Shahnoza Soatova blogi
Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)
Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)
Murojaat uchun: @shahnozchatbot
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваныНадзейнасць
Не надзейныРазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаFeb 07, 2025
Дадана ў TGlist
Aug 24, 2024Апошнія публікацыі ў групе "Shahnoza Soatova blogi"
28.04.202513:42
ХДП депутати ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқи бўйича расмий сўров юборди
Ссўнгги пайтларда Қонунчилик палатасидаги айрим депутатлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратяпман. Улар аҳолини қийнаётган муаммоларга биринчилардан бўлиб муносабат билдиришяпти, фақат гап билан эмас, амалий қадамлар билан ҳам ечим излашаётгани кўриняпти.
Масалан, яқинда ХДП депутати Зулайҳо Акромова “Enter Engineering” компаниясидаги ишчиларнинг ойлик маошлари кечикиши ҳақида жонкуярлик билан фикр билдириб чиқди. Унинг сўзлари ҳар қандай бефарқ инсонни ҳам ўйлантириши мумкин: “Мана шундай обрўли, қўл остида 52 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар фаолият олиб борадиган катта компания ўз ходимларининг иш ҳаққини ўз вақтида бермаётганлиги жуда ачинарли ҳолат”, — деди у.
Мазкур ҳолатларни кўриб чиқиш ва меҳнат қонунчилигининг бузилиши юзасидан Бош прокурор Н.Йўлдошев ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Зохидовга депутатлик сўрови юборилди.
Мени қувонтираётгани, кўп йиллар давомида камроқ кўзга ташланган Халқ демократик партияси ўз халқи дардига кўпроқ эътибор қарата бошлади, одамлар ҳаётидаги реал муаммоларни кўриб, уларни ҳал қилишга киришди. Бу ўзгаришни сезмаслик мумкин эмас. Шундай давом этишсин.
@shahnozxon

28.04.202513:14
Паспортда Ўзбекистон ёзилган, хатти-ҳаракатида-чи?
Сўнгги кунларда ва йилларда хориждаги айрим ватандошларимизнинг ғайриқонуний ишлари ҳаммамизнинг кайфиятимизга таъсир қилмоқда: уялиш, хавотир ва нега бундай бўляпти деган саволлар қийнамоқда.
Чет давлатга чиққанида одам фақат ўзини эмас, бутун юртининг номини ва шаънини олиб чиқади. Лекин охирги вақтларда Ўзбекистон деб ёзилган паспортини унутишган, хулқ-атворда эса ўзбегимга хос одоб қолмаган ҳамюртларимиз ҳақидаги хабарлар бизни ранжитяпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов шу мавзуда чиқиш қилиб, фуқароларни огоҳлантиряпти:
Бундан ташқари, қонунбузарлик ҳолатлари хорижий давлатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги муносабатларимизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Битта ноқонуний ҳаракат — кўп йиллик меҳнат ва ишончни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас.
Шунинг учун азизлар, ўзимизни ҳам, Ватанимизни ҳам ардоқлайлик. Ўзимизнинг феъл-атворимиз, ҳалоллик ва тартиб-интизомимиз билан юртимиз шарафини юксалтирайлик!

Эсда тутишимиз керак:қаерда юрмайлик, ким бўлмайлик, биз энг аввало — Ўзбекистон фарзандимиз! Ҳар бир ҳаракатимиз ортидан юртимиз ҳақида тасаввур шаклланади.
Бундан ташқари, қонунбузарлик ҳолатлари хорижий давлатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги муносабатларимизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Битта ноқонуний ҳаракат — кўп йиллик меҳнат ва ишончни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас.
Шунинг учун азизлар, ўзимизни ҳам, Ватанимизни ҳам ардоқлайлик. Ўзимизнинг феъл-атворимиз, ҳалоллик ва тартиб-интизомимиз билан юртимиз шарафини юксалтирайлик!
28.04.202512:45
Хориждаги ҳамюртларимиз иштирокидаги қонунбузарликлар эфирда муҳокама қилинади
“Адолат” социал-демократик партиясининг навбатдаги мунозара клуби “Жамиятда фуқароларимизнинг одоби, хулқи ва ахлоқий фазилатлари” мавзусига бағишланяпти.
29 апрель куни ўтказиладиган бу тадбирда ижтимоий тармоқлар ва жамиятда кузатилаётган салбий ҳолатлар, хориждаги ҳамюртларимиз иштирокидаги қонунбузарликлар муҳокама қилиниши кутиляпти.
Қонунчилик палатаси депутатлари, ТИВ, ИИВ, маънавий муассасалар ва олимлар иштирокидаги бу очиқ мунозарада салбий омиллар таҳлили ва ечимлар муҳокамаси бўлиб ўтиши режаланган.
Ҳар бир фуқаро шу халқ ва мамлакатнинг халқаро майдондаги юзидир. Мавзуга бефарқ бўлмаганлар Мунозара клубида бемалол иштирок этиши ва кузатиши мумкин. Шахсан ўзимга қизиқ ва қатнашиш ниятим бор.

