21.02.202521:16
🇺🇸🇷🇺 Трамп 9-май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида қатнашмаслигини айтди — Reuters
Батафсил Gorizontда...
Батафсил Gorizontда...

21.02.202517:47
🇺🇸🇷🇺🇨🇳 Трамп 9-май байрамини нишонлаш учун Москвага келади ва Путин билан учрашади, деб ёзади Франциянинг Point журнали
Аввалроқ, ХХР раиси Си Цзиньпин 2025-йил 9-май куни Москвада бўлиб ўтадиган Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш маросимида иштирок этишини хабар қилган эдик.
Жаҳон сиёсатида учта йирик лидер — Трамп, Си ва Путин учрашуви бўлиши мумкин.

21.02.202517:02
🇩🇪🇺🇦 Германиянинг Der Spiegel нашрининг биринчи муқоваси:
"Хиёнат. Биринчи Зеленский, тез орада бизми? Радикал АҚШ иттифоқчилардан воз кечмоқда"
Батафсил Gorizontда...
"Хиёнат. Биринчи Зеленский, тез орада бизми? Радикал АҚШ иттифоқчилардан воз кечмоқда"
Батафсил Gorizontда...

21.02.202516:20
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Зеленскийнинг Украина бўйича тинчлик учрашувларида иштирок этиши шарт эмас - Трамп.
"Мен уни учрашувларга умуман келмаслигини истардим", деди АҚШ президенти. Шунингдек, Зеленскийнинг Россия билан музокаралар учун “қўлида картаси” йўқ, деб қўшимча қилди Трамп.
Батафсил Gorizontда...
"Мен уни учрашувларга умуман келмаслигини истардим", деди АҚШ президенти. Шунингдек, Зеленскийнинг Россия билан музокаралар учун “қўлида картаси” йўқ, деб қўшимча қилди Трамп.
Батафсил Gorizontда...

21.02.202515:52
🇺🇸 Трампнинг яна бир сафдоши Стив Беннон ҳам фашистларга хос жест - зигани намойиш этди
«Биз чекинмаймиз, биз таслим бўлмаймиз, биз кетмаймиз. Курашиш, курашиш, курашиш, — деди 2017-йилда Доналд Трампнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Стив Беннон Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида.
Сўнг йиғилганларнинг олқишлари остида ўнг қўлини олдинга чўзган. Бу ҳаракат насистларнинг саломига ўхшаб кетади.

21.02.202511:00
🇦🇪 Дубай асосчиси Шайх Рашид:
''Менинг бобом туяда юрарди, отам туяда юрарди, мен "Мерседес"да юраман, ўғлим "Ленд-Ровер"да юради, неварам "Ленд-Ровер"да юради, лекин эварам туяда юради..."
Нега бундай?! Жавоби бу ерда: 👉 Жавоб 👈

21.02.202520:18
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп ва Путин 9-май куни Украинада урушни тугатиш бўйича келишув имзолайдилар — ОАВ
Батафсил Gorizontда...
Батафсил Gorizontда...
21.02.202517:32
🇮🇷🇺🇸 Доналд Трамп эронлик либерал кўчиб келганларнинг биринчи гуруҳини кейинчалик Панамага кўчириш билан Америка Қўшма Штатларидан депортация қилди:
"Бизда бир доллар ҳам йўқ! Эронда менинг ҳам жиноий ишим бор, шунинг учун қайтиб кетолмайман. Кўпчилигимиз Америка фуқаролигини олиш учун исломдан воз кечдик ва насронийликни қабул қилдик, аммо АҚШ бизни депортация қилиб, Панамага жойлаштирди"

