Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи avatar

Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаЛип 04, 2019
Дадана ў TGlist
Січ 07, 2025

Апошнія публікацыі ў групе "Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи"

- Мутахассисларнинг фикрига кўра таълим зўр аҳволда, аттестация ҳам юқори савияда, шаффоф ташкилланган.
- Биз сезмадикку...
- Сизлар мутахассис эмассизларда!

P.S Аттестацияга бориб келган география фани ўқитувчимиз Эрали малим кечадан буён хонасини ичкаридан беркитиб олиб, ўзи билан ўзи гаплашяпти. Хеч кимни яқинига яқинлаштирмаяпти.
Қоравул амакининг айтишича, 60 йиллик иш тажрибасида бундай воқеа бўлмаган экан...

https://t.me/qishloqlikmuallim
Хайрли тонг!
Энг креатив тилак😊
https://t.me/qishloqlikmuallim
"Нега сизнинг дарсингизда пашша учса билинади"- дейишади.
Методика бу😄
Ўрган студент.
https://t.me/qishloqlikmuallim
Мен сени интизорлик билан яна 45 кун - 1080 соат - 64800 минут - 3888000 секунд кутаман.
Қанчалик мадордан кетган бўлсам ҳам, сабр косам тўлиб тошган бўлса ҳам, асабларим тамом бўлган бўлса ҳам чидайман.
Умид билан сени кутаман 25 май!
https://t.me/qishloqlikmuallim
Хайр қишлоқ!
Салом, Aмерика!
Кетяпмааааан!!!

Ниҳоят, барча ҳужжатлар тайёр! Ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги учун ҳамма нарса яширинча амалга оширилди. Менда узоқ кутилган янгилик бор ва энди уйни, мамлакатни, ишни ва дўстларимни тарк этишим керак бўлади
Янги режаларни амалга ошириш ва янги уфқларни излаш вақти келди. Мен барчангизни қучоқлаб, сизни яхши куришимни айтмоқчиман. Мен сизни қалбимда абадий сақлайман ва сизни табассум билан эслайман. Қачон қайтишимни билмайман, лекин бир кун биз яна бир-биримизни кўрамиз!

Бу хабарни қандайдир Умид исмли йигит ёзган. Мен уни танимайман, лекин бу менга жуда ёқди.
Чунки у менинг орзуларимни, умидларимни, кайфиятимни тасвирлайди 😅

P.S. Мен эса хали хамон қишлоқдаман - Шермат, бор болалар уришяпти, ажрат, Шермат, бор молларни подага хайда, Шермат, бор тегирмондан ун олиб кел...

https://t.me/qishloqlikmuallim
Хатоларингга кўз юмдим болажон!

Бизнинг миямизда хато топиш учун алоҳида ҳужайра пайдо бўлиб биз уни йиллар давомида ривожлантириб борамиз. Чунки биз ёшлигимиздан хатолар устида ишлаганмиз, хатоларга алоҳида урғу бериб келганмиз. Бизга шуни ўргатишган. Мактабда вазифаларимиздан хато топишган ва қизил ручкада белгилашган.

Лондонда яҳудийларнинг бир мактаби бор. Уларда барча дафтарлар ўқувчи қандай ручкада ёзган бўлса, ўша ручкада текширилар экан ва биринчи навбатда тўғри ёзилган сўз ёки мисолга эътибор берилар экан. Масалан ўқувчи 50 та сўздан иборат диктант ёзди, ўқитувчи уни текшириб, 6 та хато топди, ўқитувчи хатоларга эмас, тўғри ёзилган сўзларга эътибор берар экан ва 6 та хато эмас, балки 44 та тўғри сўз деб ёзар экан.

Бу билан улар болага кейинчалик хатолардан тўғри хулоса чиқаришга имкон берар экан. Бу эса аста-секин болада яхши нарсаларга кўпроқ эътибор бериш керак деган одатни шакллантирар экан.
P.S. Мактабга қайтсам шу усулни қўлламоқчиман. Нимадир дедингизми хамқишлоқ?

https://t.me/qishloqlikmuallim
На Фи Са қани?

