Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bank va Mijoz avatar
Bank va Mijoz
Bank va Mijoz avatar
Bank va Mijoz
2024 йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик индекси эълон қилинди.

Унга кўра, Марказий банк, ЎзСҚБ, Халқ банки, Агробанк, БРБ, Туронбанк ва МКБанк “яшил” самарадорлик кўрсаткичини қайд этган.

@bankmijoz
24.04.202513:33
ХВЖ Ўзбекистоннинг тизимли аҳамиятга эга давлат банкларини сақлаб қолиш ғоясини қўллаб-қувватламайди

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга давлат улуши катта бўлган банкларни хусусийлаштириш жараёнини тезлаштиришни тавсия этган ва тизимли аҳамиятга эга давлат банкларини сақлаб қолиш ғоясидан воз кечишни таклиф қилган.

Ташкилотга кўра, бу ғоя мамлакат бюджети учун муайян хавфлар туғдириши мумкин.

Шунингдек, ХВЖ микрокредитлашнинг сезиларли даражада ўсганини қайд этган ва имтиёзли ҳамда маъмурий тарзда ажратиладиган кредитлар амалиётидан воз кечиш зарурлигини таъкидлаган.

@bankmijoz
23.04.202514:11
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (№2693, 06.07.2015) ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра,

2025 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги йўналишлардаги кредитлар 75% рискка тортиладиган бўлмоқда:

✔️ доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилган 300 млн сўм ва ундан кам миқдордаги кредитлар (бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно).

Бунда:
• доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилган 300 млн сўмдан ошадиган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади;

• ўзини ўзи банд қилган шахслар доимий даромадга эга бўлмаган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлмаган ёки қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошган бўлса ёхуд мазкур кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган бўлса, мазкур қарз олувчиларга ажратилган кредитлар ушбу илованинг 13²-позициясига мувофиқ таваккалчиликка тортилади.

✔️ кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ошмаган, бироқ энг кўпи билан 15 млрд. сўмгача кредитлар (бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно)

Бунда, кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ёки 15 млрд. сўмдан ошган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади.

@bankmijoz
23.04.202507:15
Асакабанк Ички аудит департаменти директори – Бош аудитор лавозими учун танлов эълон қилинмоқда.

Номзодлар ўз резюмеларини 2025 йил 14 майига қадар recruitment@asakabank.uz электрон манзилига жўнатишлари мумкин.

@bankmijoz
22.04.202512:37
"Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом"га бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар (№2709-7, 21.04.2025й) киритилди.

Ушбу ўзгариш ва қўшимчалар 2025 йил 23 майдан кучга киради.

@bankmijoz
19.04.202510:40
🏦 Асакабанк Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

2025 йил 17 апрель куни “Асакабанк” АЖ Кузатув Кенгашининг янгиланган таркибдаги илк йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мустақил аъзолар ҳам қатнашиб, стратегик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Кун тартибидан банкни трансформация қилиш, устувор ривожланиш йўналишларини белгилаш ва операцион самарадорликни ошириш каби долзарб мавзулар ўрин олди. Шунингдек, банкнинг тегишли тузилмалари ўз фаолияти юзасидан ҳисобот тақдим этди.

@bankmijoz
25.04.202504:09
Бугундан бошлаб “Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисида”ги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар (№3427-1, 21.01.2025й) кучга киради.

Унга кўра:
➖ банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчилиги ва мамлакат таваккалчилиги бошқаришга қўйиладиган талаблар белгиланди;

➖ банкнинг таваккалчиликларни бошқариш тизими банк фаолияти хусусиятларидан келиб чиқиб сезиларли таваккалчиликлардан ташқари бошқа таваккалчиликларни ўз ичига олиши мумкин бўлмоқда;

➖ таваккалчилик бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, банк ушбу ҳақда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва сабабларини кўрсатган ҳолда Марказий банкка қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида маълумот бериши лозим;

➖ банк Кузатув кенгаши кредит таваккалчиликларини бошқаришда назорат қилиши лозим бўлган йўналишлар кўрсатиб берилди;

➖ банк бошқаруви даврий равишда (бир йилда камида бир маротаба) муаммоли активлар билан ишлаш сиёсати самарадорлигини баҳолашдан ўтказиши ҳамда баҳолаш натижалари тайёр бўлган кундан бошлаб 5 кун ичида кузатув кенгашига ва 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этиши лозимлиги белгиланди.

