Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! avatar
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! avatar
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
时间范围
浏览量

引用

帖子
隐藏转发
26.02.202510:37
🔴 #No_comment

🌨 Қиш фаслининг сўнгги ойи охирлаб, юртдошларимиз гўзал баҳорни интиқлик билан кутаётган бир пайтда диёримиз оппоқ қорга бурканди.

✅ Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари халқимизга узлуксиз ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️Буюк Британия олимлари илк бор туғма кўрликни даволашга муваффақ бўлди

🔬
Замонавий тиббиётда кенг қўлланила бошланган ген терапияси илгари давосиз ҳисобланган қатор касалликлар муолажаcида оламшумул аҳамият касб этмоқда.

📰 Буюк Британия олимлари буни амалиётда яна бир бор тасдиқлашга эришди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

📌 Қайд этилишича, лондонлик мутахассислар саъй-ҳаракати билан кўрликни келтириб чиқарувчи камёб генетик касаллик — туғма Лебер амаврозига чалинган 4 нафар боланинг қорачиқларига нур қайтди.

🔎
Бунинг учун кўриш қобилиятидан бебаҳра туғилган ўғил-қизларнинг кўз соҳасида илк бор ўта ноёб ҳисобланган ген микрохирургик операцияси ўтказилди.

📍 Беморлар — АҚШ, Туркия ва Тунисда дунёга келган кичкинтойлар. Улар AIPL1 генидаги нуқсон туфайли туғилганидан буён кўриш қобилиятига эга эмас.

➡️ Лондон клиникаларидан бирида ўтказилган операция атиги 60 дақиқа давом этди. Шу вақт ичида зарарсиз вирус билан қопланган AIPL1 генининг соғлом версияси микрожарроҳлик усули ёрдамида жажжи беморлар кўз тўр пардасига жойлаштирилди.

👁 Энди болалар объектларни бемалол ажрата олади. Оламни ёрқин рангларда кўра бошлади. Баъзилари, ҳатто, ўқиш ва ёзишга ҳам киришди.


‼️ Лондонлик офтальмолог, профессор Мишель Михаэлидеснинг фикрича, ушбу натижалар ҳайратланарли ҳамда келгусида ген терапияси имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш учун асос бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 ‼️‼️

Сколько видов анализов проводится в лаборатории семейной поликлиники?

Не секрет, что в настоящее время в процессе трансформации медицины особое внимание уделяется системе первичной медико-санитарной помощи. С этой целью на местах строятся современные здания медицинских учреждений, в том числе семейных поликлиник, и оснащаются новейшим оборудованием.


🔬 Стоит отметить, что серьезное внимание уделяется еще одному вопросу. Речь идет о лабораториях семейных поликлиник. За последние годы в этом направлении проделана большая работа. В результате эти лаборатории, которые до недавнего времени ограничивались несколькими анализами, теперь проводят множество исследований.

➡️ В этом плане руководством к действию служит постановление Президента «О мерах по совершенствованию организации деятельности учреждений первичной медико-санитарной помощи Республики Узбекистан».

📌 В этом документе были поставлены такие задачи, как проведение профилактических обследований сельского населения, в том числе непосредственно по месту его проживания, осуществление лабораторных клинико-биохимических и инструментальных (УЗИ, ЭКГ и др.) исследований, создание системы раннего выявления заболеваний и недопущения их хронизации. В этом направлении за прошедший период проделана значительная работа.

💬 — Когда наше учреждение начало работать в новом здании, для лаборатории были предоставлены удобные кабинеты, — рассказывает лаборант Семейной поликлиники №1 столицы Гулбахор Исмаилова. — Что немаловажно, было привезено современное оборудование, необходимое для проведения анализов. В результате мы получили возможность проводить несколько видов новых исследований.


⬇️ В настоящее время в нашей лаборатории проводятся следующие исследования:

🟣 аланинаминотрансфераза (АЛТ);
🟣 аспартатаминотрансфераза (АСТ);
🟣 билирубин (общий);
🟣 билирубин (свободный);
🟣 билирубин (связанный);
🟣 уровень сахара в крови;
🟣 холестерин;
🟣 общий белок;
🟣 креатинин;
🟣 мочевина;
🟣 ревмопроба (ревматоидный фактор);
🟣 С-реактивный белок (СРБ)
🟣 Антистрептолизин-О (АСЛ-О);
🟣 кальций;
🟣 гепатит (В, С).

🧪 Кроме того, здесь проводятся общие анализы крови и мочи, капрология (анализ кала), анализ мазка из влагалища, исследование крови на малярию.

📊 Здесь на качественном уровне можно выполнить около 20 видов исследований.

🔎 Это создало большие удобства для жителей региона. Раньше для сдачи некоторых анализов людям приходилось ездить в медицинские учреждения других регионов, но теперь в этом нет необходимости. Здесь проводятся самые важные исследования.

‼️ Конечно, это яркое подтверждение благородных усилий, которые предпринимаются под руководством главы нашего государства для приближения медицины к людям.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди

Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф. Шу боис юртимизда барча соҳаларда, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида бу иллатга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

☎️ — Хусусан, айни пайтда вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, бу борадаги камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида 71 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли “Ишонч телефони” фаолият юритмоқда, — дейди Коррупцияни олдини олиш ва курашиш бўлими етакчи мутахассиси Азизбек Шукуров.

