25.02.202512:54
04.02.202520:13
Абиогенез ва эволюция: Ҳали ҳам ечимсиз муаммо?
Фараз қилинг, қачонлардир ерда бирорта тирик организм бўлмаган. Тирик организм дейилганда, ўзини ўзи кўпайтира оладиган нарса тушунилади. Тирик организмларнинг энг соддаси РНК ҳисобланади. РНКлар қулай муҳит ва шароитда ўзини ўзи кўпайтириши мумкин. РНКдан содда нарсалар эса, ўлик молекулалардир.
Эволюция назариясига кўра, борлиқдаги барча мавжудотлар эволюция натижасида такомиллашиб келмоқда. Ушбу занжирнинг энг аввалида абиогенез жараёни, яъни ҳаётсиў моддалардан биринчи тирик нарсанинг пайдо бўлиши туради.
Яъни, бир пайтлар Ерда ҳаёт йўқ бўлган, лекин қандайдир биокимёвий жараёнлар туфайли органик молекулалар йиғилиб, аввалги содда ҳаёт шаклларига айланган деб тахмин қилинади.
Муаммо шундаки, бу жараён ҳозирда на табиатда кузатилади, на лабораторияда уни қайта такрорлаш мумкин. Олимлар сунъий шароитларда турли тажрибалар ўтказишган, лекин бирор марта молекулалар ўз-ўзидан кўпаядиган энг содда мавжудотларга айланмаган. Демак, абиогенезнинг табиий тарзда содир бўлиши ҳали ҳам исботланмаган гипотеза холос.
Лекин эволюция назарияси айнан шу абиогенез ҳақиқат эканига суянади. Агар биринчи тирик нарса қандай пайдо бўлгани номаълум бўлса, унда эволюция жараёни энг бошидаги нуқтада тўхтаб қолади. Чунки ўликнинг тирикка айланиши жараёнисиз эволюция бошланолмайди.
Бугунги кунда эволюцияни қўллаб-қувватлайдиган олимлар бу ҳақда кам гапиришади, чунки абиогенез ҳали ҳам жуда катта илмий муаммо ҳисобланади. Агар табиатда бундай жараён содир бўлган бўлса, уни ҳозир ҳам кузатишимиз мумкин бўлиши керакку? Ёки лабораторияда қайта яратиш мумкин бўлиши керакку? Агар бу мумкин бўлмаса, нега эволюция ҳақиқат сифатида кўрсатилаяпти?
Шу нуқтаи назардан қараганда, абиогенез ва эволюция ҳали ҳам аниқ илмий асосларга эга эмас, улар кўпроқ гипотеза ва ишончга асосланган. Шунинг учун бу назария ҳақида танқидий фикр юритиш, унинг асосларини қайта кўриб чиқиш муҳимдир.

24.01.202516:50
Миллий кийимларнинг кийилишини ҳар доим қўллаб-қувватлаганман.
Ҳатто бу дипломатик протоколга ҳам киритили керак. Шу йўналишдаги тарғиботлар миллат учун фойдали ҳисобланади. Бунинг сиёсий аҳамиятини кўпилик тушунмайди.