28.04.202512:13
“ЎзЛиДеп” тадбиркорларнинг манфаати учун қонун лойиҳаси ишлаб чиқибди
Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра хусусий секторда тадбиркорлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқларини кучайтириш назарда тутилган. Яъни Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда
Янги таклиф этилаётган тартибга кўра, меҳнат шартномасини ходим ташаббуси билан бекор қилиш жараёнида иш берувчи иштирокини таъминлаш белгилаб қўйилмоқда. Бу ходимнинг меҳнат муносабатларига нисбатан масъулиятини янада оширади, дейилган
Шу билан бирга, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнлари ҳам соддалаштирилади. Энди касаба уюшмаси ёки маҳаллий меҳнат органи билан келишиш шарт эмас, фақат хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Лойиҳа тадбиркорларни ходимни расман ишга олиб ишлатишига рағбат кучайтиради деган мақсадда ишлаб чиқилибди.
Лойиҳадаги таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар фақат хусусий секторга тааллуқли.

28.04.202507:39
❗️Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди
Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.
Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.
Манба

27.04.202510:56
Кўчада болалар аравачаси билан юриб қолсангиз, биринчи душмангиз зиналар бўлади.
Қаерга қарама зина, кичкина дўконга кириб-чиқиш учун ҳам 3-4 талик зина қуриб қўйишган камида. Лекин пандуси йўқ.
Ёки пандуси бўлса ҳам, шунақа тиккаки, аравача тугул, соғлом одам ўзи юриб чиқолмайди. Ногиронлиги бор одамлар бунақа пандуслардан қандай фойдаланади?
Қонунчилик палатасидаги ногиронлиги бор биринчи депутат Жасур Жумаев билан “Депутат билан бир кун” лойиҳасини янги сони олинди:
https://youtu.be/7Gwle8okd18
Тўлиқ видеони аниқ кўриб чиқинглар, шаҳар инфратузилмаси бўйича қиладиган анча ишларимиз бор экан.

26.04.202517:16
Хусусий клиникалардаги тиббий хатолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди
Сўнгги пайтларда нотўғри ташхис, хато муолажа ва шошма-шошарлик оқибатида кўплаб инсонлар ҳаётида юз бераётган муаммолар жамоатчилик эътибоиига тушди..
Расмий рақамларга қарасак, 2023 йилда — 67 нафар шифокор, 2024 йилда — 94 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида — 16 нафар тиббий ходим жавобгарликка тортилган.
Фарғона ва Бухорода содир бўлган ўлимлар, пластик жарроҳликдаги катта хатолар — бу кечириб бўлмайдиган ҳолатлар эмасми?
“Адолат” СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова хусусий клиникалардаги тиббий хатолар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирига сўров йўллади.
Ҳар бир беморга шифо бериш — фақат вазифа эмас, юксак масъулият ҳамдир.