📨 — Шунингдек, вазирлик расмий веб-сайтининг ssv/pages/komplaens-xizmati саҳифаси, ssvuz/compliaence электрон почтаси ва t.me/ssvantikor_bot телеграм боти ишга туширилиб, фуқароларнинг тиббиёт тизимидаги коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаатлари қабул қилиняпти.

✅ Соҳада бюджет қонунчилиги бузилиши, коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва молиявий камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида вазирлик қошида Ситуацион марказ ташкил этилди.

📲 Тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган ҳар бир молиявий операцияни кузатиб бориш ва назорат қилиш имконини берувчи ушбу марказxarid.uzex.uz”, “xt-xarid.uz”, “Shaffof qurilish”, “UzASBO”, “DMBAT”, “registr.stat.uz ҳамда бошқа ахборот тизимлари ва Ҳисоб палатасининг электрон маълумотлар базаси асосида фаолият олиб боради.

🟣 Шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларига юқори малакали кадрларни ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилиб, ўтган йил ноябрь ойидан Бухоро вилоятида синов тариқасида йўлга қўйилди.

💻 Унга кўра, тиббиёт муассасаларидаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар, номзодларга қўйиладиган талаблар бир вақтнинг ўзида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг очиқ портали (vacancy.argos.uz), электрон платформаси (hrm.argos.uz), ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида (vacancy.ssv.uz) эълон қилиниб, ушбу платформалар орқали ишга кириш учун ариза юбориш хизмати жорий этилган.

⌨️ Қолаверса, даволаш-профилактика муассасаларидаги шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари лавозимлари учун малака талаблари ҳамда танлов ўтказиш учун тест ва суҳбат саволлари базаси ишлаб чиқилиб, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда test.argos.uz платформасига жойлаштирилди.

📌 Мазкур янги тизим ўзини амалда оқлагани боис 2025 йил март ойидан республика миқёсида тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган.

‼️ Айни пайтда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “t-anticor.uz” платформасига вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи маълумотлар доимий киритиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
22.02.202512:31
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

🔬 Недавно коллектив Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра оториноларингологии и болезней головы и шеи освоил еще одну сложную хирургическую операцию — кохлеарную имплантацию.

В чем ее уникальность?

У какой возрастной группы проводится эта операция?

И какие результаты она дает?

📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в специальном видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси 4 йўналиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди

Ўзбекистон тиббиётида амалга оширилаётган трансформация жараёни халқаро миқёсда ҳам тез-тез эътироф этиб келинмоқда. Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси шундай юксак эътирофга сазовор бўлди.


➡️ Аниқ айтадиган бўлсак, лаборатория жамоаси Британиянинг етакчи халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастурида иштирок этиб, 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритди.

⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:

🟣 Ойлик клиник кимё дастури (Monthly Clinical Chemistry Programme) — биокимёвий таҳлилларда аниқлик ва ишончлиликни таъминлаш;

🟣 Ойлик гематология дастури (Monthly Haematology Programme) — қон таҳлилларида юқори сифат ва самарадорликни кафолатлаш;

🟣 Коагуляция дастури (Coagulation Programme) — қон ивиш жараёнларини баҳолашда халқаро андозаларга риоя этиш;

🟣 Ойлик иммунтаҳлил дастури (Monthly Immunoassay Programme) — иммунологик таҳлилларда ишончли натижаларни таъминлаш.

📊
Маълумки, RIQAS дастури дунёдаги энг йирик ташқи сифатни баҳолаш (EQA) тизими бўлиб, 140 га яқин мамлакатдаги 76 мингдан зиёд лаборатория иштирокида ташкил этилади. Мазкур дастур тиббий таҳлилларнинг халқаро стандартларга мослигини баҳолашда етакчилиги билан ажралиб туради.

📌 Айтиш жоизки, Ўзбекистондан юборилган намуналар юқори аниқлик билан таҳлил қилинди ва марказ лабораторияси халқаро талабларга жавоб бериши қайд этилди.

📋 Қувонарлиси шундаки, дунё бўйича кам сонли лабораторияларга ана шу турдаги сертификатлар насиб этган.

🔎
Шунинг ўзиёқ Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси нафақат мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда ҳам ишончли таҳлил масканларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди.

♻️ Бу муваффақиятдан руҳланган марказ жамоаси сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилмоқда.

‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Республика перинатал марказининг видеотақдимоти 45 та давлат орасида биринчи ўринга сазовор бўлди

🩺 Юртимизда аёллар саломатлигини асраш тиббиёт трансформациясидаги энг муҳим йўналишлардан биридир. Бу борада эришилаётган ютуқлар эса соҳа ходимларининг ривожланиш сари дадил қадам ташлаётганидан далолат беради.


📌 Жумладан, Ўзбекистон халқаро миқёсда яна бир эътирофга сазовор бўлди. Республика перинатал маркази жамоаси яқинда БААда бўлиб ўтган “ENDODUBAI — 2025” Х халқаро тиббиёт конференциясининг “Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари” махсус секциясида илк бор расман иштирок этди ҳамда видеотақдимот номинациясида биринчи ўринга сазовор бўлди.

