Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
QURAN.UZ avatar
QURAN.UZ
QURAN.UZ avatar
QURAN.UZ
#Кун_ояти

«Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир», («Зухруф» сураси, 67-оят).

Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда яқин ўзаро дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اسْقِ عِبَادَكَ وَبَهَائِمَكَ وَانْشُرْ رَحْمَتَكَ وَأَحْىِ بَلَدَكَ الْمَيِّتَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, бандаларингга ёмғир бергин, жонзотларингни суғоргин, раҳматингни ёйгин, ўлик юртингни тирилтиргин».
 
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо қилсалар, «Аллоҳуммасқи ъибаадака ва баҳаа`имак, ваншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййит», дер эдилар.
(«Сунани Абу Довуд», 1176)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
转发自:
Islom.uz avatar
Islom.uz
Талаба қизлар ўртасида «Қуръон мусобақаси — 2025» танлови ўтказилди

Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида талаба қизлар ўртасида «Қуръон мусобақаси — 2025» танлови бўлиб ўтди. Мусобақани таълим муассасаси директори O.Шарипова очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. «Қуръони Карим ва тажвид» фани ўқитувчиси Лутфия Ўринова мусобақа шартлари билан таништирди. Мусобақа натижаларига кўра,

«Ҳифз» йўналиши бўйича:

1. Ҳадича Абдуллаева Орифжон қизи.
2. Роҳила Сайдуллаева Абдусамат қизи.
3. Ойгул Эватова Турсуналиевна

«Тиловат» йўналиши бўйича эса:


1. Ойша Дониёрова Анвар қизи.
2. Фотима Раҳмонова Жамолиддин қизи.
3. Зарифа Ўрозбоева Абдувоҳид қизи эгаллади.

Танловда қатнашган барча талаба қизлар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

🕋 @islomuz
#Кун_ояти

«Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир», («Фотиҳа» сураси, 2-оят).

Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
04.05.202516:41
#қироат

Қамар сураси 1-7 оятлар

Салоҳ ал-Бажи қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ

Дуонинг маъноси:
«Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-кувватимсиз уни менга ризқ берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
 
Муоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кийим кийгандан кейин «Алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳааза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.
(«Сунани Термизий», 3458)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръон ёдлаш бўйича маслаҳатлар

Ҳар бир мусулмон Қуръони Каримнинг сураларини ўқиб ёдолишга ҳаракат қилади. Сизларга Қуръонни эслаб қолиш жараёнини енгиллаштирувчи баъзи бир маслаҳатларимизни келтирамиз.

1. Чин қалбдан исташлик. Фақат Аллоҳ ва Унинг розилиги учун Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлиш учун қилаётганингизга амин бўлинг. Риёкорлик қилманг, одамларга мақтаниш учун Қуръонни ёдламанг.

2. Доимийлик. Қанчалик кўпроқ оятларни ёд олишга вақтингизни ажратсангиз, ёд олиш жараёни шунчалик енгил кечади. Бир кунни ҳам қолдирмаслик жуда муҳимдир. Ҳеч бўлмаганда кунига 3 – 5 қатордан ёдлашингиз мумкин. Доимийликка амал қилсангиз, иншааллоҳ, 5-6 йилда ҳофиз бўлишингиз даргумон эмас.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат

Бақара сураси 183-оят

Жаъфар ал-Майданий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

600 саҳифали китобни сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф ёдлаш мумкинми?

Сизнингча, 600 саҳифадан иборат бир китобни сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, бирор сўзини туширмай, бирор ҳарфини алмаштирмай ёдлашнинг иложи борми? Айниқса, у китоб сиз билмайдиган тилда ёзилган, ҳар бир саҳифасида хато кетишингизга сабаб бўладиган жумла ёки сўзлар кўп бўлса чи? Ундай китобни ёд олиш учун сиз Даҳо бўлишингиз керак! Бироқ... Сиз бундай китобни ёш болакайлар ҳам осонгина ёдлаб қўйишаётганини кўрсангиз нима дер эдингиз? Балки, «Ё бу болакайлар даҳо, ёки бу китоб ғайриоддий», дейсиз.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти

«Аллоҳ Каъбани Байтул Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадийни ва осиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди. Бу эса, Аллоҳ албатта осмонлару ердаги нарсаларни билишини ва албатта Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зот эканини билишингиз учундир», («Моида» сураси, 97-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат

Оли-Имрон сураси 160-оят

Мишари ал-Афасий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
转发自:
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 Бугун, 07 май куни, соат ⏰
14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 100-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг Одиёт - Нас суралари хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
06.05.202515:13
Тарих сўзлаганда

📜 Мадина аҳлининг мийқоти: "Абяр Али" ҳақидаги ҳақиқат

Кўпчилик билмайдиган қимматли маълумотлар

Кўпчилигимиз "Абяр Али" ни Мадина аҳлининг мийқоти сифатида биламиз. Бу ерда ҳаж ёки умра учун йўлга чиққан зиёратчилар ният қилиб, эҳромга кирадилар. Ушбу жой Шом ва унга яқин ҳудудлар аҳолиси учун ҳам мийқот ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давриларида ва ундан кейин бу жой "Зул Ҳулайфа" деб номланган.

