Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
MAG'FIRAT avatar

MAG'FIRAT

Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
Размяшчэнне
МоваІншая
Дата стварэння каналаFeb 21, 2025
Дадана ў TGlist
Dec 05, 2024
Прыкрепленая група

Апошнія публікацыі ў групе "MAG'FIRAT"

Эслаб қўйинг
Мен кетсам дунёдан ,
Эслаб қўйинг гоҳ.
Унинг қалби эди,
Денг қордайин оппоқ.
Унинг севгиси пок ,
У денг бегуноҳ.
Унинг поклигига,
Қуёш денг гувоҳ.
Гоҳо ойни мақтаб,
Ёзар эди шеър,
Гоҳо юлдузларнинг,
Мафтуни бўлган.
Яна айтинг у
Бир чимдим меҳр,
Бир оғиз ширин сўз,
Гадоси бўлган.
Улашган денг,
Ўзида неки борини,
Лек ўзига ҳеч нарса,
Сўрамаган денг.
Туҳматларга қолган,
Ёрилган боши.
Ҳақ уни қўллаган,
Ҳалолдир оши,
Ўзганинг ҳақига
Қарамаган денг.
Ўтда ёнмади ,
Чўкмади сувда.
Унинг жони темир,
Ё пўлат эди денг.
Хиёнат қилмади
Дўсту ёрларга,
Хиёнат азобин,
Ўзи тортди денг.
Сотмади бошига
Келса ҳам қилич.
Лекин уни дўстлари,
Осон сотди денг.
Кимсага қилмади,
Ғараз , ёмонлик .
Тилайверди денг
Фақат омонлик .
Чорасиз қолганда,
Ғамга тўлганда.
Қаламга суяниб,
Шеърлар ёзди денг.
Меҳнатин қадрини
Сўрамади ҳеч ,
Ҳол - аҳвол сўради
Эртаю кеч денг.
Унинг суянгани
Сабр тоғидир,
Унинг ишонгани
Назм боғи денг.
Унинг сўнгги уйи
Оддий қабрмас.
Фаришталар ясатган,
Нурли қаср денг.
Унинг кўз ёшлари
Ювган гуноҳин,
Покиза айлаган
Имонини денг.
Яна айтинг,
Илм улашиб
Устозлик мақомига
Етишганди денг.
Бир ҳовуч дуоингиз
Қизғанманг мендан.
Ҳаммани дуолар
Қилар эди денг.
Мен кетсам дунёдан
Эслаб туринг гоҳ.
Унда йўқ эди денг
Заррача гуноҳ .
Унинг муҳаббати денг
Ягона Аллоҳ!
Хайр деманг менга,
Айтинг алвидо.
Қайтмайман, кетаман
Чорласа ХУДО!!!!!!!

Мени эслаб туринг,
Гоҳи- гоҳида...

Хайринисо Расулова. Бекобод.
7.12.2024
Ассалому алейкум
Хайрли окшом..
Дили йўқнинг пули бор,
Пули йўқнинг дили бор.
Бу дунёда дўстларим,
Ҳар кимнинг ўз ўрни бор!

🌷N🌷U🌷R🌷Y🌷U🌷Z🌷L🌷I🌷G🌷I🌷M🌷
Mирзо Кенжабек шеъри.
Озодбек Назарбеков ижроси.

🍃🌸❄️https://t.me/ulug_el
МИРЗО КЕНЖАБЕК
***
Гуллар оқшом чоғида
Ўйга толар эмишлар.
Қуёш ботган тарафга
Қараб қолар эмишлар.

Сўнг барчаси субҳидам
Сал ийманиб, нозланиб,
Қуёшни кутар эмиш
Шарқ томонга юзланиб.

Фақатгина атиргул,
Соғинч доғлаб кўксини,
Қуёши кетган йўлдан
Олмас эмиш кўзини.

Терс томондан кун чиққач,
Тўлиб шабнам-кўзёшга,
Ҳайрату араз билан
Қайрилармиш қуёшга.

... Мен бир – элкезар одам,
Йўлда кечар ҳаётим.
Гулим, дилда ёнади
Бир илтижо, бир додим;

Бу дунёда йўл кўпдир,
Гулим, умрим – хаёлдан:
Гоҳи жанубга ботиб,
Чиқадирман шимолдан.

Атиргулим-севгилим,
Мен қайларда елмайин,
Кетиб қайси кўчадан,
Қайси йўлдан келмайин

Кўзларингни қадаб қол
Қуёш янглиғ дилимга;
Келгунимча қараб қол
Жўнаб кетган йўлимга!..

ГЎЗАЛ ШЕЪР ВА ГЎЗАЛ ҚЎШИҚ ТУНГИ ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН!
ХАЙРЛИ ТУН!


🍃🌸❄️https://t.me/ulug_el
#хайрли_тун

Муҳаббат бу - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини узоқ вақт зиёрат қилмагани учун тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган ва: "Бу қандай жафо бўлди, эй Билол!" деган сўзларини эшитиб уйғонгач, йиғлаб Пайғамбар алайҳиссалом зиёратларига жўнаган Билолдир.

