Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
08.05.202522:45
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...

Бугун бизнинг эркин ва тинч ҳаётимиз учун жонини фидо қилган аждодларимизни хотирлаймиз. Улар бизнинг қалбимиз ва дуоларимиздалар.

Уларнинг жасорати сабаб биз осмонга хотиржам боқяпмиз. Улар жон фидо қилган, орзу қилган — тинчлик, биз учун муқаддас омонатдир.

Эслаймиз!
Қадрлаймиз!
Миннатдормиз!
Юртимизда кенг нишонланадиган умумхалқ байрами – 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Олий суд томонидан “Уч авлод учрашуви” байрам тадбири ўтказилди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, Конституциявий суд раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов барча иштирокчиларни қутлуғ айём билан самимий табриклади.

Том маънода устозлар ва шогирдлар дийдорлашувига айланиб, самимий руҳда ўтган тадбирда 27 нафар суд фахрийси Олий суд раисининг Фармойиши билан таъсис этилган “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Адашмасам, Самарқандда шунга ўхшаш ҳолат бўлган эди.

Смета бўйича 7 та этаж қурилиши керак бўлган дом ҳақиқатда 8 қават қурилган. Бу эса қурувчининг "ишбилармонлиги"дан дарак беради. Бир қават қўшилса, камида 20 та квартира қўшилади. 20 та квартирадан тушадиган фойдани ҳисоблаб кўравеоинг!

" Масалани қандай ҳал қилмоқчи эдингиз?" деган сааолга қурувчи "4 та квартирадан воз кечардимда, керакли одамларга совға қилардим, шу билан мен билан бировнинг иши бўлмасди" деб жавоб берган.

Лекин, бу квартираларни сотиб олиб, кириб яшайдиганларнинг хавфсизлигичи?

Ахио, қурилаётган бинонинг неча этаж эканлигига қараб котлован қазилади, пойдевор/фундамент қуйилади ва ҳоказо.

Тасаввур қилинг, 7 этажга мўлжаллаб котлован қазилади, фундамент қуйилади ва бошқа ишлар амалга ошиоилади. Оқибатда эса 8 этаж қурилади. Сейсмик ва бошқа жиҳатлардан хавфсизлиги нима бўлади?

Афсуски, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Яхшиямки ўз вақтида тўхтатишди.
____

Маълумотларга кўра, ушбу видеодаги домлардан бири смета ҳужжатларида кўрсатилганидан бир этаж ортиқча қурилган. Айнан қайси дом эканлигига аниқлик киритилмаган.

Менимча, буни аниқлаш қийин эмас: иккита домнинг ҳам ҳужжатлари ўрганиб чиқилса, ҳолатга аниқлик киритилади.

Яна бир ҳолат: ҳужжатлар кейинчалик ўзгартирилиб, ҳозирги мавжуд этажга мослаштирилган бўлиши ҳам мумкин.

Мўлжал: Термиз шаҳар Яшил бозор орқа томони, кунботар тарафида қурилаётган кўп қаватли уйлар.

Қурилиш вазирлиги ва алоқадор масъуллар муносабат билдиришларини кутиб қоламиз
Сертификатни бизга Америка берган, ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди, деганлар ҳам бор экан

Сертификатни хорижий давлат, яъни Америка берган бўлса, хорижий тилни аъло даражада билиш керак. Лекин, хорижий тилни лозим даражада билмайдиган магистр, таянч докторант ва докторантлар жуда кўплиги нимадан далолат беради...?!!

Оддий талабалар хорижий тилни ўрганиб, хорижга кетаётган бир пайтда, бўлажак профессорлар қалбаки ишлар билан шуғулланиб юриши жуда ачинарли.

Сертификат олди дегани, бу шу тилни 70 фоиз ўзлаштирди дегани. Демак, шу тилда талабаларга дарс берадиган даражада бўлиши керак.

