Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
YURIST MASLAHATI avatar
YURIST MASLAHATI
Права
YURIST MASLAHATI avatar
YURIST MASLAHATI
Права
Перыяд
Колькасць праглядаў

Цытаванні

Пасты
Схаваць рэпосты
25.04.202510:22
Ўзимизнинг оёғимизга ўзимиз болта урамиз.

Дубайдаги ҳамюртларимиз иштирок этган пичоқбозлик оқибатида виза режимига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтишмоқда. Шундоқ ҳам кўп давлатларга визасиз чиқа олмаслигимиз анчагина бош оғриққа сабаб бўлади. Бундай хатти-ҳаракатлар эса шундоқ ҳам оғир шароитни янада қаттиқлаштиради.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
25.04.202504:00
#Кадровик
Қисқартиришга тушган ходимнинг икки ойлик огоҳлантириш даврини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходимнинг розилиги шарт эмас.

Меҳнат кодексининг 165-моддаси Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш тартибини белгилайди мазкур моддада иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда тули хил огоҳлантириш муддатлари келтирилган масалан, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим 2 ой олдин огоҳлантирилиши ёки меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин огоҳлантирилиши кераклиги белгиланган.

Эски таҳрирдаги меҳнат кодексида агар иш берувчи мазкур огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштирмоқчи бўлса, унда ходим билан келишиши лозим эди бироқ, амалдаги меҳнат кодексида бунинг акси. МК 165-моддаси 3-қисмига кўра Иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ҳодимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

Яъни иш берувчи пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир деб айтилмоқда бундан англашиладики бу ерда огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходим билан келишмай иш берувчининг ўзи буйруқ билан расмийлаштирган ҳолда амалга ошириши мумкин. Ҳодимнинг розилиги ёки у билан келишиш талаб қилинмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
24.04.202511:06
ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА СМЕТАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

Фуқаролик кодексининг 671-моддаси ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли «Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 6-бандида қуйдаги тушунтириш берилган.

👉 Агар техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажарилиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг 10 фоизидан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, пудратчининг қўшимча ишлар бажарилиши лозимлиги тўғрисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мустақил равишда лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритишга ҳақли.

👉 Бундай ҳолатда пудратчининг хабарномаси ва буюртмачининг лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳаракатлари тарафларнинг қўшимча ишлар бажарилиши зарурлиги бўйича келишувини англатади ҳамда бу масала бўйича қўшимча келишув тузилиши мажбурий эмас.

👉 Агар қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг 10 фоизидан ошса ва буюртмачи бундай ишларни бажаришга рози бўлса, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш келишувга кўра амалга оширилади ва бу ҳақда тарафлар томонидан келишув расмийлаштирилади.

❗️ ФК 670-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган аниқланган ишлар тўғрисида буюртмачини хабардор қилмаса ёки тегишли ишлар бажарилишини тўхтатмаса, у бажарган қўшимча ишлар учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

👉 Шунга кўра, агар суд томонидан низони ҳал этишда пудратчи томонидан ФК 670-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган талабларга риоя қилинмаганлиги аниқланса, пудратчининг бажарган қўшимча ишлар учун ҳақ тўлаш ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплаш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш рад этилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
24.04.202506:13
#Кадровик
Икки ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар учун меҳнат кодексидаги имтиёзлар

Меҳнат кодекси
397-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади.

Меҳнат кодекси 407-моддасига кўра, 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.

Болани овқатлантириш учун танаффуслар фақат ота-онадан бири болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан фойдаланмаётган тақдирда берилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 296-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202509:49
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тугрисида"ги низом тасдиқланди.

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202508:24
"Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи, 22.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778-4

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
25.04.202509:58
#Бизнес_солиқ
Tadbirkorlik subyektlariga qoʻshimcha soliq yengilliklar
 
2025-yil 1-oktabrdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan xushboʻylashtiruvchi yoki rang beruvchi qoʻshimchalarsiz oq shakarga nisbatan aksiz soligʻi bekor qilinmoqda.

20 va undan ortiq ishchisi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan mol-mulk va yer soliqlari hamda ijara toʻlovlari boʻyicha hisoblangan soliq summalari 2025-yil 15-iyulda va 1-dekabrda boʻlib-boʻlib toʻlanilishiga ruxsat berilmoqda.

✅O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 27-dekabrdagi PF-229-son Farmonida nazarda tutilgan soliq imtiyozlarini qo‘llash uchun hisobot davridagi to‘quv (trikotaj mato, ip-gazlama va paypoqmahsulotlari), tikuv-trikotaj, poyabzal yoki charm-attorlik mahsulotlarini realizatsiya qilishdan tushgan umumiy tushum hajmini aniqlashda, shartnomaga muvofiq daval xomashyosini qayta ishlash yuzasidan ko‘rsatilgan xizmatlar bo‘yicha olingan daromad ham inobatga olinadi.

