07.04.202511:42
Мексика парламенти вакиллари Ўзбекистондаги
ислоҳотларни юқори баҳолади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида Мексика Иттифоқ Конгресси аъзолари билан учрашув ўтказди.
Мексика парламенти вакиллари кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни юқори баҳолади.
Хусусан, сўнгги саккиз йилда Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига қатъий қадам қўйгани, мамлакатда барча соҳалаларда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар дунё ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шу жумладан Ўзбекистон—Мексика парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мексика парламенти вакиллари кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни юқори баҳолади.
Хусусан, сўнгги саккиз йилда Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига қатъий қадам қўйгани, мамлакатда барча соҳалаларда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар дунё ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва натижа бераётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик янгиланишларнинг халқаро миқёсдаги улкан эътирофи эканлигини қайд этдилар.
05.04.202510:18
Манфаатли алоқалар янада кенгаяди
2025 йил 5 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Таиланд Вакиллар палатаси Спикери, Миллий ассамблеяси президенти Ван Мухаммад Нур Матха бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги муносабатларни, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири иқтисодиётни, энг аввало, тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хориждан инвестицияларни жалб қилиш орқали қўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни рўёбга чиқаришда қатор имтиёз ва енгилликлар берилаётгани, бу эса ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши урғуланди.
Учрашувда давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда икки мамлакат парламентларининг роли муҳим экани қайд этилди. Айни пайтда Қонунчилик палатаси фаолияти, унинг асосий йўналишлари, палатадаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталари, комиссияларининг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, қуйи палатада “Ўзбекистон — Таиланд” парламентлараро гуруҳи тузилгани, парламентлараро ҳамкорликни таъминлашда унинг муҳим ўрни борлиги таъкидланди.
Халқаро саммит кун тартиби ва муҳокама қилинадиган мавзулар умумжаҳон миқёсида долзарблигини, ушбу масалаларнинг айнан Ўзбекистонда муҳокама қилинаётгани мамлакатнинг халқаро мулоқот соҳасидаги тажрибасини янада оширишини билдирди. Қонун устуворлиги, демократия, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда барча саъй-ҳаракатлар бирлашиши муҳимлигини таъкидлади.
Самимий руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Таиланд парламентлари ўртасида, фан, таълим, маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини янада изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди ва бир қатор таклифлар илгари сурилди.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш, туризмни ривожлантиришга катта аҳамият берилаётгани, бу борада муҳим кўрсаткич ва натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида туризм алмашинуви самарали йўлга қўйилган.
Мулоқот чоғида мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири иқтисодиётни, энг аввало, тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хориждан инвестицияларни жалб қилиш орқали қўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни рўёбга чиқаришда қатор имтиёз ва енгилликлар берилаётгани, бу эса ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши урғуланди.
Учрашувда давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда икки мамлакат парламентларининг роли муҳим экани қайд этилди. Айни пайтда Қонунчилик палатаси фаолияти, унинг асосий йўналишлари, палатадаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталари, комиссияларининг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, қуйи палатада “Ўзбекистон — Таиланд” парламентлараро гуруҳи тузилгани, парламентлараро ҳамкорликни таъминлашда унинг муҳим ўрни борлиги таъкидланди.
Ўз навбатида, Ван Мухаммад Нур Матха Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Марказий Осиё тарихида илк бор Тошкент шаҳрида ўтказилаётгани катта воқеа эканини, бу нафақат мамлакат ва минтақа, балки бутун дунё парламентлари ҳамжамияти учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Халқаро саммит кун тартиби ва муҳокама қилинадиган мавзулар умумжаҳон миқёсида долзарблигини, ушбу масалаларнинг айнан Ўзбекистонда муҳокама қилинаётгани мамлакатнинг халқаро мулоқот соҳасидаги тажрибасини янада оширишини билдирди. Қонун устуворлиги, демократия, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда барча саъй-ҳаракатлар бирлашиши муҳимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, меҳмон Таиланд парламентида ҳам Ўзбекистон билан парламентлараро дўстлик гуруҳини тез кунларда тузилишини маълум қилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Таиланд парламентлари ўртасида, фан, таълим, маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини янада изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди ва бир қатор таклифлар илгари сурилди.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

01.02.202510:52
📢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоиловнинг Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.Атамкулов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашувда парламентлараро алоқалар йўналишида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилган вазифалар муҳокама қилинди.
Ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши 2023 йилда Тошкентда ўтказилгани, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг низоми имзоланиши билан ушбу Ҳамкорлик кенгашининг аҳамияти оширилгани айтиб ўтилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги парламентлараро алоқалар ҳамкорликнинг асоси бўлган “дўстлик гуруҳлари” “Ўзбекистон-Қозоғистон” парламентлараро ҳамкорлик кенгаши даражасига кўтарилгани ва унга 2 давлат қуйи палаталари раҳбарлари раислик қилаётганининг муҳимлиги таъкидланди.
Ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши 2023 йилда Тошкентда ўтказилгани, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг низоми имзоланиши билан ушбу Ҳамкорлик кенгашининг аҳамияти оширилгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда жорий йилнинг май ойида ташкил этилиши режалаштирилган “Ўзбекистон-Қозоғистон” парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

11.12.202412:58
#ялпи_мажлис
Спикер жорий йилнинг 6 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинганлигига ҳам тўхталди.
Спикер ўтган ҳафтада яна бир байрам – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланганлиги ҳақида ҳам тўхталди.
Мамлакатимиз Президенти байрам муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган табригида кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ривожига берилаётган юксак эътибор, тармоқда амалга оширилаётган туб таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқариш муносабатлари замон талаблари асосида йўлга қўйилаётганига алоҳида тўхталганлигига, келгуси «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили»да қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинганлигига депутатлар эътиборини қаратди.
Шу билан бирга соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни янада такомиллаштиришга парламентарийлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари зарурлигини қайд этди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ҳамда янгиланган Бош қомусимизнинг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахслар афв этилди. «Мазкур Фармон, аввало, Давлатимиз раҳбарининг инсон қадрига бўлган юксак эҳтиромини намоён этади.
Қолаверса, юртимиздаги инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларнинг амалий ифодасидир», - деди Спикер ўз сўзида.
Спикер ўтган ҳафтада яна бир байрам – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланганлиги ҳақида ҳам тўхталди.
Мамлакатимиз Президенти байрам муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган табригида кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ривожига берилаётган юксак эътибор, тармоқда амалга оширилаётган туб таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқариш муносабатлари замон талаблари асосида йўлга қўйилаётганига алоҳида тўхталганлигига, келгуси «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили»да қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинганлигига депутатлар эътиборини қаратди.
Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси, унинг органлари, қўмиталар ҳам келгусида қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида «яшил» технологияларни қўллаш, экологик тоза маҳсулотлар етиштириш бўйича ташаббусларни илгари суришлари зарурлигини уқтириб ўтди.
Шу билан бирга соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни янада такомиллаштиришга парламентарийлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари зарурлигини қайд этди.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
06.04.202514:41
Дўстлик гуруҳларини тузиш орқали муносабатлар ривожланади
Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Венесуэла Миллий ассамблеяси Раиси ўринбосари Америка Перес бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Меҳмонларга Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти, шунингдек, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ва комиссиялар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон парламенти қонунчилик жараёнлари, давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, зарур ижтимоий мулоқотни шакллантириш орқали ижтимоий адолат учун шарт-шароитлар яратадиган муҳим институтлардан бири экани алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида, Венесуэла Миллий ассамблеяси Раиси ўринбосари илиқ ва дўстона муносабат учун миннатдорлик билдириб, мамлакатдаги савдо иқтисодий алоқалар, унинг парламенти ва яқинда Венесуэла парламентига бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида маълумот берди. Айни чоғда Тошкентда ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-сессияси парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар ўзаро парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, бунда дўстлик гуруҳларини тузиш орқали муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.