Олдинги устозларимиз бизга рус тилида дарс берган. Жаҳоннинг кўпгина давлатларидан талабалар келиб бизда таҳсил олишган.

Ҳозирги кунда Президентимиз ёшлардан қалбакиликни талаб қилмаяпти.

Бу ишлар учун ким жавоб беради?
Илмий бўлимми ёки ўқув бўлими?
Таълим сифати назорати нима иш қиляпти?

P.S. Гап магистр, таянч докторант ҳамда докторантларга берилган (берилаётган) хорижий тиллар бўйича сертификат ҳақида.

Фото интернетдан.
Келган шифокорлар ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат ва шикоят қилмаслик тўғрисида тавсия беришган...

2025 йил 04 май куни Яккасарой туманида саратон кассалиги дучор бўлган аёл ҳақида мақола эълон қилинган эди.
https://t.me/XalqNazorati/15851?single

Ижтимоий тармоқ орқали эълон қилингач, 05 май куни оилавий поликлиникадан ҳамда маҳалладан вакиллар келишган.

Шунчалик овора бўлиб келишганига катта раҳмат.

Келган шифокорлар саратон кассалигининг 4-босқичи эканлигини, даволашнинг иложи йўқлигини, саратон кассалиги юзасидан ҳар хил медицина воситаларидан ўтиб, ташхис олганлигининг фойдаси йўқлигини ҳамда
ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат ва шикоят қилмасликлари тўғрисида тавсия беришган.

Кучли оғриқни қолдирувчи 2 хил дори воситаларига рецепт ёзиб беришган.

Энди савол туғилади:

Саратон кассалигининг 4 босқичига етиб келишига ким сабабчи?

2-гуруҳ ногиронлари рўйхатида турмайдими ва уларни вақти-вақти билан шифокорлар кўригидан ўтказишмайдими?

Яккасарой тумани ҳокими умуман назорат қилмайдими ёки ногирон, касаллар ва кам таъминланганларни назар писанд қилмайдими?

Ушбу ногирондан ўз вақтида хабар олиниб, шифокорлар назорат қилишганида, балки 4-босқич саратони бўлмаган бўлармиди...

Вақт олий ҳакам, албатта. Қўштирноқ ичидаги бундай шифокорларни замоннинг ўзи сиқиб чиқаради ва қонун олдида тик туради. Аммо, ўтган шу вақт кўпчилик оилаларга салбий таъсир қилиб, кўпчиликнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлади.

Менимча, шифокор номига нолойиқлар ўз виждони олдида жавоб бериши муҳимдир. У шу юк билан бир умр яшайди.
Зангиота тумани "Эшонгузар Сити" даги 3-уй Б-блок мусорхонасидаги мусор сасиб, чириб одамни кўнглини беҳузур қиляпти....

Аҳоли "Эшонгузар" офисига чиқишса, бизни вазифамизга кирмайди ЖЭКка топширганмиз, дейишибди.

Март ойида ЖЭКка ўтган эканмиз!!!
ЖЭК ҳали бизга хизмат кўрсатгани йўқ!
Ким масъул бу мусор назоратига?
Ким чора кўради бунга?
Ёки "Эшонгузар Сити"га ярашаверадими?

Ҳурмат билан "Эшонгузар Сити" 3-уй, Б-блок истиқоматчилари...
Жители Чиланзарского района квартала 8, домов 6 и 5а, просят разрешить наш вопрос по незаконным действиям застройщика,

неотносящиейся к нашей махалле "Диёр", по прокладке канализационных труб и под соединение холодной воды к нашему дому ( к колодцу ) а также к ТП,

РАЗРЕШЕНИЕ У ЗАСТРОЙЩИКА ОТ МИНИСТЕРСТВА СТРОИТЕЛЬСТВА ЖИЛИЩНО-КОМУНАЛЬНОГО ХОЗЯЙСТВА НЕТ!

@ Марина Лынова
Янги Конституциянинг 82-моддасида
оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади деган қоидалар киритилган эди.