🖇 “ENDODUBAI — 2025” эндоскопик жарроҳликнинг илғор усулларига бағишланган энг йирик халқаро конференциялардан бири саналади. Бу ноёб платформада дунёнинг барча қитъаларидан эндоскопия, гинекология ва кам инвазив жарроҳлик соҳасида юқори технологияли ускуналар билан ишлайдиган 500 нафардан ортиқ етакчи мутахассислар тажриба алмашиш мақсадида бирлашдилар.

🧑🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ Унда Ўзбекистондан Республика перинатал маркази Гинекология бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Жаҳонгир Ғофуров ҳамда марказнинг ёш ходими Дилафруз Ўринбоева 4 та маъруза билан иштирок этди.

📋 Жумладан, улар юртимизда кам инвазив жарроҳлик технологияларини ривожлантириш тажрибаси, перинатал марказ шароитида гинекологик касалликларни ташхислаш ва даволашда қўлланилаётган замонавий усуллар, гинекологик эндоскопия соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳақида гапирди.

🖥 Маърузаларга конференция иштирокчилари катта қизиқиш билдирди. Улардан бири видеотақдимот номинациясида 45 та давлат орасида биринчи ўринга сазовор бўлди. Яъни унда ўзбекистонлик мутахассислар юртимизда қўлланилаётган янги операцияни намойиш этди.

💬 — Ушбу юқори технологик жарроҳлик амалиёти ҳомиладорлик бачадон бўйни чандиқ соҳасида ривожланган аёлда ўтказилган бўлиб, бачадонни сақлаб қолишга муваффақ бўлдик, — дейди Жаҳонгир Ғофуров. — Авваллари бундай беморларда 100 фоиз ҳолларда бачадонни олиб ташлашга мажбур бўлардик ва аёл бир умр фарзанд кўриш бахтидан бебаҳра қоларди. Ушбу амалиёт сабаб бемор 10 ойдан сўнг ҳомиладор бўлди ва соғлом фарзандни дунёга келтирди. Марказда 20 га яқин ана шундай амалиётларни бажардик.


Ушбу видеотақдимот юртимизда инсон қадри нақадар улуғлиги ҳамда тиббиётимиздаги ютуқларнинг ёрқин намунасидир.

‼️ “ENDODUBAI” конференциясидаги иштирок мамлакатимиз мутахассисларига халқаро майдонда нафақат билим алмашиш, балки ўз тажрибасини намойиш этиш имкониятини ҳам тақдим этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔎 Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси Буюк Британиянинг халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастури доирасида 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.


➡️ Мазкур тиббиёт муассасасида бўлиб ўтган сертификатларни топшириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари ҳамда марказ жамоаси қатнашди.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан шу ҳақда тайёрланган махсус видеолавҳа яқин вақтларда эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
24.02.202513:52
🔴 🟦🟦🟦🟦

Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу — замонавий тиббиётда ҳам устувор мезон.


🩺 Хусусан, хасталиклар профилактикаси ва уларни эрта босқичда аниқлаш жараёнида тегишли тиббий кўрикларнинг аҳамияти катта.

Хўш, юртдошларимиз қайси тиббий текширувлардан йилига камида бир марта ўтиши зарур?

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволга батафсил жавоб оласиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
24.02.202504:23
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

🟣
Республика гематология марказида “GMP тизими ва қон қуйиш хавфсизлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

📌 Швейцария олимлари қаришни секинлаштириш усулини аниқлади

Қандай тоифадаги беморлар имтиёзли даволаниш ҳуқуқига эга?

🖥 “Дармон” ахборот тизимида тадбиркорлар учун янги қулайлик яратилди

🧑🏻‍🦽‍➡️Янги тизим: Ногиронлик қандай тартибда белгиланади?

ССВ: Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади

💻 My.gov.uz портали орқали 25 турдаги электрон тиббий хизматлардан фойдаланиш мумкин

🤰Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?

🫀 Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида туғма юрак нуқсони бўлган қарийб 100 нафар болада хайрия операциялари бажарилади

📊 Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида 125 минг нафар бола саломатлигини тиклади

💰 Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти битта лойиҳа орқали йилига 1 миллион доллардан инвестиция жалб қилади

‼️ ССВ: Оилавий поликлиникаларда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми пулли бўлмайди

📋 Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси 4 йўналиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди

🔬 Республика оториноларингология марказида кохлеар имплантацияси ўзлаштирилди

🥙 Қандай озиқ-овқатлар кучли аллергияга сабаб бўлади?

🚶🏻ССВ: Вазирлик ташаббуси билан "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилди

🔎 Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
22.02.202510:03
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Вазирлик ташаббуси билан "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" пиёда юриш марафони ўтказилди

Пиёда юриш — энг осон ва қулай спорт тури.


🩺 Маълумотларга кўра, кунига 30 дақиқа яёв ҳаракатланиш қонда қанд миқдорини пасайтириб, юрак фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, бу машғулот организмнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир этиб, инфаркт ва инсульт каби жиддий касалликлар хавфини камайтиради.

🟣 Шу боисдан ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги юртдошларимизни доимий жисмоний фаолликка чақириб, юриш марафонларини ташкил этиб келмоқда.

