10.05.202515:13
Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади
Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.
@pressuzb

08.05.202510:53
Адлия катта маслаҳатчиси Холбоев Отабек Акбарович Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.
О.Холбаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

07.05.202513:39
Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

05.05.202517:32
Президент фармонлари билан:
- Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;
- Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

03.05.202516:17
2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov
@pressuzb
@pressuzb

02.05.202506:43
“Ўзбекнефтгаз” АЖ 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди
30 апрель куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал қарз бозорига муваффақиятли қайтиб, 5 йиллик 144А/RegS форматидаги катта номиналли облигациялар чиқарди.
Ушбу аҳамиятли битим компаниянинг стратегик ривожланиш йўлидаги навбатдаги муҳим босқич бўлиб, халқаро инвесторлар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барқарор кредит рейтинги ва мамлакат молиявий бозорига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.
Облигациялар чиқарилиши Буюк Британия, АҚШ, Европа, Швейцария, Осиё давлатларининг Fund Managers, Banks & Private Banks, Pension & Insurance каби юқори рейтингли, йирик халқаро компаниялар инвесторлари томонидан катта қизиқиш билан қарши олиниб, 1,9 миллиард АҚШ долларига тенг буюртмалар жалб этилди. Бу эса компанияга облигациялар нархини 37,5–50 базис пунктигача камайтириш ва эмиссия ҳажмини аввалги режадан ошиб, 850 миллион долларгача ошириш имконини берди.
Битим J.P.Morgan, Abu Dhabi Commercial Bank, Deutsche Bank, MUFG ва Standard Chartered Bank каби етакчи молиявий институтлар (Bookrunner сифатида) ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг (Co-Manager сифатида) ҳамкорлигида амалга оширилди.

09.05.202512:38
“Ие, доллардами?”
Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига 10 минг доллар мукофот пулини топширишди.

07.05.202516:36
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган парадга бормайди.
Бунинг ўрнига у Ҳайдар Алиевга бағишланган ички тадбирларда иштирок этади.

07.05.202512:01
Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb
@pressuzb
05.05.202516:29
UzAuto Motors АЖ 2024 йил учинчи чорагида рекорд даражада соф фойда олган
UzAuto Motors АЖ 2024 йилнинг учинчи чорагига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди.
Ушбу давр якунларига кўра, компания қарийб 2,8 триллион сўм (тахминан 213 миллион доллар) миқдорида соф фойда кўрган. Бу кўрсаткич UzAuto Motors тарихида, молиявий ҳисоботларни оммага эълон қила бошлаганидан буён, рекорд даража ҳисобланади. Қолаверса, ушбу миқдор 2015, 2016, 2017, 2018 ва 2019 йиллардаги йиллик соф фойда миқдоридан ҳам юқори.
Таққослаш учун, айни ўша чоракда Ўзбекистондаги бирор бир банк ҳам UzAuto Motors каби даромад кўрмаган.

+1
03.05.202508:57
Бош вазир Абдулла Арипов АҚШ мустақиллигининг 249 йиллигига бағишланган Америка элчихонаси қабул маросимида иштирок этди.
@pressuzb
@pressuzb
01.05.202517:30
Franklin Templeton Ўзбекистоннинг 1,7 миллиард долларлик давлат активларини рўйхатга олади
АҚШнинг глобал инвестиция компанияси — Franklin Templeton бир йил ичида Ўзбекистоннинг 1,7 миллиард долларлик давлат активларини халқаро бозорларга чиқаради.
“Биз 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ Ўзбекистон давлат банклари ва бошқа компаниялар, жумладан, Uzbekistan Airways’нинг миноритар улушини Тошкентда ва хорижда жойлаштиришни мақсад қилганмиз,” - деди компания вакили.

08.05.202512:44
“Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётганди” — “Ўзбекгидроэнерго”
8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Сарбонтепа” МФЙ Найман қишлоғида Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилиши сабабли сув тошқини ҳолати кузатилди. Бунинг оқибатида Булоқбоши туманидаги маҳаллада жойлашган хонадонларни сув босди.
“Ўзгидромет” Жанубий Фарғона канали бош қисмидаги дамба ўпирилиши билан боғлиқ техноген ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари сифатида ушбу каналда қўшимча ГЭС қуриш мақсадида ортиқча сув ташланганини келтирган.
Ҳолат юзасидан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳам расмий муносабат билдирди.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги ВМ-800-сон қарорига асосан Россия Федерациясининг “МПР” молия институти маблағлари ҳисобига Жанубий Фарғона каналида “ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг қуввати 6,9 МВт бўлиб, йилига 33 млн кВт•соат электр энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Қурилиш ишлари “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида Россия Федерациясининг “Энергосила” компанияси томонидан амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

07.05.202516:18
Ўзбекистонда блогерлик тартибга солиниши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида ўтган давра суҳбатида АОКА томонидан соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.
“Лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган” дейилади хабарда.

