Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Paiziev24 avatar

Paiziev24

Akmal Paiziev — MyTaxi, Express24, Workly, Maxtrack asoschisi va hozirda Numeo.ai ustida ishlayapman.
Aloqa uchun: @Paiziev24bot
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеРосія
МоваІншая
Дата стварэння каналаFeb 08, 2025
Дадана ў TGlist
Feb 08, 2025
Прыкрепленая група

Рэкорды

20.04.202516:33
6.5KПадпісчыкаў
14.04.202511:46
900Індэкс цытавання
16.03.202510:30
8.4KАхоп 1 паста
16.03.202512:44
8.4KАхоп рэкламнага паста
07.03.202508:17
16.45%ER
16.03.202515:28
141.96%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
FEB '25MAR '25APR '25

Папулярныя публікацыі Paiziev24

08.04.202503:37
Кичик жамоа — катта тезлик.

Кўпчилик ўйлайди: стартап муваффақиятли бўлиши учун ё яхши ғоя, ёки пул, ёки таниш-билиш керак. Лекин ҳақиқат шундаки - аслида энг катта устунлик - бу тезлик ва бу тезлик қаердан келади? - кичик жамоадан.

3 киши ўн дақиқада ечимига келадиган масала, катта компанияда 3 ой ва 6 та йиғилиш талаб қилади. Чунки у ерда бюрократия бор, ҳар бир қарор учун тўрт киши овоз бериши керак, ҳеч кимнинг “эгоси”ни бузиб қўймаслик керак.

Apple, Google, Airbnb — ҳаммаси 2-3 киши, ноутбук ва уларни тинч қўймаётган муаммо билан бошланган.

Менинг хулосам шундай:
Агар стартапингизда 5 тадан ортиқ non-technical одам бўлиб, ҳали ҳам даромад йўқ бўлса — демак, сиз ҳаммасини керагидан ортиқ мураккаб қилиб юборгансиз.

Соддалаштиринг. Тез ҳаракат қилинг.
Иш натижаси одамлар сонида эмас - кун давомида қабул қилинадиган қарорлар сонида.

@paiziev24
05.04.202505:44
Ота-онам Калифорнияга бизни кўргани келишди. Фақат икки нарса сўрадик — сояки магиз ва сумалак. Сумалакни биз Тошкентда доим харид қилардик. Менга энг ёқадиган сумалак — бу Oq-tepa Navro’z сумалаги. Мен уни уйимиз ёнидаги Бешқайрағоч супермаркетидан сотиб олардим. Адашмасам, охирги 4–5 йилда ҳам шу хил маза ва сифатни ушлаб туришипти.

Америкада бу каби маҳсулотларни “superfood” деб аташади. Кимдир келса, Oq-tepa Navro’z сумалагидан олиб олинг — ундан яхши ҳадя йўқ :)

@paiziev24
03.04.202516:47
Бугун бир танишим билан гаплашар эканмиз, у: “Нега бундай Unsexy Industry (жозибадор эмас соҳага) кирдинг?” – деб сўраб қолди.

Бироз ўйлаб қарасам 2013 йилда такси компаниясини бошлаганимизда – “Таксининг нимаси қизиқ?” дейишганди. 2017 йилда етказиб беришга кирганимизда – “Курьерликда технология йўқ-ку?” деганлар ҳам бўлган.

Биз учун Unsexy Industry лар Sexy кўринади ва биз хозирча шу йўлда давом этамиз!

@paiziev24
11.04.202505:09
Нега маслаҳатларнинг кўпчилиги ҳеч нарса бермайди

Ҳозир стартап ҳақида маслаҳатлар ҳамма жойда - блоглар, подкастлар, менторлар. Лекин уларнинг катта қисми - шунчаки овоз. Нима учун? Чунки маслаҳатлар умумий, стартап эса ҳар бири - алоҳида тарих.

“Энг кучли одамларни ишга ол” дейишади. Тўғри гап, лекин сизда пул бўлмаса-чи? Кучли одам катта пул сўрайди, сиз эса ҳали уни таклиф қила олмайсиз.

