Хозирда Реал Мадрид идеал формада деса хам бўлади. Химоячилар жарохатини инобатга олмаса хаммаси жойида. ЧЛ плей оффга чиқдик, Испания Кубоги ярим финалига чиқдик ва Ла Лигада 1-ўриндамиз. Тўғри Барселона билан орадаги 7 очко фарқни 2 очкога қисқартириб юбордик. Лекин ноябрда биз улардан 11 очко орқада эдик ва шуни хисобидан келиб чиқиб фикр билдирсак биз бугунгача Барселонадан 13 очко кўпроқ жамғардик. Манчестерда хам хаммаси жойида эмас. Ўйлайманки бу йил олдингиларга нисбатан осонроқ ютиб кейинги босқичга йўл оламиз.
Мухими жамоамиз хамма фронт учун курашмоқда. Худо хохласа камида требл қиламиз.
Бу йил жамоамиз анча юқори прессинг билан ўйнаяпти. Расмда кўрганингиздек марказий химоячилар хаттоки майдон марказигача келишмоқда. Шунинг учун қарши хужумда кўп гол ўтказяпмиз. Бундай тактика танланишига сабаб эса Винисиус ва Мбаппенинг прессингда деярли қатнашмаслиги. Кечаги ўйинда Родриго ва Браим мунтазам равишда прессингда қатнашди ва прайм Мбаппени кўрдик.
Хулоса шундаки ёки тактикани ўзгартириш керак, ёки Мбаппе ва Винидан бири прессингга мажбурланиши керак. Рози бўлмаса захирага мархамат.
Бугун финал дўстлар. Бўлиб хам Эл Классико. Ушбу ўйинда хар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Жамоамиз ғалаба қозонса хурсанд бўламиз албатта. Лекин малум сабабларга кўра мағлуб бўлсак хам Аллохнинг тақдирига рози бўламиз. Мағлубият ёки ғалаба сабаб ўзингиз ёки кимнидур дилини оғритиб қўйманг. Тўғри ютқазган жамоа мухлислари бироз “эсланади”. Лекин меёридан ошмаган холда. Албатта биз сизга ақл ўргата олмаймиз. Шунчаки ўз позициямизни билдириб қўйяпмиз!
Барселона Ла Лигада 13-турдан 18-тургача ютолмади. Олдинроқ ўтказилган Малёркага қарши 19-тур ўйинидагина ғалаба қозонди. Шундай қилиб жамоа октябрдан бери 11 очколик пешқадамликни бой берди ва 1-даврани катта эхтимол 3-ўринда якунлайди!
2-даврада эса Барселона 2-ўриндан кўра 4-ўринга яқинроқ холатда бўлади. Манимча бироз инқироз, яни кўп клублар АнтиОфсайд ишлаб топишди.