23.01.202518:36
Насиб қилса, давоми тез кунда.
23.01.202509:05
Масалан, мен "Муқаддима" асарини ҳозир даллолчилардан 80 мингдан қимматга олмасдан янги нашрини кутиб туришга чорлаган бўлардим.
Чунки...
Чунки...
22.01.202507:35
#ТАФАККУР
Назарий билимлар тафаккурни талаб этади. Илм йўлидаги инсонсонларда бундай малака дастлаб кузатилмайди.
Шунинг учун улар аввал шахсиятлар орқали тарбияланади. Яъни таниқли ва эътиборли шахсларнинг фикрлари уларда ҳақиқат ҳақида қаноат ҳосил қилади.
Масалан, Бухорий саҳиҳ деган жумланинг ўзи мен каби бу билимдан малакасиз инсонлар учун ушбу хабарнинг тўғри етказилгани ҳақида қаноат қилишга кифоя қилади.
Ҳудди шу каби, бошқа соҳаларда ҳам билим, дастлаб устозни эшитиш, кейин уни қўллаш билан, сўнгра мустақил тафаккур ва изланиш қилиш билан зиёдалашиб боради.
Ҳақиқий илм ақлий хулосалардир. Шунинг учун файласуфлар нубувватнинг ҳақлигини оддий инсонларни тўғри йўлга бошлаш зарурияти ҳақидаги бобларда келтирадилар.
Яъни, файласуфларга кўра, нубуватда келтирилган хабарлар, уни набий келтиргани учун эмас, балки асл ҳақиқатда ҳам шундайлиги ва ақлга тўғри келгани учун ҳам ростлигини тасдиқлайдилар.
Илм йўлидаги ҳар бир инсоннинг илмий даражаси аста-секин ортиб боргани учун, дастлабки босқичда ишончли шахснинг гувоҳлиги (хабари) илм учун кифоя қилишини айтадилар.
Бу босқичда илми толиб ўзгалар билан ғоявий баҳсларда эҳтиёт бўлиши, ўзининг усули шахсиятларни муҳокама қилиш бўлиб қолмаслигига диққат қаратиши керак.
У ўзи тафаккур қилган нарсаси билан баҳслашиши, бу баҳсда шахсиятлар ортига беркинмаслиги керак. Агар, у шахсиятлар ортига беркинаётган бўлса, унинг бу йўли илмий баҳс эмаслигини, балки тарафкашлик эканлигини билиши керак.
У ҳақиқатдан тафаккур қиляптими ёки тарафкашлик, билиши учун шахсиятларни иккинчи ўринга чиқариб, ғояларнинг ўзига диққат қаратиши керак.
Бунинг учун, масалан шахсиятларнинг ўрнини алмаштириб, фикрларни эшитиб кўриш фойда бериши мумкин.
Масалан, ўзига қарши деб билган одамнинг фикрини ўзи ҳурмат қилган одам айтгандек эшитиб кўриши керак. Шунда фикрлар бошқача таъсир қилиши мумкин.
Агар илми толиб қарши томондаги одамнинг фикрларини ўзининг устозининг номидан ўқиб кўрса, ва унга бу энди енгилроқ таъсир қилаётган ва фикри ўзгараётган бўлса, у тафаккур эмас, тарафкашлик қилигани ўзига маълум бўлади.
Ҳар бир илми толиб ўз қарашларини шу мезон асосида ўлчаб кўриши мумкин бўлади.

18.02.202504:47
Биринчи изоҳ синдроми ёки биринчи хабар синдроми
Жамиятда шундай ҳолат бор, яъни бирор воқеа-ҳодиса биринчи бўлиб қандай ёритилса ёки шарҳланса, аксар одамлар ўша мавзу атрофида фикрни давом эттирадилар.
Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳам шундай. Аксар ҳолатда биринчи изоҳ қандай бўлса, қолган одатий изоҳлар ҳам шу мазмунда давом этади. Яхши бўлса—яхши, ёмон бўлса—ёмон.
Миллий боғдаги хитойликлар масаласида ҳам шундай. Агар, Кун.уз мухбири бу ҳолатни тўлиқ ёритиб, дейлик "Ҳуавей компанияси вакиллари тонг саҳардан туриб соғломлаштириш мусобақасида қатнашмоқда", деб ёритганида, масала умуман бошқа тус оларди.
Қўйидаги экспериментда ҳам, ҳатто мутахассисларни чалғитувчи шартлар олдиндан тақдим этилмоқда.
Мутахассислар эса, ўша шартлар таъсирида турлича хулосага келмоқдалар. Бу ҳам билиб-билмай манипуляция таъсирига тушиш ҳисобланади.
Шунинг учун, маълумот ва хабарларни имкон қадар совуққонлик билан, четга чиқиб, хулоса қилишга ҳаракат қилиш керак.
Лекин бу ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.

25.01.202517:27
Келинойи яширин рақам билан Афандига телефон қилди-да, касалхонага тушиб қолгани, қанақадир анализ ва кўриклар учун тезда пул кераклигини сўради. Шу мақсадда очилган картасига пул ўтказдириб, жим бўлиб қолди. Кейин Афандига мени овозимдан фойдаланган фирибгарларга дуч келгансиз, деб ўтираверди. Сунъий интеллект хотин интеллектга етолмайди барибир.
24.01.202511:47
Ҳоу бир баннер бор эдику, бир нарсага бир нарса қодир деган.
Шуни олиб ташлаганларнинг қўллари дард кўрмасин!