Мулоқот чоғида янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон ижтимоий тараққиёт ва адолатни таъминлаш йўлидан бораётгани, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш, ёшларни, шу жумладан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш стратегик вазифа сифатида белгилаб берилгани ва ушбу йўналишда муҳим чора-тадбирлар кўрилаётгани айтиб ўтилди.
Меҳмонларга Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти, шунингдек, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ва комиссиялар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон парламенти қонунчилик жараёнлари, давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, зарур ижтимоий мулоқотни шакллантириш орқали ижтимоий адолат учун шарт-шароитлар яратадиган муҳим институтлардан бири экани алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида, Венесуэла Миллий ассамблеяси Раиси ўринбосари илиқ ва дўстона муносабат учун миннатдорлик билдириб, мамлакатдаги савдо иқтисодий алоқалар, унинг парламенти ва яқинда Венесуэла парламентига бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида маълумот берди. Айни чоғда Тошкентда ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-сессияси парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.
— Ўзбекистонга биринчи маротаба келишимиз, — дейди Америка Перес хоним. — Ўзбек халқининг дўстона муносабати ва бой маданияти бизни лол қолдирди. Венесуэла Осиё давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор. Мазкур ташриф орқали биз мамлакатингиз билан парламентлараро алоқаларни йўлга қўйиш орқали барча соҳаларни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Ўйлаймизки, парламентлараро самарали ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ўзаро ташрифларни амалга ошириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлади.
Учрашув якунида томонлар ўзаро парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, бунда дўстлик гуруҳларини тузиш орқали муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
04.04.202506:50
Фаол муносабатлар муштарак мақсадларга хизмат қилади
Қатар парламенти вакиллари жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.
Шунингдек, икки мамлакатнинг урф-одат ва анъаналарига мувофиқ ҳолда жамиятни модернизация қилиш, барқарор ривожланиш, иқтисодий-ижтимоий тараққиётга эришишга хизмат қиладиган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда «Қатар Миллий нигоҳи — 2030» дастурлари бир-бирига ҳамоҳанг эканлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида делегация аъзоларига янги таҳрирдаги Конституция нормаларини рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, пaрлaмeнтлaрaрo дўстлик гуруҳлaри фaoлиятини янада жонлантириш, ўзаро ташрифлар алмашинувини давом эттириш лозимлиги қайд этилди.
Учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
2025 йил 4 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Қатар Давлати Шўро Кенгаши раиси Ҳасан бин Абдуллоҳ ал-Ғоним бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Қатар парламенти вакиллари жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.
Учрашув аввалида сўнгги йилларда мамлакатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси, саъй-ҳаракатлари ва ўзаро дўстона муносабатлари натижасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, олий даражадаги фаол сиёсий мулоқотлар ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқаётгани юқори баҳоланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрь ойида Қатарга амалга оширган давлат ташрифи ҳамда Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг 2023 йилда икки марта Ўзбекистонга қилган ташрифи давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, икки мамлакатнинг урф-одат ва анъаналарига мувофиқ ҳолда жамиятни модернизация қилиш, барқарор ривожланиш, иқтисодий-ижтимоий тараққиётга эришишга хизмат қиладиган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда «Қатар Миллий нигоҳи — 2030» дастурлари бир-бирига ҳамоҳанг эканлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида делегация аъзоларига янги таҳрирдаги Конституция нормаларини рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ўз навбатида, Қатар Давлати Шўро Кенгаши раиси икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.
Шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзолангани, Самарқандда бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити юқори баҳоланиб, қўллаб-қувватланди. юқори баҳоланиб, қўллаб-қувватланди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, пaрлaмeнтлaрaрo дўстлик гуруҳлaри фaoлиятини янада жонлантириш, ўзаро ташрифлар алмашинувини давом эттириш лозимлиги қайд этилди.
Учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

16.01.202509:10
#муносабат
#давлат_дастури
Ўтган ҳафтада “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 18-20 ноябрь кунлари парламент палаталарида сўзлаган нутқларида илгари сурилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган ушбу дастуриламал ҳужжат лойиҳасининг муҳокамасида айни пайтда парламент аъзолари, жамоатчилик вакиллари, аҳоли кенг қатлами, айниқса, ёшлар фаол қатнашмоқда.
Шу билан бирга, бу жараён фуқароларнинг давлат ҳокимияти идораларига ишончини ортишига, қабул қилинадиган ҳужжатнинг сифатининг ошишига, аҳоли билан ҳокимият ўртасида мулоқот ўрнатилишига олиб келади.
Йил дастури мамлакатимизнинг жорий йилдаги тараққиётини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиб, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишида, мамлакатимизни модернизация қилишда ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Парламент давлат дастури лойиҳасини нафақат такомиллаштиришда, балки, у қабул қилингандан сўнг унинг ижросини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшади.

Эртанги кунимизга дахлдор бўлган жорий йилги давлат дастури лойиҳаси юзасидан халқ фикри сўралаётгани эътиборга сазовор. Жамоатчилик муҳокамаси, аввало, муҳим қарорлар қабул қилишда аҳолининг хоҳиш ва иродасини ҳисобга олиш мақсадини рўёбга чиқариш, давлат ҳокимияти органларининг очиқлиги, улар фаолиятининг шаффофлигини кўрсатади.
Шу билан бирга, бу жараён фуқароларнинг давлат ҳокимияти идораларига ишончини ортишига, қабул қилинадиган ҳужжатнинг сифатининг ошишига, аҳоли билан ҳокимият ўртасида мулоқот ўрнатилишига олиб келади.
Йил дастури мамлакатимизнинг жорий йилдаги тараққиётини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳисобланиб, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланишида, мамлакатимизни модернизация қилишда ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Парламент давлат дастури лойиҳасини нафақат такомиллаштиришда, балки, у қабул қилингандан сўнг унинг ижросини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшади.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
11.12.202412:49
#ялпи_мажлис
2024 йил 11 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида ва палатанинг ютубдаги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Спикер, шунингдек Президент ўз табригида парламент ва маҳаллий кенгашлар ваколатларини «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган конституциявий принципга амал қилган ҳолда кенгайтириш, уларнинг фаоллигини янада ошириш, самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, уларни чинакам халқ овозига айлантириш борасидаги ислоҳотлар қатъий давом эттирилишини алоҳида кўрсатиб ўтилганлигига тўхталиб қуйидагиларни таъкидлади:
«Албатта, ушбу эътироф парламент аъзоларидан янада ташаббускор бўлишни талаб этади. Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича Асосий қонунимизда муҳрлаб қўйилган устувор принципларни ҳаётга татбиқ этишда янада катта масъулият билан ишлашимиз лозим бўлади. Кириб келаётган 2025 йил мамлакатимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» деб эълон қилганди ва бу борада катта вазифалар аниқ белгилаб олинди. Бу конституциявий қоида ва принципларни амалга ошириш учун муҳим асос бўлади».

Йиғилишда Қонунчилик палатаси Спикери ўтган ҳафтада мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бўлиб ўтган муҳим воқеаларга тўхталиб, 8 декабрда мамлакатимиз халқи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини кенг нишонлаганлиги, бу йилги Конституция байрами юртимиз сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида катта ўзгаришлар амалга оширилаётган тарихий бир шароитда ўтказилганлигини таъкидлади.
Спикер Президентимизнинг байрам муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригига тўхталиб, давлат раҳбарининг: «Жорий йил 27 октябрда Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга очиқлик ва рақобат руҳида ўтган сайловлар янгиланган Асосий қонунимизни ҳаётга татбиқ этиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги хоҳиш-иродаси, бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, сиёсий маданияти яққол намоён бўлган сайловлар натижаларига кўра, конституциявий ҳуқуқ ва ваколатлари кучайган, масъулияти бир неча карра ортган янги вакиллик тизими шаклланганди», -деган сўзларига алоҳида эътибор қаратди.