Кеча учинчи соатда мазза қилиб дарс ўтаётсам секретар (аслида секрет айтар) директор хонасига шошилинч йиғилишга боришимни тайинлади. Барча ўқитувчилар узун-қисқа бўлиб директор хонасига кириб бордик. Директорнинг авзойи бузилган, завуч ва майнавиятчига баланд овозда бир нарсаларни тушунтираётган экан.
Мажлис бошланди.
Завуч директорга сўз берди.
Директор томоғини
қириб, чуқур нафас олиб сўз бошлади:
- Газетада "Қишлоқлик ўқитувчи" деган ғаламиснинг мақоласи чиқибди. Унда биздек мўтабар, самимий, фидоий раҳбарлар - директор, завуч, маънавиятчилар номига ярашмайдиган танқидлар ёзилган.  Мен сизларни бекорга чақиртирмадим. Сенлар  (нодон, ишёқмас, танбал, бекорчилар демоқчи) раҳбарликни тушунмайсизлар. Раҳбарликни нони қаттиқ, арзимаган маошга эрта-ю кеч тиним билмай машаққатларга чидаб келамиз. Икки куннинг бирида мажлис, селектор, зуум йиғилиши. Хали районо, хали облоно, хали маҳаллада мажлис. Комиссия-ю ревизорларнинг қош- қовоғига қараш, СЭС, пожарнийларнинг тинимсиз рейдларига қалқон бўлиш қанчалик қийинлигини билсангиз эди.
Ҳаммаси ўзича кетмайди - пул, пул, пул. Маошим етмай уйимдаги  сигиримни сотдим. Оиламдан ҳам кўпроқ мактабни дейман, сизларни дейман. Ўзимга қолса бир кун ҳам директорлик қилмайман, лекин мажбурман...
Шунинг учун бизнинг номимизни қоралайдиган бундай ўқитувчиларга орамизда  ўрин йўқ!
Кимда савол бор?
Инглиз тили муаллимаси На Фи Са қўл кўтарди. На Фи Сани кўриб директоримизнинг ранги бешбаттар қизаришни бошлади.
На Фи Са битта савол берди:
- Ўрто дриктр. Шунча машаққатларга чидаб, маош олмасдан ишласангиз ҳам янги 8 хонали уй, битта дачани қуриш, янги каптива машинасини сотиб  олиш сирларини бизга ҳам айтсангиз. Биз ҳам одамга ўхшаб яшасак...
Директор "Албатта саволларингизга  жавоб бераман, кейинги мажлисда бирма-бир айтиб бераман"-деди ва йиғилишга якун ясади.
Бугун эрта тонгда яна мажлис бўлди. Директоримиз "Кечаги мажлисда айтилган гапларим орамизда қолсин. Барчаси тушунарлими? Яна кимда савол бор?"- деган эди мен секин қўл кўтардим.
Директор, "Малим, сиз ҳам каптивани қандай олганимни сўрамоқчимисиз?"-деган эди, мен "Сўраб ўлибманми, На Фи Са қани, На Фи Сани сўрамоқчиман"-дедим.

P.S. Қадрли ҳамкасблар. Раҳбарларга билиб билмай савол бериш яхши эмас.
Ростдан ҳам, На Фи Са қани?

https://t.me/qishloqlikmuallim
Маънавиятчи ва завучларни ноўрин танқид қиласиз, улар бўлмаса мактаб фаолияти тўхтаб қолади дейдиган қўшнижонларим.
Майнавиятчимизнинг "ижодидан".
Камида 10 та хато топганлар 👍 босиб қўямиз😊
https://t.me/qishloqlikmuallim
Мактабимизнинг "юраги"...
Завучимиз сал кам 65 ёшда. Минг йилдан буён завучлик "лавозимида".
Фаолияти давомида 8 нафар директор билан ишлаган.
Ўзининг айтишича у мактабнинг юраги эмиш.
Кеча Шокир баққолнинг тўйида кўпроқ ичиб олган завучимиз менга "сирни" очди "Яқинда директор бўлар эмиш. Хозирги директоримиз - "Мен бошқа ишга ўтаман, ўрнимга сизни тавсия қиламан, мендан кейин, директор бўласиз, астойдил ишланг"-дебди.
Бечора завуч. Лақмагина, соддагина, тўнкагина завуч.
Ҳар сафар янги директор келганда "ўрнимга сизни директор қилиб кетаман, астойдил бўлинг"-дейди.
Завучимиз астойдил бўлади ва яна қайтадан кун санаб директор бўшашини кутади.
Завучимиз яна неча йил кутсин?
P.S. Директоримиз айнан шу ваъдани майнавиятчимизга ҳам берганини ҳеч ким билмасин.
Мактабнинг "юраги" - завуч танишларимизга юбориб қўямиз.

