Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Chaqmoq — LIVE avatar
Chaqmoq — LIVE
Chaqmoq — LIVE avatar
Chaqmoq — LIVE
14.04.202508:02
Наманганда келин ойиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Суд Поп туманида яшовчи фуқарони ўта шафқатсизлик билан уч нафар қариндошини, жумладан, икки нафар вояга етмаган болани ўлдиришда айбдор деб топди - уларнинг ҳар бирига ўнлаб пичоқ зарбалари берилган
.

Жорий йилнинг 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Поп туман судида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандлари билан айбланган М.А.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, судланувчи М.А. ҳаётга қарши жиноятлар туркумига кирувчи жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда, яъни иккидан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш жиноятини қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда содир этган.

Жумладан, судланувчи М.А.нинг отаси И.А. ўзининг укаси И.М. билан аввалдан уй-жой ва маиший низолар туфайли мунтазам жанжаллашиб келганлар ва оқибатда ҳар иккала оила аъзоларининг бир-бирларига нафрати ошиб борган.
Шу боис, И.М. Россияга ишлаш учун кетган бўлишига қарамасдан, унинг оила аъзолари ўзлари яшаб келаётган хонадон орқали электр ва газ тармоғига уланган М.А. яшаб келаётган хонадонни, хонадон эгаларини огоҳлантирмаган ҳолда мунтазам газ ва электр тармоғидан ўзбошимчалик билан узиб қўйиб келганлар.

2024 йил 9 август куни соат 20:00 атрофида ўзи яшаб келаётган хонадонига келган М.А. хонадони амакиси И.М.нинг турмуш ўртоғи М.Р. томонидан электр тармоғидан узиб қўйилганидан хабар топиб, бунинг учун ўч олиш мақсадида М.Р. ва вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдиришни режалаштирган.
Режага кўра, шу куни ўзи яшаб келаётган хонадонда рўзғор учун фойдаланиладиган пичоқни олиб, соат 20:30 атрофида қуролланган ҳолда амакиси И.М.нинг хонадонига кириб, дастлаб хонадон ҳовлисида томорқа томонига ҳаракатланиб кетаётган, И.М.нинг 2011 йилда туғилган 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган М.М.ни орқасидан югуриб етиб олиб, уни ожиз аҳволда эканлигини била туриб, қўлидаги пичоқ билан ҳаёт учун муҳим аъзоси бўлган бўйин қисмига сўнгра қорин ва кўкрак қисмларига, ўта шафқатсизлик билан кўп маротаба санчиб, кесилган жами 29 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яшаш хонаси эшигидан уни ҳаракатларини кузатиб турган, сўнг жон сақлаш учун қочаётган М.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида ортидан ётоқхонасига қадар қувиб етиб олиб, қўлидаги пичоқ ёрдамида М.Р.нинг ҳаёти учун муҳим ҳисобланган бўйин ва кўкрак қисмиларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 42 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.
М.А. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, унинг бу ҳаракатларидан қўрқиб, хонадон ошхонасига кириб яшириниб олган М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида, қўлидаги пичоқ ёрдамида ичкаридан қулфланган ошхона эшигини очаётганида пичоқ синганлиги учун эшикни тепиб очган ва шу хонада стол устида турган ошхона пичоғини қўлига олиб, М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида қўлидаги пичоқ ёрдамида, ўта шафқатсизлик билан қорин ва кўкрак қисмларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 39 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, М.А. жиноят изларини йўқотиш мақсадида М.Р.нинг “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини ва шу хонадон ошхонасидан олган ошхона пичоғини томорқа томонига отиб юбориб, ўзи билан олиб келган синган пичоқни чўнтагига солиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.А. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан фавқулодда жазо чораси - умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Манба: UzNews.uz

⚡️ Chaqmoq — LIVE
03.03.202505:04
Олимлар пицца ҳиди стрессни камайтиришини аниқлади

Шарқий Англия университети тадқиқотчилари биометрик таҳлил ўтказиб, янги пиширилган пиццани ҳидлаш стресс, ташвиш ва асабийлашишни камайтиришини аниқлади. Бу ҳақда Secret NYC хабар берди.

Тадқиқот профессор Оли Бакли томонидан ўтказилган, подкастер Тео Бейкер тадқиқот иштирокчиси сифатида қатнашган. Профессор унинг қон босими, юрак уриш тезлиги ва терининг галвантик реакцияси (GSR) каби биометрик кўрсаткичларини ўлчаган.

Бу футбол ўйинидан олдин ҳам, футболнинг энг асабни бузадиган лаҳзалари пайтида ҳам ўтказилган. Бу вақт мобайнида Бейкер пиццасининг хушбўй ҳидидан нафас олган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, пиширилаётган пиццага яқин жойда турганида Тео ўйиндан олдин камроқ асабийлашиш белгиларини намоён қилган. Пица унга ҳатто тинчлантирувчи таъсир кўрсатган.

Теонинг икки ҳолат — пиццасиз ва пицца билан — реакцияларини баҳолаш шуни кўрсатдики, музлатилган пиццани пишириш ва истеъмол қилиш сезиларли даражада тинчлантирувчи таъсирга эга, дейди профессор Бакли.