Спикер, шунингдек Президент ўз табригида парламент ва маҳаллий кенгашлар ваколатларини «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган конституциявий принципга амал қилган ҳолда кенгайтириш, уларнинг фаоллигини янада ошириш, самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, уларни чинакам халқ овозига айлантириш борасидаги ислоҳотлар қатъий давом эттирилишини алоҳида кўрсатиб ўтилганлигига тўхталиб қуйидагиларни таъкидлади:
«Албатта, ушбу эътироф парламент аъзоларидан янада ташаббускор бўлишни талаб этади. Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича Асосий қонунимизда муҳрлаб қўйилган устувор принципларни ҳаётга татбиқ этишда янада катта масъулият билан ишлашимиз лозим бўлади. Кириб келаётган 2025 йил мамлакатимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» деб эълон қилганди ва бу борада катта вазифалар аниқ белгилаб олинди. Бу конституциявий қоида ва принципларни амалга ошириш учун муҳим асос бўлади».
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
06.04.202514:34
Парламентлараро мулоқотлар янада фаоллашади
Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида Олий Мажлис Конунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Бельгия Вакиллар палатаси Раиси Питер Де Рувер бошчилигидаги делегация аьзолари билан учрашди. Унда икки мамалакат ўртасидаги муносабатлар, парламентлараро алоқалар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, Бельгия Вакиллар палатаси Раиси илиқ ва дўстона муносабат учун миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги турли соҳадаги алоқаларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратди. Айни чоғда Тошкентда ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-сессияси парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашда, халқаро парламентарийлар учун мулоқот майдонини яратиб беришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган учрашувда барча соҳада икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, парламентлараро мулоқотларни янада фаоллаштириш юзасидан қизғин фикр алмашилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳада, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиш, фуқаролар бандлигини кафолатлаш, фан, таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Тизимли ислоҳотлар Асосий Қонунимизда белгилаб қўйилганидек, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилгани алоҳида қайд этилди.
Ўз навбатида, Бельгия Вакиллар палатаси Раиси илиқ ва дўстона муносабат учун миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги турли соҳадаги алоқаларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратди. Айни чоғда Тошкентда ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-сессияси парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашда, халқаро парламентарийлар учун мулоқот майдонини яратиб беришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
— Биз учун нафақат Ўзбекистон ҳақида, балки унда кечаётган қизғин жараёнлар ҳам муҳим, — дейди Питер Де Рувер. — Хусусан, конституциявий ислоҳотлардан кейинги ўзгаришлар, албатта, бизда ижобий таассурот қолдирди. Куни кеча Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” биринчи саммити ва бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро форум Ўзбекистоннинг ривожланиб бораётган очиқ давлат эканини яна бир карра тасдиқлади. Парламентлараро муносабатларда долзарб, муҳим масалаларни муҳокама қилишимиз керакки, улар икки мамлакат учун ҳам манфаатли ва фойдали бўлиши зарур. Албатта, биз Ўзбекистон билан доим ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган учрашувда барча соҳада икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, парламентлараро мулоқотларни янада фаоллаштириш юзасидан қизғин фикр алмашилди.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
29.03.202508:55
Коррупцияга қарши кураш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар — парламент назоратида
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Давлатимиз Раҳбари томонидан Парламент палаталарига маҳаллага тушиб жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, мансабдор шахслар олдига коррупциянинг олдини олиш бўйича масала қўйиш, соҳага оид таклифлар ишлаб чиқиш, қонунларни такомиллаштириш чораларини кўриш бўйича муҳим тавсиялар берилган эди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, қурилиш ва кадастр ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган ишлар, шу жумладан, маиший коррупцияга олиб келаётган шарт-шароитлар ҳамда бу борада жойлардаги вазият юзасидан аҳоли фикрлари эшитилди.
Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ўтказилган очиқ мулоқотларда мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятимизда қонун устуворлигига эришиш борасида барча бирдек фаоллик кўрсатиши зарурлигини фуқаролар якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.