https://t.me/qishloqlikmuallim
Махфий хизмат.
Майнавиятчимизни танийсизлар. Танимаганлар бир кўрсангиз биласиз - ўпкаси ўзидан бир қадам олдинда юради.
Мактаб телеграм группасида топшириқ беради.
1. Синф ўқувчилариниг ота-оналаридан тушунтириш хати олиш. Муддати 1 соат.
2. Синфдаги прогулчи ўқувчилар билан ота-онаси, маҳалла фаоллари иштирокида учрашув ўтказиш ва суратларни синф папкасига жойлаш. Муддати 20 минут.
3. Бугунги маънавият соатида фаол иштирок этган ўқувчилар рўйхатини зудлик билан топшириш. Муддати кеча🤣
P.S. Махфий хизматдагилар ҳам бизчалик тезкор ишлашмаса керак.
Майнавиятчини таниганлар битта ❤ ни боссинчи😊

https://t.me/qishloqlikmuallim
Вазир маслаҳатчиси бўламан ёки РайОНОлар қисқарадими?😊

Японияга борганимда япон касбдошимдан сўрадим "Такеши, оғайни, мана, сен менга айтчи, сизларда таълимда мактаб, туман, вилоят миқёсида нечта раҳбар бор?"
Такеши ўйлаб турдида "Менимча 8-10 нафар, сизлардачи?"- деди.
Мактабдаги директор, завуч, маънавиятчи, психолог, ёшлар етакчиси, менеджер, харбий тайёргарлик раҳбари, хўжалик ишлар мудири, районодаги 40 нафар, облонодаги 60 нафар мулозим, жаъми 110 киши десам Такеши қўрқиб кетмасин деб, "Бизда сизларникидек 15 киши"-дедим.
Такешининг миясида мажлис бошланганини сездим.
Эртаси тонгда қушлар уйғонмасдан туриб хонамга Такеши кириб келди. Кўзлари қизариб кетган, юзидан туни билан ухламагани билиниб турар эди.
Гап бошлади "Оғайни, мен тушунмаяпман, сизларда 10 киши раҳбарлик қиладиган бўлса, қолган 5 киши нима иш қилади...?"
Эҳҳҳҳ, одам шунчалик ҳам содда бўладими-а? Қолганлар 5 киши эмас, 100 кишилигини айтсам, бечорани томи кетиб қолар эканда.
Барибир биз Японлардан олдиндамиз!
P.S. Тасаввур қилдим. Шу 110 киши 5-6 миллиондан маош олса, уларни сокрашения қилиб, ортиб қолган 600 миллион пулга мактабларга электрон доска, планшет, лаборатория жиҳозлари олинса қанддай бўларди!
Энди шу сонларни 200 та туманга кўпайтирингчи...
Бу фикрлашимдан кейин иқтисод вазири маслаҳатчи қилиб олса-я...
Маслаҳатчилик яхшими? 1000 доллар маош берадими? Борсамми, бормасамми, сизлар нима дейсизлар қўшнижонлар?
https://t.me/qishloqlikmuallim
Энди таълим ривожланиб кетади.
Хавотир олманглар, ҳаммаси менинг назоратим остида...
Бизнинг мактабимиз биринчиликни олди. Минглаб мактаблар ичида биринчи ўринни олишни тасаввур қиляпсизларми? Биринчи ўрин а!!!
Бунинг учун қанча меҳнат, вакт, маблағ сарф бўлганлигини кўз остингизга келтиряпсизларми?
Эҳҳеее...
Декабрь ойининг биринчи ҳафтасидан ўқитувчилар-у ўқувчилар бир тан, бир жон бўлиб астойдил ҳаракат қилдик.
Қандай ҳаракат дейсизми? Таълим сифати, фан олимпиадаси ёки билимлар беллашуви деб ўйлаяпсизми?
Йўқ. Ундан ҳам муҳим танловда ғолиб бўлдик - янги йил байрамига энг чиройли безатилган мактаб номинациясида!
Ана шунақа. Бизнинг қудратимизга шубҳа қилганлар биз безатган, ялтир юлтирлар, шарлар билан безатган муассасамизга боқсин.
Бу борада японлар-у финлар яна минг йилдан кейин ҳам бизга ета олишмаслигига ишонаман.
P.S. Негативчисиз дейдиганлар. Мана, позитив пост. Кўринглар. Ғалабамиздан кўнглим осмон. Бу каби ютуқлар бардавом бўлсин.
https://t.me/qishloqlikmuallim