23.01.202518:03
22.01.202511:21
#МУҚАДДИМА
Тарихий омонат борасида ўз даврида Ибн Халдунни хавотирга солган ҳолат, афсуски, бугунги кунимизда ҳам учраб турибди. У ҳам бўлса, айрим тарихчилар томонидан тарихий маълумотларни гуручни-курмакдан ажратмасдан барча маълумотларни, ҳатто тўқима хабарлар, туҳмат ва бўҳтонларнинг ҳам нақл этиш ҳолатларини келтириш мумкин.
Ибн Халдун ўз асарида тарихдаги адолатли сиёсатчилар, илм ва ирфон эгаси бўлган уламолар ҳаёти ҳақидаги турли бўҳтон хабарларнинг рост-ёлғонлигини текшириб ўтирмай, тарихчилар томонидан ўз асарларида ёзиб кетилганини ҳам қаттиқ танқид остига олади.
Ибн Халдун бу каби хабарларга ишонишдан олдин, инсонларни тафаккур қилиш чақириб, инсонларнинг ёлғон хабарларга ишонмаслик учун нималарга эътибор қилиши кераклини тушунтиради. У бундай тўқима ва ёлғон хабарларнинг келиб чиқишининг сабабларини қуйидагича изоҳлайди:
“Бундай турдаги воқеаларни ўйлаб топиш ва тарқатиш одатда ман этилган нарсаларга завқланиш ҳамда иффатли аёлларнинг шаънини булғашга муккасидан кетиш ортидан ҳосил бўлади. Одамлар ўзларининг нафсий завқларга ружу қўйганликларини оқлаш учун ўтмишда яшаган инсонларнинг хатти-ҳаракатларидан намуна олганликларини важ қилиб келтирадилар. Шу сабабли бундай маълумотларнинг аксар шундай инсонларнинг тилларида достон бўлганини ва нашр этилган асарлар саҳифаларидан бундай нарсаларни излаб топишга жуда иштиёқманд эканлигини кўрамиз. Бундай ҳикоячилар ўша зотларнинг ҳаммага маълум бўлган, шаънларига лойиқ комил сифатларидан ўрнак олсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Кошки бунинг фойдаларини билсалар эди!”
Бугун ичимиздан чиққан баъзи тарихчилар ва ҳатто хорижий мутахассисларнинг бизнинг шонли тарихимиз, миллий қаҳрамонларимиз, ибратли мутафаккир ва олимларимиз, шоир ва арбобларимиз ҳақида ҳам шундай хабарлар тарқатаётганларга гувоҳ бўлмоқдамиз.
Бунинг сабабини Ибн Халдун ўша инсонларнинг ўзлари “одатда ман этилган нарсаларга завқланиши”, “ўзларининг нафсий завқларга ружу қўйганликларини оқлаши” учун қилишларини таъкидлаб, “шу сабабли бундай маълумотларнинг аксар шундай инсонларнинг тилларида достон бўлганини ва нашр этилган асарлар саҳифаларидан бундай нарсаларни излаб топишга жуда иштиёқманд эканлигини кўрамиз”, деб уларнинг ўзларига энг лойиқ баҳони берган.
“Муқаддима” асари ўқувчиларни тарихга адолат кўзи билан қарашга чорлайди.