@bankmijoz
Mastercard World Elite – шунчаки карта эмас

Кундалик харидлар учун ўзингизга муносиб қулай шартлар ва имкониятларни таклиф этувчи янги даражадаги замонавий тўлов воситасига эга бўлинг.

Premium хизматга бугуноқ баҳо беринг ва фарқни ҳис этинг!

Карта ҳақида батафсил.
🏦 Бугун Ипак йўли банки ташкил этилганига 35 йил бўлди

Ипак Йўли банки 1990 йил 23 апрель куни универсал пайли банк сифатида ташкил топган ва шу йилнинг 21 июнида 320-сонли банк операцияларини ўтказиш бўйича СССР Давлат банки лицензиясини олган.

Банк раҳбарияти, ходимлари ва мижозлари ҳамда ҳамкорларини ушбу сана билан чин дилдан табриклаймиз!

@bankmijoz
Ҳудудларда жамоат транспортида йўл кира ҳақини тўлаш учун банк карталаридан фойдаланиш статистикаси

Ушбу рўйхатдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти ўрин олмаган.

Маълум қилишларича, бугунги кунда ҳудудларда йўл кира ҳақларининг 22 фоизи банк карталари орқали амалга оширилаётган бўлса, Тошкент шаҳрида бу 49 фоизни ташкил қилмоқда.

Манба.

@bankmijoz
МИБ эмас, фирибгарлар!

Телеграм тармоғида фойдаланувчиларга шу кўринишдаги хабарлар келишда давом этмоқда. Қизиқ томони, шу каби хабарлар фойдаланувчиларининг тўлиқ исми шарифи кўрсатилган ҳолда жўнатилмоқда.

⚠️ Ҳеч қачон телеграм орқали жўнатиладиган шундай кўринишдаги иловаларни телефонингизга ўрнатманг. Акс ҳолда фирибгарлар тўрига илиниб қолишингиз мумкин.

Мажбурий ижро бюросидан қарздорлик мавжудлиги бор йўқлигини аниқлаш учун МИБ базаси орқали текшириб кўришингиз мумкин.

@bankmijoz
Кафолатлар бериш ташкилотлари фаолиятига рухсат берилди

Президет томонидан имзоланган қонун билан, нобанк кредит ташкилотлари қаторига кафолатлар бериш ташкилоти ҳам қўшилди.

Кафолатлар бериш ташкилоти – юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолатлар (кафилликлар) бериш фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахс ҳисобланади.

Кафолатлар бериш ташкилоти устав капиталининг энг кам миқдори - 100 млрд сўм қилиб белгиланди.

@bankmijoz
🏦 “Трастбанк” тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда!

Банк кичик ва ўрта бизнес вакилларига қулай шартларда молиявий хизматлар кўрсатиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва янги иш ўринлари яратишни устувор йўналиш сифатида белгилаган.

Трастбанк томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар кунлари” мунтазам ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь-апрел ойларида ўтказилган 43 та учрашув давомида 800 га яқин мурожаат кўриб чиқилиб ижобий ҳал этилган ва натижада 320 та янги иш ўринлари яратилди.

Учрашувларда банк раҳбарияти ва мутахассислари томонидан мижозларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилиб, бизнес ривожи учун зарур бўлган кредит ва хизматлар ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилмоқда.

