Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Deputat Javlon Abdullayev avatar
Deputat Javlon Abdullayev
Deputat Javlon Abdullayev avatar
Deputat Javlon Abdullayev
27.04.202515:06
#hududda_oʻrganish #talim

📍 Сўх туманидаги 30 сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишдик.Ушбу таълим масканида 100 дан ортиқ болалар таълим-тарбия олмоқда.

✅ Мудира боғча фаолиятини янада ривожлантириш учун бир нечта масалаларни билдирди. Болалар учун зарур шароитларни яратиш бўйича иш олиб борамиз.

➡️ Шундан сўнг 24 ва 18 сонли мактабларга ҳам бордик. Таълим сифати, ўқув жараёни билан танишиб, “Ёш сарҳадчи” танловининг тақдирлаш маросимида иштирок этдик.

❗️ Мактабларда бир нечта камчиликлар аниқланиб, мактаб раҳбарияти томонидан ҳам қатор масалалар ўртага ташланди. 24-мактаб ҳозирда таъмирталаб ҳолда, сўнгги таъмирлаш ишлари 20 йил аввал бўлган. Қиш мавсумида иситиш, кутубхонага янги китоблар билан бойитиш, электрон доска билан таъминлаш, синф хоналарда ўқувчилар сиғимига мослаштириш ҳамда спорт жиҳозлари олиб келиш каби муаммолар ўз ечимини кутмоқда.

📚 Энг муҳими ўқув йили якунланишига 1 ой қолган бўлса ҳам 5 синф ўқувчилари учун “Тарбия”, 8 синфлар учун эса “Тарих” китоблари етиб келмаган.

📃 Аниқланган бу масалалар юзасидан масъул ташкилотларга сўров юборамиз!

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
05.04.202510:12
#munosabat

Марказий Осиё иқлим форуми: Ўзбекистон яшил келажак сари дадил қадам ташламоқда

📍 Жорий ҳафтада Самарқанд шаҳри яна бир муҳим халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда — бу ерда Марказий Осиё Иқлим форуми ўз ишини бошлади. Мазкур форум нафақат экологик кун тартиби балки, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга.

📌 Бугунги кунда Марказий Осиё — иқлим ўзгаришининг энг жиддий таъсирига дучор бўлаётган ҳудудлардан биридир. Сўнгги 70 йил ичида бу ерда ҳарорат ўртача 1,5–2°С га кўтарилган. Бундай ўзгаришлар сув ресурсларининг камайиши, экотизимларнинг издан чиқиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг пасайишига олиб келмоқда. Айниқса, Орол фожиаси — экологик мувозанатнинг бузилиши қандай оқибатларга олиб келишини яққол кўрсатган глобал инқироз тимсолидир.

🌐 Мазкур форум доирасида Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш борасидаги стратегик ёндашуви, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган “Марказий Осиёнинг яшил ривожланиш” концепцияси алоҳида тақдим этилмоқда. Ушбу ҳужжат экология, яшил энергия, инфратузилма, урбанизация ва бошқа қатор соҳаларни қамраб олган кенг қамровли дастурни ўз ичига олади. Мазкур концепциянинг 2025-йилда Бразилияда ўтказиладиган CОП30 халқаро форумида қабул қилиниши кутилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни экологик, инфратузилмавий ва маданий жиҳатдан тиклаш масаласи биз учун стратегик устувор йўналишдир. Ушбу ҳудудда амалга оширилаётган ҳар бир ташаббус – бу нафақат атроф-муҳитни тиклаш, балки инсон салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ҳаракатдир.

Эртага Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган Орол маданият саммити эса экология, санъат ва жамият ўртасидаги мулоқот учун муҳим майдон вазифасини бажаради. Бу саммит доирасида маданий меросни сақлаб қолиш, ёшлар онгида экологик дунёқарашни шакллантириш ва фан орқали барқарор ривожланишга эришиш масалалари кўриб чиқилади.


🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
Янги ер сиёсати: аҳоли, фермерлар ва инвесторлар учун тенг имкониятлар

✅ Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 февралдаги ПФ-18 сонли фармонига асосан, ер участкаларини ажратиш ва сотиш бўйича янги тизим ишга туширилмоқда.