Umumiy ovqatlanish xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarishda ushbu faoliyatdan olingan daromad tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan jami daromadning kamida 80 foizini tashkil etishi kerakligi belgilandi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
24.04.202515:59
Ҳаво транспорти ва курьерлик жўнатмалари орқали Ўзбекистонга асосан қандай маҳсулотлар олиб келиняпти?

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жисмоний шахслар томонидан ҳаво транспорти ва курерлик жўнатмалари орқали Туркия, БАА, Корея, Хитой, АҚШ ва Ҳиндистон давлатларидан асосан қуйидаги товарлар олиб келиняпти:

уяли алоқа (смартфон) воситалари (импорт божи 5 фоиз);

планшетлар (0 фоиз);

ноутбуклар (0 фоиз);

электрон қўл соатлари (5 фоиз);

ўйин консуллари (playstation) (15 фоиз);

ҳаво тозалагичлар (10 фоиз);

аёллар кийим кечаклари (20 фоиз ёки донасига 2 доллардан 4 долларгача );

болалар кийим-кечаклари (10 фоиз);
дори воситалари (2 фоиз);

заргарлик буюмлари (20 фоиз);
парфюмерия (30 фоиз ёки 2,5 доллар/кгга);

биологик фаол қўшимчалар (30 фоиз).

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
24.04.202509:13
Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи

Прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғриси»да Низом 54-бандининг 2-хатбошиси).

Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарорининг 4 прим 1-банди

👉 @yuristlar_maslahati 👈
23.04.202514:07
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202509:35
"Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида". Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 22.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1060-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202506:55
Гаровга қўйилган мулк билан боғлиқ низоларда эътибор қаратиладиган масалалардан бири

Гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлади.

Гаров нарсаси бўлган мулкни гаровга олувчининг эгалигига топшириш имкониятини кўзда тутувчи ҳар қандай келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек гаров билан таъминланган мажбуриятнинг воз кечиш ҳақи ёки янгиланиши сифатида малакаланиши мумкин бўлган келишувлар бундан мустасно (ФКнинг 342, 347-моддалари).

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
25.04.202507:48
#Бизнес_солиқ
Ортиқча тўланган солиқ тақдири

Кўпчилик тадбирликларда нотўғри ҳисобланган солиқ оқибатидан кўп тўланган солиқни ортга қайтаришда жиддий муаммолар бўлади. Бунга турли суд жараёнларимиздаги амалиётдан асосланиб айтишимиз мумкин. Сабаби миллиардлаб нотўғри ҳисобланган солиқ суммасини ортга қайтара олмай юрган тадбиркорлар ҳам талайгина.

Солиқ кодексининг 103-моддасига асосан Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.

Яъни бу ерда корхонанинг бошқа қарздорликлари мавжуд бўлмаса, ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқ тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин СҚ 103-м, 3-қ.

Муддат масаласи ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч йил ичида берилиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
24.04.202513:59
Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарларнинг қиймати божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, қандай йўл тутилади?

Қонунчилик талабларига асосан, товарларнинг божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган қисмига соддалаштирилган тартибда импорт божи, қўшилган қиймат ва акциз солиқлари ўрнига божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир кг учун 3 доллардан кам бўлмаган миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Масалан, хориждан учиб келган фуқаро томонидан киймати 1300 доллар бўлган 12 кг шахсий эҳтиёж учун товарлар олиб келинган. Бу ҳолатда йўловчининг 1000 доллар божсиз олиб кириш нормаси чегириб ташланади ва қолган 300 доллар қисмига 30 фоиз ёки килосига 3 доллардан кам бўлмаган ягона божхона тўлови ундирилади.

Агар йўловчи божсиз нормаларидан ортиқча олиб келинган товарлар учун тўловларни тўлай олмаса, ушбу товарлар чегара постларидаги вақтинча сақлаш жойларида олиб қолинади. Кейинчалик маҳсулот йўловчи томонидан 30 кун ичида тўловларни тўлаган ҳолда олиб кирилиши ёки қайтариб олиб чиқиб кетишлари мумкин.

Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қиймати чеклар, квитанциялар ва (ёки) бошқа тижорат ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолда аниқланади. Бу нархни тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаган тақдирда, божхона органи товарларнинг қийматини мустақил равишда белгилаши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
24.04.202508:45
Фуқароларнинг неча кун чет давлатда бўлгани қай тартибда аниқланади?

Божхона қўмитасига кўра, бугунги кунда фуқароларнинг 76 фоизи автомобил чегара божхона постлари орқали, 20 фоизи аэропортлардаги божхона пунктлари орқали, 4 фоизи эса темирйўл чегара божхона постлари орқали ҳаракатланади.

“Божхона органларининг ахборот тизимлари бошқа ваколатли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинган. Бунинг натижасида чегара орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг чет давлатда бўлган муддатини реал вақт режимида аниқлаш имконияти мавжуд. Ушбу тартиб йўловчиларнинг ортиқча вақтларини олишга умуман сабаб бўлмайди”, дейилади қўмита хабарида.