24.04.202514:27
Лавровга раҳмат: ўзлигимизни бир “туртиб” бергани учун!
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг кечаги тил масаласидаги гапига депутат, журналист ва фаоллардан яхши жавоблар бўляпти.
Хусусан, журналистлар Навбаҳор Имомова ва Ибрат Сафонинг чиқишлари эътиборимни тортди. Ростан ҳам, бизни ҳозир қатъий ва мустаҳкам ўзлигимиз, жипслигимиз ва ўз тилимиз қутқаради.
Лавровга ўзи меҳмон бўлиб борган МУСТАҚИЛ мамлакатдаги ёзувнинг рус тилида эмаслиги ёқмаса ёқмабди, бу унинг муаммоси. Лекин биз буни ўзимизнинг муаммога айлантирмайлик. Аксинча, ўз манфаатларимиз йўлида ўзбек тилини ривожлантиришдан қолмайлик.
Тил борасида “майда-чуйда масала” деган гап йўқ, ҳамма нарса муҳим. Кўпинча ўзбек тили ҳақида тармоқда баҳслар чиқса ё таклифлар айтилса, “ҳамма муаммоларимиз ҳал бўлиб кетдими, фақат шу қолдими”, деб энг охирги ўриндаги, умуман муҳим бўлмаган масаладек муносабат билдирилади, аҳамияти пасайтирилади.
Куни кеча твиттерда бир фаол “ўзлик”ни баландпарвоз гап деди. Унга эргашувчилар кўп эди, улар учун бу аҳамиятсиз ёки тушунарсиз нарса эди. Балки бу ўзлик нималиги шу пайтгача тўғри тушунтирилмагани, уни фақат ёзувчи-шоирлар асарларида айтишгани-ю бирор олим илмий категория сифатида таърифлаб, тушунтириб бермагани натижасидир.
Лекин кимдир четдан келиб ўзлигингизга тегса, шунақа сезасиз, қаттиқ тегади. Бу баландпарвоз гап эмас, реал воқелик эканлигини ҳис қиласиз.
Чунки тил – ўзликнинг ўзаги. Бу менинг гапим эмас, машҳур олимларнинг гапи.
Фақат бу туйғуни тепиб эмас, гижгижлаб эмас, тўғри тарбиялаб, парваришлаб вояга етказиш керак. Шунда пояси тик дарахтдек бўламиз.
Лавров воқеаси мана шуни яна бир марта урғулади.
Умуман олганда, давлат тили борасида бир қанча яхши ишлар бўляпти: таржима лойиҳалари, стартаплар. Куни кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова имзолаган буйруқ ҳам айни вақтида чиқди: энди ҳамма ўқувчилар таълим тилидан қатъий назар ўзбек тилидан давлат имтиҳони топширади!
Ёки Реклама тўғрисидаги қонун, хусусан, реклама тили борасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қилаётган ишлар ҳам эътиборли.
Албатта, осон бўлмаяпти, лекин чекинмай тизимли ишлашяпти. Янада кўпроқ натижаларга олиб бориш керак.
Чунки ҳов Сирдарёнинг бир чеккасидаги балиқхонада давлат тилида бўлмаган меню ёки Сурхондарёнинг Мачайидаги дорихонада ўзбекча бўлмаган дори йўриқномаси – мантиқсизлик-да.
Банкларга кирсангиз кўпининг шартномалари ўзбекча эмас, мижозлар шошганда ўқиб-ўқимай, тушуниб-тушунмай имзолаб кетишади. Буни биров муҳим деб ўйламайди ҳам.
Хафа бўлманг-ку, аслида, Лавровнинг хафа бўлишига асос ҳам йўқ, бизда рус тили жуда эъзозда!
Ўзбек тилини бундан-да ривожлантириш қолди.
Керак бўлса озар, турк қардошларимиздек хорижий мамлакатларда ўзбек тили ва маданиятини тарғиб қилувчи маданий марказлар очиб ташлайлик.
Бунга пул қизғанмайлик, жамоатчиликка тушунтирайликки, бу тиббиётдан, таълимдан ва ҳоказо ижтимоий масалалардан кам аҳамиятли эмас. Бу ўзлик масаласи, бу мустақиллик масаласи!
Сергей Лавровга эса, шу масалаларни кўтариш учун сабаб яратиб берганига раҳмат деймиз ва ўз билганимиздан қолмаймиз!

22.04.202517:28
Қонун ким томонда: агентлик, тадбиркор ёки фермер?
Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қилинган ҳар бир қадам олқишга лойиқ. Қонунчилик палатасида кўриб чииқлаётган қонун лойиҳаси ҳам шу бўйича.
Лекин қонун лойиҳасининг бошқа тарафиям бор, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги судларга ариза берса, давлат божи тўламайдиган бўляпти.
Бунинг орқасидан ушбу қонун билан ким аниқ манфаат олади — агентликми, тадбиркорми, фермерми? Шу савол кўпчилик фракцияларнинг бош эътиборида бўлди. Агар ҳаммага тенг шароит бўлмаса, бу эртага “монопол ҳуқуқи”ни яратмайдими?

21.04.202510:59
❗️Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийсига Исломбек Исмоилов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан, футболчилар эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
Орифжон Толипов (@tolipovorif) "Заковат" телеўйинидаги жамоадошимиз. У кеча шарҳни қиёмига етказди. Ориф Толипов "Заковат"ниям яхши ўйнайди. Чин дилдан табриклайман ва келаётган ўйинларда унга омад тилайман – Орифжоннинг муваффақиятли даври бардавом бўўлсин ва "Заковат" жамоамиз ҳам ютиб кетсин :).

