Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Hidoyat.uz avatar
Hidoyat.uz
Hidoyat.uz avatar
Hidoyat.uz
Davr
Ko'rishlar soni

Iqtibos

Postlar
Repostlarni yashirish
17.02.202512:59
🌸 Тарихи Муҳаммадий

🔴Закотнинг фарз бўлиши

Яна шу йили бой кишиларга ҳисоби етган молларидан закот бериш фарз бўлди. За­кот фарз бўлиши ҳақида шу оят тушган эди:

وَأَقِيمُوا الصَّلاَةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ

Ва ақимус-солата ва атуз-заката” [Нисо, 4/77], яъни “Намоз ўқинглар ва ҳам закот беринглар”, демакдур.

🟣Агар бир кишининг ўз ҳожатидан ор­тиқча кумуш ақчаси, икки юз тангача олтини бўлса, йигирма тиллога етса ёки тижорат-савдо қилиш учун сақлаган молининг баҳоси ўшанчалик бўлса, бунинг устига йил айланиб ўтган бўлса, мана шул молнинг қирқдан бирини фарз бўлган закот нияти билан фақир, мискин ва етим-есирларга бермак фарздур. Закот беш бинои Исломнинг бирисидур.

Шунга ўхшаш, агар бир кишининг қўйи қирққа етса, сигири ўттизга, туяси бешга етганида, буларнинг устига йил айланиб ўтганда, шулардан шариат буюрганича закот чиқармоқ ва ҳам чиққан деҳқончилик унумларининг ўндан бирини Худо йўлига топширмоқ барча мусулмонларга фарздур. Буларни йиғиб олиш, шариат кўрсатган ўринга топшириш ишлари подшоҳ ёки ҳукуматнинг ҳақидур. Агар бу ушр, закотларни олиш-беришда Қуръон кўрсатганича иш қилсалар, мусулмон фақирларининг ҳожатсиз бўлишларида ҳеч шак йўқдур. Касбдан ожиз қолиб, ҳожатга тушган кишиларнинг турмушларини тўлиқ таъмин қилишга, албатта, бу иш кафилдур. Бошқаларга ўхшаб бу ҳақда турли тадбирлар ўйлаб чиқаришга ҳеч ҳожат йўқдур. Агар инсон оламининг оқил донишмандлари инсоф юзасидан чуқур назар қилсалар, дунё йўқсулларини таъминламоқ учун энг биринчи чора шудур. Бой-чоғойлар орасида яширин ётган ҳасад ўтини ўчириш­га энг ўткир дори шулдур. Нечук шундай бўлмағайким, Аллоҳ таоло бандаларининг дунё ва охиратли ишларини тузатиш учун ўз ҳикмати билан чиқарган энг улуғ бир тарбиядур. Бу ҳикматли ҳукмни амалга ошириш бутун ҳожатли инсонлар ҳақини ҳимоя қилиш демакдур.

📖 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#Ҳикмат_вақти

Тирикмисан ёки ўликми?
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг фарқи худди тирик билан ўлик кабидир», деганлар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

«Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур»
(Раъд сураси, 28-оят).

@HidoyatUz
Repost qilingan:
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани "Тоқчилик" жоме масжиди имом ноиби Ансориддин қори Мамарасуловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум қорини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!


Ҳақ таоло марҳум домланинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Ансориддин қори Мамарасуловнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, сафдошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

🤲 Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
🤔Бeш тоифа кишининг дуоси ижобатдир:

1. Зулмга учраган кишининг дуоси.
2. Сафарда бўлган кишининг дуоси.
3. Отанинг фарзандига қилган дуоси.
4. Рўзадорнинг дуоси.
5. Мусулмоннинг биродарига ғойибона қилган дуоси.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
17.02.202510:11
🌧Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилган кун ва соатда ёмғир ёғди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Саламон қавмидан етти нафар элчи келди, ораларида Ҳабиб ибн Амр ҳам бор эди. Улар Исломни қабул қилишди. Шундан сўнг Ҳабиб: “Эй Аллоҳнинг расули, амалларнинг энг яхшиси нима?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Вақтида ўқилган намоз”, дедилар ва узун ҳадис айтдилар.
Элчилар шу куни пешин ва аср намозларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўқишди.
Ҳабиб айтади: “Аср намози пешин намозидан енгилроқ эди”.
Кейин элчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шаҳарларидаги қурғоқчиликдан шикоят қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳим, уларнинг юртини ёмғир билан суғор”, дедилар. Мен айтдим: “Эй Аллоҳнинг расули, қўлингизни дуога очинг, чунки бу қўл энг яхши ва баракалидир”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулиб қўйдилар ва қўлларини дуога кўтардилар. Қўлларини шу даражада кўтардиларки, мен у кишининг қўлтиқларини кўрдим.
Кейин биз шу ерда уч кун турдик, бизни яхши меҳмон қилишди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан хайрлашдик, у зот кетишимизга рухсат этиб, ҳар биримизга бештадан ҳимоя қилувчи восита бердилар. Билол розияллоҳу анҳу узр сўраб, ҳозирги кунларда бизда пул йўқ эди, деди.
Бу ҳадялар биз учун энг кўп молу давлат ва энг яхшиси дедик, юртимизга отландик. Ватанимизга келганимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилган кун ва айнан шу соатда ёмғир ёққани хабарини эшитдик.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Айюб алайҳиссалом дуоси