Кейинчалик, ОnePoll компанияси пиширилаётган пицца ҳидига бошқаларнинг муносабатини ўрганиш учун сўровнома ўтказди. Натижалар қуйидагича бўлди:

42 фоиз бу ҳид уларга қулайлик ҳиссини берганини айтди
28 фоиз бу уларнинг кайфиятини кўтарганини таъкидлади
17 фоиз бу уларда ҳаяжонли кутиш туйғусини уйғотганини билдирди

Cоokist сайтининг ёзишича, пиццанинг кайфиятни кўтариш қобилиятининг асосий сабабларидан бири бу — серотонин, яъни кайфият, уйқу ва иштаҳани бошқарадиган “бахт гормони”дир. Муҳим аминокислота ҳисобланган триптофан пишлоқ, гўшт ва помидор соуси каби кўплаб пицца қўшимчаларида мавжуд. Триптофан мияга етиб борганда, у серотонинга айланиб, тинчланиш ва яхши кайфият ҳиссини оширишга ёрдам беради.

Манба: Daryo.uz

⚡️ Chaqmoq — LIVE
04.04.202506:33
Ўзбекистон тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади

Шу йилнинг 2 июль санасидан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар тизимлари ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Қайд этилишича, бу борадаги тартиблар Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тегишли қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу қарорга кўра, тўлов ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни текшириш бўйича мустақил чоралар кўриши шарт:

жисмоний шахс тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали аккаунт ошич учун мурожаат қилганда;
Электрон терминалдан (E-POS)) фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
БҲМнинг 500 бараварига тенг (187,5 миллион сўм) ёки ундан ошган суммада тўлов ташкилоти мобил иловасида аккаунт очмасдан ёки мобил иловасидаги аккаунтдан фойдаланмасдан операцияларни амалга оширишда;
мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотлар тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.
11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги тўлиқ идентификацион маълумотлар илова қилиниши мажбурий:

Жисмоний шахслар учун: паспорт ёки ID-карта рақами, туғилган сана ва жой;
Юридик шахслар учун: ташкилот номи, STIR.
Шунингдек, ҳар бир операция учун таваккалчилик даражасига мос аниқлик даражаси белгиланади ва идентификация маълумотлари алоҳида тартибда юритилади.

Мазкур чоралар пул ювиш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида жорий этилмоқда.

Манба: Yuz.uz

⚡️
Chaqmoq — LIVE
03.03.202504:24
⚡️Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун, 3 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш бошланди.

Аризаларни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
⏺МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:

⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
⏺МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.

Умумий йиғиш мумкин бўлган максимал балл — 35 балл.

Субсидия қанча миқдорда берилади?

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.

Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

⏺дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
⏺фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.

Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?

⏺тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
⏺тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
⏺илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
⏺жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.

Шундай қилиб, my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!

⚡️ Chaqmoq — LIVE
29.03.202505:26
Рухсатномасиз “тонировка” учун белгиланган жарима камайтирилиши мумкин

ИИВ “тонировка” учун жаримани БҲМнинг бир баравари — 375 минг сўм миқдорида белгилаш қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ўзбекистонда автомобил ойналарини қорайтириш қоидаларини бузганлик учун жаримани сезиларли даражада камайтириш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси 27-март куни Ички ишлар вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, у 11-апрелга қадар давом этади.

Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда, унда ҳозирда тонировка ўрнатишга рухсат берилмаганлиги ва автомобилнинг ёруғлик ўтказувчанлиги бўйича меъёрларни бузганлик учун жавобгарлик чегараланмаган. Биринчи ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 25 баравари (9,3 млн сўм), бир йил давомида такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 40 баравари (15 млн сўм) миқдорида жарима солинади.

Қонун лойиҳаси билан МЖтКнинг 126-моддасини “тонировка рухсатномасида белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик” (126−1) банди билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Маъмурий жазо БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида белгиланиши мумкин.

2022-йил 1-июлдан бошлаб автомобилларнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлди ва бунинг учун рухсатнома олиш йиғими бекор қилинди. Шунингдек, олд ойналарни қорайтириш учун рухсатнома тўлови кескин камайди: барча жисмоний шахслар учун бу тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 бараваридан 8 бараваригача туширилди.

2024-йил июлида Стратегик ислоҳотлар агентлиги автомобил ойналарини қорайтиришга рухсатнома олиш нархи 8 БҲМ (3 миллион сўм), бундай рухсатнома бўлмагани учун жарима эса 25 БҲМ (9,3 млн сўм) миқдорида оширишни таклиф қилди. Шу билан бирга, Қозоғистонда худди шундай қоидабузарлик учун маъмурий жазо 468 минг сўмни, Беларусда 138 минг сўмни, Россияда эса 60 минг сўмни ташкил этади.

Вазирликнинг таъкидлашича, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлигини бузганлик учун жарималар рухсатсиз ойналарни қорайтирганлик учун жарималардан кўра устувор аҳамиятга эга бўлиши керак.