07.05.202510:59
Тиббиёт йўналишидаги ОТМлар битирувчиларидан имтиҳон олиш тизими ўзгаради
Президент йиғилишида маълум қилинишича, сўнгги етти йилда тиббиёт олийгоҳларига қабул 4,5 баробар кўпайиб, йилига 25 минг нафар ёшлар ўқишга кирмоқда. Уларнинг 40 фоизи хусусий олийгоҳларда ўқимоқда.
Битирув имтиҳонини олийгоҳнинг ўзи олиши, билим ва кўникмаларни баҳоловчи шаффоф тизим йўқлиги оқибатида мутахассислар етарли билим ва амалий кўникмасиз меҳнат бозорига кириб келаётгани қайд этилди.
Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.
Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.
Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.
Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди.

05.05.202515:54
“Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
- Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида йўл қўйилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш белгиланди.
- Бундан кейин кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картасидан, банк ҳисобрақами, электрон ҳамёнидан ва бошқа шахсига доир маълумотлдаридан (SIM картаси, электрон аккаунти) фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари ўрнатилади.
- Кибержиноятларнинг олдини олиш йўналишида ахборот тизимидаги заифликлар ва камчиликлар натижасида кибержиноят содир этилишига йўл қўйган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхатини оммага эълон қилиш ҳамда аҳоли пул маблағларини жалб қилишга қаратилган онлайн фирибгарлик схемалари (“молиявий пирамида”)ни барвақт аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, қарор билан шахсларнинг банк карталаридаги пулларини талон-торож қилинишини тўхтатиш мақсадида банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига замонавий антифрод ва антивирус ҳимоя тизимларини жорий этиш ҳамда фирибгарлар томонидан сохта рақамлар орқали фуқароларга қўнғироқ қилишларини техник (имконсиз қилиш) чеклаш каби чоралар белгиланди.

02.05.202517:31
Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этишди.
@pressuzb
@pressuzb

01.05.202512:40
❗️ОАВ ва Telegram каналлар админларига Оммавий коммуникациялар
масалалари бўйича марказ номидан сохта хабарномалар юборилмоқда
Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифи эълон қилингани ҳақидаги хабарни тарқатган ОАВ ва Telegram каналлар админлари Оммавий коммуникациялар
масалалари бўйича марказ номидан постни 24 соат ичида ўчириб ташлаш талаби қўйилган сохта огоҳлантириш хабарномасини ола бошладилар.
Хабарнома ичида келтирилган QR-код ишламайди. Сохта хабарномада ҳеч қандай ID рақам мавжуд эмас. ID рақам бўлса, уни марказнинг Telegram боти орқали текшириш мумкин.
Хабарнома юборилган аккаунтлар текширилганда, уларнинг сохта профил экани маълум бўлди.
Шунингдек, марказ масъуллари билан боғланилганда, бу борада марказ томонидан ҳеч қандай хабарнома юборилмагани аниқланди.

08.05.202511:28
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси раиси этиб;
Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса ассоциация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

07.05.202515:52
🏦 Асакабанк ITFC билан кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш бўйича келишув имзолади
Асакабанк Халқаро Ислом савдо молия корпорацияси (ITFC) билан ҳамкорликда 20 млн доллар миқдорида маблағ жалб қилди. Мазкур маблағлар Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
☑️ Мазкур маблағ тадбиркорлар учун бир қатор қулайликларни тақдим этади:
▪️Маблағдан бир неча марта фойдаланиш имконияти мавжуд;
▪️Турли валюталарда, жумладан, сўмда ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
▪️Импорт товарлар учун шартнома тузишда кенг имкониятлар яратилади;
▪️Маҳаллий харидлар учун ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
▪️Тўловларни босқичма-босқич ёки келишилган муддатларда амалга ошириш мумкин.
Бу ҳамкорлик орқали Асакабанк тадбиркорларга халқаро тажриба асосида молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиради. Жаҳон молия ташкилотлари томонидан бундай қўллаб-қувватлаш банкнинг барқарорлиги ва ишончли ҳамкор сифатида тан олинаётганини кўрсатади.

06.05.202518:15
Айтишларича, Адхам Худойқулов Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинлаши кутилмоқда.
У айни пайтда Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси раҳбари сифатида ишлайди.
А.Худойқулов 30 апрель куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари бўйича давлат раҳбарига тақдимот қилган.

04.05.202509:04
Кармана туманида икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат натижасида вафот этди, бир нафар ходим шифохонага ётқизилди
Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат натижасида вафот этди.
Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шўба мутахассиси Валижон Касимов шифокорлар назоратида қолмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила-аъзоларига таъзия билдирди. Уларнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

02.05.202508:36
Тошкент шаҳрида синов тариқасида 86 та йўл бўйи пуллик автотураргоҳлар ишга туширилди. Ушбу турдаги автотураргоҳлар махсус белги — тўқ сариқ фонда “P” ҳарфи билан тасвирланган. Нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади, тўламаганлик учун эса жарима кўзда тутилган.
@pressuzb
@pressuzb
01.05.202511:55
Олий таълим муассасаси очиш учун лицензия бериш тартиби тўлиқ қайта кўриб чиқилади — вазир
@pressuzb
@pressuzb
显示 1 - 24 共 256
登录以解锁更多功能。