@bankmijioz
24.04.202506:11
Марказий банк 2025 йил 24 апрелда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankmijoz
Бизнесни ривожлантириш банки "Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” иловаларини кенг жамоатчиликка тақдим қилди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ республикадаги етакчи молия муассасаларидан бири сифатида замонавий хизматларни жорий қилиш орқали мижозлар ишончини қозонишга ва молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилмоқда. Банк томонидан яна иккита инновацион ечимлар тақдимот қилинди.

Булар:
“Менинг бизнесим” – бу ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган ноёб рақамли платформадир.
“Менинг буюртмам” – бу мижозлар ва ўзини ўзи банд қилган хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги қулай рақамли воситачидир.


Тақдимот маросимида мазкур янги лойиҳаларнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Батафсил маълумот.

@bankmijoz
23.04.202505:00
Маълум қилинишича, муомалага чиқарилган Humo карталари сони 35 млн тадан ошибди.

Ушбу карталарнинг нечтаси виртуал, нечтаси жисмоний кўринишда эмиссия қилингани ҳақида очиқланмаган.

Шунингдек, Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 апрель ҳолатига муомалага чиқарилган банк карталари сони 62,351 млн тадан ошган.

@bankmijoz
21.04.202511:20
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига асосан "Maroqand" АЖ тўлов ташкилотининг айрим тўлов хизматларини кўрсатишига қўйилган чекловлар бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрь ойида регулятор томонидан UPay брендининг эгаси ҳисобланган "Maroqand" АЖнинг айрим хизматлари 6 ой муддатга чеклаб қўйилган эди.


@bankmijoz
19.04.202508:51
Президент томонидан "Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун имзоланди.

Унга мувофиқ,"Гаров тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги, "Марказий банк тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Гаров реестри тўғрисида"ги, "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб тамойиллари тўғрисида"ги, "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунлар ҳамда "Фуқаролик кодекси"га тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун 2025 йил 18 апрелдан кучга кирди.

@bankmijoz
24.04.202514:11
24.04.202504:59
❗️“Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисида”ги низом (№3618, 22.04.2025й) қабул қилинди.

Мазкур Низом банкларга, жумладан микромолия банкларига макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талабларни белгилайди.

Эндиликда, банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича уларнинг қарз юки кўрсаткичига оид талаблар ҳам ушбу низом билан тартибга солинади.

⚠️ Барча мутахассисларга танишиб, ўрганиб чиқиш тавсия этилади.

Ушбу низом 2025 йил 24 июлдан кучга киради.

@bankmijoz
Тошкент шаҳри жамоат транспортида энг кўп фойдаланилган банк карталари

@bankmijoz
23.04.202504:04
Президент фармони билан қуйидаги тижорат банклари тасарруфидаги акциялар пакети жорий йилда оммавий савдоларга чиқарилади:

Ўзмиллийбанк
◦ Khorezm Invest Project – 33%
◦ O‘zbegim otlari – 41,9%

Халқ банки
◦Xalq Leasing – 100%

Алоқабанк
◦ O‘zbekiston pochtasi – 29,4%
◦ Bozor, pul va kredit – 7,7%

Асакабанк
◦ Navoiy Fayzcom Textile – 9,6%
◦ Namangan agro logistics – 99,9%

Агробанк:
◦ Samarqand Agromuz – 97,1%
◦ Markaziy Osiyo urug‘lik kompaniyasi – 25%

ЎзСҚБ
◦ SQB Construction – 100%
◦ SQB Securities – 99,7%
◦ SQB Futzal Club – 99,9%
◦ Xiva Plaza – 99,9%
◦ Xiva Trade Center – 99,9%

@bankmijoz
🇺🇿Remontada!

Баракалла!

Ўзбекистонлик ўсмирлар Осиё кубогида 17 ёшли футболчилари ўртасида чемпион бўлишди.
18.04.202510:51
Кредит қарздорлигини ундириш

Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.

Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади.

Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак.

Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди.

3030-низом.

@bankmijoz
Паказана 1 - 24 з 386
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.