Орадан 2 йил ўтди ҳамки Конституциямизни амалга оширувчи қонун қабул қилингани йўқ.

Балким вақти келгандир?
Ўзи умуман магистр ва докторантурада тил сертификати талаби бекор қўйилган деб ўйлайман.

Ишни билади, билими бор, керакли кадр. Лекин тил билмайди.

Ўзбекистонда ишласа тил нимага керак?

Сертификат олиб келганлар ҳам 1.500-2.000 долларга сотиб оляпти.

Ҳуллас, аҳмоқгарчиликдан бошқа нарса эмас!

@Siroj_Khasilbekov
Президент кибержиноятларга қарши курашиш бўйича муҳим қарорни имзолади

Интернет орқали амалга ошириладиган кибержиноятлар сони ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Энди бу хавфларга қарши янада қатъий чоралар кўрилади.

Бу борада Президент томонидан махсус қарор имзоланди. Унга кўра:
– кибержиноятларни барвақт аниқлаш ва тўхтатиш учун тезкор гуруҳ ташкил этилади, унда Марказий банк, ИИВ ва тўлов тизимлари мутахассислари иштирок этади;
– бу йўналишда алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;

– ахборот хавфсизлиги талабларига амал қилмаган ташкилотларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.

– мавжуд қонунлар қайта кўриб чиқилади ва янада мустаҳкамланади.

Бундан кўзланган мақсад фуқароларни интернетдаги алдов ва жиноятлардан ҳимоя қилиш, ахборот маконида хавфсизликни таъминлашдир.

Ҳар биримиз киберхавфсизликка масъулмиз. Сизни ҳам шахсий маълумотларингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз!
Ким муҳтож эмаскан?

Ҳозир муҳтожлар шунақа кўпайдики, қайсига ёрдам қилишни билмаяпти одам!

Қўшниларимнинг кўпи ижарада яшашади!

Бирини эрини биринчи оиласи бор. Аёл тўрт бола билан роса қийналяпти.

Эри 4 марта Умрага орқама орқа бориб келди. Ўтган сафар Ҳажга кетди ва ҳозир яна зиёратга кетибди!

Бу аёлни уйига ейиш-ичишдан ҳам ёрдам қилмайди. Бу оиласи оч, тирикчилиги ўта оғир. Аёл чеварлик қилади ва шу билан кун ўтказяпти.

Аммо, соқолни қўйиб олиб, бир йил ичида тўрт марта Умра ва Ҳаж зиёратига борган бу одамнинг ибодати ўтармикан...?!

@ Ноилахон Махкамова
Кўкдала туманидаги Давр маҳалласида ўтган йили апрель ойидан бери раис йўқ.

Ўша апрель ойидан бери номзодим турибди.

Аммо сайлов қачонлигини ҳамон билмайман.

@ Х.О.Н Холматов
08.05.202518:05
ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ЎЗИГА ЎТ ҚЎЙДИ!

РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юборди” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шуни расман маълум қиламизки, Яккабоғ тумани ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Масрур Бадалов томонидан ўзини ёқиш ёки шунга ўхшаш ҳолат туманда содир этилмаган.

Барча расмий маълумотлар фақат тегишли давлат органлари орқали эълон қилинади.

Ижтимоий тармоқлардаги асоссиз ва текширилмаган хабарларга ишонмасликни сўраймиз.

Яккабоғ тумани ҳокимлиги

https://t.me/yakkabog_rasmiy_uz/7869

Мақола таҳрирланди
Элтуз шунақа ёлғон хабар чиқариб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган материаллар билан нимага эришмоқчи?

Фуқароларни чалғитиб, уларда ваҳима уйғотишдан мақсади нима?
Ахир, Сурхондарёда бунақа жойлар йўқ-ку!

Бунақа ёлғон уйдирма орқали вилоятни бадном қилишга уринаётган Элтуз ва шу каби чет эл сайтлари мухбирларининг иши албатта Сурхондарёликман деган кишининг ҳамиятига тегади.

