Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Uzb_Meteo avatar

Uzb_Meteo

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.
Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot
Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo
Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
Размяшчэнне
МоваІншая
Дата стварэння каналаЧерв 03, 2018
Дадана ў TGlist
Серп 02, 2024
Прыкрепленая група

Статыстыка Тэлеграм-канала Uzb_Meteo

Падпісчыкаў

13 433

24 гадз.
2
0%Тыдзень
25
-0.2%Месяц
60
-0.4%

Індэкс цытавання

300

Згадкі6Рэпостаў на каналах0Згадкі на каналах6

Сярэдняе ахоп 1 паста

1 351

12 гадз.2 175
61%
24 гадз.1 3510%48 гадз.2 8620%

Узаемадзеянне (ER)

1.48%

Рэпостаў10Каментары42Рэакцыі10

Узаемадзеянне па ахопу (ERR)

0%

24 гадз.0%Тыдзень
2.33%
Месяц
6.99%

Ахоп 1 рэкламнага паста

1 351

1 гадз.1 904140.93%1 – 4 гадз.20915.47%4 - 24 гадз.3 487258.11%
Падключыце нашага бота да канала і даведайцеся пол аўдыторыі гэтага канала.
Усяго пастоў за 24 гадзіны
6
Дынаміка
6

Рэкорды

26.03.202523:59
13.5KПадпісчыкаў
19.04.202523:59
600Індэкс цытавання
27.03.202523:59
8.3KАхоп 1 паста
26.03.202518:52
6.5KАхоп рэкламнага паста
20.04.202523:59
2.94%ER
27.03.202523:59
61.14%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Папулярныя публікацыі Uzb_Meteo

19.04.202517:44
Бугун Навоий вилояти Нурота баланд тоғ тизмаларига ҳам қор тушган.

Ҳатирчи тумани Лангар қўрғони

Манба
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида кечаги ёғингарчиликлардан сўнг картошка экини ҳолати.

Буғдой, пахта ва полиз-сабзавот экинлари ҳолати бўйича аҳолининг https://t.me/agro_meteo_bot га турли расмларни юклаш ишлари давом этмоқда.

Қуйида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида истиқомад қилувчи деҳқондан жўнатилган тасвир келди. Унда сўнгги икки кунликда камида 30 ммдан кўп сув тушгани кўринган. Бу, бир гектар майдонга 300 тонна сув тушди дегани.

Юқорида картошка ўсимлиги "ўсиш-гуллаш" даври учун гектарига 900 тонна сув истеъмол қилади. Жорий ёмғир шуни 40% ини улашиб қўйди. Бу картошка яна гектарига 1700 тонна (гуллаш даврида 1000 тонна, пишиш даврида 400 тонна) сув ичса, зўр ҳосил беради.

Мутахасислар бот устида ишламоқда. Яқин ойларда бот орқали агромаслаҳат, сунъий йўлдошдан майдоннинг яшиллилик даражаси ва оптимал суғориш муддатлари бўйича автоматик жавоб функцияси ёқилади.

Сиз ҳозир бизга бот орқали ( https://t.me/agro_meteo_bot ) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳолатини жўнатишда давом этинг.
11.04.202507:26
Бугун 11 апрель пойтахтда оқтут пишибди.

Бу буринчи ҳосилни "бедана тут" ҳам дейишади. Ўтмишда аждодларимизни кўп ҳолларда очарчиликдан сақлаб қолган.

#Богдорчилик
26.04.202509:30
Келаётган душанба куни пойтахтда апрель ойлари учун сўнгги 160 йилликда кузатилмаган энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланиши мумкин.

Ўзгидромет 28 апрель куни пойтахтда ҳарорат +38 даражагача етиши мумкинлигини прогноз қилган.

Пойтахтда апрель ойи учун энг юқори ҳарорат сўнгги 1.5 асрдан кўп вақт давомида 2006 йилда кузатилган бўлиб, ўшанда термометр устини Тошкентда +36.4 даражага етган. Бу ҳозиргача пойтахт учун апрель ойларида кузатилган мутлақ энг иссиқ харорат ҳисобланади.