Божсиз товар олиб кириш учун Ўзбекистондан ташқари камида 2-3 кун бўлиш тўғрисидаги қоида 2025 йил 20 июлдан кучга киради.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202510:44
⚡️Янги боғ ва узимзорлар барпо қилганларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 18 фоизли кредитлар ажратилади.

Янги қабул қилинган низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

💸Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги миқдорларда ажратилади:

🔹1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача;

🔹2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача;

🔹3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;

🔹4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.

✔️Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ҳукумат қарори (255-сон, 23.04.2025 й.) билан “Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида” ги низом тасдиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202508:59
Хусусийлаштириш доирасида Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини ташкил этиш учун 2025 йилда устувор равишда мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш РЕЖАСИ

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202506:02
📢 Бухгалтеры, завтра ваш учёт станет легче на семинаре «Новые НСБУ-2025»!

Вы каждый день работаете с отчётами, цифрами и срочными задачами, а новые НСБУ №1, 5, 21, 22 добавляют вопросов. Мы понимаем, как важно быстро разобраться в изменениях, чтобы ваш учёт был безупречным, а руководство видело в вас эксперта.

Завтра, 24 апреля, с 10:00 до 15:00, на семинаре «Новые НСБУ-2025: Как вести учёт и отчитываться» мы дадим вам готовые инструменты, чтобы работать легко и уверенно.

🌟 Что вы получите за 5 часов?
▫️ Чёткое понимание НСБУ: Разберём №1 (учётная политика), №5 (основные средства), №22 (курсовые разницы) на примерах из вашей практики.
▫️ Идеальная отчётность: Научим сдавать новые формы по новым срокам без лишних правок.
▫️ Практичные шаблоны: Чек-листы и таблицы, чтобы ускорить учёт и подготовиться к проверкам.
▫️ Решения для вас: Задайте свои вопросы Ольге Шабановой, и она предложит ответы для вашей компании.

📣 Спикер: Ольга Шабанова, бухгалтер-практик с более чем 20 годами опыта и 18 годами преподавания, объяснит всё так, что вы начнёте применять знания уже на следующий день.

🎁 Ваши бонусы:
▫️ Шаблоны для учёта, которые сэкономят вам часы работы.
▫️ Уверенность в каждом документе перед любой проверкой.
▫️ Новые идеи и контакты от общения с коллегами за кофе.

📅 Когда и где?
24 апреля 2025, 10:00–15:00, Учебный центр АКТИОН-МЦФЭР, Ташкент.

⏳ Сегодня- последний день регистрации! Бухгалтеры из Ферганы, Бухары и других городов уже с нами — зал почти заполнен.

👉 Забронировать место

💬 P.S. Ваша работа — это сердце компании, и мы хотим сделать её проще. 5 часов завтра — и вы готовы к НСБУ-2025. Не упустите свой шанс, запишитесь сейчас!
25.04.202507:06
🇺🇿Важно! Каждому в Узбекистане доступно бесплатное обучение по Excel.

🔸Учим бесплатно и в игровой форме
🔸Дарим курсы по Excel
🔸Образцы таблиц, отчётов в подарок
🔸С Excel специалисты обычно экономят до 8 часов в неделю.

🔥⚡️❗️Но есть специалисты, где Excel сильно полезнее:
🧑🏻‍💼👨🏻‍💼бухгалтер экономит до 20 часов
🤵🏻‍♀️кадровик экономит до 15 часов
🕺🏻директор экономит и время и может быстрее принимать важные решения для компании.

🚀 Что будет на обучении?

✅Один раз поймете ключевые настройки Excel и забудете про рутину навсегда.

👉И сделаете это через игру, которая обучает быстрее и эффективнее традиционных курсов и тренингов.

«Игра в Excel» – это профессиональное практическое обучение, которое сделано специально для решения задач бухгалтеров, кадровиков, директоров и юристов.


Это не развлечение, а инструмент, который экономит ваше рабочее время и сохраняет силы.

✅ Зарегистрируйтесь прямо сейчас

Вы хотите продолжать тратить жизнь на таблицы, или наконец использовать Excel так, как он задуман?

Решать только вам.

🔥🔥🔥
24.04.202512:57
Яхши янгилигимиз бор. Насиб бўлса, яқин кунларда сизлар билан оффлайн қабулларни ҳам режа қилмоқдамиз. Бу қабуллар ҳафтанинг бир кунига белгиланади ва бепул- беғараз амалга оширилади.

Қабул куни ва жараён ҳақида батафсил яна маълумот берамиз. Айтганча, онлайн мулоқотларни ҳам тўхтатиб қўймаймиз…

👉 @yuristlar_maslahati 👈
24.04.202506:44
Банкларга улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди. Марказий банки бошқарувининг қарори, 22.04.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3618

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202510:41
❗️Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини аниқлаш мезонлари тасдиқланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202508:51
Хусусийлаштириш доирасида Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлар) РЎЙХАТИ

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
23.04.202505:54
⚡️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Паказана 1 - 24 з 1255
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.