“Одамлар хоҳлайдиган нарса яратинг” дейишади. Ёмон гап эмас. Лекин у нарсани қандай қилиб топиш кераклигини айтмайди.

Сир шундаки - эшитаётган гапларнинг 90%ини четга суринг ва барча диққатни фойдаланувчилар қандай ҳаракат қилаётганига қаратинг (customer behaviour).

Маслаҳат бу харита. Аммо ҳаёт бу ҳақиқий ландшафт.

@paiziev24
19.04.202523:44
Ўзбекистонда LinkedIn кўп ишлатилмайди. Кўпчилик бу тармоқ ҳақида эшитмаган ҳам, профиллари борлар ҳам жуда кам киради. Менда ҳам шундай эди. АҚШга келганимдан сўнг LinkedIn’да фаоллашдим — бу ердаги стартап асосчилари ва венчур фондлар билан 500 дан ортиқ алоқа ўрнатдим.

Масалан, компаниямиз LinkedIn’да ходимлари сони ортиб бораётгани ва постлар қўяётганимизни кўрган LinkedIn алгоритмлари бизнинг соҳамизга тегишли компаниялар ва венчур фондларга сигнал берар экан. Айтса керак: “Ҳой, Numeo’ни қара, 14 та ходими бор экан”, деб. Бизга венчур фондлар партнёрлари email ёза бошлашди ва LinkedIn’да боғлана бошлашди.

Агар сиз жаҳон бозорида ҳамкорлар, ходимлар ёки иш қидираётган бўлсангиз, LinkedIn профилингизга эътибор беринг. Ора-орада постлар ёзиб туринг. Шунда LinkedIn сизни фаол деб билиб, сизни қизиқ контактлар билан учраштирар экан.

Бугун икки венчур фонд партнёрлари билан учрашувим бор — LinkedIn орқали келишди.

Мен LinkedIn да: https://linkedin.com/in/akmalpaiziev

@paiziev24
30.03.202503:54
Хаммангизга Рамазон Хайит муборак!
22.03.202523:02
Айримлари асабимиз тез бузилади, фикрларимиз тиник булмайди, ҳеч нарса ёқмайди. Кейин тўйиб ухлаб турамиз ва ҳаёт кўзимизга гўзал кўрина бошлайди.

Тўйиб ухлаш — жуда кам қадрига етиладиган буюк неъмат.

Бугун тўйиб ухлаган каминангиз.

@paiziev24
21.04.202505:32
Видеода бизнинг AI кеча брокер билан гаплашиб, ундан юк нархи ва унинг деталларини олиб келгани транскрипти кўрсатилган. AI гаплашаётганда биз реал вақтда транскриптни курсатамиз.

Суҳбат давомида олинган маълумотлар Comments қисмига олиб келинади, кейин уни юк тўғри келадими ёки йўқми, деган AI модули текширади. Агар тўғри келса, 👍 (thumbs up) иконаси кўрсатилади.

Ҳозир у суҳбатни эшитиш ва суҳбатга уланиш устида ишлаяпмиз. Келаётган ҳафтада тайёр бўлиши керак.

Ушбу мисолда JB Hunt брокери билан гаплашилган.

@paiziev24
12.04.202517:44
Бозорга идеал маҳсулот олиб чиқиш - стартаплар учун эмаслигини жуда қиммат нархда ўрганганман.

Аввало, “идеаллик”нинг аниқ чегараси йўқ. Идеал маҳсулот мижозлар билан бирга шаклланади — улар билан биргаликда шу йўлдан юриш керак.

2005 йилда автомобиль навигация тизими устида иш бошлаганмиз ва 2009 йилгача харита чизиш билан машғул бўлганмиз. Хар доим “харита идеал эмас” деб маҳсулотни бозорга чиқармасдан тўхтатиб турар эдик. 2009 йилда жуда чарчаганмиз, ва “ё маҳсулотни сотамиз, ёки бутунлай ёпамиз” деган қарорга келдик.

