Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Segment.uz avatar
Segment.uz
Segment.uz avatar
Segment.uz
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
24.02.202505:07
❗️Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 мартдан
реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

▪️ реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

▪️ мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

➖ бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

➖ бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

➖ реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

Telegram | Instagram | Facebook
22.02.202509:04
“Права”сини олдирган ҳайдовчилар рулга ўтирса қарийб 19 млн сўм жарима тўлайди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, энди транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 18 млн 750 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. БҲМнинг 50 баравари миқдорида. Шу пайтгача бу 10 баравар (3 млн 750 минг сўм) эди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи маъмурий жазо қўллангандан сўнг яна рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Бунда БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм) жарима тўлайди икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жарима балларини ҳисобга олиш кўзда тутилган нормалари:

1. 125-моддаси учинчи қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;

2. 125-моддаси бешинчи қисми — Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

3. 126-моддаси — Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

4. 127-моддаси биринчи қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

5. 128-моддаси — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

6. 128-3-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

7. 128-4-моддаси иккинчи қисми — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

8. 128-5-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

9. 28-6-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

10. 28-8-моддаси — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

11. 28-9-моддаси — Транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

12. 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

13. 130-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

14. 137-моддаси биринчи қисми— Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

Эслатма: ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун энг юқори жарима бали 2 баллдан ошмаслиги лозим. Жарима баллари юқоридаги ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилган кундан эътиборан йил давомида ҳисоблаб борилади. Жарима баллари бир йил ўтгач, автоматик равишда ечилади. Жарима балларини ҳисоблаш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Видалено21.02.202517:16
20.02.202511:34
Rockstar bilan yangi taʼm toʻlqinini ushla!

Yangi shirali taʼmlar - "Shaftoli" va "Tropik Guava"ga baho ber⚡

Yaxna Rockstar bilan tetiklanish va doʻstlaringni yangi ta’m bilan tanishtirishning ayni vaqti👍

Узнать больше

#reklama
instagram.com
19.02.202515:47
❗️Президент фармонига биноан:

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Фармони билан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди.

Мазкур медаль билан 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ҳамда меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Видалено25.02.202505:43
Yuklanmoqda...

Yangi Clear Men. O'zingizga bo'lgan ishonch va qazg'oqdan himoya.

Batafsil

#reklama
instagram.com
21.02.202516:30
❗️Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга имтиёзли кредитлар ажратилади

Президент қарорига кўра, “Алоқабанк” томонидан “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси доирасида:

18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда 100 млн сўмгача микроқарзни 3 ойгача имтиёзли давр ҳамда 2 йилгача асосий қарзни тўламаслик шартлари асосида 7 йилгача муддатга суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида ажратилади.

Ушбу микроқарз томорқадан фойдаланиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик қилишга, Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, хусусан, ҳунармандчилик, Фан, санъат ва спорт соҳаларида фаолият юритувчи ёшларга ҳамда Фрилансерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун ажратилади.


Ёшлар учун иш ўринлари” дастури: Алоқабанк томонидан Якка тартибдаги ёш тадбиркорлар ва ёшлар раҳбарлигидаги кичик бизнесларга камида 20 иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларга 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача кредитлар ажратилади.

Ушбу кредит: ишлаб чиқариш ускуналари ва қурилиш ишлари, Тижорат автотранспорт воситаларини сотиб олиш, Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш ҳамда Ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш йўналишлари учун ажратилади.

Ушбу имтиёзли кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Айни пайта асосий ставка 13,5% эканлигини ҳисобга олсак, мазкур кредитлар йиллик 17,5% ставкада ажратилади.

Имтиёзли кредитларнинг тақдим этилиши шартларини бажармаган қарз олувчиларга нисбатан кредит фоиз ставкалари бозор ставкаларига ўзгартирилади.

Мазкур қарорда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан танишди.

Мазкур Инновацион технологиялар марказида 80 га яқин ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, робототехника ва учувчисиз аппаратлар бўйича стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда.

Ташриф чоғида ҳарбий техниканинг янги намуналари, мудофаа соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳа ва режалар тақдимот қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
20.02.202511:08
❗️Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун фоизсиз ссудалар ажратиладиПрезидент қарори

Қарорга кўра, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, айланма маблағлари билан таъминлаш ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизимини жорий этилади.

Аҳоли томонидан қизиқиш билдирилмаган, узоқ давр мобайнида фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст бўлган субсидиялар бекор қилинади ҳамда бир-бирини такрорловчи субсидиялар бирлаштирилади.

Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратилади.

2026 йил 1 январдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади.

