Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
davletovuz avatar
davletovuz
davletovuz avatar
davletovuz
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.
25.02.202509:23
Президентнинг қарори билан:

2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

✅Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;

✅Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;

✅бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.
Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти жараёнини қийинлаштириш ва қимматлаштириш бўйича ўйлаб топилган чора-тадбирлар ўз “самараси”ни бера бошлаган.

Тимурмаликнинг ёзишича, 2025 йилнинг январь ойида 31 млн долларлик 1796 та автомобиль импорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 баравар камдир. Ўтган йили январда 221 млн долларлик машина олиб келинган.

Бунда бензин автомобиллар 6,7 бараварга, электоракарлар 2,5 баравар, гибрид автомобиллар импорти эса 31 бараварга қисқарган.
22.02.202512:32
Кеча Марказий Осиё минтақаси учун тарихий аҳамиятга эга воқеа содир бўлди. Гап шундаки, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларини тўлиқ делимитация қилиш жараёнини якунлаб, икки давлат ҳукуматлари махсус комиссияларининг тегишли протоколи имзоланди.

Икки мамлакат 972 километрлик умумий чегарага эга бўлиб, унинг маълум қисми аниқ белгиланмагани сабабли доимий равишда тортишувлар, қонли тўқнашувлар бўлиб келаётган эди. Жумладан, 2022 йил сентябрь ойида юз берган можарода 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Баҳсли чегаралар масаласини ҳал қилиш борасида Ўзбекистон бошлаб берган ушбу жараённинг мантиқий ва амалий якун топгани Марказий Осиёнинг яқин ва узоқ истиқболдаги интеграцияси учун қулай шарт-шароит яратади. Келишув эҳтимолий қуролли тўқнашувлар, провокацияларнинг олдини олади, минтақада катта таъсирга эга қудратли давлатларнинг ихтилоф яратиш имкониятларини пасайтиради. Популистик ва миллатчилик руҳидаги ҳаракатларнинг попугини пасайтиради, кескинликнинг ҳовурини туширади.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.
АҚШдан Коста-Рикага депортация қилиниши режалаштирилган 7 нафар ўзбекистонлик Нью-Йорк орқали Тошкентга қайтарилди - Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили
25.02.202508:00
Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 1,5 млрд доллар бўлган навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди. Жумладан:

➖500 млн АҚШ доллари миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича – 6,95 фоиз;

➖500 млн евро (525 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 4 йиллик облигациялар бўйича – 5,1 фоиз;

➖6 трлн сўм (463 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича – 15,5 фоиз.

Ушбу маблағлар 2025 йилги Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ҳамда ипотека дастурини молиялаштириш учун тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилади.
24.02.202515:04
Президент ҳузурида:

➖Чегараларда автобусларда ҳам, авиарейслардагидек, йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан олиш тизими кўзда тутилмоқда.

➖энг йирик божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиш таклиф этилмоқда.
Кеча Германияда парламент сайлови бўлиб ўтди. Сайлов натижалари прогнозлар доирасида бўлди. Фридрих Мерц бошчилигидаги консерваторлар иттифоқи (ХДИ/ХСИ) қарийб 29% овоз билан сайловда ғалаба қозонди. Айнан у яқин истиқболда Германия канцлери бўлса керак.

Кўпчиликнинг кўнглига ғулғула солган, қолаверса, Илон Маск сингари манипулятив миллиардерлар очиқча қўллаган “Германия учун альтернатива” партияси (AfD) 20% атрофидаги овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги рекорд натижа. Лекин парламентга ўтган ҳеч қайси гуруҳ AfD билан коалицияга киришмаслигини айтмоқда.

Амалдаги канцлер Олаф Шольцнинг Социал-демократик партияси энг ёмон натижани кўрсатиб учинчи ўринни эгаллади.