21.01.202520:40
Дўстлар,
Ўзбекларни ўзига ўхшатиб ҳақорат қилган ўрис масаласида қуйидагиларни билдирмоқчиман. Бу фикримни ҳеч нарса билан боғламасдан, ичимдагини тушунишингиз учун мен бу ҳақда билдирилган Ҳамид Содиқ, Кушербаев каби таниқли шахсларнинг муносабатларини ўқимаганим, видеоларини кўрмаганимни олдиндан айтиб ўтишим керак. Шунда фикрларим ҳеч кимга тегишли ёки жавоб эмаслиги маълум бўлади.
Қуймдаги фикрлардан мен бундай ҳолатда қандай муносабат ёки ёндашувда эканлигим маълум бўлади. Унга қўшилиш ёки қўшилмаслик сизнинг ихтиёрингиз.
1. Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг ташқи сиёсатига, ташқаридаги муносабатларга жавобгар ташкилот ҳисобланади. Давлатнинг ичидаги шахсларнинг ҳиссиётлари ташқи ишлар вазирлигининг фаолият объектига кирмайди. Буни биринчи ўринда тушунишимиз керак. Яъни Ташқи ишлар вазирлиги битта ўриснинг гапи бизга қанчалар ёмон таъсир қилганини ўрганиб ўтирмайди. Уни ичкаридаги институтлар ва ташкилотлар ўрганади. Буни яхши тушуниш керак.
2. Ташқи ишлар вазирлиги авваламбор, Давлат раҳбарининг муносабатини ташқи томонга етказади. Давлат раҳбари эса бутун халқнинг дардидан сўзлайди, шунинг учун у оғир, вазмин, тартибли бўлиши керак бўлади, рисолада. Давлат эса ҳар бир холатга муносабат билдиришнга масъул эмас, ҳар бир тентакка жавоб қайтариш даражасига тушишга ҳам хос эмас.
3. ТИВ ҳақорот тарқатганга нисбатан муносабат билдирганда унинг шахсияти маълум бўлиши керак. У қайси давлат фуқароси, унинг таъсири, мақсади, ва унинг ортида турган шахслар аниқми? У ҳақиқатдан ҳам Россия фуқаросими ёки ўзини шундай кўрсатяптими ва ҳоказо кўплаб маълумотлар аниқ бўлиши керак. ТИВ профессионал институт бўлгани учун ҳис ҳаяжон билан муносабат билдиришга ҳаққи йўқ.
4. ТИВ муносабат билдириш учун, юқоридагилардан ташқари, объектнинг ўз соҳаси бўйича эҳтимолий зарари аниқ бўлиши керак. Бу сўзлар икки давлат муносабатларига, фуқароларнинг шаъни, обрўъси ва шаънига, халқаро миқёсдаги имиджга қанчалик таъсир кўрсатиши, ўша ўзи итга ўхшаан одамнинг таъсири қандай эканлиги маълум бўлиши керак. Унинг ҳақорати қайси аудиторияда кимлар учун айтилгани ва аҳамияти маълум бўлиши керак.
5. Шунинг учун ТИВ ҳар қандай жараёнда муносабат билдириши, ҳар тентакка жавоб қайтариши тўғри бўлавермайди. Ўзимиздан олсак, ҳар куни масалан геноцидчи миллатни итдан олиб, итга соламиз. Масалан, Рус-Украин урушини шарҳлаб борадиган собиқ ҳарбий таржимон ҳам ҳар куни ўрисларга ундан баттар муносабат қилади. Бундай ҳолатлар кўп учрайди, бироқ бошқа давлатларнинг ТИВ ҳамма воқеаларга муносабат билдиравермайди, аксинча ўз манфаатига қараб иш кўради. Шунинг учун ТИВ ҳам, балки ўз юртида ит танимайдиган одамнинг гапига муносабат билдиришни лозим кўрмаган бўлиши мумкин, бу табиий ҳол.
6. Энди ўша видеодаги муоммо нимада-ю, биз нима билан бандмиз ўзимизга назар солайлик: биримиз ўша одамни ўзини ҳақоратлаяпмиз, иккинчимиз уни ҳақоратламаган одамни ҳақоратляпмиз, учинчимиз уни ҳақоратламаган ташкилотни ҳақоратляпмиз, тўртинчимиз уни ҳақоратламаган одамни ҳақоратламаган одамни ҳақоратляпмиз ва бу жараён тугамаяпти. Ваҳоланки, муаммо анави ит эди, биз эса у қолиб, ўзимиз билан ўзимиз ит-мушук бўляпмиз.
Бир муаммо, ўзимизнинг бошқа муаммойимизга бензин бўлиши керак эмас. Агар шундай бўляптими, демак у аслида муаммо эмас, ўзимиздаги муаммо асл муаммо экан.
Аввал шуни тўғрилашимиз керак. Ожизона фикрим учун ҳақоратлаш йўқ ома лекин.
Кечаси ухласангчи, дейдиган одам йўқ.