🚶Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси бугун пойтахтимизда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров, вазир ўринбосарлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, шунингдек, 200 нафардан зиёд аҳоли вакиллари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴‼️‼️

❗️ Минздрав: В семейных поликлиниках гарантированный объем медицинской помощи будет оказываться бесплатно.

В социальных сетях распространилось сообщение о том, что некоторые медицинские услуги в семейных поликлиниках станут платными.

Итак, правда ли это?

➡️ На этот вопрос ответил начальник Управления медицинского страхования Министерства здравоохранения Шухрат Алмарданов:

💬
— Как известно, статья 48 Конституции гласит, что граждане Республики Узбекистан вправе получать гарантированный объем медицинской помощи в установленном законом порядке за счет государства.

🔬 Согласно соответствующему приказу Минздрава, в настоящее время в перечень гарантированных объемов медицинской помощи, предоставляемой семейными врачебными пунктами, семейными поликлиниками и многопрофильными центральными поликлиниками, включены 28 диагностических исследований, 22 лабораторных анализов, 138 видов лекарственных средств, 57 медицинских изделий и 110 наиболее распространенных диагнозов, а в перечень районных (городских) центральных больниц вошли 28 диагностических исследований, 46 лабораторных анализов, 235 видов лекарственных средств, 76 медицинских изделий, 27 хирургических операций и 257 наиболее распространенных диагнозов. Данные услуги предоставляются бесплатно за счет государства.

📁 Новым законопроектом вносятся изменения и дополнения в Закон Республики Узбекистан «Об охране здоровья граждан» в части определения видов медицинской помощи, относящихся к дополнительным услугам сверх гарантированных объемов медицинской помощи, оказываемой населению бесплатно в учреждениях первичной медико-санитарной помощи.

📌 Таким образом, предполагается урегулировать дополнительные услуги, которые не входят в пакет бесплатной медицинской помощи, гарантированной государством для населения в учреждениях первичной медико-санитарной помощи.

🩺 Согласно законопроекту, для получения медицинских услуг, входящих в гарантированный объем на бесплатной основе за счет государства пациент обязан в установленные сроки проходить соответствующие медицинские осмотры в учреждениях первичной медико-санитарной помощи, обратиться к семейному врачу или в медицинскую бригаду. Естественно, это не касается экстренной и скорой медицинской помощи.

📝 Для того, чтобы лечиться у узкого специалиста гражданину необходимо получить направление от семейного врача. После этого медицинские услуги будут оказываться бесплатно в рамках гарантированного объема.

📲 При этом семейный врач в соответствии со стандартами лечения и диагностики выдает электронное направление к необходимому узкому специалисту, а при необходимости и в стационар. Пациента на основании данного направления осматривает узкий специалист и (или) по его рекомендации его госпитализируют в стационар. В случае несоблюдения данной процедуры медицинские услуги будут предоставляться на платной основе.

💉Таким образом, оказание медицинских и иных услуг сверх гарантированного объема медицинской помощи в организациях первичной медико-санитарной помощи считается дополнительными услугами и предоставляется на платной основе.

👩‍⚕️Медицинская помощь (за исключением экстренной и скорой медицинской помощи), оказываемая гражданам, обратившимся без направления семейного врача или медицинской бригады, считается дополнительной услугой.

‼️ Словом, данное нововведение, вносимое в законодательство, позволит повысить эффективность механизмов государственного медицинского страхования и создать необходимые условия для бесплатного и качественного оказания населению услуг, входящих в гарантированный объем медицинской помощи, семейными врачами или медицинскими бригадами в первичных медико-санитарных учреждениях.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Болаларни боғчага қабул қилишда қандай тиббий маълумотномалар талаб қилинади?

Боғчадаги қувноқ муҳит жажжи ўғил-қизларнинг шахс сифатида шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Айниқса, уларнинг жамиятга тез мослашиши, жисмоний, ақлий ва маънавий камолоти бевосита ана шу маскан билан боғлиқ.


📝 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги тегишли қарорига мувофиқ мамлакатимизда умумий турдаги давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Хусусий мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ёши ва тартиби эса ушбу маскан томонидан мустақил белгиланади.

Хўш, бу жараёнда ота-оналардан қандай тиббий маълумотномалар талаб этилади?

👩‍⚕️ Мазкур саволга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова батафсил жавоб берди.

🩺 — Боғча ёши болаликнинг энг муҳим даври, — дейди мутахассис. — Шу боис юртимизда жажжи ўғил-қизлар саломатлигини асраш, улар ўртасида касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👶 Хусусан, бугунги кунда болаларни МТМга қабул қилишда ота-оналардан бир нечта тиббий маълумотномалар талаб қилинади.

💻 Амалдаги тартибга кўра, айни пайтда туғуруқ комплексларида чақалоқ дунёга келгач, тўғридан тўғри ота-онанинг яшаш манзили бўйича рўйхатга олинади ва автоматик тарзда Давлат хизматлари маркази орқали мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйилади.


📲 Бола 3 ёшга тўлгач, ДХМ томонидан ота-онанинг мобил телефонига фарзандини боғчага жойлаштириш учун навбати келгани ҳақида SMS-хабарнома юборилади.