☝️ Бу тизимга кўра, 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ерлар контур яхлитлигини ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда аукцион орқали сотилади. Шунингдек, фермерлар ўз ер участкаларида қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган хизмат объектларини (музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, дала шийпонлари ва техника парклари) жойлаштириши мумкин.

⏩ Энди электрон аукционда барча шахслар, жумладан, чет эллик инвесторлар ҳам иштирок эта олади. Ғолиб бўлганлар ердан 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Улар ўз ҳоҳишига кўра, истаган қишлоқ хўжалиги экинларини экиши, ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиши ва кафолатланган сув лимитидан фойдаланиши мумкин. Бироқ улар ердан оқилона фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини сақлаш мажбуриятини олади.

📍 Дастлабки босқичда мазкур тизим Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим туманларида жорий этилади. Кейинчалик, унинг самарадорлиги таҳлил қилиниб, бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Шунингдек, айрим фермер хўжаликлари ўз ерларининг 20 фоизини сақлаб қолиб, қолган қисмидан ихтиёрий равишда воз кечишлари мумкин.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
Тиббий чиқиндилар муаммоси: мутасаддилар нега жим?

⏩ Фарғона вилоятидаги ўрганишларим давомида тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигига гувоҳ бўлдим. Бувайда тумани марказий шифохонасида тиббий чиқиндилар санитария талабларига номувофиқ тарзда шифохона ҳовлисида ойлар давомида йиғилиб қолгани аниқланди.

❗️ Амалдаги санитария қоидаларига кўра, тиббий чиқиндилар махсус полигонларга олиб кетилиб, зарарсизлантирилиши шарт.

📌 Бироқ шифохона раҳбарияти билан қилган мулоқотимда чиқинди ташувчи корхоналар томонидан олиб кетилмаётганлиги, шу сабабли, уларни катта ҳажмда тўплаб, касалхона орқа ховлисига кўмиб келинаётганлиги ҳақида айтди. Бу эса нафақат тасдиқланган санитария қоидаларига зид, балки аҳоли саломатлигига жиддий зарар етказилиши, қайтариб бўлмайдиган касалликларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

📩 Ўрганишларим натижасида Соғлиқни сақлаш ва Экология вазирликларига муаммо юзасидан "Депутат сўрови" юбордим.

⁉️ Сўровда қуйидаги саволларга асослантирилган тушунтириш беришлари сўралди:
• Фарғона вилояти Бувайда туманидаги шифохонада чиқиндилар белгиланган санитария қоидаларига мувофиқ йўқ қилиняптими? Агар шундай бўлса нега улар шифохона атрофида тўпланиб ётибди?
• Барча тиббиёт муассасаларида чиқиндиларни ташиш ва зарарсизлантириш тизими йўлга қўйилганми?
• Санитар-эпидемиологик хизмат томонидан тиббий чиқиндилар бўйича амалдаги ҳолат бутун республика бўйлаб ўрганилганми ва қонунбузарликларга қандай чоралар кўрилмоқда?
• Тиббий чиқиндилар мониторинги қай тарзда амалга оширилмоқда ва тизимни яхшилаш бўйича қандай таклифлар мавжуд?


❗️ Аҳоли саломатлиги ва экология хавфсизлиги билан боғлиқ бундай муаммоларга панжа ортидан қараш мумкин эмас. Бу ҳолат нафақат атроф-муҳит, балки келажак авлод учун ҳам катта хавф туғдиради. Шу боис, муаммони тизимли ҳал қилиш ва амалий чора кўриш вақти аллақачон етиб келган.