Албатта, мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан”
(Анбиё сураси, 83-оят).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
📚 Ҳидоят журналининг афзаллик ва устунлиги

🎤 Ибодуллоҳ Ахроров | Тошкент ислом институти тиллар кафедраси катта ўқитувчиси

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
13.02.202508:59
🌸 Тарихи Муҳаммадий

🔴Рўзанинг фарз бўлиши

Шу йилнинг Шаъбон ойида Аллоҳ таоло томонидан ваҳий келиб, мусулмонларга ҳар йили бир ой Рамазон рўзасини тутмоқ фарз бўлди. Бундан илгари Пайғамбаримиз ва саҳобалар ҳар ойда уч кун – ўн учинчи, ўн тўртинчи ҳамда ўн бешинчи кунлари ихтиёрий рўза тутар эдилар. Китобларда бу кунларни “Айёми бийз”, яъни “Ойдин кунлар” деб атардилар. Ҳар йилда бир ой Рамазон рўзасини тутмоқ беш бинои Исломнинг бирисидур.

⏺Инсон асли яратилишида икки тарафли сифат билан яратилмишдур. Яъни, жисмоний-ҳайвоний ва руҳоний-малаконий сифатларга эгадур. Ҳар икки томоннинг тарбияти ўзига хос ғизоси (озуқа) билан бўлур. Яъни, емак-ичмак инсоннинг жисмоний тарбияти бўлганидек, намоз-рўза, тоат-ибодат унинг руҳоний тарбиятидур. Инсон боласи жисмоний сифатлари томонидан қаралса, ҳайвон боласидан ҳеч қандоқ фарқи йўқдур. Агар инсон ҳайвоний сифати билан қўйилса, ул ҳолда ўзидан бошқа ҳеч нарсани танимайдур. Бошқа бировлар учун қайғуриш унинг эсига ҳам келмайдур. Очлик ва чанқоқлик – энг оғир ишдур. Бунинг қийинлигини ҳар ким ақли билан билса ҳам бўлур. Лекин очликни татиган киши уни татимаганлардан яхшироқ билур. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳар йили бой-чоғой, шоҳу гадо демай, бир ой рўза тутмоқни барчага бир текис фарз қилди. Ҳаммага очликнинг аччиғини тотқизди. Очлик қандоқлиги тотиганларга очлик билан эзилган ожизларни эскартди. Энди рўзанинг руҳоний томонига қарасак, агар шароити риоя қилинган тақдирда, унинг киши қалбига, руҳига ва бошқа ибодатларга қараганда тезроқ таъсир қилишида ҳеч шак йўқдур. Ибодат ва риёзат таъсир қилди, демак, қалб ва руҳ қувват топиб, ёмон хулқлардин пок бўлди демакдур. Инсонда доимо қарама-қарши икки тортишув бордур: биринчиси – раҳмоний ақл, иккинчиси – шайтоний нафсдур. Буни Пайғамбаримиз: “Ламмаи раҳмония, ламмаи шайтония”, дедилар. Бу икки куч одам боласини доимий суратда талашурлар. Ҳақиқатда эса буларнинг бири жаннат, иккинчиси дўзахдур. Бу икковидан қайси бирига қўшилса, бандада ихтиёр бордур. Лекин шуни билмоқ керакки, намоз, рўза, тоат-ибодат билан раҳмоний ақл қувват топади. Агар булардан ажраб фисқ-фасод, нафси ҳаво йўлига кирса, шайтоний нафси ривожга киради. Мана бу икки қувватнинг қайси томони ривожли, кучли бўлса, инсон шу томонга мойил бўлур. Шунинг учун рўза ойининг туганчисида фитр-садақа беришни шариат вожиб қилди. Рўза шарофатидан кўнгиллари юмшаган мўминлар буни оғир олмай, ихлос билан адо қилишларини билди.

