25.02.202512:24
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов ва Кадрлар бошқармаси бошлиғи Музаффар Мухитдинов Хоразм вилояти судлари судьялари ва ходимлари билан коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича учрашув ўтказди.
Мулоқотда одил судлов самарадорлигини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада ошириш ҳамда суд ҳокимияти тизимида коррупцияга қарши курашиш, суд раисларининг суд ҳокимияти олдида турган долзарб вазифаларни амалга оширишда масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар марказида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бинобарин, коррупцияга қарши изчил кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада юртимизда илғор халқаро стандартларга асосланган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш тизимини жорий этиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Учрашувда судьялар ва ходимлардан фақат қонунга бўйсунган ҳолда ҳалол-пок меҳнат қилиш талаб этилиши қайд этилди.
“Биз судларда коррупцияни мутлақо қабул қилмаймиз ва аксинча қоралаймиз. Чунки коррупцияга йўл қўйган ҳар бир шахс онгли равишда ўз Ватани, оиласи, яқинлари, қолаверса, фуқаролик ва инсоний бурчига хиёнат қилади. Қолаверса, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир”, - деди И. Муслимов.
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари судьялик касби улкан ақл-идрок ва кўп йиллик ҳаётий тажрибани, холислик ва беғаразликни, интизом ва ҳалолликни тақозо қиладиган ўта масъулиятли, мураккаб, шу билан бирга, шарафли касб эканлигини ҳеч қачон унутмасликни алоҳида таъкидлади.
Тадбирда М. Мухитдинов ҳам сўз олиб, республика судлари аппаратларини кадрлар билан таъминлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйишда коррупциявий омилларнинг олдини олиш мақсадида Олий суд Раёсатининг тегишли қарори билан Олий ва қуйи судларда кадрлар захирасини шакллантириш ва номзодларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда қабул қилиниб, номзодларни танлаш, саралаш ҳамда лавозимларга тайинлаш механизмлари такомиллаштирилди, ҳар бир номзодни Олий суднинг Кадрлар бошқармаси томонидан комплаенс ўрганиш тартиб-таомили жорий этилганини баён этди.
Олий суд Раёсатининг тегишли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг одил судловни амалга оширишдаги ва суд ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги фаолияти давомида муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу тартиб амалда ўз натижаларини бермоқда, тартибга риоя қилган ва ўз хизмат бурчини намунали адо этган судья ва суд ходимлари муносиб рағбатлантирилмоқда.
Бундан ташқари, Олий суд раисининг 2024 йил 27 декабрдаги “Судларда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилиниб, у билан судларда коррупцияга қарши курашиш тизимини тартибга солувчи 8 та ички идоравий ҳужжат тасдиқланди.
Шунингдек, ҳар бир судья ва суд ходими тақдирини қонун устуворлигини таъминлаш ва жамиятда адолатни қарор топтириш билан боғлар экан, ўзининг фидойи меҳнати билан мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги сари сидқидилдан хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.
Мулоқот иштирокчиларининг эътибори огоҳ ва хушёр бўлиш, ишни фақат Конституция ва қонунларга бўйсунган ҳолда амалга ошириш, судьялик қасамёди ва касбий одоб-ахлоққа содиқ бўлган ҳолда жамиятда адолатни қарор топтириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда фаол бўлишга қаратилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

21.02.202514:41
Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов БМТнинг Гиёҳванд моддалари ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Оливер Штольпе билан учрашди.
Конструктив мулоқот давомида Олий суд ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида кенг қамровли, фаол ва амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Конструктив мулоқот давомида Олий суд ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида кенг қамровли, фаол ва амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

21.02.202513:34
ҚУТЛОВ!
Бугун Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов “Судлар томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлаш муаммолари” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Муаллифнинг суд соҳасидаги кўп йиллик амалий меҳнати ва илмий изланишларининг самараси бўлган ушбу диссертация нафақат соҳа мутахассислари, балки кенг жамоатчилик учун ҳам муҳим илмий-ҳуқуқий манба бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Мазкур илмий иш ўзининг долзарблиги, илмий зарурати билан миллий ҳуқуқшунослигимизда ғоятда муҳим аҳамият касб этиши аниқ.
Олий суд жамоаси И. Муслимовни самимий муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида янада улкан муваффақиятлар тилайди!