11.02.202519:31
Iordaniyaning Hoshimiy Qurayshiy Alaviy Hasaniy qiroli sharif Abdulla II va AQSH prezidenti Trump bugun uchrashishdi.
_
Qaroqchimi, yo sayidmi, xoʻjami?
Yo beruvchi, yo oluvchi, nimasan?!
_
Qaroqchimi, yo sayidmi, xoʻjami?
Yo beruvchi, yo oluvchi, nimasan?!
25.01.202509:51
Европа космос агентлиги яссиерчиларни аллалаш учун Ернинг думалоқ эканлигини кўрсатувчи яна бир сохта, аслида эса Ер шарининг гўзал манзараси намойиш этилган видеони тақдим этди.

23.01.202519:36
Тиниб тинчимаган одамларей, нималарни ўйлаб топишмайди :)
23.01.202509:50
Тарихий асарлар ва қўлёзмаларнинг таржимаси шарафли, шу билан бирга ўта мураккаб вазифадир. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Шулардан биринчиси, тарихий асарларнинг ёзилиш жараёни билан боғлиқ. Муаллиф ўз асарини ёзиб тақдим этгандан сўнг, уни вақт ўтиб тўлдириши ва ўзгартириши, ёки вақт ўтиб баъзи фикрларини қўлёзманинг янги нусҳасидан олиб ташлаши мумкин. Бу ҳолат Ибн Халдуннинг “Муқаддима” асарида ҳам кузатилади.
Сулаймон Улуғдоғ “Муқаддима” асарининг туркчага таржимаси нусҳасида асарнинг тақдири ҳақида шундай дейди: “Ибн Халдун ушбу асарни илк бор 1347 йилда Тунисдалигида ёзиб, Султон Абу Аббосга тақдим этган. Бу “Муқаддима нинг “Тунис нусҳаси” деб ном олган қўлёзмаси ҳисобланади.
Ибн Халдун Мисрга келганидан кейин, “Муқаддима” асарини қайта кўриб чиқди, унга тузатиш ва иловалар киритди. Сўнгра асарнинг янги қўлёзмасининг бир нусҳасини Миср Султони Зоҳир Баркукка, бошқасини эса тахминан 1388 йилда Мағриб султони Абу Форис Абдулазизга туҳфа қилди. Бу нусҳа “Форис нусҳаси” номи билан машҳур бўлди. Европа кутубхоналари ҳамда Шимолий Африка ва Мирс кутубхоналарида сақланаётган қўлёзмаларнинг кўпчилигида ушбу асардан нусҳа олингандир.
“Муқаддима”нинг Тунисдаги қўлёзмасидаги асосий мавзулар, айрим ўзгартиришлар билан Мисрда ёзган қўлёзмалар билан бирлашиб кетди. Ибн Халдун Мағрибда эканлигида ёзган қўлёзмасида “Мен жойлашган Мағрибда”, “Машриқдан келган хабарларга кўра” каби ибораларни ишлатган, Мисрда асарга ўзгартиришлар киритаётганда ушбу ибораларни ўз жойида қолдирган ёки кўздан қочирган. Шунинг учун ҳам, муаллифнинг Тунисдаги қўлёзмалари билан Мисрдаги қўлёзмалари аралашиб кетган.
Ушбу нусҳалардан маълум бўлади-ки, Ибн Халдун 1388 йилда ўз асарини Абу Фарисга туҳфа қилганидан кейин, то ўзининг вафоти, яъни 1406 йилга қадар асарга яна баъзи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритгандир.”

