Муҳаммад ЮСУФ

УЛУҒИМСАН ВАТАНИМ!        

Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…

Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри —
Илиғимсан, Ватаним.

Сен Машрабсан,
Халқда тумор,
Балхда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирни дуо қилган.
Яссавийсан, меники деб,
Кўринган даъво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қўриғимсан, Ватаним.

Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарбозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон
Чўлиғимсан, Ватаним.

Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин — Курдистонда,
Бобуринг — Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ деб,
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…

Ўғлим, десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним…

Ўтган кунинг — ўтган кундир,
Ўз бошингга етган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қўлин боғлаб,
Дилин доғлаб,
Етаклашиб кетган кун,
"Воҳ болам" деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.

Ёнингда қон йиғлаган бир
Шоирингга қараб қўй,
Гар Қўқонга йўлинг тушса,
Детдомларни сўраб қўй.
Ҳеч бўлмаса Усмон хокин
Келтирмоққа яраб қўй,
Олисларда қуриб қолган
Қудуғимсан, Ватаним…

Сен — шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб, бош
Эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
06.04.202515:43
* * *
«Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап».

Абдулла ҚАҲҲОР

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
ХЎЖАОБОДДАГИ «АХЛАТЛАР ҚАБРИСТОНИ»

”Муштум” таҳририятига Андижон вилояти Хўжаобод тумани ”Ипакчи” маҳалласи канал бўйи ёнида жойлашган кўп қаватли уйлар ёнида чиқиндилар тўпланиб қолгани бўйича мурожаат келиб тушди.

”Бу муаммо кўчамизда 1 йилдан буён мажвуд. Ахлатлар тўпланиб қолган. Ўзидан бадбўй чиқаради. Бу соғлиғмиз учун ҳам жуда хавфли. Мана шу муаммолар сабаб турли касалликлар келиб чиқмоқда” дейди мурожаатчи аёл.

Ушбу мурожаат бўйича Андижон вилояти экология бошқармасидан амалий ечим ва расмий муносабат кутиб қоламиз.

”МУШТУМ” бобо

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
«Пенсияга чиқсанг...»

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Рассом хандаси

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
06.04.202502:50
Андижонда тонг таровати

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
"МУШТУМ" КОНЦЕРТИ

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
04.04.202509:46
Фельетон

ОҚҚАН АРИҚЛАР НЕГА ОҚМАЙ ҚОЛДИ?


Қумқўрғон туманидаги Тўда қишлоғининг икки томонидан “Қумқўрғон” ва “Оққапчиғай” каналлари оқади. Қишлоқ аҳли эса сувга зор.

Бу ерда 20-25 йил аввал ҳаёт қайнаган, одамлар деҳқончилик қилиб, мўмай даромад топишган, боғлар барқ урган, далалар яшнаган эди. Ҳозир эса қишлоқ бамисоли чўлни эслатади. Қийналган аҳолининг сўнгги умидлари ҳам сўниб бормоқда...
Кимдир бугунги кунда Марсга учишни орзу қилса, тўдаликлар, оддий суви бор жойларга кўчиб кетиш ҳақида ўйлашяпти. Уларнинг энг катта орзу-ниятлари – ариқларининг аввалгидек тўлиб оқиши.
Ҳамма нарсанинг иложи бор. Оққан дарё оқаверади, оққан ариқ ҳам оқиши керак. Фақат, озгина эътибор ва ҳафсала керак.
Сурхондарё вилояти ҳамда Қумқўрғон тумани ҳокимликларидан фельетонда кўтарилган муаммога жавоб кутиб қоламиз.

"Муштум" учун журналнинг Сурхондарё вилояти бўйича махсус мухбири Динара САМАДОВА тайёрлади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Барчамизга шу отахоннинг ёшини ва шижоатини берсин!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
07.04.202515:01
«Ҳаракатинг яхши... »

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
06.04.202510:47
«Йўл нозирини мот қилган отахон – 2 »

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
Сўзсиз сурат

Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
05.04.202503:48
КАВКАЗ ХАЛҚЛАРИ МАҚОЛ ВА МАТАЛЛАРИ