21.02.202512:46
Qaraqalpaqstan Respublikası sudınıń sudyaları G. Eshnazarova, N. Baltabaeva hám Nókis rayonlar aralıq ekonomikalıq sudınıń baslıǵı S. Niyazov Ózbekstan Respublikası Ishki isler ministrligi Nókis "Temurbekler mektebi" áskeriy-akademiyalıq liceyi oqıwshıları menen ushırastı
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.02.202512:37
Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан шаҳар ва туман ҳокимликликлари ҳуқуқшунослари, кадрлар масалалари бўйича масъул ходимлари, шунингдек, кадастр ва қурилиш бўлимлари вакиллари билан ҳамкорликда айни кунда долзарб бўлган меҳнат муносабатлари, ўзбошимча қурилмалар ҳамда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир масалалар юзаисдан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Олий суд судьяси Д. Исраилова ва Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б. Исламов ўзларининг кириш сўзлари орқали низоларнинг судларда тўғри ва ўз вақтида кўрилиши фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада оширишига олиб келишини инобатга олиб, ҳар бир судья фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимояланганлигига эътибор қаратишди.
Иш берувчи ва ходим ўртасида ёхуд ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича, шунингдек янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар меҳнат низоларидир.
Иш берувчи ходимнинг иш ҳақига оид талабларини муддати чекланмаган ҳолда бутун давр учун қаноатлантиришга ҳақли.
Ходимнинг иш ҳақига оид талаблари якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи меҳнат низолари бўйича комиссия ёки суд томонидан асосли деб топилган тақдирда тўлиқ миқдорда қаноатлантирилади.
Меҳнат низолари бўйича сўзга чиққан маърузачилар айнан меҳнат низолари соҳасида судларга мурожаат этиш муддатлари, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий усуллари ва бошқа масалаларга батафсил тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, тадбирда кун тартибидаги кейинги масала ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш мавзусига эътибор қаратилди.
Ер участкаларининг ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади.
Ҳуқуқ эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга мажбур қилиш мақсадида кўчмас мулкни эркин тасарруф этишига монелик қиладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, ҳуқуқ эгасининг муносиб ҳаёт кечириши учун монелик қиладиган шарт-шароитларни яратишга йўл қўйилмайди.
Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини келишув имзоланганидан кейин бошқа шахсга ўтказишга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигининг ёзма розилиги мавжуд бўлганда ёхуд келишув (келишувда белгиланган тартибда, тарафларнинг розилиги билан ёки суд тартибида) бекор қилинган тақдирда йўл қўйилади.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Келгусида бундай турдаги семинар ўқув машғулотларини мунтазам ўтказиб бориш, юзага келаётган муаммолар бўйича амалдаги қонунчиликка таклифлар киритиш борасида келишиб олинди.

21.02.202513:29
Хусусий ажрим энг муҳим суд ҳужжатларидан биридир. Айниқса, жиноят ишини кўришида ҳукм билан бирга чиқариладиган хусусий ажрим беқиёс аҳамиятга эга.
Жиноят-процессуал кодексининг 298-моддасига асосан, ишни кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланганидан кейин суд хусусий ажрим чиқариб, унда тегишли давлат органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, жамоат бирлашмаларидан, жамоалардан ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади.
Кодекснинг 299-моддасидан эса суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома чиқаришини ҳам англаш мумкин. Шундай экан, тақдимнома ёки хусусий ажрим юборилган давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида тегишинча суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни хабардор қилиши шарт.
Қолаверса, тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда суд ҳукм чиқариш билан бир вақтда хусусий ажрим ҳам чиқаради.
Худди шундай хусусий ажрим апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари томонидан ҳам чиқарилади.
Тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади. Шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари — суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Бундан ташқари, қонунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан фуқаро ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида тақдимнома, суд эса хусусий ажрим чиқариши ҳам белгиланган. Яъни қайсидир фидоий, ўзини дахлдор деб ҳис қилган ҳамюртимиз қонун устуворлигига, жумладан жиноятни фош этишга кўмаклашган бўлиши мумкин. Шунда ўша фуқарони рағбатлантириш мақсадида унинг яшаш жойи ёки ишхонасига тақдимнома юборилади. Бинобарин, Жиноят-процессуал кодексининг 300-моддасида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор — тақдимнома, суд эса, хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарини ва жамоасини жиноятнинг олдини олиш ёки уни фош этишда фуқаро юксак онглилик, жасорат кўрсатгани, ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида хабардор қилиши белгиланган.
Санжар АБДУҒАНИЕВ,
жиноят ишлари бўйича
Бектемир туман судининг судьяси

21.02.202515:27
Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунларни қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборат. Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилишига, оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратмоқда. Натижада фуқароларнинг судга бўлган ишончи ортмоқда.
Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 10 июнда имзоланган “Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ тизимидаги самарадор ислоҳотларнинг изчил давоми бўлди.
Фармон билан суд-ҳуқуқ тизимида замонавий талаблар ва халқаро стандартлар асосида ишни судга қадар юритиш босқичида тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.
Тергов судьяси – Ўзбекистон суд тизими учун янги институт бўлиб, унинг олдига жуда муҳим мақсад ва вазифалар қўйилди. Бу лавозим жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида жорий этилди.
Ривожланган давлатлар юрисдикциясида турли кўринишларда муваффақиятли қўлланиб келинаётган мазкур амалиётлар миллий қонунчилигимизга, қолаверса, миллий менталитетимизга уйғун тарзда ишлаб чиқилди.
Шу ўринда яқинда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Мазкур қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Жиноят-процессуал кодекси “Тергов судьясининг ваколатлари” номли 31-1-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, тергов судьяси якка ўзи иш юритади. Судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади.
Тергов судьяси ўз ваколатидан келиб чиқиб, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқади.
Шунингдек, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, шу каби айбланувчининг тиббий муассасада бўлиш муддатини узайтириш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳамда прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш, тинтув ўтказиш, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш ҳам тергов судьялари томонидан амалга оширилади.
Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ва у фақат қонунга бўйсунади. Тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигига эришиш, адолатни таъминлашда мутлақо янги тергов судьяси институтининг жорий қилингани суд-ҳуқуқ ислоҳотида янги даврни бошлаб берди. Дарҳақиқат, тергов судьяси институти суд тизимида қисқа вақт ичида ўз ўрнига эга бўлиши дастлабки кунларданоқ кўзга ташлана бошлади.
Мазкур янги институт суриштирув ва тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишга ва аҳолининг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мустақил ва холис институт сифатида давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллайди.
Олим ҲАЙИТОВ,
Самарқанд вилояти суди раиси

Паказана 1 - 14 з 14
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.