🟣 Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги тегишли буйруғига биноан 026-шаклдаги тиббий маълумотнома олиш учун бола ҳудудий оилавий поликлиникада йўлланма асосида стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, оила шифокори томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

🌡 Умумий қон ва пешоб ҳамда 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллар олинади.

💉Қолаверса, бола Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, пневмококк инфекция каби хасталикларга қарши вакцина олганлиги ҳақида 063-шаклдаги тиббий маълумотнома талаб қилинади. Шу билан бирга, ота-оналардан фарзандини гепатит А га қарши эмлаш тавсия этилади.


🔬 Вакцина олишга қарши кўрсатмалар (перинатал ҳолатлар, жароҳатлар, инфекцион ёки сурункали касалликлар, аввалги эмлаш препаратларига реакциялар ёки асоратлар, дори воситаларига ва озиқ-овқатларга аллергик реакциялар) бўлса, реабилитация ва соғломлаштириш жараёнларидан сўнг эмлаш тадбирлари ўтказилади.

‼️ Агар болада церебрал фалаж, талваса ва эпилепсия синдроми ҳамда руҳий хасталиклар аниқланса, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тавсия қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

❗️Минздрав: Медицинские специалисты будут направляться на обучение и повышение квалификации за рубеж на конкурсной основе

🔬 Сегодня передовые методы диагностики и лечения широко применяются даже в самых отдаленных районах. Специализированные медицинские услуги становятся ближе к людям. В результате потребность в узких специалистах возрастает с каждым годом.


🛬 В качестве рационального решения данного вопроса, согласно соответствующему приказу Минздрава от 9 августа 2024 года, налажена практика направления молодежи в развитые страны для обучения по программам магистратуры и клинической ординатуры, а также для повышения квалификации.

Итак, как сейчас организован этот процесс? Какие требования предъявляются к кандидатам?

💬 — Отбор выпускников медицинских вузов для обучения в зарубежных высших учебных заведениях и центрах, а также работников государственных медицинских учреждений системы Минздрава для повышения квалификации (стажировки) и переподготовки за рубежом будет организован на конкурсной основе, — говорит директор Центра оценки квалификации медицинских и фармацевтических работников Санжар Шарипов.


🔎 Наше учреждение является рабочим органом по приему документов, представленных кандидатами, и проведению отбора в установленном порядке. В целях обеспечения прозрачности данного процесса внедрена информационная система «Подготовка и переподготовка за рубежом работников органов управления здравоохранением и государственных медицинских учреждений Министерства здравоохранения» https://mas.ssv.uz.

📆 Посредством данной электронной платформы (https://mas.ssv.uz) будет объявлен конкурс по приему документов кандидатов с 1 по 31 марта 2025 года.


⬇️ Для участия в конкурсе необходимо предоставить следующие документы:

🟣 сертификат о знании языка (при наличии);

🟣 документ (официальное письмо или иной документ), предоставленный зарубежным медицинским высшим учебным заведением или медицинским центром, осуществляющим прием на курсы повышения квалификации (стажировки) и переподготовки, при этом начало обучения должно быть после мая 2025 года;

🟣 повышение квалификации за рубежом (эссе, отражающее цель поездки на стажировку, переподготовку, учебный план, а также планы применения полученных знаний и навыков на практике по возвращении на родину);

🟣 заявление кандидата о том, что он/она не проходил(а) повышение квалификации за рубежом за счет средств Государственного бюджета в течение последних 2 лет.

📌 Кандидаты несут персональную ответственность за подлинность предоставленных документов.


➡️ Кандидаты, чьи документы приняты, пройдут онлайн-собеседование специализированными аттестационными комиссиями при рабочем органе на основе представленного ими эссе.

🖥 Результаты конкурса будут опубликованы в информационной системе и на сайте рабочего органа.

✅ При этом расходы на обучение (средства для оплаты контракта) победителей конкурса в магистратуре и клинической ординатуре ведущих зарубежных вузов, а также расходы на повышение квалификации (стажировку) и переподготовку за рубежом работников государственных медицинских учреждений системы Минздрава будут покрываться за счет Государственного целевого фонда развития медицины.


‼️ Примечание: Отдел развития и управления человеческими ресурсами Министерства здравоохранения заключит договоры с победителями конкурса в порядке, установленном министерством. В данных договорах предусмотрена обязанность непрерывной работы в государственных медицинских учреждениях в течение 3 лет после окончания программ повышения квалификации (стажировки), и в течение 5 лет после окончания программ переподготовки, магистратуры и клинической ординатуры.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

Оилавий поликлиника лабораториясида неча турдаги таҳлиллар амалга оширилмоқда?

Сир эмас, ҳозирги кунда тиббиётни трансформация қилиш жараёнида бирламчи бўғинга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жойлардаги тиббиёт муассасалари, жумладан, оилавий поликлиникалар учун замонавий бинолар қуриб берилмоқда ва улар сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланаётир.


🔬 Шу ўринда яна бир масалага жиддий эътибор берилаётганини ҳам айтиш зарур. Гап оилавий поликлиника лабораториялари ҳақида боряпти. Кейинги йилларда бу йўналишда катта ишлар рўёбга чиқарилди. Натижада яқингача саноқли таҳлиллар билан кифояланган ушбу лабораторияларда айни вақтда кўплаб таҳиллар ўтказилмоқда.