Ўша пайтда 3 та навигаторимиз бор эди. Torg.uz’га (ҳозирги OLX.uz) қўйдик. Офисимизга келган мижозлар овчилар экан, адашмаслик учун навигация кераклигини айтишди. 450 доллардан харид қилишди. Бир ҳафтадан сўнг телефон қилишди. Телефонни куркиболдим, ҳарита сифати паст, қайтаришмоқчи деб уйлаб. Лекин улар навигатор ёкканлигини ва дўстлари ҳам харид қилмоқчи эканлигини айтишди. Яна икки дона олиб кетишди. Кейин биз Тайвандан 5 та, кейин 15 та, кейин 50 ва кейин 200 та навигатор олиб кела бошладик.

Шу каби хатони 2013 йилда Fleetify лойиҳасида ҳам такрорладик. Икки йил мукаммал маҳсулот тайёрлаймиз деб ўйлаб, уни умуман бозорга чиқармадик ва лойиҳани ёпдик.

Шундан сўнг тушундим: идеал маҳсулот йўқ. Энг муҳими — мижоз оғриғини ечиш, маҳсулотингизда камчилик бўлса, уни мижоз билан очиқча муҳокама қилишдир.

Маҳсулотни бозорга қанча эрта чиқарсангиз, шунча яхши. Чунки энг яхши йўл кўрсатувчи — бозорнинг ўзи.

@paiziev24
25.03.202505:12
Dgtl Camp ва Coddy Camp’га ангел инвестиция тарихи ҳақида

2021 йил охирида, бизнинг Workly компаниясида ишлаб кетган Фузайл ўзининг университетда бирга ўқиган дўсти Азимхон билан учрашишни сўради. Эсимда, Чехов кўчасидаги B&B қаҳвахонасида учрашдик. Улар 5–6 слайддан иборат ўз ғояларини тақдим қилишди. Улар дастурлашни офлайн ва онлайн (гибрид) шаклда ўргатувчи ўқув маркази ва онлайн платформа яратмоқчи эканликларини, бу учун махсус методика қўллашларини айтдилар. Лойиҳага $70,000 инвестиция кераклигини билдиришди.

Мен розиман дедим ва бунинг бир нечта сабаблари бор эди:
– Фузайл бизнинг жамоада ишлаган, мен уни шахсан билардим.
– Икки асосчи бир-бирини анча вақтдан бери танишарди.
– Уларнинг питчида мантиқий ёндашув ва келажак бор эди.
– EdTech соҳаси менга қизиқ эди.

Улар 2022 йил бошида IMPACT.T Technology Hub ичида иш бошлашди. Бошида анча қийналишди — онлайн таълимга оид курслар яратиш кўп вақт олди, маркетинг ва сотув осон кечмади. Олти ойлардан кейин улар асосий фокусни 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларга қаратиш кераклигини англашди ва ўқув дастурлари ҳамда методологияни айнан шу ёш гуруҳига мослаштиришди.

Бугунги кунда Coddy Camp'нинг Тошкент шаҳрида 6 та филиали бор ва $1.3 млн ARR (йиллик такрорланувчи даромад) қилаётган ҳолда фаолият юритмоқда.

Жамоа болаларни онлайн тарзда дастурлашга ўргатиш мақсадида Junior лойиҳасини ҳам йўлга қўйди. Бу лойиҳа жуда тез ўсмоқда ва хозир $240,000 ARR даражасига етган. Йигитлар энди қўшни давлатлар бозорига чиқишни режалаштиришмоқда.

Ўрганганларим: стартапларга инвестиция қилганда сабр керак. Асосчилар 1–2 йил ичида жуда кўп нарсани ўрганишади, айниқса Ўзбекистон шароитида. Уларга эркинлик бериб, керак бўлганда маслаҳат бериш — энг тўғри ёндашув.

Жамоага ўсишда ва янги бозорларни эгаллашда омад тилайман!

https://coddycamp.uz
https://junior-it.uz

@paiziev24
05.04.202518:55
Айримларида жуда кўп матн ва бўлар-бўлмас нарсалар ёзаман. Камчиликларимга рози бўласиз.

@paiziev24
30.03.202520:24
Бугун эрталаб Хайит намози учун Санта-Каларадаги MCA Bay Area масжидига бордик. Хайит намози уч марта ўқилар экан: 7:30, 9:30 ва 11:30. Одамлар ўзларига қулай вақтда келишади.