Техник регламентни бузган ҳолда ёки кўриш майдонини чеклаган тарзда тонировка қилинган автомобиллар учун, рухсатномага эга бўлганлар бундан мустасно, биринчи марта 0,5 жарима балли, такрорий ҳуқуқбузарлик учун эса 1 балл берилади.

Аввалроқ Спот йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари қандай белгиланиши ҳақида ёзганди.

Қарор лойиҳаси билан ҳайдовчиларга содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун 0,3 баллдан 2 баллгача жарима балларини ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

Манба: spot.uz

⚡️ Chaqmoq — LIVE
20.02.202517:43
Шаҳрихон туманида содир бўлган ходиса юзасидан Расмий муносабат

Жорий йилнинг 20-феврал куни соат 18:02да Шаҳрихон тумани Янги Найнаво МФЙ ҳудудида жойлашган Автомобилларга газ қуйиш шахобчасида (пропан) ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 18:13да воқеа жойига ЁҚEлари етиб борган.

Ходиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.

Олинган бирламчи маълумотга кўра ҳаво-газ аралашмаси чақнаши натижасида Автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жарохати олган, ҳозирда фуқароларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган.

Ходиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижон вилояти ФВБ

⚡️ Chaqmoq — LIVE
05.03.202519:36
Бухорода 20 ёшли йигитнинг ошқозонидан 5 тўғноғич ва 6 мих олиб ташланди

Бухоро вилоятида 2005 йилда туғилган йигитнинг қорнидан 5 дона металсимон тўғноғич ва 6 дона мих олиб ташланди. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали хабар берди.

Қайд этилишича, марказнинг Бухоро филиалига 2005 йилда туғилган бемор кўнгил айниши, эпигастрал соҳасидаги кучли оғриқ ва овқат ўтишининг қийинлашишидан шикоят қилиб мурожаат қилган. Йигит 2 кун олдин кўп тўғноғич ва мих ютганлигини билдирган.

“Бемор психиатр назоратида рўйхатда туради”, дея қўшимча қилинган хабарда.

Унга кўра, йигитда ўтказилган рентгенография текширувида ошқозон ва 12 бармоқли ичакда кўп сонли металсимон ёт жисмлар, ФГДС текшируви орқали ошқозоннинг пилорик қисмида катта эгрилигида металсимон кўп сонли 2Х5 см ли металсимон тўғноғич ва михлар борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, беморда зудлик билан эндоскопик амалиёт усули муваффақиятли бажарилган.

“Махсус эндоскопик қисқич ва махсус эндоскопик илгаклар ёрдамида босқичма-босқич 5 дона металсимон тўғноғич ва 6 дона мих ёт жисмлари бемор ошқозони ва 12 бармоқли ичак бўшлиғидан олиб ташланди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳозирда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгариб, ошқозон ичак трактидаги паталогик муаммолар бартараф қилингани билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фарғоналик 2 ёшли қизнинг қорнидан 135 та магнит шарча олинган эди. Қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган. Шифокорлар жарроҳлик амалиёти ўтказиб, қизалоқ қорнидаги 135 та магнит шарчани олиб ташлаган.

Манба: Qalampir.uz

⚡️ Chaqmoq — LIVE
19.02.202514:02
💬 8-март учун байрам пулини эркак ходимлар учун ҳам берса бўладими?

✅ Ҳа, албатта мумкин. Бу корхона ички локал ҳужжатларига боғлиқ. Чунки, МК 67-моддасига кўра, жамоа шартномасининг мазмунини ва тузилишини унинг тарафлари белгилайди
.

Айтайлик, корхона жамоа шартномасида иш берувчи томонидан ходимларга белгиланган тартибда тасдиқланган сметаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасида назарда тутилган байрамлар муносабати билан мукофотлаш қўлланилади деб ёзилган бўлса, 9та байрам (ишланмайдиган) кунлар муносабати билан барча ходимлар учун (жинсидан қатъи назар) мукофотлаш қўлланилади.

❗️Меҳнат кодекси 34-моддасига кўра Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий принципларидан бири тарафлар томонидан мажбуриятларни ўз зиммасига олишнинг ихтиёрийлиги ҳамда тарафлар ўз зиммасига олаётган мажбуриятларнинг ҳақиқийлиги ва уларни бажаришнинг мажбурийлигидир.

❗️Иш берувчи жамоа шартномасида ихтиёрий равишда мажбуриятлар олганми, демак, олинган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаши ҳам шарт. Шунингдек, жамоа шартномаси, жамоа келишуви мажбуриятларини бузганлик ва бажармаганлик меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши тариқасида баҳоланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) бўйича жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

⚠️ Демак, хулоса қиладиган бўлсак, агар корхона ички локал ҳужжатларида Меҳнат кодексининг 208-моддасида назарда тутилган байрамлар муносабати билан мукофотлаш қўлланилади деб ёзилган бўлса, эркак ходимлар учун ҳам 8-март байрами муносабати билан мукофот берилиши керак.

⚡️ Chaqmoq — LIVE
Паказана 1 - 8 з 8
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.