Азиз диндошим, бизга ҳам шундай муҳаббат насиб этсин. Тушингизга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мехмон бўлсинлар.
Хайрли тун диндошим.

Бизни кузатишда давом этинг. Каналга обуна бўлинг.

💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎
Ҳурматсизлик билан гапирган
кишига уятсизлик билан жавоб
берилади. Кам гапирсанг саломат бўласан, кўп уялсанг, ҳурмат топасан.
Кишининг айтгани қанчалик гӱзал бўлса, эшитадигани ҳам шунчалик гўзал бўлади.

«Унваанул байаан» китобидан


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
💦💦💦

Биз гўзал чеҳраларни эслаб қолмаслигимиз мумкин, аммо гўзал қалбли, виждонли инсонларни ҳеч қачон унутмаймиз...

Мавлоно Румий


💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎

💦💦💦
ОНА... ❤️

Сиз учун ким у? 😘
Шодон деманг, лабим кулар, дилим вайрон,
Амали кам жасадимдан хавотирман.
Жайрон каби жоним учун ҳушим ҳайрон,
Қабрдаги суҳбатимдан хавотирман.

🎤 Жалолиддин Аҳмадалиев


❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

✍️ШИРИНА ЗИЁ ИЖОДИ..

Папулярныя публікацыі MAG'FIRAT

22.02.202508:56
22.02.202516:50
Mирзо Кенжабек шеъри.
Озодбек Назарбеков ижроси.

🍃🌸❄️https://t.me/ulug_el
22.02.202516:48
МИРЗО КЕНЖАБЕК
***
Гуллар оқшом чоғида
Ўйга толар эмишлар.
Қуёш ботган тарафга
Қараб қолар эмишлар.

Сўнг барчаси субҳидам
Сал ийманиб, нозланиб,
Қуёшни кутар эмиш
Шарқ томонга юзланиб.

Фақатгина атиргул,
Соғинч доғлаб кўксини,
Қуёши кетган йўлдан
Олмас эмиш кўзини.

Терс томондан кун чиққач,
Тўлиб шабнам-кўзёшга,
Ҳайрату араз билан
Қайрилармиш қуёшга.

... Мен бир – элкезар одам,
Йўлда кечар ҳаётим.
Гулим, дилда ёнади
Бир илтижо, бир додим;

Бу дунёда йўл кўпдир,
Гулим, умрим – хаёлдан:
Гоҳи жанубга ботиб,
Чиқадирман шимолдан.

Атиргулим-севгилим,
Мен қайларда елмайин,
Кетиб қайси кўчадан,
Қайси йўлдан келмайин

Кўзларингни қадаб қол
Қуёш янглиғ дилимга;
Келгунимча қараб қол
Жўнаб кетган йўлимга!..

ГЎЗАЛ ШЕЪР ВА ГЎЗАЛ ҚЎШИҚ ТУНГИ ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН!
ХАЙРЛИ ТУН!


🍃🌸❄️https://t.me/ulug_el
🌺🌺🌺🌺🌺💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌻🍀 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

🌻🍀 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

🌻🍀 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

🌻🍀 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🌻🍀 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.

🌻🍀 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.

🌻🍀 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.

🌻🍀 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
#Қойил

Кўриб мазза қилдим, сизларга ҳам илиндим

Я Аллоҳ, Я Роҳман, Я Роҳим деб ёзишди.
Мен дуонинг қабул бўлмаслигидан қўрқмайман, ичимда дуо қилиш истаги бўлмаслигидан қўрқаман. Чунки кишига дуо қилиш истаги берилган бўлса, қабули билан баробар берилгандир.

🌹🌟🌹

🌷N🌷U🌷R🌷Y🌷U🌷Z🌷L🌷I🌷G🌷I🌷M🌷
22.02.202503:25
ҚЎЙГИН ЎЗ ҲОЛИГА

ТЕПАДАН ҚАРАРДИ ТУПРОҚҚА ЯПРОҚ,
ЖИМГИНА КУТАРДИ ЯПРОҚНИ ТУПРОҚ.

Кибрни қўй ўз ҳолига, асло айбдор эмас кибр,
Кибр фақат Аллоҳга хос банда қилиш керак сабр.
Кир қидириб тирноқ остин озорламоқ кимга даркор,
Ҳамманинг ҳам борар жойи сўнгги манзил - макон қабр.

Ҳалиям-чи Яратганим бир қилибди ушбу йўлда,
Омонатин ўзи билар олар жойи қирми, чўлда.
Бандасига қўйиб берса ҳатто Азроилни алдаб,
Қолсам дейди дунё - дунда яшаса-да ўлда-жўлда.

Қайга қараб кетяпмиз-ей, туғилганмиз гўё кўкда,
Бир кун тупроқ бўлишимиз билсакда биз худди бек - да.
Эй бандаи ожиз бундоқ ўйлаб олгин танангга сен,
Томчи сувдан яралганмиз, ерга битта ниҳол эк - да.