Жуда кўп оилалар фарзандлари билан чиройли кийиниб келишган эди — худди тўйга кетишаётгандек кайфият бор эди.

Масжид ичида ҳам, ташқарисида ҳам эркаклар ва уларнинг орқасида аёллар бирга намоз ўқишди. Болалар эркин юриб, ўйнашарди.

Масжид олдида турли хил пишириқлар тайёрлаб, келганларга тарқатаётган эдилар.

Кечки пайт масжидда байрам булар экан.

Кузатишда давом этамиз…

@paiziev24
29.03.202513:46
АҚШга кўчиб келгунимгача, чет элга сафарларим вақтида ўша ердаги янги маҳсулотлар ва сервисларни кўриб, илҳом олардим. Барча бизнесларимиз айнан шундай илҳомлар асосида пайдо бўлган.

Лекин ҳеч қаерда аввал икки ойдан кўпроқ яшамаганман.

Бу сафар эса мен қисқа тажрибалардан фарқли равишда бошқа — қизиқ ва чуқурроқ тажрибаларни бошимдан кечирмоқдаман. Масалан, АҚШ таълим тизими билан алоқалар: энг яхши таълим муассасалари — Стэнфорддаги қисқа муддатли ўқишим, рафиқамнинг университет тажрибаси, болаларимнинг мактаб ва боғча тажрибалари. Ўқитувчилар билан мулоқот, бола ривожланишига боғлиқ кузатувлар — буларнинг барчаси мен учун катта тажриба.

Бундан ташқари, АҚШдаги тиббиёт тизими билан танишяпман. Дунёдаги энг илғор клиникалардан бири — Стэнфорд шифохонаси фаолияти ва унинг бошқа тиббиёт муассасалари билан фарқини кўрмоқдаман. Шунингдек, бир неча бор онлайн тиббий маслаҳатлар олиш тажрибаси бўлди.

Яна бир муҳим жиҳати — узоқроқ муддат яшаш менга давлат органлари билан кўпроқ мулоқот қилиш имконини берди. Давлат хизматлари қанчалик осон ва мижозга йўналтирилган (customer-oriented) эканини кузатдим. Давлат хизматчилари қўллаб-қувватлашга тайёр ва самимий эканини ҳис қилдим. Масалан, битта ҳужжат керак эди. Давлат мулозимига email ёздим — 5 кун муҳлат бўлишига қарамай, 2 кунда, ҳеч қандай тўловсиз ишимни ҳал қилиб берди.

Узоқроқ яшаш, шунингдек, одамларни кузатиш, уларнинг фикрлари ва кечинмалари ҳақида кўпроқ билиш имконини бермоқда.

Кузатиш ва ўрганишда давом этмоқдаман…

@paiziev24
Бугун навбатдаги мижоз билан қўнғироқда платформамизнинг қандай қилиб юкларни қидириши, юкларни саралаб, брокерлар билан автоматик савдолашишини кўрсатдим. Унинг юзидаги таажжуб ва табассумни кўриб жуда хурсанд бўлдим.

Бизнинг мижозлар - диспетчерлар - ҳар куни соатлаб вақтларини лоадбордларда юк қидириш, саралаш ва брокерлар билан музокара қилишга сарфлашади.

Фаундер сифатида мижозларимизнинг маҳсулотимиздан фойдаланиши - энг катта рағбат ва энергия манбаи деб биламан.

@paiziev24
04.04.202504:44
AI стартапларга аввалгидан ҳам тезроқ ўсиш ва янгилик киритиш имконини беряпти. “AI келажаги: стартаплар учун қарашлар” ҳисоботида Lightspeed VC партнери Равираж Жайн ва 23 нафар AI мутахассислар Google Cloud билан бирга 2025-йилга таъсир кўрсатадиган асосий тенденция, муаммо ва имкониятларни таҳлил қилишди.

Ҳисоботда сўнгги AI ютуқлари, AI лойиҳаларини тестдан ишлаб чиқаришга қандай ўтказиш, ҳамда инвесторлар AI стартапларда нималарга эътибор бериши ҳақида ёритилган.

@paiziev24
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.