Расулуллоҳ Мадинага келиб, икки йилдан кейин Рамазон ойининг рўзаси мусулмон­ларга шу оят билан фарз бўлди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ

Ё айюҳаллазина аману кутиба алайкумус-сияму кама кутиба алаллазийна мин қобликум” [Бақара, 2/183].

Маъноси: “Эй мўминлар, бир ой Рамазон рўзаси сизларга фарз бўлди, сизлардан илгари ўтганларга ҳам рўза фарз бўлган эди”.

Давоми бор...

📖 "Ҳидоят" журналидан

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
📖
Қуръон хатмларига ҳозирлик бошланди
💬 Батафсил

📖
"Устоз-шогирд" мактаби йўлга қўйилади
💬 Батафсил

🗣 Илм – нур, уни ёйиш эса савобдир

💬 Батафсил

🗂 Имконияти чекланган фуқаролар учун навбатдаги ўқув курси бошланди

💬 Батафсил

📚
Ҳадис илми мактабига 150 га яқин китоб ҳадя қилинди
💬 Батафсил


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
АЛЛОҲ СИЗНИ МУКОФОТЛАСИН!🤲

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик кўрган киши яхшилик қилувчига: “Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин”, деса, мақтовда муболаға қилган (яъни жойига қўйган, тўғри адо қилган) бўлади”, деганлар.

Ҳакимлар эса: “Агар қилинган яхшиликка яраша эваз қайтаришга қўлинг калталик қилса, тилинг раҳмат ва ташаккур айтишга узун бўлсин”, деганлар.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

😎 @HidoyatUz
14.02.202504:15
Инсофга чақирилишингдан олдин ўзингни инсофга чақир.

Изоҳ. Агар қилган хатонгизни кимдир сизга эслатса, сиз уни тан олиб, хатонгизни ўнглаш йўлига тушсангиз, бу қандаям яхши... Лекин хатонгизни эслатишларидан олдин уни сезиб қолишингиз, ундан-да яхши! Чунки бу ҳолда ислоҳни эртароқ бошлаган, сизни инсофга чақиргунларича чўзиладиган бепарволикдан сақланган бўласиз. Уйғоқлик – динимизнинг табиати. Мусулмон инсон мудраб яшаши мумкин эмас. Ҳушёрлик – унинг хулқи, сергаклик бамисоли томирида оқаётган қондир. Агар бу хулқ ўзгарса, билингки, шайтон дўстингизга айланяпти, натижада нуқсонларингиз гўё кичрайгандек бўлиб, кўзингиз олдида фақат муваффақиятларингиз намоён бўляпти. Энди сиз ўз-ўзингизга танқидий қараш нарида турсин, ўзгаларнинг ўзгачароқ фикрига ҳам муросасиз бўлиб қоласиз, тезроқ, вақтни бой бермасдан шахсий камолатингиз билан машғул бўлиш ўрнига бошқалардан ўч олишга шошасиз...
Бу тирикликдан кўра ўликликка, нажотдан кўра ҳалокатга яқин ҳолатдир. Агар шу ҳолатга тушмайин десангиз, инсофга чақирилишингиздан олдин ўзингизни инсофга чақиринг!

“Унвонул баён”дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
#сотувда

"ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ МЕРОСХЎРЛАРИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Бу асар улуғ саҳобалар ва айрим тасаввуф алломаларининг ижодиётини, кароматларини қамраб олган. Шунинг учун ҳам у “Пайғамбар алайҳиссалом меросхўрлари” деб номланади. Бу китоб Алишер Навоийнинг “Насоим ул-муҳаббат” асарига ўхшаб кетади. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 46.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
#сотувда

“РАББОНИЙ НИДОЛАР” КИТОБИ СОТУВДА❗️

Мазкур китоб Ҳадиси қудсийларга бағишланган бўлиб, уларда фиқҳий ҳукмлар жуда кам учрайди. Асосан, иймон, ихлос, убудият, илм, баъзи сураларнинг фазилатлари, зоҳидлик, зикрлар, дуо, истиғфор, гўзал одоблар, ёмон ахлоқлар, охирзамон умматининг фазилати, инсониятнинг яратилиши, мўъжизалар, ўлим, қайта тирилиш, тарози, ҳавзи кавсар, шафоат, жаннат ва дўзах каби мавзулардги хабарларни ўз ичига олади. Ҳадиси қудсийларни ўрганиб, халқимизни баҳраманд этиш, инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ, тарбия ва ўзаро муносабатлар завол топаётган даврда муҳимдир.
Мазкур манба диний соҳа ходимлари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Аллоҳ таоло ушбу янги китобни халқимизга муборак ва манфаатли айласин!

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 37.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws
14.02.202515:32
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (14.02.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Ko'rsatilgan 1 - 15 dan 15
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.