➡️ Бу борада Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори дастуриламал бўлиб хизмат қиляпти.

📌 Зеро, мазкур ҳужжатда аҳоли тураржойларида профилактик кўрувлар, лаборатория клиник-биокимёвий ва инструментал (УТТ, ЭКГ ва бошқа) текширувларни олиб бориш, касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг сурункали ҳолга ўтишига йўл қўймаслик тизимини яратишга оид вазифалар белгилаб берилган эди. Ўтган даврда бу борада салмоқли ишлар қилинди.

💬
— Муассасамиз янги бинода иш бошлагач, лабораторияга шинам хоналар берилди, — дейди пойтахтимиздаги 1-оилавий поликлиниканинг шифокор-лаборанти Гулбаҳор Исмоилова. — Муҳими, таҳлил учун керак бўладиган замонавий асбоб-ускуналар келтирилди. Натижада бир неча турдаги янги таҳлил текширувларини шу ернинг ўзида бажариш имконига эга бўлдик.

⬇️ Ҳозирги пайтда лабораториямизда қуйидаги таҳлиллар қилинмоқда:

➡️ АЛТ (аланинтрансфереза ферменти);
➡️ АСТ (аспартатаминотрансфереза ферменти);
➡️ билирубин (умумий);
➡️ билирубин (эркин);
➡️ билирубин (боғланган);
➡️ қонда қанд миқдори;
➡️ холестерин;
➡️ умумий оқсил;
➡️ креатинин;
➡️ мочевина;
➡️ ревмопроба (РФ);
➡️ СРБ (С реактив оқсили);
➡️ АСЛ-О (антистрептолизин-О);
➡️ кальций;
➡️ гепатит (В, С).

🧪 Қолаверса, бу ерда умумий қон ва сийдик, капрология (нажас таҳлили), қин суртмаси ва безгак таҳлиллари ўтказиб келиняпти.

📊 Умумий олганда, 20 турга яқин таҳлилларни шу ерда сифатли даражада амалга ошириш мумкин.

🔎 Бу ҳудуд аҳолисига катта қулайликлар яратди. Илгари одамлар айрим таҳлиллар учун бошқа ҳудудлардаги тиббиёт муассасасига қатнаган бўлса, эндиликда бунга зарурат қолмади. Энг асосий таҳлиллар шу ернинг ўзида бекаму кўст уддаланяпти.

‼️ Албатта, бу давлатимиз раҳбари бошчилигида тиббиётни халққа янада яқинлаштириш борасида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг ҳаётий тасдиғидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Организмнинг табиий қалқони: Қандай одатлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради?

Иммунитет – организмнинг инфекция ва бактерияларга қарши табиий мудофааси. Унинг асосий вазифаси танага кирган микроб ва вирусларни аниқлаш ҳамда йўқ қилишдан иборат.


➡️Бу тизимнинг яхши ишлаши, аввало, организмдаги тўғри балансга боғлиқ. Бироқ баъзи ҳолларда иммунитет пасайиб, тана касалликларга қарши курашолмай қолади. Бунинг олдини олиш учун эса бир неча қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

🫕 Тўғри овқатланиш: ушбу қоида иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, С, D, E каби витаминлар, омега-3 ёғ кислоталари ва турли минерал ҳамда тўқималарга бой егуликлар тананинг курашиш қобилиятини ошириш билан бирга, барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди.

🍱 Бунинг учун овқатланиш рационига саримсоқ пиёз, сабзи, лавлаги, занжабил, броколли, наъматак, кўкатлар, қовоқ, олма, цитруслар, асал, денгиз балиқлари, сут маҳсулотлари, ёғсиз гўшт каби табиий мева-сабзавот ва озуқаларни киритиш мақсадга мувофиқ.


🪀 Жисмоний фаоллик: доимий ҳаракатда бўлиш ва ҳар куни эрталаб бадантарбия қилиш иммунитетни кучайтиради. Айниқса, бунда пиёда юриш, югуриш, велосипед учиш ва сузиш каби спорт машғулотлари жуда фойдали.

🥛Тоза сув ичиш: сув организм учун жуда муҳим. У танадан токсинларни чиқариб, иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, ушбу тизимга тўғридан тўғри фойдали таъсир кўрсатиб, танани заҳарланишдан ҳимоялайди.

🧠 Аксинча кам миқдорда сув ичиш ҳужайра, тўқима ва органлар фаолиятига салбий таъсир этиб, иммун тизимининг заифлашишига олиб келади. Шу сабабли мутахассислар одам бир суткада ҳар бир килограмм вазни учун 40 миллилитр сув истеъмол қилиш лозимлигини таъкидлайди.

🥱 Яхши ухлаш: тиниқиб ухлаш иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг тикланишига ёрдам беради. Уйқу давомида иммун ҳужайралари янада самарали ишлайди. Организмнинг тўлиқ дам олиши учун катта ёшдаги инсонлар ҳар куни ўртача 7-8 соат ухлаши керак.


