Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 avatar
Duolar va Zikrlar 🤲🏻
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 avatar
Duolar va Zikrlar 🤲🏻
Перыяд
Колькасць праглядаў

Цытаванні

Пасты
Схаваць рэпосты
31.01.202505:11
04.12.202416:06
Farzandingiz qori yoki qoriya bo‘lishini istaysizmi ?!
23.10.202408:59
🎧 Qurʼon eshitamizmi ?
18.09.202401:08
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Ҳабибимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қисқача сийратлари.


1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Муҳаммад ва Аҳмаддир.

2. Энг биринчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларини Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом дуо қилдилар.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари саккиз ёки ўн ёки ўн иккинчи Робиъул аввал, 22-апрел, 571-милодий сана душанба куни субҳи содиқ вақтида бўлди.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари Бани Ҳошим, қабилалари Қурайш, насллари Арабдир.

5. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг исми Абдуллоҳ ва оналарининг исми Оминадир.

6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам боболарининг исми Абдулмуттолиб, бувиларининг исми Фотима бинти Амрдир.

7. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг она томонидан боболарининг исми Ваҳб ва она томонидан бувиларининг исми Барродир.

8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг вафоти йигирма беш ёшларида бўлди. У кишининг қабрлари Мадинаи Мунавварададир. Муҳтарам оталарининг вафотлари чоғида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида эдилар.

9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни туғилганларидан кейин тўрт кунгача оналари эмиздилар. Кейин бир неча кун Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба, кейин Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳо эмиздилар. Ҳазрати Ҳалима розияллоҳу анҳонинг ҳузурида жами тўрт йил турдилар. Кейин оналарига қайта топширилдилар.

10. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёш бўлганларида оналари ўттиз ёшларида вафот этдилар. Оналарининг қабри Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага қараб юрганда саксон мил узоқликда Абво деган жойдадир.

11. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёш бўлганларида боболари Абдулмуттолиб тўқсон саккиз ва бир сўзга кўра бир юз ўн ёшда вафот этди.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Ўқилиши: Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ.
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
09.09.202403:24
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️

5 ta juftlik kirib olsin 👆
31.01.202501:10
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ 🪻

Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин
Вассалату вассаламу ала Росулиллаҳ.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аҳли Ислом Пайғамбари Муҳаммад
🩷 умматига Жумъа муборак бўлсин Азизлар!

Ё РОББИМ юртимизга, дунёмизга тинчлик, ҳотиржамлик бергин.

Ҳар хил бало офатлардан,
Ҳавф ҳатарлардан,
Бедаво касалликлардан,
Зилзила талофатларидан,
Сув тошқинларидан ўзинг паноҳингда асра!

Қалби қотиб қолган,
Гуноҳи маъсиятларга ботиб кетган бандаларингни қалбларини ислоҳ қил!

Насуҳий тавбаларини қилиб, Сенинг ҳидоят йўлларингга тушиб олишларирида имкон бер.

Шифоҳоналарда ётган беморларга комил шифо бер!

Қарзи борларга нажот ва нусрат ато эт!

Барча мушкули борларга енгиллик бер!

Ўлим келмасдан олдин,
Тавбаларимизни қабул,
Гуноҳларимизни мағфират этгин Аллоҳим!

Жумъа кунимиз барокатли, мазмунли, манфаатли бўлсин Азизлар!

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
19.10.202418:59
Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
#Quroniy_duolar

8-duo

رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

Robbimiz, albatta, biz iymon keltirdik, bizning gunohlarimizni mag‘firat qilgin va do‘zax azobidan saqlagin. (Oli Imron surasi, 16-oyat)

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
КАСАЛЛИК БИЛАН БАЛОЛАНГАН КИШИНИ КЎРГАНДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКР.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (ногиронлик ва беморлик ила) балоланган кишини кўриб,

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاَكَ بِهِ وَفَضَّلَنِي عَلَى كَثِيْرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيْلاً

«Алҳамду лиллаҳиллазий ъафаний мимма ибталака биҳи ва фаззаланий ъала касирин мимман холақо тафзийла», деса, унга ана шу бало етмайди», дедилар.
(Маъноси: «У касаллик билан балолаган нарсангда мени офиятда қилганинг учун ва одамлар орасида мени кўпроқ фазилатли қилганинг учун Сенга ҳамд бўлсин».)

Имом Термизий ҳасан иснод ила ривоят қилганлар.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
10.12.202418:12
Пераслаў з:
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 avatar
Duolar va Zikrlar 🤲🏻
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:


اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲🏻 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Ҳурматли диндошлар шу китобни ютволишимиз керак..
Рақобатчилар кучли!
Конкурс бугун соат 22:00 да тугайди.