2025 йил 20 мартгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Видалено20.02.202511:02
Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 53,5 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru
Ҳайдовчиларга тайинланадиган 12 баллик жарима баллари фақатгина ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади ва балларни ҳисоблаш тизими ИИВ ЙҲХХда инсон омилисиз, автоматлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
24.02.202504:31
❗️Уй-жой ва ипотека бозори янада ривожлантирилади

“Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-26-сон, 21.02.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра:

2025 йилда
бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

➖ ҳудудларда жами 8,1 миллион м2дан иборат 135 минг квартирали уй-жойларни қуриш;

➖ ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм йўналтириш;

➖ уй-жой ва ипотека бозорини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун 20,9 триллион сўм миқдоридаги ипотека кредитларини ажратиш;

➖ “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 триллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш.

2025 йилда “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.

Telegram | Instagram | Facebook
21.02.202514:28
Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Бу ҳужжат интернетдаги таваккалчилик ўйинларини тартибга солиш, капитал бозори ва электрон тижоратни ривожлантиришга қаратилган.

Рақамли технологиялар ривожланиши натижасида ноқонуний онлайн ўйинлар оммалашиб, фуқароларнинг молиявий хавфсизлигига таҳдид сола бошлади. Янги қонун эса айни ҳолатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни назарда тутади.

Қонунга кўра:
Акциядорларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамланади, дивидендлар тўланиш кафолати кучайтирилади.
Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш тартиби аниқлаштирилади.
➖ Фонд биржаси, букмекерлик ва электрон тижорат фаолиятини лицензиялаш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
21.02.202506:36
Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Президент имзолаган қонун билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши белгиланди. Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
payme plus obunasi bu:

💸 Oyiga 5 mln so‘mgacha komissiyasiz pul o‘tkazmalari.
📺 Setanta Sports obunasi.
📊 Barcha daromad va xarajatlarni kuzatish.
⏳ "Keyinroq to'lash"" xizmati.

📲 payme plus xizmatini hoziroq ulang.
Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғининг бир парчаси ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд, мамлакат бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

Telegram | Instagram | Facebook
24.02.202506:24
3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Telegram | Instagram | Facebook
22.02.202509:34
❗️Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия ажратилади

Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари учун бир марталик субсидия ажратилади.


Ўқитувчилар рейтинги
уларнинг битирувчилари халқаро тил сертификатларини қўлга киритган ҳолатига қараб аниқланади.

Хусусан, инглиз, корейс, немис ва япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган ўқувчилар сонига қараб, энг юқори кўрсаткичга эришган 50 нафар ўқитувчи ҳар бири 50 миллион сўмдан субсидия олади.

▪️Чет тили ўқитувчилари ўз аризаларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2025 йил 25 февралга қадар топширишлари лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Видалено22.02.202516:06
FortifAI bulutli IT infratuzilmasi

⚡Nutanix, Lenovo, Cisco va Fortinet kabi yetakchi vendorlar tomonidan qo'llab-quvvatlanadigan virtual data-markazi va S3 bulutli saqlash tizimi yuqori sifat va xavfsizlikni kafolatlaydi.

Saytga kirish

#reklama 16+
fortifai.uz
21.02.202505:08
❗️Энди транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс транспорт воситасини бошқарса жиноий жавобгарликка тортилади

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

1️⃣ Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

2️⃣ Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

3️⃣ Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

4️⃣ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

5️⃣ Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

Telegram | Instagram | Facebook
20.02.202504:52
Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба қўшимча дам олиш куни.

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Президент Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.


Telegram | Instagram | Facebook
19.02.202509:49
❗️Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга имтиёзли кредитлар ажратилади

Президент қарорига кўра, “Алоқабанк” томонидан “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси доирасида:

18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда 100 млн сўмгача микроқарзни 3 ойгача имтиёзли давр ҳамда 2 йилгача асосий қарзни тўламаслик шартлари асосида 7 йилгача муддатга суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида ажратилади.

Ушбу микроқарз томорқадан фойдаланиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик қилишга, Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, хусусан, ҳунармандчилик, Фан, санъат ва спорт соҳаларида фаолият юритувчи ёшларга ҳамда Фрилансерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун ажратилади.


Ёшлар учун иш ўринлари” дастури: Алоқабанк томонидан Якка тартибдаги ёш тадбиркорлар ва ёшлар раҳбарлигидаги кичик бизнесларга камида 20 иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларга 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача кредитлар ажратилади.

Ушбу кредит: ишлаб чиқариш ускуналари ва қурилиш ишлари, Тижорат автотранспорт воситаларини сотиб олиш, Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш ҳамда Ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш йўналишлари учун ажратилади.

Ушбу имтиёзли кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Айни пайта асосий ставка 13,5% эканлигини ҳисобга олсак, мазкур кредитлар йиллик 17,5% ставкада ажратилади.

Имтиёзли кредитларнинг тақдим этилиши шартларини бажармаган қарз олувчиларга нисбатан кредит фоиз ставкалари бозор ставкаларига ўзгартирилади.

Мазкур қарорда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Показано 1 - 24 із 26
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.