22.01.202509:37
Яна ўта ёмон сифатлардан бири чақимчилик ҳисобланади. Масалан, бир киши бир фикр билдиради, кимдир эса ўша фикрни кўтариб келиб, ана фалончи шундай деди дейди, сўнгра фалончининг гапига ўзининг муносабатини қўшиб изоҳ ёзади.
Фалончи эса бу одамнинг муносабатини назарда тутмаган, ёки икки томондаги муносабат самимий бўлгани учун, чақимчининг бундай муносабатига рози бўлмаган бўларди.
Бироқ, бу чақимчининг муносабати бу нарсаларни бузишга қаратилган бўлади.
Масалан, бир постимнинг остига бир киши таниқли одамнинг менинг фикримга тескари фикрини келтириб, уни ўзининг фикри билан бойитиб кетибди.
Энди бунга ўзига яраша муносабат билдираман десам, таниқли одамга қарши чиққан бўлиб қоламан. Жавоб бермай, десам, ўртадаги чақимчининг олдида ўз фикримни ҳимоя қилолмаган бўламан. Жавоб берсам, бундай чақимчилар таниқли кишини тег қилиб, мен билан муносабатини бузишга уринади.
Шунинг учун ҳам бундай чақимчилик ўта қораланган иш ҳисобланади. Фазилат эса одамлар орасини ислоҳ қилишдир.
Мен ўзимни фикрларда тушунмовчилик бўлса, улуғ инсонларнинг ўзларидан бу ҳақда сўраб ўрганиш неъмати эга, улуғ инсонларимизнинг эса менга керакли бўлган насиҳатларни бериш лутфига эга деб биламан. Аслида улуғ устозларнинг кўпчилигининг ҳузурида ўзларининг суҳбатларидан файз олиб юрган бўламан.
Шунинг учун ҳам фикрларимизни, чақимчилар чаплаган гап-сўзларсиз, одоб билан ўзаро алмашиш фазилатига эгамиз деб биламан.

21.01.202506:49
XVIII ФАСЛ
Халқнинг ташқи кучларга итоаткорлик ва бўйсунишга мойил бўлиши суверенитет йўлидаги тўсиқлардан ҳисобланади
Бунинг сабаби шуки, бу иккиси – итоаткорлик ва бўйсуниш – бирдамликнинг шиддати ва жадаллигини синдирувчи воситалар бўлиб, уларнинг бошқаларга бўйсуниб, итоаткорлик қилиши бирдамлик тушунчасининг йўқ эканидан дарак беради.
Хорлик, камситилишни қабул қилган халқ ўзини ҳимоя қилишда ҳам енгилади. Натижада у қаршилик кўрсатиш ва ўз ҳуқуқларини талаб қилишга ҳам ожиз бўлади.
Муқаддима. Ибн Хадун

06.02.202519:35
Кўпчилик илмий даражага давогарлар хатога йўл қўйишади:
- чексиз маълумот тўплашади.
- чуқур билимларни тўплашади.
- адоқсиз рақамларни йиғишади.
Аксарият рақамларга ботиб кетишади, лекин асл мазмунга умуман эътибор қаратишмайди:
• Рақамлар ва маълумотлар «нима бўлди ёки нима юз берди?» деган саволга жавоб беради
• Билим «бу қандай юз берди?» деган саволга жавоб беради
• Тафаккур «бу нима учун муҳимлигини» очиб беради
Яхши тадқиқотчилар шунчаки маълумот тўплашмайди.
Маълумотлар инсон мартабасини белгиламайди.
Улар тафаккурга ундайди.
Яхши олимлар қуйидаги саволларга жавоб беришади:
• Нима учун бу натижалар муҳим?
• Нима учун бу юз берди?
• Энди нима қилиши керак?
Қисқаси, кейинги тадқиқотингиз учун бир тўп жадваллар эмас, чуқур маъноли саволлар керак.
@youssef.ali.5201
___
Ҳаётни англаш "нима учун" деган саволдан бошланади. У эса оламларнинг яратувчисига олиб боради.