Рэкорды

18.04.202523:59
1.5KПадпісчыкаў
07.01.202523:59
0Індэкс цытавання
19.04.202523:59
1.2KАхоп 1 паста
30.04.202523:59
1.2KАхоп рэкламнага паста
11.01.202523:59
3.34%ER
31.01.202523:59
27.05%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Папулярныя публікацыі Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

07.04.202514:51
Маънавиятчи ва завучларни ноўрин танқид қиласиз, улар бўлмаса мактаб фаолияти тўхтаб қолади дейдиган қўшнижонларим.
Майнавиятчимизнинг "ижодидан".
Камида 10 та хато топганлар 👍 босиб қўямиз😊
https://t.me/qishloqlikmuallim
07.04.202501:02
Махфий хизмат.
Майнавиятчимизни танийсизлар. Танимаганлар бир кўрсангиз биласиз - ўпкаси ўзидан бир қадам олдинда юради.
Мактаб телеграм группасида топшириқ беради.
1. Синф ўқувчилариниг ота-оналаридан тушунтириш хати олиш. Муддати 1 соат.
2. Синфдаги прогулчи ўқувчилар билан ота-онаси, маҳалла фаоллари иштирокида учрашув ўтказиш ва суратларни синф папкасига жойлаш. Муддати 20 минут.
3. Бугунги маънавият соатида фаол иштирок этган ўқувчилар рўйхатини зудлик билан топшириш. Муддати кеча🤣
P.S. Махфий хизматдагилар ҳам бизчалик тезкор ишлашмаса керак.
Майнавиятчини таниганлар битта ❤ ни боссинчи😊

https://t.me/qishloqlikmuallim
08.04.202504:27
На Фи Са қани?

Кеча учинчи соатда мазза қилиб дарс ўтаётсам секретар (аслида секрет айтар) директор хонасига шошилинч йиғилишга боришимни тайинлади. Барча ўқитувчилар узун-қисқа бўлиб директор хонасига кириб бордик. Директорнинг авзойи бузилган, завуч ва майнавиятчига баланд овозда бир нарсаларни тушунтираётган экан.
Мажлис бошланди.
Завуч директорга сўз берди.
Директор томоғини
қириб, чуқур нафас олиб сўз бошлади:
- Газетада "Қишлоқлик ўқитувчи" деган ғаламиснинг мақоласи чиқибди. Унда биздек мўтабар, самимий, фидоий раҳбарлар - директор, завуч, маънавиятчилар номига ярашмайдиган танқидлар ёзилган.  Мен сизларни бекорга чақиртирмадим. Сенлар  (нодон, ишёқмас, танбал, бекорчилар демоқчи) раҳбарликни тушунмайсизлар. Раҳбарликни нони қаттиқ, арзимаган маошга эрта-ю кеч тиним билмай машаққатларга чидаб келамиз. Икки куннинг бирида мажлис, селектор, зуум йиғилиши. Хали районо, хали облоно, хали маҳаллада мажлис. Комиссия-ю ревизорларнинг қош- қовоғига қараш, СЭС, пожарнийларнинг тинимсиз рейдларига қалқон бўлиш қанчалик қийинлигини билсангиз эди.
Ҳаммаси ўзича кетмайди - пул, пул, пул. Маошим етмай уйимдаги  сигиримни сотдим. Оиламдан ҳам кўпроқ мактабни дейман, сизларни дейман. Ўзимга қолса бир кун ҳам директорлик қилмайман, лекин мажбурман...
Шунинг учун бизнинг номимизни қоралайдиган бундай ўқитувчиларга орамизда  ўрин йўқ!
Кимда савол бор?
Инглиз тили муаллимаси На Фи Са қўл кўтарди. На Фи Сани кўриб директоримизнинг ранги бешбаттар қизаришни бошлади.
На Фи Са битта савол берди:
- Ўрто дриктр. Шунча машаққатларга чидаб, маош олмасдан ишласангиз ҳам янги 8 хонали уй, битта дачани қуриш, янги каптива машинасини сотиб  олиш сирларини бизга ҳам айтсангиз. Биз ҳам одамга ўхшаб яшасак...
Директор "Албатта саволларингизга  жавоб бераман, кейинги мажлисда бирма-бир айтиб бераман"-деди ва йиғилишга якун ясади.
Бугун эрта тонгда яна мажлис бўлди. Директоримиз "Кечаги мажлисда айтилган гапларим орамизда қолсин. Барчаси тушунарлими? Яна кимда савол бор?"- деган эди мен секин қўл кўтардим.
Директор, "Малим, сиз ҳам каптивани қандай олганимни сўрамоқчимисиз?"-деган эди, мен "Сўраб ўлибманми, На Фи Са қани, На Фи Сани сўрамоқчиман"-дедим.