😠 Стрессдан сақланиш: давомий асабийлашиш иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади. Шунинг учун руҳий барқарорликни сақлаш жуда муҳим.

🧼 Гигиенага риоя қилиш: қўлларни тез-тез ювиш ва бошқа санитария қоидаларини амалга ошириш микроб ҳамда вируслардан ҳимоялайди.

‼️ Шунингдек, касалликларга қарши вакцина олиш, ёмон одатлардан воз кечиш ҳам иммунитетни мустаҳкамлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Қандай озиқ-овқатлар кучли аллергияга сабаб бўлади?

🥙 Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарақалаётган патологиялар сирасидан. Таҳлилларга кўра, бундан асосан болалар, айниқса, эмизикли гўдаклар кўп азият чекади


➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.

💬 — Болаларда бу турдаги касаллик ривожланишига кўп ҳолларда онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади, — дейди мутахассис.


🍼 — Қолаверса, гўдак сунъий аралашмалар билан озиқлантирилса, чала туғилса ёки ошқозон-ичак, ўт, жигар хасталикларидан азият чекса ҳам, озиқ-овқат аллергияси юзага келиши мумкин.

🍶 Сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот ҳисобланади. Таркибида f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд. Уларга 5-6 ёшгача бўлган ўғил-қизларда аллергия кузатилади.

🍳
Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. У овальбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомуцин оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади. Бу моддалар молекуляр даражада ўрганилганда, Gal d1, Gal d2, овомукоид, Gal d3, Gal d4 аллергенлари реакцияларни юзага келтириши маълум бўлди.

🐟 Балиқ — кучли аллерген. Унинг гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Молекуляр даражадаги ўрганишлар унинг таркибида Cyp c1, Gad c 1, Gad m 1 аллергенлари борлигини тасдиқлади.

🔬
Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Масалан, соя таркибини молекуляр даражада ўрганиш натижасида унинг таркибида Gly m 1, Gly m 5, Gly m 6 аллергенлари мавжудлиги аниқланди.

🍗 Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ аллерген хусусиятга эга.

🍓 Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.

🫘 Катталарда аллергия ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси
ерёнғоқдир. Бу маҳсулот кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради.

🍫 Ундан сўнг турли хил ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган.

‼️ Озиқ-овқат аллергиясидан азият чекадиган ёки бунга мойил кишилар шифокорлар кўригидан ўтиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишлари лозим.

💉 Ҳозир марказимизда касалликка аниқ ва тезкор ташхис қўйиш ҳамда уни самарали даволаш учун барча зарур шароитлар яратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
❗️ССВ: Оилавий поликлиникаларда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми пулли бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда оилавий поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Хўш, бу қанчалик асосли?

➡️ Ушбу саволга Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алмарданов жавоб берди.

📖 — Маълумки, Конституциямизнинг 48-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

🔬 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, айни пайтда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги 28 та диагностик текширув, 22 та лаборатор таҳлил, 138 турдаги дори воситалари, 57 та тиббий буюмлар, энг кўп учрайдиган 110 та ташхис, шунингдек, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 76 та тиббий буюмлар, 27 та оператив даво ҳамда энг кўп учрайдиган 257 та ташхис киритилган бўлиб, давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.

📁 Янги қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига бепул тақдим этиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларидан ташқари қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

📌 Яъни бу орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам пакетига кирмайдиган қўшимча хизматларни тартибга солиш кўзда тутилган.

🩺 Ушбу қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган ҳажмга киритилган тиббий хизматларни давлат ҳисобидан ёки бепул олиш учун бемор белгиланган муддатларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тегишли тиббий кўриклардан ўтиши, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиши талаб этилади. Бунга шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш кирмайди, албатта.

📝 Беморнинг тор соҳа мутахассисига бориб даволаниши учун эса оилавий шифокорнинг йўлланмаси зарур. Шундан сўнг кафолатланган ҳажм доирасида тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.

📲Бунда оилавий шифокор даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа шифокорларига, зарур ҳолларда шифохоналарга электрон йўлланма беради ҳамда бемор мазкур йўлланма асосида тор соҳа шифокори томонидан кўрикдан ўтказилади ва (ёки) унинг тавсиясига кўра, шифохонага ётқизилади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда тиббий хизматлар пулли асосда тақдим этилади.

💉Бу билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий ва бошқа хизматларни кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, пулли асосда амалга оширилади.

👩‍⚕️ Бунда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам қўшимча хизмат ҳисобланиши (бундан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш мустасно) белгиланмоқда.

‼️ Қисқа қилиб айтганда, қонунчиликка киритилаётган ушбу янгилик давлат тиббий суғуртаси механизмлари самарадорлигини ошириш, бирламчи тиббиёт муассасаларида оилавий шифокорлар ёки тиббиёт бригадалари томонидан аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларнинг бепул ва сифатли кўрсатилишига зарур шарт-шароитлар яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Баъзилар эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Бу ҳолатда улар сочларни фенда қуритишнинг ўзи етарли деб ўйлайди...


Хўш, бу қанчалик тўғри?

Бошни қуритмай кўчага чиқиш қандай оқибатларга олиб келади?

