ШАХСЛАР ҲАҚИДА ЁЗИШ ОСОН, ТИЗИМ ҲАҚИДА ЁЗИШ ЭСА МЕҲНАТ, ПРАГМАТИК ЁНДАШУВ ВА АДОЛАТНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ
Нуқул муайян шахслар ҳақида ёзадиган, шундан нарига ўтмайдиган, бирон воқеликка доир луқма ташлаб лайк санаб юрадиган кишилар – адолатли, холис журналист эмас. Нега? Чунки, шахслар ҳақида ёзиш осон. Фалончи амалдор ишламаяпти, тизими чўкиб бораяпти, ишлари ноль, дейилса бўлди, ялтироқ бўҳтон тап-тайёр.
Аммо, ўша фалончи амалдор ишлаётган ташкилотнинг кечаги куни, бугунги ишлари, эртанги режаларини ўрганиб, кейин хулоса қилиш – ҳалол журналистнинг иши.
Бугун айрим сохта сумбатларга инсофли бўлинг, вақилламасдан бурун тузукроқ ўрганинг, деб айтилса ҳам ҳақоратдек қабул қилишяпти. Ҳолбуки, танқидга лойиқ, ҳалол мунаққидини кутиб турган нуқталар, ҳолатлар йўқ эмас.
Жумладан, давлат тиш-тирноғи билан камбағалликка қарши курашиб, туб ўзгаришларни бошлаганда, камбағал кишиларга бошланғич сармояни қўлга киритишлари учун имконият ва имтиёзлар бераётганда, аксарият қалам аҳли бу мавзудан четда эканлиги тушунарсиз ҳолат. Ҳолбуки, қуйи тизимда жуда ҳассослик ва қатъият билан катта ишлар бажариляпти.
Масалан, худди шу жараённи – буюк ва эзгу ислоҳотларни орқага тортаётган кимсалар ёки иллатлар ҳақида асосли, чуқур таҳлилий мақола ўқиганим йўқ. Фақат луқма, луқма, луқма...
Қайтага, бирон нохуш воқеа юз беришини кутиб яшайдиган тоифа пайдо бўлди. Нима қилсаки, давлатни ёмонлашга тирқиш топилса, алам ва ғаразларини айтишга имконият туғилса, бас. Нақд гап шуки, унутманг, сизлар бундай хунук қилиқларингиз билан давримизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, диёнатли замондошларимиз, ҳалол меҳнати орқасидан рўзғорини бутлаб яшаётган инсонлар устидан кулаяпсиз.
Кошки, Сиз воқеликдан хабардор бўлганингизда эди, уларга эмас, ўзингизга ачинган бўлар эдингиз. Улар президентимиз сиёсати, ёрдами ва қатъиятли чорловларини тушуняпти, таклиф этилаётган иш-жойи ёки бошқа имтиёзларни мардона қабул қилиб, келажакларини қуриш учун меҳнат қилишга киришмоқдалар. Биз дангаса, еб ётадиган, ҳар қадамда давлатни алдайдиган миллатдошларимиз борлигини билардик.
Бугун мана шу тоифаларни тарбиялаш, ўргатиш, турмуш маданиятини тубдан ўзгартиришга мажбур қиладиган қатъиятли ислоҳотларни нега тан олгимиз келмайди? Бу борада жуда жўн мисол бор. Носоғлом медиа кучлар шахсий профилларида, эрталабки мотивацион постларида машҳур Стив Жобс бизнесини бошлаган чоққина бинони кўрсатиб, халқни илҳомлантирадиган гаплар айтади, катта ишлар кичик қадамлардан бошланади деганнамо гаплар ёзишади.
Лекин, Ўзбекистон давлатимиз бирон камбағал инсонга бизнесини бошлаш учун имтиёзли кредит берса, вагон-офис совға қилса, ижара учун 3 йиллик имтиёз тақдим қилса, 100 та товуқ ҳадя қилинса, дарров луқма ташлаб, бадбўй гаплар ёзишади: "Ана энди камбағалликдан қутиламиз, бахтли бўлиб кетамиз" сингари енгилтак сўз ўйинлари қиладилар. Ва бу риторикалар, аччиқ истеҳзоларда давлатга, Ватанга нисбатан меҳр йўқ. Кўрлик ва карлик бор, холос.
Тадбиркорлик субъекти шаклидаги аксарият ОАВлар ўзгаришларни кўриб кўрмаганга олаётгани, фақат пуллик мурожаатларни ўрганишга ружу қўйгани – яхшилик аломати эмас. Истеъдодли, шикаста, уйғоқ қалами бор инсонларнинг бундай пастарин ишларга ўралашиб юриши – жамиятимизнинг умумий камчилиги, тор маънода, журналистика оиласининг камчилиги.