Шу билан бирга, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларга қарамай, вилоятда кейинги пайтларда кибержиноят сони ортиб бораётгани кузатилмоқда.
Депутатлар бу каби ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларга барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кучайтириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини оширишда таъсирчан чоралар кўриш лозимлигини таъкидладилар.
Барча имкониятларни жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда тинч ва осуда ҳаёт барқарорлигига эришиш сингари мақсадларга сафарбар қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Ушбу маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар депутатлар эътиборида бўлди.
Депутатлар ушбу маҳаллада яшовчи Мавлуда Абдураззақова ва Азиза Алимовалар хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти билан танишди. Бир қатор тадбиркорлик субъектлари бўлиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашди.
Мулоқотлар давомида хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агроном хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар учун маҳалла кафиллигини жорий қилишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.
Зангиота туманида “қизил” ҳудудга тушган “Олмазор” МФЙдаги мулоқотда содир этилган жиноятларнинг ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш борасидаги олиб борилаётган профилактика ишлари билан танишилди.
Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигида бир гуруҳ депутатлар бу гал Тошкент вилоятидаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг ҳолати билан танишди. Вилоятда энг кўп содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар чуқур таҳлил қилинди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, қурилиш ва кадастр ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган ишлар, шу жумладан, маиший коррупцияга олиб келаётган шарт-шароитлар ҳамда бу борада жойлардаги вазият юзасидан аҳоли фикрлари эшитилди.
Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ўтказилган очиқ мулоқотларда мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятимизда қонун устуворлигига эришиш борасида барча бирдек фаоллик кўрсатиши зарурлигини фуқаролар якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.
Шу билан бирга, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларга қарамай, вилоятда кейинги пайтларда кибержиноят сони ортиб бораётгани кузатилмоқда.
Депутатлар бу каби ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларга барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кучайтириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини оширишда таъсирчан чоралар кўриш лозимлигини таъкидладилар.
Барча имкониятларни жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда тинч ва осуда ҳаёт барқарорлигига эришиш сингари мақсадларга сафарбар қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгийўл туманидаги “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги “фаолияти билан танишиб, маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш режаси, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “ижтимоий профилактика” тизимининг қандай йўлга қўйилгани ҳақида суҳбатлашди.
Ушбу маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар депутатлар эътиборида бўлди.
Маҳалла ва ёшлар фаоллари Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “маҳалла еттилиги” жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш, айниқса, аксарият масалаларни шу ернинг ўзида ижобий ечим топишида муҳим платформа бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида қайд этдилар.
Депутатлар ушбу маҳаллада яшовчи Мавлуда Абдураззақова ва Азиза Алимовалар хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти билан танишди. Бир қатор тадбиркорлик субъектлари бўлиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашди.
Мулоқотлар давомида хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агроном хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар учун маҳалла кафиллигини жорий қилишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.
Зангиота туманида “қизил” ҳудудга тушган “Олмазор” МФЙдаги мулоқотда содир этилган жиноятларнинг ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш борасидаги олиб борилаётган профилактика ишлари билан танишилди.
Депутатлар жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институти билан маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.
17.12.202406:10
#ялпи_мажлис
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга, одил судловни амалга оширишга, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тўлов интизомини мустаҳкамлашга, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштиришга, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга доир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилади.

11.12.202412:40
#халқаро_учрашув
2024 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Хорватия Республикаси ташқи ва Европа ишлари вазири Гордан Грлич Радман бошчилигидаги делегация қабул қилинди.
Самарали ўтган мулоқот давомида Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ҳамда келажакда биргаликда амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида икки томонлама парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга алоҳида урғу берилди. Хусусан, келгуси йили Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей 150-сессиясида Хорватия парламенти вакиллари ҳам иштирок этиши, тадбир давомида икки давлат парламентлари аъзолари қатор муҳим учрашувлар ўтказиш орқали ҳамкорликни янада жонлантириш имкониятига эга бўлишлари таъкидланди.