20.04.202517:21
Бу йигитлар ҳақиқий қаҳрамон!
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 17 ёшли футболчиларимиз чемпион бўлишди.
Иккита қизил карточкадан кейин 9 киши бўлиб мезбон Саудияни 2:0 га ютиш — бунга қанча журъат, руҳий ва жисмоний тайёргарлик керак!
Болалар нафақат рақиб жамоага — ҳакамга, рақибнинг мухлислари армиясига, ўзимизнинг подадан олдин чанг чиқарган айрим “футбол экспертларига”, хуллас, керак бўлса, ҳаммага қарши ўйнашди ва ютишди! Мана буни жасорат деса бўлади!
Барака топинглар, йигитлар. Ота-онангизга раҳмат!

19.04.202517:36
Уч яшар Нурмуҳаммаднинг дардига шифо керак! Бефарқ ўтиб кетманг, илтимос.
Ижтимоий тармоқда бир неча зиёлилар уч яшар болакайнинг жарроҳлик амалиёти учун хайрия акцияси бошлашди.
Фейсбукда ёзувчи Шукур Жаббор ва шоир Рустам Мирвоҳид гўдак Нурмуҳаммаднинг дардига даво излашмоқда. Мен ҳам бефарқ ўтиб кета олмадим.
Постда айтилишича, оилага синов қўш келган: Нурмуҳаммаднинг дадаси ҳам касал. Боланинг дадаси собиқ ҳарбий бўлиб, қораталоғи ишламай тўшакда ётибди.
Муродов Нурмуҳаммад 2021 йил туғилган. 3 ярим ёш. Унга туғма трахея стенози ташхиси қўйилган. Мутахассислар бу операция фақат Германия ва Россияда амалга оширилиши, бошланишига тахминан 40 минг доллар атрофида сарф-харажат кетишини айтишган. Она бечора қийин аҳволда, умид билан ёрдам сўраяпти.
Келинг, шу гўдаккина тузалиб кетсин, имкон қадар ёрдам берайлик ва дуо қилайлик! Постни максимал улашинг🙏
Барча ҳужжатларни, Нумуҳаммаднинг ҳозирда нажот излаб ҳалак юрган онаси телефон рақамини ва банк картаси рақамини илова қиляпман.
Пул ўтказилса, қанча пул ўтгани ҳисоботини ҳам очиқ, шаффоф олиб бормоқчимиз дейишмоқда зиёлилар.
Пластик рақами:
5614 6812 1276 0031
Шодмонова Ўғилой
Телефон рақами
998 88 638 02 82

18.04.202515:05
Сизни юзлаб йиллардан кейин эслаб юришларини истасангиз, "Хамса" ёзгудек истеъдодингиз, Регистон қургудек давлатингиз ёки канал қазигудек қувватингиз бўлмаса – дарахт экинг.
Тарихчи-манбашунос Ҳилола Назированинг айтишича, Хоразмда Огаҳий эккан тут дарахти бор. Касби мироб (ирригатор) бўлган Огаҳий бир нечта тут дарахтлари эккан экан, улардан биридан ўзига тобут ясашган экан. Яна бири эса унга жонли ёдгорлик бўлиб ҳамон тирик яшнаб турибди.
Шундай ноёб ва ибратли маълумотларни улашаётган олимамизга алоҳида ташаккур айтаман. Унинг Инстаграм саҳифасига ўтсангиз, бундан ҳам ажойиб маълумотларни кузатишингиз мумкин.
Ҳилолахон, ҳавасдамиз, кузатяпмиз. Олға!

18.04.202514:30
“Хусусий клиникалар ҳақиқатан ҳам назорат остидами?” — Азимовнинг саволи жонли муҳокамага сабаб бўлди
Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”да Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди. Кун тартибида эса жуда жиддий мавзулар бўлди — тиббиётдаги коррупция, назоратсиз хусусий клиникалар, ва фуқароларнинг шикоятлари.
ЎзЛиДеП депутати Сайдулла Азимов эса барчанинг диққатини тортган саволни берди:
“Вазирлик хусусий тиббиёт муассасаларида рецепт ёзиш ва даволаш усуллари устидан назорат олиб боряптими?”
Бу савол кўпчиликнинг тилида юрган шубҳаларни очиқ-ойдин кўтарди. Вазир эса жиддий таҳлиллар билан жавоб берди.
Тафсилотлар видеолавҳада.

Рэкорды
24.08.202423:59
6.8KПадпісчыкаў19.10.202423:59
1400Індэкс цытавання06.12.202423:59
135.5KАхоп 1 паста30.08.202423:59
39.5KАхоп рэкламнага паста24.09.202423:59
28.99%ER30.08.202423:59
584.18%ERRГісторыя змяненняў канала
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.