▶️ Ижтимоий тармоқлар орқали “Тоғ йўли ёпилди – қишлоқ аҳолиси ёрдам сўрамоқда” сарлавҳасидаги мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинган.

👔"Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Қуйи Мачай маҳалласи Пахтаобод қишлоғида яшовчи фуқароларимиздан мурожаат. Бизда туман марказига бориш учун фақат битта асосий йўл мавжуд. Бу йўл тоғлар орасидан ўтади. Яқинда ёққан кучли жала ва намгарчилик туфайли тоғнинг бир нечта қисмлари қулаб тушди ва йўлнинг қатнов қисми тўсилиб қолди" деган маънода баён этилган ушбу мурожаат асоссиз, ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

📍 Бойсун туманида Қуйи Мачай маҳалласи Пахтаобод қишлоғи мавжуд эмаслиги ҳамда расмда кўрсатилган жой Бойсун ҳудудига кирмаслигини маълум қиламиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.
ИИБ ходими М.Махмудов 2-3 нафар ходими билан мажбуран адвокатнинг соқолини олмоқчи бўлган...

Ҳурматли Азиз Анварович!

Вазир лавозимига тайинланган кунингиз, кўпчилик қатори биз ҳам хурсанд бўлган эдик. Энди тизим фаолияти анча ўзгаради, халққа яқинлашади, халқни назар-писанд қилмайдиган нопок ходимлардан тозаланади, эски тузум сиёсатидан воз кеча олмаётган айрим ходимлар ёки ўзгаради ёки тизимдан четлатилади (ва ҳоказо) деган ижобий тахминда эдик.

Албатта, кўпчилик сингари бизнинг ҳам тахминимиз тўғри чиққанидан хурсандмиз. Соҳада бошлаган энг биринчи ишингиз, яъни халққа яқинлашиш мақсадида шахсан вазир қабулини ташкиллаштирганингиз, албатта айни вақтида амалга оширилган энг яхши ишлардан бири эди. Чунки, ҳеч кимга сир эмас, Ички ишлар тизими оддий халқдан анча узоқлашиб бўлганди.

Шу билан бир қаторда халқнинг кўнглидан жой олаётган кўплаб бу каби ишларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Қисқаси, вазир бўлганингиздан кейин эътирофга молик ишлар салмоғи кўпайиб бораётгани таҳсинга сазовор.

Аммо, афсус билан шуни айтиш мумкинки, баъзи бир ходимларнинг ҳаракати умуман мантиққа тўғри келмаяпти. Ёки бўлмаса улар ҳали ўзгаришни тўлиқ англаб етмаган.

Қуйида Ички ишлар тизимида масъул лавозимда ишлайдиган ходимнинг адвокатга нисбатан қилган ишлари ҳақида адвокатнинг ўзи томонидан ёзганлари тўлиқ ҳавола этилмоқда. https://t.me/XalqNazorati/15887

Ҳурматли Азиз Анварович!

Юқорида келтирилганларга асосан ушбу ҳолатни шахсан назоратга олишни ҳамда аниқлик киритишни илтимос қиламиз. Зеро, раҳбар олиб бораётган сиёсатга қарши англаган ҳолда иш юритиш учун ходим куч-қудратни қаердан олиши мумкин, деган савол туғилиши табиий.

"Ёшим 46 да, бир неча йилдан буён адвокатлик қиламан. Наманган шаҳридан иш олдим: “Тиббий ниқобни ечиш ҳақида”ги талабни бажармаганлик учун бир оилага нисбатан безорилик ва бўйсунмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар иши бўйича судда иштирок этдим.

Мени хабарим йўқ эди, ҳуқуқбузарлар қамалиши керак экан, аммо жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ҳуқуқбузарларни қамамади, аксинча жарима тайинлади. Маъмурий қамоқ қўлланилмагани ишни судга олиб чиққанларга ёқмади ва жуда кўнгилсиз ҳаракатларни содир қилишди.