Ботқоқдаги эшакнинг кучи – эгасининг арқонида.
* * *
Кимни камчилиги кўп бўлса, ўзгалардан кўп камчилик топади.
* * *
Қайғу чекмаган шодликнинг қадрига етмайди.
* * *
Йўлбошчи яхши бўлса, йўлдошлари ҳам ёмон бўлмас.
* * *
Ақллини ҳасадгўйи ва душманлари кўп бўлади.
* * *
Кўп яшагандан кўпни кўрган яхши.
* * *
Қаҳрамонлик ўнта бўлса, тўққизтаси ҳийладан.
* * *
Бировда тўққиз пўстин, тўққизта-чи, бепўстин.
* * *
Ёлғончи рост гапирса ҳам биров ишонмайди.
* * *
Ўрнини билмаган, ўринсиз қолар.
* * *
Оқил кексалар йўқ жойда,
Оқил ёшлар бўлмайди.
* * *
Маслаҳатга одам топа олмасанг, қалпоғингни ечиб қўй-да, у билан маслаҳатлаш.
* * *
Эсдан чиққан ўзини йўтал билан эсга солар.
* * *
Бургут беҳуда қанот қоқса, қанотидан айрилар.
* * *
Кўнгилга ёққан, кўзга ёқар.
* * *
Яхши-ёмонни билмаган ҳамма нарсани биламан дер.
* * *
Пойгада той шон топмас,
Аёл ишлаб, кон топмас.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04.04.202508:06
“Ўртоқ Бойкенжаев”нинг замонавий талқини.

Барибир ҳажвнинг кучи бошқачада!..
Буни кўрган ҳокимлар ҳам кулади, Бойкенжаевлар ҳам кулади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
– Ҳой, фельетон ёзадиганларинг борми?..

Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
07.04.202508:57
Орамиздаги оддий одамлар!

НАЙМАНЛИК ЖАРЧИ


Зуҳриддин ота Аҳмедов 24 йилдан буён Шаҳрихон тумани Найман маҳалласида жарчилик қилиб келади. Куни кеча "Муштум" журнали мухбири ушбу маҳаллада бўлиб, отахонни суҳбатга тортди!

Тўрт нафар фарзанднинг отаси аёли билан иноқ ва бахтли яшаб келмоқда. Суҳбат давомида: “Ёшлигимда кўп тухум ичганман" – деб ҳазил қилдилар отахон.

Зуҳриддин ота халқ меҳнатидан чарчамаслиги, велосипедда юриб ёш-у қарини тўйга ва турли хил маракаю маросимларга чақирар эканлар. Бўш пайтларида эса мол, товуқларига қараб овунишларини айтдилар.

Зуҳриддин ота ўта ҳазилкаш ва самимий инсон экан. Ҳар бир суҳбатлашган киши зерикиб қолмайди. Ижодий жамоамиз номидан жарчи отахонга узоқ умр тилаймиз. Ҳамиша овозлари етти маҳаллага етиб юраверсин.

🎬 Тўлиқ видео YOUTUBE'да
06.04.202507:22
ИКР-ФИКРЛАР

Инсон танаси йигирма беш ёшдан кейин ӯсишдан тӯхтайди. Қорин бундан мустасно.

* * *
Кимё корхонаси раҳбарияти ҳаво ифлосланишининг олдини олиш учун ошхонада нӯхатли таомлар тайёрлашни таъқиқлади.


* * *
Ориқлаш, яъниким, вазн йӯқотиш миянинг ҳисобидан бӯлмаслиги керак.

* * *
Кишилардан яхшилик изланг, ёмонлигини ӯзлари кӯрсатаверади.

* * *
У ёлғон гапирмайди, олдинроқ айтганини унутиб қӯяди, холос.

* * *
Ӯзи ҳақидаги ҳақиқатни эшитиб хотиннинг эрга жудаям раҳми келди.

* * *
Пиёда юриш соғлиқ учун балки фойдалидир, лекин ҳамёнга зиён дӯконлар кӯпайган ҳозирги замонда.

* * *
Ижтимоий тармоқда танишишни сӯраган шилқимларга у ӯзининг рентген суратини жӯнатди.

* * *
Ҳеч нарса харид қилинмаса нархлар ошгани сезилмайди.

* * *
Никоҳ гувоҳномаси аёл учун бир умрлик иш жойини белгилайдиган меҳнат дафтарчаси кабидир.

* * *
Уйдаги саришталик ва жонли суҳбат интернет ишламаётганидан далолат.