Бу кунлар тезроқ битса эди, ҳаммамиз бир куч бўлиб, Ўзбекистон учун ишласак эди. Чунки, оламда бошқа Ўзбекистон йўқ. Турли аламнок хаёлда юрган дўст ва нодўстлар "Мен Ўзбекистондан нима хоҳлайман ўзи?", деган саволни ўзларига бериб кўришини истардим.
#jamoatchilik_nazorati ⁉️ Зулм ва калтак остидаги ўзбек фарзанди: биз энди болажон халқ эмасмизми?
❗️ Эсимни танибманки, бир гап бот-бот қулоғимга чалинади: «Ўзбеклар болажон халқ». Хўш, бу сифатни бизга ким берган? Ёки ўзга миллатлар болажон эмасми? Бу бизга нисбатан мақтовми ёки бошқа нарса? Мазкур гап замирида сон муҳим роль ўйнаганми ёки сифат?
⁉️ Умуман, ушбу иборанинг тарихи қаерга бориб тақалади? Ҳар ҳолда, бунинг асл ўзаги бўлиши керак-ку!
⚠️ Кўча-кўйда, одамлар орасида газетани ва унда ишлаётган инсонларни маломат қилишдан бурун биз қилаётган ишни, жилла қурса, тасаввур қилишга уриниб кўринг, газетамизни ўқинг ва марҳамат, кейин гапиринг!
❗️ Очиғи, бизгаям сизнинг бу тариқа обуна бўлишингиз керак эмас! Беадад шукрки, ризқимиз узилиб қолмайди. Биз ҳам обунага юракдан ихтиёр бермайдиган, обуна бўлишса – маълумот бермайдиган, маълумот беришса – материал бермайдиган, материал беришса – бирортаси эътибор бермайдиган чалажон ташкилотлардан чарчаганмиз аллақачон!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида 2023 йилги сўровномада уй хўжаликларининг 55 фоизи даромад топиш учун шароитлар яхшиланганини айтган бўлса, 2025 йилда 1500 га яқин уй хўжаликлари билан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 88 фоиз хўжаликлар ижобий хулоса берган.
Умуман, Ўзбекистон аҳолисининг 94 фоизи бугунги ислоҳотларни қўллашини билдирган.
#jamoatchilik_nazorati #ijtimoiy_rolik Ота-она фарзандининг ўқиши, келажакда яхши касб эгаси бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун умрини, соғлиғини, борингки, бутун борини сарф этишга тайёр. Бу йўлда улар қанча захмат чекади, қанча тушкунликларни бошдан кечиради.
Хўш, сиз ёшлар бунинг қадрига қанчалик етмоқдасиз?
Яқинда Истанбул шаҳридаги бир қаҳвахонада қоғоз пакетдаги ёзувлар эътиборни тортди.
Унда «Қоғоз пакетлар яхшиликка айланмоқда! Қоғоз пакетлар савдосидан олинган фойдани келажак учун хайрия қиламиз!» деган ёзувлар бўлиб, бу орқали кишиларни целлофан пакетлар ва пластик идишлар ўрнига қоғоз пакетлардан фойдаланишга тарғиб этилаётган экан.
Қоғоз пакет харид қилиш орқали хайрия ишига ҳисса қўшишини ҳис этган одам бу акцияни қўллаб-қувватлаши табиий. Яхши тажриба экан, деган фикр бўлди.
Маълумотларга кўра, республикамиз ҳудудидаги фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан жуда кўплаб ҳолатларда нархларнинг асоссиз оширилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Аниқ рақамларга кўра, 270 минг ҳолатда жами 11,6 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағлари истеъмолчиларга қайтарилган.
⁉️ Хўш, қайтарилмагани қанча? Айрим шифокорларнинг дорихоналар билан ўрнатиб олгаб алоқаси ҳақида Сиз нима дейсиз?..
📰 Бу ҳақда «Jizzax ovozi» газетасининг 2025 йил 8 февралдаги 6-сонида журналист Чўлпоной Аҳмедованинг «Арзончиевнинг арзон шўрваси» сарлавҳали фельетони чоп этилибди.
#jamoatchilik_nazorati #milliylikka_chorlov Миллий либос – миллий меросимиз
Миллий либослар халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маданияти ва урф-одатларининг яққол тимсоли ҳисобланади. Ҳар бир гул, нақш ва мато халқимизнинг бой анъаналарини ифодалайди.