2025 йил 5 май куни соат 15:30да Наманган шаҳар ИИБда ишловчи М.Махмудов мени 4-қаватдаги хонасига чақириб, ҳимоядан воз кечишимни талаб қилди. Мен унга ҳимоядан воз кечиш ваколатим йўқлигини тушунтирдим. М.Махмудов ҳуқуқбузарлар менинг айбим билан қамалмасдан қолганлигини, яхшиликча воз кечиб, Наманганга қайтиб келмаслигимни талаб қилди. Мен унинг таҳдидига беписандлик қилганимдан ва у билан гаплашадиган гапим йўқлигини, кетишимни айтганимдан кейин М.Махмудов жазавага тушиб, нима учун соқол қўйиб олганимни сўраб, 2-3 нафар ходимлари билан чиқиб кетишимга тўсқинлик қилиб, "Ҳозир соқолингни шу ерда оламиз”, деб, дахлсизлигимга тажовуз қилиб, мажбуран соқолимни олмоқчи бўлди.

М.Махмудов унинг талабларини бажармасам, менга нисбатан таъқиб уюштиришини, лицензиядан маҳрум қилишини, хаттоки кўчада юрганимда нотаниш “кўча болалари” орқали куч ишлатишини, менга нима бўлганини ҳеч ким англай олмаслигини, ҳаммаси ўзларини қўлида эканлигини айтиб, таҳдид қилди.
Адвокатларнинг соқолини олиш ва уларни “попугини пасайтириш” топшириғини унга Ҳукумат раҳбари, ДХХ ва ИИВ раҳбарияти берганлигини, унга ҳеч ким тўсқинлик қила олмаслигини бир неча маротаба таъкидлади.

Қарасам, вазият жиддий, М.Махмудовнинг соқолимни олиш истаги қатъий! Мен вазиятдан чиқиш мақсадида, унинг хонасида соқол олишим гигиенага тўғри келмаслигини, сартарошхонада олиб келишимни айтиб, соқолим олинганини тасдиқловчи расмни унинг ходимига телеграмм орқали юбориш шарти билан чиқиб кетдим. Ҳозирги кунга қадар М.Махмудовнинг ходимлари менга қўнғироқ қилиб, соқолим олинганини тасдиқловчи расмни уларга юборишимни талаб қилиб, таъқиб қилиб қелмоқдалар.

Ҳолат юзасидан Президент администрациясига, Бош прокуратурага, Ички ишлар вазирига ҳамда Республика Адвокатлар палатасига мурожаатлар, шикоятлар йўлладим. Бу иш шундайлигича қолмаслиги керак”.

Суратда: Ички ишлар вазири Тaшпулатов Азиз Анварович
05.05.202521:23
Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасида нима гаплар?
«Мустақиллик-25» кондаги 202-қудуқда юз берган ҳолат тўғрисида маълумот

Бугун, 5 май куни соат тонгги 6:10 да «Мустақиллик-25» кондаги 202-қудуқда таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайтадан кузатилиши рўй берди.

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назоратда турибди.

Вазирлик уқтиришича, юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди. Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган.

22 апрель куни қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган эди.

Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари ҳамда хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Саратон касалига чалинган касалларга керакли воситалар таъминлаб қўйилса бўлмайдими...!?!

Кам таъминланган, ногиронларга ёки шароити йўқ камбағал қатламларга саратон касаллигини ўчоғини аниқлаш ва даволаш учун давлат томонидан текинга шароит қилиб берилиши керак.

Ҳозирда ушбу медицина воситалари орқали касалликни аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволаниш учун 2-4 млн сўм атрофида пул тўланиши лозим экан.

Соғглиқни сақлаш вазирлиги талаб ва таклифларни ҳамда шароити йўқ қатламни ўрганиб, ташкил қилиш керак эмасми...?!