Баъзи одамлар "Абяр Али" номи Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан боғлиқ деб нотўғри ўйлашлари мумкин, лекин бу тўғри эмас. Аслида бу ном Дарфур султони Али ибн Динор шарафига қўйилган. (У зот 1856-1916 йилларда яшаб ўтган)

Али ибн Динор ким эди?

Али ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 1315-йилда (милодий 1898-йил) ҳаж зиёрати учун мийқотга келганида, у ернинг ҳолати анча ёмон бўлиб кетганини кўрди. Шундан сўнг у зиёратчилар ичимлик суви ва озиқ-овқат олишлари учун қудуқлар қазиб берди.
Шунингдек, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажга кетаётганда намоз ўқиган Зул-Ҳулайфа масжидини таъмирлади ва янгилади. У ушбу жойни ободонлаштиргани учун у " Абяр Али " (яъни, Али қудуқлари) деб номланди.


Али ибн Динор Дарфур (султонлигининг охирги) султони бўлган. Биз бу ҳудуд ҳақида фақат очарчилик ва қашшоқлик сабабли эшитган бўлсак ҳам, 1898—1917-йиллар оралиғида у муҳим аҳамиятга эга мусулмон султонлиги эди.

Али ибн Динорнинг хизматлари:

Миср Каъба учун каъбапўш (кисва) юборишда кечикканида, у Дарфур пойтахти ал-Фашир шаҳрида Каъбапўш ишлаб чиқарувчи фабрика ташкил этди ва қарийб 20 йил давомида уни Маккага етказиб турди.

Африка мусулмонлари Дарфурни "Мусҳаф муқоваси" деб номлашади, чунки унинг аҳолиси орасида Қуръонни ёддан билувчи қорилар сони жуда кўп. Кўплаб талабалар Мисрнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олишга интилган. Дарфурдан бориб илм олувчилар тўхтовсиз давом этади ва улар учун махсус "Дарфур равоқи" мавжуд.

Дарфур ҳақида маълумот:

Ҳудуди Франция ҳудуди билан тенг.
Аҳолиси 6 миллион бўлиб, 99% мусулмонлардан иборат.
Қуръонни ёд олган мусулмонлар сони энг юқори бўлиб, аҳолининг 50% дан кўпроғи Қуръонни ёд билади.

Аллоҳ султон Али ибн Динорни раҳматига олсин!

▫️Изоҳ: Зулҳулайфа - уни Абяр Али деб ҳам номлашади. Бу жой Мадина аҳли ва ана шу ердан ўтганларнинг мийқотидир. Шимолий томонда Маккаи мукаррамадан 410 км. узоқликда, Масжиди Набавийдан 10 км. узоқликда жойлашган. У ерда Зулҳулайфа масжиди, Мийқот масжиди ва Шажара масжидлари бор. Асарларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка томонга чиқадиган бўлсалар, Шажара номли масжидда намоз ўқирдилар.

Дарфур – Африка қитъасида, ҳозирги Суданнинг ғарбида жойлашган ҳудуд.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا

Дуонинг маъноси:
Истисқо ёмғир сўраш учун ўқиладиган намоз. «Аллоҳим, бизга ёмғир юборгин!»
 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо намозида: «Аллоҳумма, ағиснаа! Аллоҳумма, ағиснаа! Аллоҳумма, ағиснаа!» деб дуо қилдилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 1014)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот

📕 САЖДА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
160 нафар иштирокчи Болқондаги Халқаро Қуръон мусобақаси финалига йўлланма олди

Араб давлатининг Босния ва Гертсеговинадаги элчихонаси томонидан тақдим этилган Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги дастлабки босқични ўтказди. Бу Косово Республикасидаги Ислом шайхлиги ва Саудия Арабистонининг Албания Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда учинчи маротаба ташкил этилган тадбирдир.

Мусобақада Косово, Албания, Босния ва Герцеговина, Черногория, Шимолий Македония, Италия, Туркия, Греция, Болгария, Чехия, Кипр, Словения, Хорватия, Руминия, Сербия, Эстония, Беларусия, Россия, Грузия, Сан-Мария ва Узбекистон каби 22 давлатдан 2350 нафар даъвогарлар иштирок этди.

8-11 май кунлари Косово пойтахти Приштина шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига жами 160 нафар иштирокчи йўлланма олди ва улар беш тоифа бўйича кураш олиб боради.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти

«Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир», («Бақара» сураси, 45-оят).

Биз ёрдам сўранг деб таржима қилган ибора араб тилида "истаъийну" деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат

Соффаат сураси 1-5 оятлар

Аҳмад ал-Уъбайд қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин! Буни менга Сен кийдирдинг. Сендан унинг яхшилигини, унга қилинган яхшиликни сурайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ сўрайман».
 
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, салла ёки кўйлак ёки ридо деб, номини айтиб, сўнгра: «Аллоҳумма, лакал ҳамду, анта касавтанийҳи, ас`алука хойроҳу ва хойро маа суниъа лаҳу, ва аъуузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳу», дер эдилар».
(«Сунани Термизий», 1767)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
显示 1 - 24 539
登录以解锁更多功能。