Шу билан бирга Хорватия Республикаси ташқи ва Европа ишлари вазири Ўзбекистон ҳамда Хорватия ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан мазкур юбилей санага бағишлаб Хорватияда бир қатор маданий ва сиёсий тадбирлар ўтказилишини ҳам маълум қилди.
Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

Гордан Радман Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказилган парламент сайловлари билан қутлаб, Ўзбекистон – Хорватия бизнес форумининг очилиш маросимида иштирок этганлиги, ушбу форум икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистонни истиқболли ҳамкор деб билишини, кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар фаоллашиб бораётганлигини эътироф этди.
Учрашув давомида икки томонлама парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга алоҳида урғу берилди. Хусусан, келгуси йили Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей 150-сессиясида Хорватия парламенти вакиллари ҳам иштирок этиши, тадбир давомида икки давлат парламентлари аъзолари қатор муҳим учрашувлар ўтказиш орқали ҳамкорликни янада жонлантириш имкониятига эга бўлишлари таъкидланди.
Бундан ташқари парламентлараро алоқаларни нафақат раҳбарият даражасида, балки дўстлик гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали депутатлар ўртасида ҳам ривожлантириш таклифлари илгари сурилди.
Шу билан бирга Хорватия Республикаси ташқи ва Европа ишлари вазири Ўзбекистон ҳамда Хорватия ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан мазкур юбилей санага бағишлаб Хорватияда бир қатор маданий ва сиёсий тадбирлар ўтказилишини ҳам маълум қилди.
Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
06.04.202514:21
Ўзбекистон — Туркия: ишончли алоқалар янада мустаҳкамланади
Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Шунингдек, меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик янгиланишларнинг халқаро миқёсдаги улкан эътирофи эканини, бу эса ўзаро тажриба алмашиш, парламентлар ўртасида алоқаларни кучайтиришда ўзига хос майдон бўлиб хизмат қилишини қайд этди.
Учрашувда Ўзбекистон — Туркия ўртасидаги муносабатлар, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бориши ортидан ўзбек-турк парламентлараро муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Томонлар парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, уни янги мазмун билан бойитишга тайёрлигини билдирдилар.

Мулоқот аввалида кейинги йилларда Президентлар Шавкат Мирзиёев ҳамда Режеп Таййип Эрдоғаннинг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ўзаро ишонч ва дўстлик ришталари асосида жадал ривожланиб, икки томонлама муносабатларда янгича импульс кузатилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, Н.Куртулмуш кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг миқёсли янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини билдирди.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик янгиланишларнинг халқаро миқёсдаги улкан эътирофи эканини, бу эса ўзаро тажриба алмашиш, парламентлар ўртасида алоқаларни кучайтиришда ўзига хос майдон бўлиб хизмат қилишини қайд этди.
“Ўзбекистон бизга ота макон. Ушбу тадбирнинг мамлакатингизда ўтиши жуда муҳим. Чунки Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган оқилона сиёсат натижасида мамлакат юксалмоқда. Ҳар сафар келганимизда Ўзбекистоннинг янада тараққий этиб бораётганини кўриш биз учун қувонарли. Жуда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Туркия Ўзбекистон билан ҳамкорлик, қардошлик ва дўстлик муносабатларини қадрлайди ва доимо қўллаб-қувватлайди,”— деди Н.Куртулмуш.
Учрашувда Ўзбекистон — Туркия ўртасидаги муносабатлар, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бориши ортидан ўзбек-турк парламентлараро муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Давлатларимиз ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликни изчил кенгайтириш ва фаоллаштириш муҳимлиги, бунда дўстлик гуруҳлари ва тегишли қўмиталарнинг фаол иштирокини таъминлаш, унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш лозимлиги урғуланди.
Томонлар парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, уни янги мазмун билан бойитишга тайёрлигини билдирдилар.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

+1
28.03.202504:49
Таъсирчан парламент назорати — коррупцияга қарши кураш ва жиноятчиликни олдини олишда муҳим омил
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланган эди.
Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигида бир гуруҳ депутатлар Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Риштон туманлари ҳамда Фарғона ва Қўқон шаҳарларида бўлдилар.
Депутатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти билан танишиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг ҳолатини ўрганди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш йўналишидаги ишлар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан муҳокама қилинди.
Президентимизнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги барча ташаббуслари халқимиз томонидан катта қизиқиш билан қарши олингани, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда парламент, ижро ҳокимияти, маҳаллий вакиллик органлари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорликдаги ҳаракати жуда муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда муҳим роль ўйнаётгани, лойиҳани самарали амалга ошириш учун янгича иш услуби ва ёндашувларни жорий қилиш кераклиги айтиб ўтилди.
Маҳаллаларда ва хонадонларда аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда фуқаролар “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилганлигидан мамнун эканликлари, улар аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бераётганини билдирдилар.
Учрашувлар давомида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тиббиёт, таълим, бандлик, қурилиш соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги тизимли ишлар кўламини кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланган эди.
Давлатимиз раҳбари томонидан коррупцияга қарши кескин ва самарали чоралар кўриш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича илгари сурилган таклифлардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигида бир гуруҳ депутатлар Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Риштон туманлари ҳамда Фарғона ва Қўқон шаҳарларида бўлдилар.
Депутатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти билан танишиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг ҳолатини ўрганди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш йўналишидаги ишлар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан муҳокама қилинди.
Мулоқотларда маҳаллалардаги осойишталикни таъминлаш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни амалга ошириш, бу борадаги ишларда маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳаллий органларнинг ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.
Президентимизнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги барча ташаббуслари халқимиз томонидан катта қизиқиш билан қарши олингани, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда парламент, ижро ҳокимияти, маҳаллий вакиллик органлари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорликдаги ҳаракати жуда муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда муҳим роль ўйнаётгани, лойиҳани самарали амалга ошириш учун янгича иш услуби ва ёндашувларни жорий қилиш кераклиги айтиб ўтилди.
Маҳаллаларда ва хонадонларда аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда фуқаролар “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилганлигидан мамнун эканликлари, улар аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бераётганини билдирдилар.
Депутатлар томонидан криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг чуқур илдизларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича маҳалла фаолларининг ролини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
Учрашувлар давомида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тиббиёт, таълим, бандлик, қурилиш соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги тизимли ишлар кўламини кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.
11.12.202413:06
#ялпи_мажлис
Жорий йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланди.
«Мазкур Қонуннинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи деб белгиланган. Унда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчи экани белгилаб қўйилган», деди ўз сўзида Спикер.
Қонунчилик палатасида ҳам мазкур ушбу қутлуғ санага алоҳида эътибор берилди. Хусусан, куни кеча сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида депутатлар Давлат мадҳиясининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида сўз юритиб, давлат мадҳиясининг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Жорий йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланди.
Спикер бу санага алоҳида тўхталиб,ҳар йили 10 декабрь Давлат мадҳияси қабул қилинган кун сифатида кенг нишонланишини, 1992 йил 10 декабрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги хусусида тўхталди.
«Мазкур Қонуннинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи деб белгиланган. Унда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчи экани белгилаб қўйилган», деди ўз сўзида Спикер.
Қуйи палата Спикери таъкидладики:«Давлат мадҳиясида халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка бўлган ишончи теран ифодаланган. Унда мамлакатимиз мустақиллиги, куч-қудрати, тарихий қадриятлари ва маънавий дунёси ўз аксини топган. Давлат мадҳияси Ватанга муҳаббат, бой тарихимизни ўрганиш, миллий ўзлигимизни англаш, ёш авлоднинг етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда».
Қонунчилик палатасида ҳам мазкур ушбу қутлуғ санага алоҳида эътибор берилди. Хусусан, куни кеча сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида депутатлар Давлат мадҳиясининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида сўз юритиб, давлат мадҳиясининг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Паказана 1 - 15 з 15
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.