P.S. Қадрли ҳамкасблар. Раҳбарларга билиб билмай савол бериш яхши эмас.
Ростдан ҳам, На Фи Са қани?

https://t.me/qishloqlikmuallim
09.04.202514:44
Хайр қишлоқ!
Салом, Aмерика!
Кетяпмааааан!!!

Ниҳоят, барча ҳужжатлар тайёр! Ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги учун ҳамма нарса яширинча амалга оширилди. Менда узоқ кутилган янгилик бор ва энди уйни, мамлакатни, ишни ва дўстларимни тарк этишим керак бўлади
Янги режаларни амалга ошириш ва янги уфқларни излаш вақти келди. Мен барчангизни қучоқлаб, сизни яхши куришимни айтмоқчиман. Мен сизни қалбимда абадий сақлайман ва сизни табассум билан эслайман. Қачон қайтишимни билмайман, лекин бир кун биз яна бир-биримизни кўрамиз!

Бу хабарни қандайдир Умид исмли йигит ёзган. Мен уни танимайман, лекин бу менга жуда ёқди.
Чунки у менинг орзуларимни, умидларимни, кайфиятимни тасвирлайди 😅

P.S. Мен эса хали хамон қишлоқдаман - Шермат, бор болалар уришяпти, ажрат, Шермат, бор молларни подага хайда, Шермат, бор тегирмондан ун олиб кел...

https://t.me/qishloqlikmuallim
17.04.202515:31
- Мутахассисларнинг фикрига кўра таълим зўр аҳволда, аттестация ҳам юқори савияда, шаффоф ташкилланган.
- Биз сезмадикку...
- Сизлар мутахассис эмассизларда!

P.S Аттестацияга бориб келган география фани ўқитувчимиз Эрали малим кечадан буён хонасини ичкаридан беркитиб олиб, ўзи билан ўзи гаплашяпти. Хеч кимни яқинига яқинлаштирмаяпти.
Қоравул амакининг айтишича, 60 йиллик иш тажрибасида бундай воқеа бўлмаган экан...

https://t.me/qishloqlikmuallim
07.04.202510:46
Мактабимизнинг "юраги"...
Завучимиз сал кам 65 ёшда. Минг йилдан буён завучлик "лавозимида".
Фаолияти давомида 8 нафар директор билан ишлаган.
Ўзининг айтишича у мактабнинг юраги эмиш.
Кеча Шокир баққолнинг тўйида кўпроқ ичиб олган завучимиз менга "сирни" очди "Яқинда директор бўлар эмиш. Хозирги директоримиз - "Мен бошқа ишга ўтаман, ўрнимга сизни тавсия қиламан, мендан кейин, директор бўласиз, астойдил ишланг"-дебди.
Бечора завуч. Лақмагина, соддагина, тўнкагина завуч.
Ҳар сафар янги директор келганда "ўрнимга сизни директор қилиб кетаман, астойдил бўлинг"-дейди.
Завучимиз астойдил бўлади ва яна қайтадан кун санаб директор бўшашини кутади.
Завучимиз яна неча йил кутсин?
P.S. Директоримиз айнан шу ваъдани майнавиятчимизга ҳам берганини ҳеч ким билмасин.
Мактабнинг "юраги" - завуч танишларимизга юбориб қўямиз.