➡️https://t.me/+ql0_uutfQ8FlMmQ6

Шу линк орқали каналга уланиб олинглар 1-ўринни олайлик😊
Линкни устига босиб каналга уланишни боссангиз бўлди
Уланганлар комментарияда + ёзиб қолдиринг қани нечта одам бизни қўллаб қувватлар экан
22.09.202418:39
Hijobdamisz🧕💕
10.12.202415:57
🧡Bepul turk tili darslari 0 dan🇹🇷🇹🇷🇹🇷
🧡Bepul turk tili darslari 0 dan🇹🇷🇹🇷🇹🇷
02.11.202411:24
🎧 Qurʼon eshitamizmi ?
06.10.202403:30
​​☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА!

✔️1)Калимаи тоййиба.!

👉 Лаа илааҳа иллаллооҳу Муҳаммадур росуу луллооҳ.

✍Тўғри сўз:
Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир.Муҳаммад (с.а.в) Аллоҳнинг расулидир.!

✔️2) Калимаи шаҳодат.

👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ.

✍Иқрорлик сўзи:.
Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг банда-си ва расули эканига иқрорман.

✔️3)Калимаи тавҳид.!

👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, бияди ҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир.

✍Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!

✔️4) Калимаи раддил куфр .

👉 Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лимаа лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб.

✍Куфрни қайтариш сўзи:
Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.

✔️5) Калимаи истиғфор .!

👉 Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъалаанияҳ. Ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб .

✍Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи:
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гунохларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман.
Албатта, Сен ғайб-ларни билгувчи Зотсан.

✔️6) Калимаи тамжид .!

👉 Субҳааналлооҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил ъазиийм. Маа шаа Аллооҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун.

✍Улуғлаш сўзи:
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлақ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди.

✔️ИЙМОНИ МУЖМАЛ.

👉 Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳива арканиҳи.

✍Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим.

✔️ИЙМОНИ МУФАССАЛ

👉 Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъал`а вал баъси баъдал мавт.

✍Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.!!

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

@tilovattv🎧

@Kunlik_Duolarim 📖

@quronxatmtilovati🎧
#duo

Яқинлик қилишдан олдин ўқиладиган дуо

بِسْمِ اللّهِ اللَّهُمَّ جَنِّبْنا الشَّيْطانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطانَ ما رَزَقْتَنا

Ўқилиши: Бисмиллааҳи, Аллоҳумма жаннибнаш шайтона ва жаннибиш шайтона ма розақтана.

Маъноси: Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳим, бизни шайтондан ва шайтонни Сен бизга ризқ қилиб берган фарзандимиздан йироқ қилгин.

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
11.09.202403:37
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️
🚴 Juftlik para rasmlar 🌟❤️

5 ta juftlik kirib olsin 👆
01.09.202401:24
ҲАМИША  ЎҚИБ ЮРИЛАДИГАН ДУОЛАР.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менга бир калом ўргатингки, уни айтиб юрайин», деганда, у зот:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيْكَ لَهُ اللهُ اكْبَرُ كَبِيْرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيْرًا سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَالَمِيْنَ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ العَزِيْزِ الْحَكِيمِ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, Аллоҳу акбар кабийрон валҳамду лиллаҳи касийрон субҳаналлоҳи роббил оламийна, лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъазизил ҳакийм», деб айт дедилар.
Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ улуғларнинг улуғидир. Аллоҳга кўп ҳамд бўлсин. Оламлар Робби Аллоҳни поклаб ёд этурман. Ҳаким, Азиз сифатли Аллоҳдан бошқа бирор ўзгартирувчи ҳам, қувват ҳам йўқ.
Аъробий: «Булар Роббим учундир. Мен учун эса нима?» деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي وَعَافِنِي

«Аллоҳуммағфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний ва ъаафиний», деб айт дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир ва офиятда қил.
Имом Муслим ривояти.

* Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу калималар билан дуо қилардилар:

اَللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ وَمِنْ شَرِّ الغِنَى وَالفَقْرِ

«Аллоҳумма инний аъуузу бика мин фитнатин-нари ва ъазаабин-нар ва мин шаррил ғинаа вал фақри».
Маъноси: Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можа саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.

* Шаҳр ибн Ҳувшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу зот Умму Салама розияллоҳу анҳуга: «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кўп қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама розияллоҳу анҳу: «Кўп дуолари:

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِيْنِكَ

«Йаа муқаллибал қулуби саббит қолбий ъалаа дийник» эди», дедилар.
Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил.
Имом Термизий ривояти.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари:
​ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِيْنَ

«Лаа илаҳа иллаа анта субҳанака инний кунту миназ-золимийн», эди. Бирор мусулмон киши мана шу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», дедилар.
Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта, мен золимлардан бўлдим.
Имом Термизий ривояти.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

@tilovattv🎧

@Kunlik_Duolarim 📖

@quronxatmtilovati🎧
Паказана 1 - 24 з 24
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.