📹 Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Тиббиёт мутахассислари эндиликда янгича танлов асосида хорижга ўқиш ва малака ошириш учун юборилади

🔬
Бугун энг чекка ҳудудларда ҳам илғор диагностика ва даволаш усуллари кенг қўлланилмоқда. Ихтисослашган тиббий хизмат халққа янада яқинлашяпти. Натижада жойларда тор соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёж йил сайин ортиб бораётир.

🛬 Ушбу масаланинг оқилона ечими сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 9 августдаги тегишли буйруғига кўра, ёшларимизни магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида ривожланган давлатларга ўқишга ҳамда билим ва малака ошириш учун юбориш амалиёти йўлга қўйилди.

Хўш, бу жараён эндиликда қай тартибда ташкил этиляпти? Номзодлар учун қандай талаблар мавжуд?

💬
— Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқишга, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг чет элда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлашга бориши танлов асосида ташкил қилинади, — дейди Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов.

🔎 — Муассасамиз номзодлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиш ва белгиланган тартибда танлов ўтказиш бўйича ишчи орган этиб белгиланган. Мазкур жараённинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш https://mas.ssv.uz ахборот тизими жорий этилди.

📆
Бу электрон платформа орқали (https://mas.ssv.uz) 2025 йил 1 мартдан 31 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади.

⬇️ Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

🟣 тил билиш сертификати (мавжуд бўлса);

🟣 малака ошириш (стажировка ўташ) ва қайта тайёрлашга қабул қилувчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасаси ёки тиббиёт маркази тақдим этган ҳужжат (расмий хат ёки бошқа ҳужжат), бунда ўқишнинг бошланиш муддати 2025 йил май ойидан кейинга режалаштирилиши лозим;

🟣 хорижда малака ошириш (стажировка ўташ, қайта тайёрлашга ўқишга боришдан мақсад, ўқиш режаси, ватанга қайтиб келгач, олинган билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ этиш режалари акс этган иншо (essay));

🟣 охирги 2 йил ичида Давлат бюджети ҳисобидан хорижда малака оширмаганлиги ҳақида номзоднинг тилхати.

📌
Номзодлар тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.

➡️ Ҳужжатлари қабул қилинган номзодлар билан улар топширган иншо (essay) асосида ишчи орган ҳузуридаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари томонидан онлайн суҳбат ўтказилади.

🖥 Танлов натижалари ишчи органнинг ахборот тизимида ва веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Бунда, танлов ғолибларининг магистратура ва клиник ординатурада етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатлари (контракт пули), шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг хорижда малака ошириш (стажировка) ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлари Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан қоплаб берилади.


‼️ Эслатма: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими танлов ғолиблари билан вазирлик томонидан белгиланган тартибда шартнома тузади. Ушбу шартномаларда малака ошириш (стажировка ўташ) таълим дастурлари бўйича таҳсил олиб келгандан сўнг 3 йил мобайнида, қайта тайёрлаш, магистратура ва клиник ординатура таълим дастурлари бўйича ўқиб келгандан кейин эса 5 йил давомида давлат тиббиёт муассасаларида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти кўрсатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🔴 🟦🟦🟦

❗️Фахрий донорларга БҲМнинг 15 баробари миқдорида пул мукофоти берилади

Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисида беғараз донорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

📌 “Донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги мазкур қонун билан бир қатор янгиликлар киритилмоқда.

⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:

“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бир йўла бериладиган пул мукофоти ошириляпти. Илгари ушбу мукофот БҲМнинг 5 баравари миқдорида эди, эндиликда 15 баравар этиб белгиланаётир.


🟣 Ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган донорлар ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиши мумкин.

🟣 Шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланади.

🟣 Санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🔎
Шунингдек, қонунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур йўналишдаги вазифалари ҳам аниқ белгиланган. Яъни улар томонидан аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилади.

‼️Ушбу қонун пировардида аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
23.02.202504:09
Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларда қорин қўйиш, яъни абдоминал семизлик кузатилади.

🔴 Афсуски, бунга кўпчилик оддий ҳолат деб қарайди. Ваҳоланки, бу муаммога ўз вақтида эътибор бермаслик, организмда жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Хўш, аслида эркак ва аёлларда меъёрий бел айланаси қанча бўлиши керак?

Абдоминал семизлик туфайли қандай касалликлар келиб чиқади?

📹 Шу каби саволларга юқоридаги видеолавҳа орқали батафсил жавоб оласиз.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
22.02.202505:18
🔴 🟦🟦🟦

🔬
Яқинда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси томонидан яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти — кохлеар имплантацияси ўзлаштирилди.

❓У нимаси билан ноёб ҳисобланади?

❓Бу операция қайси ёшдаги беморларда ўтказилади?

❓Амалиётдан кейин эшитиш қобилияти тўлиқ тикланадими?

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
21.02.202509:22
🏥
Клиника Ташкентского педиатрического медицинского института переживает этапы развития в соответствии с процессами трансформации, происходящими в сфере здравоохранения Узбекистана.

📌 Учреждение обеспечено современным медицинским оборудованием, его специалисты повышают квалификацию в престижных зарубежных клиниках.

В результате этих усилий здесь внедрены новые методы диагностики и лечения.

📹 Об этом говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
显示 1 - 24 107
登录以解锁更多功能。