https://t.me/qishloqlikmuallim
12.04.202501:29
"Нега сизнинг дарсингизда пашша учса билинади"- дейишади.
Методика бу😄
Ўрган студент.
https://t.me/qishloqlikmuallim
Хайрли тонг!
Энг креатив тилак😊
https://t.me/qishloqlikmuallim
06.04.202508:32
Вазир маслаҳатчиси бўламан ёки РайОНОлар қисқарадими?😊

Японияга борганимда япон касбдошимдан сўрадим "Такеши, оғайни, мана, сен менга айтчи, сизларда таълимда мактаб, туман, вилоят миқёсида нечта раҳбар бор?"
Такеши ўйлаб турдида "Менимча 8-10 нафар, сизлардачи?"- деди.
Мактабдаги директор, завуч, маънавиятчи, психолог, ёшлар етакчиси, менеджер, харбий тайёргарлик раҳбари, хўжалик ишлар мудири, районодаги 40 нафар, облонодаги 60 нафар мулозим, жаъми 110 киши десам Такеши қўрқиб кетмасин деб, "Бизда сизларникидек 15 киши"-дедим.
Такешининг миясида мажлис бошланганини сездим.
Эртаси тонгда қушлар уйғонмасдан туриб хонамга Такеши кириб келди. Кўзлари қизариб кетган, юзидан туни билан ухламагани билиниб турар эди.
Гап бошлади "Оғайни, мен тушунмаяпман, сизларда 10 киши раҳбарлик қиладиган бўлса, қолган 5 киши нима иш қилади...?"
Эҳҳҳҳ, одам шунчалик ҳам содда бўладими-а? Қолганлар 5 киши эмас, 100 кишилигини айтсам, бечорани томи кетиб қолар эканда.
Барибир биз Японлардан олдиндамиз!
P.S. Тасаввур қилдим. Шу 110 киши 5-6 миллиондан маош олса, уларни сокрашения қилиб, ортиб қолган 600 миллион пулга мактабларга электрон доска, планшет, лаборатория жиҳозлари олинса қанддай бўларди!
Энди шу сонларни 200 та туманга кўпайтирингчи...
Бу фикрлашимдан кейин иқтисод вазири маслаҳатчи қилиб олса-я...
Маслаҳатчилик яхшими? 1000 доллар маош берадими? Борсамми, бормасамми, сизлар нима дейсизлар қўшнижонлар?
https://t.me/qishloqlikmuallim
10.04.202515:03
Мен сени интизорлик билан яна 45 кун - 1080 соат - 64800 минут - 3888000 секунд кутаман.
Қанчалик мадордан кетган бўлсам ҳам, сабр косам тўлиб тошган бўлса ҳам, асабларим тамом бўлган бўлса ҳам чидайман.
Умид билан сени кутаман 25 май!
https://t.me/qishloqlikmuallim
09.04.202503:35
Хатоларингга кўз юмдим болажон!

Бизнинг миямизда хато топиш учун алоҳида ҳужайра пайдо бўлиб биз уни йиллар давомида ривожлантириб борамиз. Чунки биз ёшлигимиздан хатолар устида ишлаганмиз, хатоларга алоҳида урғу бериб келганмиз. Бизга шуни ўргатишган. Мактабда вазифаларимиздан хато топишган ва қизил ручкада белгилашган.

Лондонда яҳудийларнинг бир мактаби бор. Уларда барча дафтарлар ўқувчи қандай ручкада ёзган бўлса, ўша ручкада текширилар экан ва биринчи навбатда тўғри ёзилган сўз ёки мисолга эътибор берилар экан. Масалан ўқувчи 50 та сўздан иборат диктант ёзди, ўқитувчи уни текшириб, 6 та хато топди, ўқитувчи хатоларга эмас, тўғри ёзилган сўзларга эътибор берар экан ва 6 та хато эмас, балки 44 та тўғри сўз деб ёзар экан.

Бу билан улар болага кейинчалик хатолардан тўғри хулоса чиқаришга имкон берар экан. Бу эса аста-секин болада яхши нарсаларга кўпроқ эътибор бериш керак деган одатни шакллантирар экан.
P.S. Мактабга қайтсам шу усулни қўлламоқчиман. Нимадир дедингизми хамқишлоқ?

https://t.me/qishloqlikmuallim
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.