Ўзи Германияда бирор бир партия мутлақ кўпчилик ўринни эгаллаши доимо мушкул бўлган. 2-3 та партия умумий мақсадни топиб, коалицион ҳукумат тузишига, келишиб ишлашига тўғри келади. Парламент сайловида аҳолининг фаол қатнашгани (қарийб 83%) ҳам прогрессив кучлар поцизицияни мустаҳкамлашга ёрдам берган. Қизиқ тарафи, айнан Шарқий Германия (собиқ ГДР) ҳудудидаги сайловчилар асосан AfD’га овоз берган.
“Башкент” ТЖМда 30% гача чегирмалар

Ушбу хонадонларни харид қилишингиз учун 7 сабаб:

1. Дид ва қулайлик. Гранитдан замонавий фасад, кенг ва ёруғ холл, пухта ўйланган планировка. Бу ерда яшаш ва меҳмонлар кутиш роҳатнинг ўзгинаси.
2. Хавфсизлик. Уйлар сейсмик фаолликни ҳисобга олган ҳолда ва 8 баллгача зилзилага бардошли қилиб қурилади.
3. Болаларга ғамхўрлик. ТЖМда ўз болалар боғчалари ва мактаблар бўлади, 24/7 видеокузатув, қўриқланадиган ҳудуд.
4. Автомобиллар учун инфратузилма. Ер ости ва ер усти паркинги, электромобиллар учун зарядлаш стансиялари, авосервис ва автоювиш кўзда тутилган.
5. Электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш. Шаҳар тармоғида узилиш бўлганда, захиравий трансформатор тубстанцияси 8 соатгача энергия билан таъминлайди.
6. Кўкаламзор ҳудуд. Мажмуада сайр учун ободонлаштирилган хиёбонли кўкаламзор ҳудуд қурилади.
7. Уй олдида дам олиш ва спорт. ТЖМда фитнес-марказ, СПА-салон, workout-ҳудуд, кинотеатр, кафе ва дўконлар жойлашади.

Чегирмалар 26 февралга қадар катта амал қилади ва қимматли совғалар ўйналади.

Тафсилотларни Telegram ва Instagram орқали билиб олинг
ёки Сотувлар офисига қўнғироқ қилинг: 78 148 55 55

Реклама
21.02.202504:30
АҚШ ҳукумати томонидан депортация қилинаётган Ўзбекистон фуқаролари ватанга Нью-Йорк-Тошкент йўналиши орқали қайтади - ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов 

Унинг “Дунё” ахборот агентлигига маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси узоқ йиллардан буён Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанларига хавфсиз депортациясини таъминлаш мақсадида АҚШнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

“Бизнинг келишувларимизга асосан, Америка томони депортация қилинадиган фуқароларимизнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқароларимиз ватанга Нью-Йорк-Тошкент йўналиши орқали қайтади”, дейди у.

Дипломатик ваколатхоналар Америка томонидан бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилди. Бундан ташқари, бу борада Лотин Америкаси давлатлари билан дипломатик каналлар орқали ҳам алоқалар ўрнатилган.

“Дипломатик ваколатхоналаримиз Ўзбекистоннинг барча фуқароларига, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳартомонлама ёрдам кўрсатади”, дейди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.
 
25.02.202511:04
31 март куни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

Саммит уч мамлакат чегараларини рамзий боғлайдиган Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу саммит Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегара муаммоларига расман нуқта қўядиган воқеа бўлса ажаб эмас.
25.02.202507:30
Бугун “Ўзагросуғурта” АЖ ташкил этилганлигига 28 йил тўлди.

Янгиланиш ва рақамлаштиришда изчил фаолият олиб бораётган компаниямиз ушбу сана муносабати билан халқчил ва оммабоп бўлган 3-тоифадан иборат “КАСКО плюс” суғурта турини аҳолига тақдим этади.

Компаниянинг ютуқлари сўнгги йиллар давомида амалга оширган ишлари ва мижозлар ишончининг яққол самарасидир.

Шу фурсатдан фойдаланиб ҳар бир мижоз ва ҳамкорларимизга бизга бўлган ишончи учун чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз!