21.02.202516:48
🇺🇸🇷🇺 Доналд Трамп ўз президентлик муддатининг атиги биринчи ойида 29 марта Путин истагандек иш тутди - Politico
- Трамп Россияни G7 таркибига "қайтаришни хоҳлашини" билдирди;
- АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Украинанинг барча ҳудудларини қайтариб олиш истагини рад этиб, улар "мавжуд воқеликка тўғри келмаслигини" айтди;
- Путиннинг Украинада NATО миссияси бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги талаби қондирилди. Пит Ҳегсет Украинага алянс қўшинлари юборилган тақдирда, улар NATO Низомининг 5-моддасига кирмаслигини айтди;
- Трамп Европани ўз хавфсизлиги ҳақида мустақил қайғуришга чақириб, АҚШ уларни ҳимоя қилишга мажбур эмаслигини таъкидлади;
- Зеленскийнинг легитимлигини шубҳа остига олди, уни "диктатор" деб атади ва Украинада сайловлар ўтказишни талаб қилди;
- Трамп маъмурияти демократик дастурларни молиялаштиришни тўхтатиб, USAID қўллаб-қувватлашини қисқартирди, бу Кремлнинг "рангли инқилоблар" ҳақидаги тезисига мос келади;
- Германиядаги сайловларда Россияга мойил AfD партиясини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди;
- Трамп АҚШ конституциясига учинчи муддат президентлик лавозимида қолиш имконини берувчи ўзгартиш киритилишига қарши эмаслигига ишора қилди.
- Украинани Россия босқинида айбдор дея кўрсатди.

21.02.202516:03
🇷🇺 Орешник ракетасининг жанговар каллаклари Қуёшникига тенг ҳароратга бардош бера олади - Владимир Путин
Батафсил Gorizontда...
Батафсил Gorizontда...

21.02.202513:01
🇺🇸🇺🇦 Трамп нима учун Зеленскийдан хафа бўлди?
1. Зеленский Украинада қазиб олинадиган минералларнинг дастлабки келишувини бекор қилди.
2. Зеленский Ар-Риёддаги Россия ва АҚШ вакилларининг учрашувини танқид қилди
3. Америка раҳбарини дезинформация таъсирида бўлганликда айблади.
4. Зеленский АҚШ молия вазирига ҳурматсизлик қилди.
Оқибатда:
1. АҚШ президенти Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш арафасида.
2. Трамп Зеленскийни «сайловсиз диктатор» деб атади
3. Бўлажак келишувларда Украинанинг имкониятлари пасайиб кетди.
4. АҚШ Украинада россияпараст президент бўлишига қарши эмас.

21.02.202510:30
🇺🇸🇺🇦🇪🇺 АҚШ Европага Украинани капитуляция қилиш шартларини келишиб олиш учун уч ҳафта вақт берди, дейди Европарламент депутати Аалтола.
Акс ҳолда, АҚШ ўз қўшинларини Европа қитъасидан олиб чиқиб кетади, деб ёзади Аалтола.
АҚШ президенти Доналд Трамп Европа Иттифоқи ва НАТО давлатларига Украинани таслим қилиш масаласини ҳал қилиш учун уч ҳафта муҳлат берди, деди Финляндия парламенти депутати Мика Аалтола ўзининг Х саҳифасида. “АҚШ бизга Украинани таслим қилиш шартларини келишиб олиш учун уч ҳафта вақт берди. Агар биз буни қилмасак, АҚШ Европани тарк этади”, — деб ёзади Аалтола.

21.02.202518:17
🇰🇿🇺🇸🇷🇺 Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Мусаевнинг айтишича, АҚШ президенти Доналд Трамп 1987-йилда СССР КГБ томонидан ёлланган ва унга "Краснов" тахаллуси берилган.
Мусаевнинг сўзларига кўра Трамп 1987-йилда Москванинг 6-бўлимида хизмат қилган. Бўлимнинг асосий вазифаси – капиталистик мамлакатларнинг тадбиркорларини ёллаш эди. Айнан ўша йили 40 ёшли АҚШлик бизнесмен Доналд Трамп ёлланган.
"Ҳатто энг ғайритабиий ва ҳайратланарли нарсалар ҳам бўлиши мумкин – жумладан, бўлажак давлат раҳбарларини ёллаш ва ҳатто АҚШ президентини ҳам!" – дейди Мусаев.

21.02.202517:15
🇺🇸🇺🇦 Зеленский Владимир Путиндан олдин Доналд Трамп билан учрашишни кутмоқда, деб ёзади Bloomberg Киев ва Вашингтондаги манбаларга таяниб.
Учрашувга нодир ер металлари бўйича шартнома имзоланиши сабаб бўлиши мумкин. Зеленский келишув АҚШ ва Украина президентлари иштирокида имзоланишига умид қилмоқда, деб ҳисоблайди Bloomberg манбалари.
Агентликка кўра, келишувнинг тузилиши Вашингтон ва Киев ўртасида яқинда пайдо бўлган тафовутни йўқотиши мумкин.