Бундан ташқари, ПЭТ сканер аппарати орқали рак саратони кассалигини текширишар экан. Тошкентда шаҳрида атиги 2-3 та бор экан. У ҳам бўлса ҳар бир бемордан ташхис учун 2-4 млн сўм олар экан.

Дори дармон масалаласини гапирмаса ҳам бўлади..
Effect.uz директори Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий баённома тузган инспекторга хизмат текшируви тайинланди

Бунгача Effect.uz’да эълон қилинган судьялар фаолияти тўғрисидаги танқидий ва статистик мақолалар ортидан Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Бош прокуратурага тақдимнома киритган ва оқибатда Effect.uz директори Акмал Эшонхонов ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 11 млн 250 минг сўм жарима қўлланилган.

Судда Effect.uz директори Акмал Эшонхоновни ҳимоялаган адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан юритилган маъмурий иш тўғрисидаги баённома қонуний кучга эга эмаслигини маълум қилганди.

Чунки, юритилган маъмурий баённома билан А.Эшонхонов таништирилмаган, ҳужжатга унинг ўзи имзо чекмаган, хусусан планшетга бармоқ изи босмаган. Шу йўсинда ишни судга оширган инспектор ушбу ҳужжатни сохталаштирган бўлиши мумкин. Бунинг ортидан эса А.Эшонхонов ҳуқуқбузар деб топилган.

14 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида баённома тузилгани ҳақида ҳеч кимнинг хабари бўлмаган, аммо Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Жаҳонгир Саидов ҳужжатни «дело»дан алоҳида ажратиб, 16 апрелдаги судда иштирокчиларига кўрсатган ва бу баённома аввалдан иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини билдирган. Баённома сохталаштирилгани бўйича А.Эшонхонов Ички ишлар вазирлигининг ишонч рақамига мурожаат қолдирган. Мурожаат Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, 3 май куни ўтказилган хизмат текширув якунига кўра, ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев ҳаракатларида ИИВ ва Вазирлар маҳкамасининг 431-сонли қарор ижроси тўлиқ бажарилмаган, шу муносабат билан инспекторнинг мазкур ҳаракатлари «Интизомий кенгашда»да муҳокама этилади. Кенгашнинг қандай хулосага келиши ҳозирча номаълум.

https://www.facebook.com/share/p/1AVxTHtH2m/
Кеча каналимизда эълон қилинган Наманган шаҳар ИИБ ходими М.Махмудов томонидан адвокат Б.Болтаевга нисбатан содир этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси томонидан Бош прокурорга хат чиқарилди.

Бош прокуроримиз мурожаатни назоратга олади деб умид қиламиз.

Исмат Хушев томонидан барча адвокатлар ҳақорат қилинганлиги ҳолати бўйича Палата киритган хат юзасидан чора кўрилганлиги ҳақида ҳам хабар ҳалигача эълон қилинмади.
06.05.202521:30
🇺🇿 Ўзбекистонда яшаётганимдан фахрланаман!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш  тақиқланади

Қонун (ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⛔️ Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

✔️ Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

☑️ Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди.

❇️Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.
05.05.202506:16
Rost24 деган телеграм канали битта хабарни такрор-такрор жойламоқда. Бу нимани далолати бўлса-я?

Блогер Мирсаид Ҳайдаровнинг бу канал ҳақидаги гаплари ростга ўхшаяптику!
Бу кетишда Европа ҳам ортда қолса керак...

Пуллик стоянкалар, радарлар кундан кунга жадал суръатлаода ўсиб бормоқда.

Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди

Ҳозирча уларнинг сони 86 та.
Сиғими 13–14 минг ўринли.
Махсус белгиси – тўқ сариқ фонда қора рангдаги катта «P» ҳарфи билан ажратилган.

Уларда бир соатлик паркинг нархи 12 минг сўмни ташкил этади.
显示 1 - 24 729
登录以解锁更多功能。