Падаримиз кўнглин ўйлаб дилдан ҳолин сўрдикми биз,
Мулозамат бўлган тўғри, биз пойига чўкдим тиз.
Ўзимизча айб санадик ўпиб, қучиб, сўзлашишни,
Ўйламадик дийдорига зор бўлишни биз ўғил - қиз.

Онамизнинг бедор ўтган бир лаҳзасин оқладикми,
Оқ сути - чи беминнат, лек, ҳурматини сақладикми?
Озор бермай дил уйини гардин бир бор тозалай деб,
Ўтқазишга чин юракдан арзирли жой тахладикми?

Ўзимизча доно фикр юритамиз, сўз бермасдан,
Шу туришда туғилганмиз ҳеч кимсага зор бўлмасдан.
Фурсат ўтиб ота - она бўлган чоғда туйиламиз,
Қойин бўлиб азобларин кўрсатамиз, ҳа, ўлмасдан.

Кўраётган умри, куни ортиқчалик
қилиб қолар,
Бундай чоғда ичфидо бўп жичча кўз ёш қилиб олар.
Яраланган қалбга малҳам дийдор ҳамда бир оғиз сўз,
Эҳ нималар кечмас ғариб бошдан
барин ичга солар.

Тангрим сендан бир бор сўрай ёлғизгина тилагим шу,
Мен ҳам ўқий Қуръонимни юрагимдан қилиб хушу.
Икки дунё саодати насиб этгай мен бандага,
Ҳузурингга тавба бирла борайин мен ният ушбу.

Ҳақ имтиҳон қилган чоғда дадил турай, довдирамай,
Мағфиратинг насиб айла Биру борим қовжирамай.
Ўзинг инсоф бергин менга доимо сен Яратганим,
Ўтинаман, Байтуллоҳга мени чақир яна борай.

МАҒФИРАТ,
Хоразм, Хива

15. 01. 2024 соат 09. 49
22.02.202517:21
Эслаб қўйинг
Мен кетсам дунёдан ,
Эслаб қўйинг гоҳ.
Унинг қалби эди,
Денг қордайин оппоқ.
Унинг севгиси пок ,
У денг бегуноҳ.
Унинг поклигига,
Қуёш денг гувоҳ.
Гоҳо ойни мақтаб,
Ёзар эди шеър,
Гоҳо юлдузларнинг,
Мафтуни бўлган.
Яна айтинг у
Бир чимдим меҳр,
Бир оғиз ширин сўз,
Гадоси бўлган.
Улашган денг,
Ўзида неки борини,
Лек ўзига ҳеч нарса,
Сўрамаган денг.
Туҳматларга қолган,
Ёрилган боши.
Ҳақ уни қўллаган,
Ҳалолдир оши,
Ўзганинг ҳақига
Қарамаган денг.
Ўтда ёнмади ,
Чўкмади сувда.
Унинг жони темир,
Ё пўлат эди денг.
Хиёнат қилмади
Дўсту ёрларга,
Хиёнат азобин,
Ўзи тортди денг.
Сотмади бошига
Келса ҳам қилич.
Лекин уни дўстлари,
Осон сотди денг.
Кимсага қилмади,
Ғараз , ёмонлик .
Тилайверди денг
Фақат омонлик .
Чорасиз қолганда,
Ғамга тўлганда.
Қаламга суяниб,
Шеърлар ёзди денг.
Меҳнатин қадрини
Сўрамади ҳеч ,
Ҳол - аҳвол сўради
Эртаю кеч денг.
Унинг суянгани
Сабр тоғидир,
Унинг ишонгани
Назм боғи денг.
Унинг сўнгги уйи
Оддий қабрмас.
Фаришталар ясатган,
Нурли қаср денг.
Унинг кўз ёшлари
Ювган гуноҳин,
Покиза айлаган
Имонини денг.
Яна айтинг,
Илм улашиб
Устозлик мақомига
Етишганди денг.
Бир ҳовуч дуоингиз
Қизғанманг мендан.
Ҳаммани дуолар
Қилар эди денг.
Мен кетсам дунёдан
Эслаб туринг гоҳ.
Унда йўқ эди денг
Заррача гуноҳ .
Унинг муҳаббати денг
Ягона Аллоҳ!
Хайр деманг менга,
Айтинг алвидо.
Қайтмайман, кетаман
Чорласа ХУДО!!!!!!!

Мени эслаб туринг,
Гоҳи- гоҳида...

Хайринисо Расулова. Бекобод.
7.12.2024
Ассалому алейкум
Хайрли окшом..
22.02.202516:56
Дили йўқнинг пули бор,
Пули йўқнинг дили бор.
Бу дунёда дўстларим,
Ҳар кимнинг ўз ўрни бор!

🌷N🌷U🌷R🌷Y🌷U🌷Z🌷L🌷I🌷G🌷I🌷M🌷
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.