21.02.202516:38
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленскийга нисбатан очиқчасига кескин фикр билдириши Вашингтон Россия томон бурилиши билан боғлиқ эмас, балки конлар бўйича келишув тузиш учун Киевга босим ўтказиш усулидир - Politico
Нашр суҳбатдошлари "музокаралар олиб боришдаги қўпол тактиканинг навбатдаги намунаси" бўлган "даҳанаки жанг"га жиддий эътибор бермасликка чақирган. Уларнинг фикрича, агар келишув имзоланса, Зеленский ва Трампнинг муносабатлари жойига тушади.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам Трампнинг Зеленскийга эътирозлари — конлар бўйича таклиф рад этилгани туфайли эканини билдирган. Рубионинг сўзларига кўра, Вашингтонда бундай келишув ўз-ўзидан Украина учун келажакдаги хавфсизлик кафолати бўлади, деб ҳисоблашади, чунки АҚШ унинг ер ости бойликларига кириш ҳуқуқини қўлга киритгач, бундан "шахсан манфаатдор" бўлади.

21.02.202515:59
🇺🇿🇺🇸 Ташқи ишлар вазиримиз Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди.
Батафсил Gorizontда...
Батафсил Gorizontда...

21.02.202512:28
🇫🇷🇪🇺 Европа янги даврга кирмоқда. Украина ва Россия ўртасидаги урушга жавобан ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш керак - Макрон
Франция урушга тайёрланмоқда: Макрон ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 2,1 фоизидан 5 фоизигача оширишни кўриб чиқмоқда.
Батафсил Gorizontда...
Франция урушга тайёрланмоқда: Макрон ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 2,1 фоизидан 5 фоизигача оширишни кўриб чиқмоқда.
Батафсил Gorizontда...

21.02.202510:07
🇺🇿 Ўзбекистон армиясида дронлар ва уларга қарши курашиш, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади.
Батафсил Gorizontда...
Батафсил Gorizontда...

21.02.202518:05
🇺🇸🇰🇿🇷🇺 Трамп Россия агенти, у 1987 йилда СССР КГБ томонидан ёлланган - Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Мусаев
Манба
Батафсил Gorizontда...
Манба
Батафсил Gorizontда...

21.02.202517:14
🇩🇪🇺🇸 Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Трампнинг Зеленский ва Украина ҳақидаги баёноти ортидан АҚШга алоқаларни узиш билан таҳдид қилди.
Батафсил Gorizontда...
Батафсил Gorizontда...

21.02.202516:25
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Зеленскийни ёмон музокарачи деб ҳисоблайди, чунки у умуман Путинни урушдан қайтара олмади, гарчи буни қилиш осон эди. Украина президенти Саудия Арабистонига таклиф қилинмаганининг сабаби ҳам шу - CBS News
Трамп Украинадаги урушнинг бошланишида Россиянинг айби йўқлигини айтди ва бунинг учун Зеленский ва Байденни айблади.
Батафсил Gorizontда...
Трамп Украинадаги урушнинг бошланишида Россиянинг айби йўқлигини айтди ва бунинг учун Зеленский ва Байденни айблади.
Батафсил Gorizontда...

21.02.202515:56
❗️Сайёралар паради бошланди – осмондаги ноёб манзара!
Бугун Қуёш тизимидаги барча сайёралар бир чизиққа тизилган ҳолда космик уйғунликни намоён қилмоқда. Бу камдан-кам учрайдиган манзарани ўтказиб юборманг – осмонга қаранг ва оламнинг чексиз гўзаллигидан завқланинг!

21.02.202511:39
🇧🇾🇺🇸🇷🇺🇨🇳 Лукашенконинг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Хитойни бир-бирига қарама-қарши қўйишга ҳаракат қилмоқда.
Трампнинг дунё сиёсатида Путин ва Россияга тарафкашлиги Хитойни Россиядан узоқлаштириши мумкин.
Батафсил Gorizontда...
Трампнинг дунё сиёсатида Путин ва Россияга тарафкашлиги Хитойни Россиядан узоқлаштириши мумкин.
Батафсил Gorizontда...

21.02.202510:00
🇹🇷🇺🇦 Зеленский президентлик лавозимидан кетганидан кейин Туркияга кўчиб ўтиши мумкин.
Бу унинг яқинда Анқарага ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Президент Эрдўғон томонидан Зеленский ва унинг яқин доиралари учун шахсий хавфсизлик кафолати берилмоқда дея хабар берилган.

Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 1538
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.