Батафсил маълумот: agros.uz
Қисқа рақам: 1186

Реклама
Европа Иттифоқи 16-санкциялар пакетини эълон қилди. Россиянинг Украинага бостириб киришининг 3 йиллиги муносабати билан эълон қилинган санкциялар рўйхатида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Uzstanex МЧЖ ҳам бор. Бойцов Дмитрий Александровичга тегишли ушбу компания механик дастгоҳлар улгуржи савдоси билан шуғулланади.
24.02.202506:32
Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули 3 мартдан бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).
22.02.202507:57
“Права”сини олдирган ҳайдовчилар рулга ўтирса қарийб 19 млн сўм жарима тўлайди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, энди транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 18 млн 750 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. БҲМнинг 50 баравари миқдорида. Шу пайтгача бу 10 баравар (3 млн 750 минг сўм) эди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи маъмурий жазо қўллангандан сўнг яна рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Бунда БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм) жарима тўлайди ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
20.02.202517:05
Қурилиш вазирлиги ва Golden House компанияси Тошкентдаги «Анҳор Локомотив» боғида турар жой ва бизнес мажмуалари қурилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Боғ ҳудудидаги савдо маркази эгаси ўз ҳуқуқларини бошқа компанияга ўтказишни режалаштирмоқда, у савдо маркази ўрнида янги бино қуради.
Iskander Buildings`дан янги лойиҳа!

Янги Мезбон лойиҳасидан хонадонларни акция нархида харид қилинг!


1 хонали хонадонларни бошлангич тўлов қилиб, қолган қисмини ойига 5,5 миллион дан тўлаб боринг.

Лойиҳа:

- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифтга ега
- болалар майдончалари, спорт майдонлари, еcо зоналар барча қулайликларга ега.
- ҳар бир хонадонда 3 кв дан 8 кв метргача терассалар мавжуд.

Терасса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.

Бот орқали биз билан боғланинг

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17-мавзе

Телеграм канал | INSTAGRAM

Мурожаат учун:
+998787770011

Реклама
25.02.202507:26
Ҳукумат кўп квартирали уй-жойлардаги янги турар ва нотурар жойларни қурилиш ташкилотларидан тўловни тижорат банки орқали амалга ошириб сотиб олган фуқароларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг бир қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш масаласини ўйлаб кўрмоқда. Бу борада 2025 йилнинг 1 апрелига қадар таклиф ишлаб чиқиб, Президент администрациясига киритиш кўзда тутилган.

Расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредитини ажратиш мақсадида электр энергияси, табиий газ, совуқ сув, иссиқ сув ва маиший чиқиндилар бўйича амалга оширилган тўловлар, йўл қоидасини бузгани учун тўланган жарима ҳамда алимент тўловларини ҳам скорингда ҳисобга олиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун тегишли маълумотлар базаларини 2025 йил 1 июлига қадар интеграция қилиш белгиланган.
Wizz Air авиакомпанияси жорий йил охиригача Тошкент – Будапешт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновни йўлга қўйиши мумкин. Бу таклифни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Wizz Air авиакомпанияси бош директори Ёжеф Варади билан учрашувда билдирган.

Ёжеф Варади Wizz Air Abu-Dhabi компанияси Тошкент – Абу-Даби – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни кўпайтириш, Наманган ва Урганч шаҳарлари билан авиақатновларни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида қўшма авиакомпания ташкил этиш истиқболларини маълум қилган.
 
Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Тошкентга келибди.

Толибон ҳукуматининг бундай юқори даражадаги вакиллари Тошкентга илк марта ташриф буюрмоқда. Асосий мавзу - савдо-сотиқ, инвестиция. Хабарда айтилишича, Афғонистоннинг Жўзжон вилоятидаги Тутимайдон газ конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ижобий қадамлар ташланган.

Ўтган йили август ойида Бош вазир Абдулла Арипов Афғонистонга ташриф буюрган эди.
22.02.202507:12
Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йилларда доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди - “Дунё” АА
20.02.202512:03
Stack Exchange сайтининг математиклар форумидаги машҳур Клео лақабли аноним математик аккаунтининг эгаси асли ўзбекистонлик Владимир Решетников бўлиб чиқди. У Ўзбекистон миллий университетида таҳсил олган экан.
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 237
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.