@uzb_meteo
26.04.202510:18
Туркманистон пойтахти Ашхабодда ҳам соат 14.00 ҳолатига қарийиб +40 даража иссиқлик кузатилмоқда (+39.5°С).

Ва бу Ашхабодда кузатувлар тарихида апрель ойи учун мутлақ рекорд иссиқ ҳарорат ҳисобланади.
7 баллик магнит бўрони қўзғалаши бошланган.

Эҳтимолий, Қозоғистон шимолий вилояти аҳолиси ҳозир шимол қутб ёғдуларига гувоҳ бўлишмоқда.
11.04.202509:33
Ишонқирамаётганлар учун махсус. )

#Богдорчилик
12.04.202500:05
Ҳиндистон шимоли ва Непалда кучли ёғингарчиликлар ортидан юз бераётган сел—сув тошқинлари сабаб, 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.

Ҳа, Ҳиндистонда муссон давр бошланмоқда. Бу бизнинг водий учун бироз яхши вазиятдир. Чунки Ҳиндистон шимолида атмосферада сув буғи билан боғлиқ намлик ортяпти. Бу тропосфера юқори қисмигача бўлган сарҳадларда намликни кўпайтиради. Намлик баланд тоғликлардан ўтиб бизнинг минтақага ҳам ўтиб қолишини англатади.

Бу эса Ҳиндистонга нисбатан меридионал йўналишда шимолда жойлашган Фарғона водийси ва тоғларимизга келаётган нам ҳаво оқимларидан энди яқин ойларда 'яхшигина' ёғинлар бўлишига олиб келаверса керак.

Кузатамиз...
03.04.202517:58
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

4-7 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши ортидан тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/52882298

Kun.uz расмий канали
8-9 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел хавфи эълон қилинмоқда.

Бу ҳақида Ўзгиромет директори хабарига таяниб, Газета.ўз хабар бермоқда.

9 апрелга ўтар кечаси ва 9 апрель кундуз куни Сурхондарё-Қашқадарё вилоятлари ҳамда республиканинг тоғ ва тоғ этакларида кучли ёғингарчиликлар ва бунинг фонида сел ҳодисалари юз бериши ҳақида Газета.ўз нинг ҳафталик об-ҳаво шарҳида ҳам маълумот қолдирган эдик.

Юқоридаги картада ҳам 9 апрель куни 12 соатликда юқорида зикр этилган ҳудудларда 25-50 мм гача (қизил рангли ҳудудлар) ёғин ёғиб қўйиши келтирилган. Бу ҳозирги мавсумда сел хавфини оширади.
🕔 17:00

Фактик об-хаво

Бухоро, Навоий, Термиз, Қарши, Самарқанд, Жиззах, Фарғона шаҳрида ёмғир.💦💧

Ўзгидромет

@uzb_meteo
26.04.202509:49
🕑 14:00

Фактик об—ҳаво

Нукус ва Урганчда қарийиб +40 даражали иссиқлик кузатилмоқда. Апрель ойида... Ҳаааа

Шимолдаги иссиқлик тўлқини эртага республика маркази, душанба куни эса республиканинг асосий аҳоли истиқомад қиладиган вилоятларини 'ёндиради'.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
26.04.202509:38
🕑 14:00

Фактик об—ҳаво

Урганчда +38 даражадан юқори ҳарорат кузатилмоқда.

Менимча, Урганчда кузатувлар тарихида апрель ойида кузатилмаган иссиқлик рекорди ҳозиргина янгиланди.☀️

Ўзгидромет

@uzb_meteo
18.04.202513:39
19—22 апрель кунлари республиканинг 8 та вилояти тоғ ва тоғ олди туманларида сел—сув тошқин хавфлари эълон қилинди.

Демак, ушбу кунлари ҳудудларда ёғингарчилик билан боғлиқ чақмоқ—момақалдироқ хусусиятли булутлар тез—тез ривожланиб туради.
30.03.202510:54
Тошкент вилояти ғалла далаларида дронлар ёрдамида биоўғитлар билан ўғитлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Республика фермерлари каналига кўра, республикада биринчилардан бўлиб, @agrodron_uz хизмати Тошкент вилояти учун ўзининг дрон хизматларини таклиф этмоқда.

Манба

#Бугдой
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.