P.S: ўрганишлар юзасидан тез орада видео ҳам эълон қилинади.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
27.04.202504:41
#hududda_oʻrganish

📍 Сўх туманидаги ўрганишларимиз давомида маҳаллий ташаббуслар ва инновацион лойиҳалар билан ҳам танишдик. Жумладан, “Сўх Шафран экспорт” кооперативи томонидан доривор ўсимлик ҳисобланган шафранни етиштириш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

📌 Мазкур кооператив нафақат шафран етиштириш, балки уни замонавий усулларда қадоқлашни ҳам йўлга қўйган. Бу эса туман иқтисодиётига ҳамда экспорт салоҳиятининг ошишига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
#munosabat

Самарқанд саммити Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик кучайишига хизмат қилади

🇺🇿 Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ташқи сиёсат соҳасида янгича ёндашувлар жорий этилмоқда, бу эса халқаро майдонда янги имкониятларни очиб бермоқда. Самарқандда бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ушбу саъй-ҳаракатларнинг муваффақиятли амалга оширилган намунаси сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

🇪🇺 Саммит нафақат сиёсий ва иқтисодий алоқалар нуқтаи назаридан, балки экология, атроф-муҳит ва парламент дипломатияси соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳам муҳим роль ўйнади. Ўзбекистоннинг тарихий илдизларига таяниб, Европа билан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтиришга йўналтирилган ташқи сиёсий стратегияси ҳамда мамлакатнинг минтақавий ва глобал сиёсатда янги салоҳиятларини очмоқда.

🌎 Саммитда экология ва атроф-муҳит масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва “яшил” энергетикага ўтиш бўйича янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари саммитда Марказий Осиё мамлакатларини иқлим ўзгаришларига қарши курашишда фаол ҳамкорликка чақириб, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор йирик ташаббусларни илгари сурди.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг “яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳалари, жумладан, 2030 йилга қадар қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини 54 фоизга етказиш мақсади ҳам эътироф этилди. Бу ташаббуслар нафақат мамлакатимизнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш, балки атроф-муҳитни асраш, табиий ресурсларни тежаш ва глобал экологик масалаларга қарши курашишда муҳим қадам бўлади.

Саммит давомида парламент дипломатияси масаласи ҳам муҳим ўрин тутди. Ўзбекистоннинг парламент дипломатиясини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари, икки минтақа ўртасидаги ўзаро англашувни чуқурлаштириш ва қонуний асосларни мустаҳкамлашда янги имкониятлар яратади. Парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва янги битимлар ишлаб чиқилишига олиб келади.

Шунингдек, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги парламент дипломатиясининг ривожланиши, айниқса, қонун ижодкорлигини бирлаштиришда самарали платформага айланиши кутилмоқда. Бу, келажакда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва сиёсий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим омил бўлади.

“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг янги қадамларидан бири бўлди. Ушбу саммит, Ўзбекистоннинг нафақат сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликда, балки экология, иқлим ўзгаришлари ва парламент дипломатиясида ҳам янги имкониятлар очилишига замин яратади. Европа билан бўлган ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали, мамлакатимиз глобал миқёсда ўз позициясини янада мустаҳкамлаб, дунё ҳамжамиятида фаоллашади.

 
🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
🤝 Қонунчилик палатаси ва Рақамли технологиялар институти ҳамкорликни кучайтирмоқда

🏢 Бугун Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитамиз Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интелектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзоладик.

☝️ Меморандумдан асосий мақсад:
• рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш;
• жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш;
• қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва хорижий тажрибани ўрганишда биргаликда иш олиб боришдан иборат.


✅ Эндиликда қонунчиликни такомиллаштириш, жамоатчилик муҳокамалари ўтказиш ва соҳани тартибга солиш бўйича биргаликда иш олиб борамиз. Шунингдек, конференция ва семинарлар ташкил этилиб, долзарб масалалар муҳокама қилинади.

#hamkorlik #memorandum

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
26.04.202518:05
#hududda_oʻrganish

📌 Сўх туман соғлиқни сақлаш бўлими тасарруфидаги марказий шифохона ва марказий поликлиника фаолиятини ўргандик.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
#Davlat_dasturi2025

Пиёдаларга қулайлик, шаҳарларга яшиллик: давлат дастуридаги экологик ташаббуснинг аҳамияти нимада?