24.01.202517:55
Инсоннинг энг юксак фазилати унинг ақли ва хулқидир. Масалан, қайсидир вайнерчилар бачкана видеолари, кимлардир тоғоралари, кимлардир белдан паст ҳазиллари билан эътибор тортмоқчи бўлади. Кимдир эса, ақл ва фаросати билан ундан яхши натижаларга эришади. Шунинг учун, кўп кўрув учун шу ишни қилдим, дейдиганларнинг аслида шундай бошқа ишга калласи етмайдиган бўлади.
Расмдаги Бобур эса яхши кетяпти.
Расмдаги Бобур эса яхши кетяпти.
23.01.202519:02
Менинг исмим эълон қилинганда, унга “Мағриблик моликий қози” унвони ҳам қўшиб айтилди. Темур мени ўз ҳузурига чақирди. Чодирга кириб, унинг ҳузурига яқинлашганимда, уни ўз тирсагига суяниб ўтирган ҳолда кўрдим. Унинг олдида турли хил таомлар тақдим этилаётган эди. У таомларни чодир атрофида жойлашганларга юборишни буюрди. Чодирга кириб, мен аввал: “Ассалому алайкум”, – деб салом бердим ва ҳурматим ифодаси сифатида камтарлик ила бошимни эгдим. Шу пайт у бошини кўтариб, менга қўлини узатди. Мен унинг қўлини ўпдим. У менга ўтириш учун ишора қилди, мен турган жойимда ўтирдим. Сўнгра ўз хизматчиларидан бири бўлган ва Хоразмдан келган ҳанафий мазҳабининг энг билимдон фақиҳларидан бири Абдулжаббор ибн Нуъмонни (1403 ёки 1406 йилда вафот этган) чақириб, уни ҳам ўтиришга буюрди. У бизга таржимон бўладиган бўлди.
Темур мендан Мағрибнинг қаеридан ва бу ерга нима учун келганимни сўради. Мен шундай жавоб бердим: “Ватанимни Маккага ҳаж сафари учун тарк этдим. Мен денгиз орқали Мисрга келдим ва 784 йил (1382) Рамазон ҳайити куни Александрия портига етиб келдим. Бу вақтда шаҳар деворлари ичида байрам тантаналари ўтаётган эди, чунки (Мамлук султони) Зоҳир Барқуқ ўз тахтида ўн кун мобайнида халқни қабул қилаётган эди”. Темур мендан: “Зоҳир Барқуқ сизга нима қилди?” – деб сўради. Мен шундай жавоб бердим: “Ҳамма яхши муносабатни қилди. У менинг мавқейимни тан олишда саховатли эди, мени меҳмондўстлик билан кутиб олди ва ҳаж учун менга озиқ-овқат ва маблағ етказиб берди. Кейин, қайтиб келганимда у менга катта маош ажратди ва мен унинг ҳимояси ва марҳаматидан баҳраманд бўлдим”.
Муқаддима. Ибн Халдун
(Янги нашр)

23.01.202509:41
Эй худо, зурриётларимиздан ўн саккиз миллион сўмга психогенетикларнинг бир соатлик курсини сотиб оладиган ва эллик минг сўмни қиммат, деб китоб сотиб олмайдиганларни чиқармагин!
22.01.202508:03
#ПОКЛАШ
Мотуридийдан ўрганган усулларимдан бири, муқаддас нарсалар ҳақорат қилинганда, унинг нафс хушламайдиган сифатлардан поклаш ўша сифатларнинг зикри билан бўлмаслиги кераклигидир.
Масалан, "нажас" нафс хушламайдиган сўздир. Агар муқаддас нарсалар шу сўз билан ҳақорат қилинса "у нажас эмас" дейиш тўғри бўлмайди. "Сенинг байроғинг фалон латта", дейилса, "менинг байроғим фалон латта эмас" дейилмайди. Бу билан муқаддас байроқ ва жирканч нарсани эслаш мақталадиган иш ҳисобланмайди.
Бироқ, ҳақоратдаги сифатлар табиатан пок сифатлар бўлиб, лекин муқаддас нарсага лойиқ бўлмаса, буни айтишнинг зарари йўқ. Масалан, раҳбарга қарата "сен колхозчига ўхшайсан" дейилса, "колхозчи"лик моҳиятан нейтрал, бироқ раҳбарга хос бўлмаган нарса бўлгани учун "раҳбар колхочига тенглаштирилмайди" деб айтиш мумкин бўлади.
"Ла макон"даги макон, жисм, жавҳар, фарзанд, жуфт каби сўзлар ҳам моҳиятан нейтрал сўзлар бўлгани учун, "У жисм эмас, жавҳар эмас, туғмаган, туғилмаган, шериги йўқ" деб уни поклаш мумкин бўлади.
Ҳар кимнинг ўз муқаддас нарсаси бўлиб, миллат ҳам шу муқаддас нарсаларга киради.

20.01.202520:15
Аввалдан сезганимдек, Трамп жаҳон аҳамиятига молик ўзгаришларни қилмоқчи.
Ko'rsatilgan 1 - 12 dan 12
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.