Рустам ҚУРБОНОВ,
Самарқанд шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
05.04.202510:05
Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон халқ шоири


МАТМУСАНИНГ
УЙЛАНИШИ

Сафар қилди Матмуса
Олисдаги шаҳарга.
Ул шаҳарда йўликди
Бир ҳур пари-пайкарга.

Бўйдоқ эди Матмуса,
Узоқ турмай ўйланиб,
Қишлоғига қайтди у
Ул санамга уйланиб.

Ҳеч гап эмас бахт келса,
Айтар омад деб буни:
Уч ой ўтмай жононнинг
Яқинлашди ой-куни.

Ҳамма ҳайрон, ҳамма лол:
«Биз бир йилча кутардик,
Матмусанинг хотини
Чиқиб қолди ударник».

Не экан деб, шошилиб
Зарбдорликнинг бу сири,
Чопиб келди суҳбатга
Донишгазет мухбири.

«Биз ҳам четда эмасмиз,
Биз ҳам шерик меҳнатга»,
Деб Матмуса тиржайиб,
Қўшилади суратга.

Эртасига бу хабар
Тарқаб кетди ҳар ёққа.
Сарлавҳа ҳам чиройлик:
«Илғор ўрнак — қишлоққа».

Хат ёғилар эрлардан:
Ташаббусни қўллаймиз!
Хотинларни тажриба
Алмашишга йўллаймиз!

«Алвон-алвон шиорлар
Пайдо бўлар ҳар жойда:
«Янгиликка — катта йўл!»
«Тўққиз ойни — уч ойда!»

Ҳайъатларда кеккайиб
Яйраб юрар Матмуса.
Биз ундоқ, биз бундоқ деб
Сайраб юрар Матмуса.

Алқисса шу — баъзида
Шундай бўлиб қолади —
Биров қилиб меҳнатни,
Биров обрў олади.

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
Довдир-совдир одамлар яхши яшайди, телба-тескари одамлар яхши яшайди, эси кирар-чиқар одамлар яхши яшайди, томи кўчиб кетган одамлар яхши яшайди.
Боиси,
бундай одамларни кўп нарсаларга ақли етмайди, фаҳм-фаросати етмайди. Дунё шунақа экан, дея узун-қисқа бўлиб юраверади.

Тоғай МУРОД

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
04.04.202504:04
МАЖЛИСДА

Митти ҳажв

– Бу халққа бир нарсани тушунтириб бўлмайди! – деди партия раиси. – ахир, шиорларимизни ким учун ёзяпмиз, ҳеч ким ўқимаяпти! Ўқиганлар – амал қилмаяпти!
– Халқимиз тўпори! – гап қўшди маданият бўлими раҳбари. – Шу пайтгача навбатга туришни ўргата олмадик. Шиорларни ўргата оламизми?!
– Ғирт дангаса халқимиз бор-да, иш топиб беряпмиз, маоши каммиш!.. – норизо бош чайқади аҳолини иш билан таъминлаш идораси каттаси.
– Машрабни осган, Чўлпонни қадрига етмаган, мана шу халқ-да! – жаҳли чиқди шоирни. – адабиётдан узоқлашишнинг оқибати бу!
– Биз – ёзяпмиз, халқ китоб ўқимай қўйди. Билмадим, келажаги нима бўлар экан! – ёзғирди ёзувчи.
– Яхши дам – меҳнатга ҳамдам! – бармоғини кўкка нуқди касаба уюшмаси раиси. – токи, дам олиш маданиятини ўргатмас эканмиз, бу халқнинг ишида унум бўлмайди!
– Аввало, шу бугунги мажлисимизни ташкил қилган ҳокимимизнинг топганларига баракотлар ёғилсин. Қолаверса, бизларни хавфсизлигимизни таъминлаб турган ҳуқуқбонларимизнинг тани-жонлари саломат бўлсин. – томоқ қириб олди туман бош имом хатиби. – ҳамма балонинг боши – ношукрлик! Кечирасизлару, азизлар, кейинги пайтларда халқимизда ношукрлик аломатлари авж олмоқда... Валллоҳу аълам!..

...................

Худди шу палла дангаса, ишёқмас, китоб ўқимайдиган, маданиятсиз, ношукр халқ ушбу мажлисда қатнашмаётган эди. Пешонасидан товонигача терга ботиб далада кетмон чопаётганди.

Носиржон ТОШМАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Паказана 1 - 24 з 145
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.