☀️ Йил сайин ҳаво исиб, Ўзбекистон иқлими тобора мураккаблашиб бормоқда. Дарахтзор ҳудудлар камайиб, шаҳарларда ёзги иссиқлик тоқатсизлик даражасига етиб боряпти. Бу нафақат ноқулайлик, балки аҳоли саломатлиги учун ҳам жиддий хавф.

⏩ Бундай шароитда ҳалигача соядан маҳрум, қизиб ётган тротуарларда юриш қийин. Ҳеч бўлмаганда, пиёда ва велосипед йўлакларида соя берувчи яшил майдонлар ҳосил қилиш вақти келди. Ана шундай чоралардан бири сифатида Давлат дастури доирасида “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади.

✅ Бу нафақат ҳаво ифлосланишини камайтириш учун балки шаҳарлардаги иссиқликни пасайтириш ва аҳолига қулай сайр ҳудудлари яратиш учун зарур.

💻 Келинг лойиҳа доирасидаги аниқ рақамларга тўхталиб ўтсам:
• 32 та шаҳар ва туманларда сояли пиёда ва велосипед йўлаклари барпо этилади.
• Соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти қурилади.
110 км соғломлаштириш йўлаклари ташкил қилинади.
• Йиллик бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади.


✅ Бу лойиҳа шунчаки аномал иссиқликка жавоб эмас, балки аҳолининг соғлом ва қулай яшаши учун қўйилган жиддий қадам деб биламан.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
Қўмита фаолияти

🇺🇿 Ўзбекистонда парламентнинг янги таркиби шаклланди. Бугун янги тартибда иш олиб бораётга Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида ишлар қизғин. Қўмита аъзоларига аниқ вазифалар белгиланиб, янги тизимда фаолият олиб бормоқда.

📹 Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=tO3lSj7SqkI&t=19s

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
25.04.202517:26
#hududda_oʻrganish

Чашма — икки халқнинг табиий бойлиги


📌 Бугунги кун Сўх туманидаги қатор таълим масканлари, тадбиркорлик объектлари ва аҳоли хонадонларида ўтди.

📌 Сўхга келган барча бу ердаги мўъжизакор Чашмага бориб, булоқ сувидан ичмай қайтмайди. Биз ҳам Чашманинг тарихи билан қизиқдик.

➡️ Маҳаллий аҳоли ҳар йили булоқ атрофини тозалаш, обод қилиш учун ҳашарга чиқади — бу эса инсонларнинг бирдамлиги, табиатга бўлган масъулиятидан дарак беради.

🗣️ Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Қ.Тошиев раҳбарлигида ўтказилган қўшма йиғилишда “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

🤝 Учрашувда “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим ҳамда давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартномани мувофиқлаштириш ва имзолашга келишиб олинди.

✅ Бу тарихий келишув нафақат икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлайди, балки “Чашма”ни икки халқнинг умумий бойлиги сифатида асраб-авайлашга йўл очади.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида давлат дастури ижроси қандай бўлди?

🟢 Бугун Экопартия фракциясининг йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилдаги ижроси муҳокама қилинди.

☝️ Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботига кўра, умумий 691 та банд ва кичик топшириқлар белгиланган бўлиб, шуларнинг:
• 580 таси тўлиқ бажарилган
• 50 таси бўйича ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида
• 11 таси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
• 3 таси Олий Мажлис Сенатида
• 47 тасининг муддати белгиланган тартибда узайтирилган.


📌 Йиғилишда ҳар бир йўналиш бўйича амалий натижалар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, истиқболдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди. Давлат дастурининг тўлиқ ижросини таъминлаш учун партия депутатлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда иш олиб бориш муҳим экани қайд этилди.

#fraksiya #ekopartiya

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
📍 Бувайда тумани марказий шифохонасида тиббий чиқиндилар санитария талабларига номувофиқ тарзда шифохона ҳовлисида ойлар давомида йиғилиб қолгани аниқланди.

⁉️ Ҳолатни видеода кўриш мумкин.

☝️ Юқорида айтганимиздек, ҳолат юзасидан тегишли вазирликларга “Депутат сўрови” юборилди.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
Показано 1 - 13 із 13
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.