Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Naqshband.uz avatar
Naqshband.uz
Naqshband.uz avatar
Naqshband.uz
Період
Кількість переглядів

Цитування

Дописи
Сховати репости
17.02.202513:04
ҚАЗО НАМОЗИНИ ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ МАХФИЙМИ?
#намоз

CАВОЛ: Қазо намози ўқийдиган киши такбир айтиши керакми? Қазо намозларини жаҳрий ўқийдими ёки махфий ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади.

يؤذن للفائتة و يقيم و كذا لأولي الفوائت و لكل من البوقي يأتي بهما او بها وحده

яъни: “(Намозхон) қазо намозлари учун ҳам азон ва иқомат айтади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши аввалги қазо намозига азон ва такбир айтади. Кейингиларига азон ва такбир ёки фақат такбир айтади. (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان في مسير له فناموا عن صلاة الفجر، فاستيقظوا بحر الشمس، فارتفعوا قليلاً حتى استقلت الشمس، ثم أمر مؤذناً فأذن فصلى ركعتين قبل الفجر، ثم أقام ثم صلى الفجر

яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар бир сафарда бомдод намозида ухлаб қолишди. Қуёш тиғидан уйғонишди ва қуёш тўлиқ кўтарилгунича бироз юришди, сўнгра Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам муаззинга азон айтишни буюрдилар ва муаззин азон айтди. Аввал бомдоддан олдинги икки ракат (суннат)ни ўқидилар, сўнгра муаззин иқомат айтди ва бомдодни (фарзини) ўқидилар" (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Қазо намозларини жаҳрий ёки махфий ўқилиши ҳақида эса “Мухтасарул виқоя” китобида:

و المنفرد خير إن أدي وخافت حتما إن قضي

яъни: “Ёлғиз намоз ўқувчи агар намозни ўз вақтида ўқиса, (жаҳрий намозларда) қироатни жаҳрий ёки махфий қилиш борасида ихтиёрли бўлади, аммо, қазосини ўқиётганда махфий ўқиши вожибдир”, дейилади.

Аммо, “Фатҳу бабил иноя” китобида бир қанча мутааххир уламолар ҳамда “Фатвои Қозихон”, “Захийра” каби фатво китобларининг муаллифлари: “Қазо намози ҳам адо (вақтида ўқилган намоз)га мувофиқ бўлиши, жаҳрий-махфийликда ҳам ёлғиз ўқиётган киши ихтиёрли бўлиши лозим” деганлари нақл қилинади.

Демак, қазо намозлари учун ҳам азон ва иқомат айтилади ва қазо намозини ёлғиз ўқувчи киши кейинги уламолар наздида жаҳрий намозларни жаҳрий ёки махфий ўқиш масаласида ихтиёрли бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#Рамазонга_12_кун_қолди

Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг бир эшиги бор: у Раййон деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. «Рўзадорлар қаерда?» дейилади. Рўзадорлар турадилар. У эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Улар киргач, эшик беркитилади, (сўнг у эшикдан) бошқа ҳеч ким кирмайди», дедилар.
Имом Бухорий, Муслим ва Насоий ривоятлари.

🌺Аллоҳим, барчамизни РАМАЗОНГА соғу саломат етказсин🤲

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Ҳадис

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Жаннатда Райён деган бир эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорларгина кирадилар. Улардан бошқа ҳеч кимса бу эшикдан кирмайдилар. (Қиёмат кунида): “Рўзадорлар қани?”, –дейилади. Шунда рўзадорлар ўринларидан турадилар. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Улар кириб бўлгач бу эшик ёпилади ва бошқа ҳеч ким кирмайди”. Имом Ибн Хузаймадаги бир ривоятда шундай дейилади: “…уларнинг охиргиси кириб бўлгач (бу эшик) ёпилади. Кирган одам сув ичади, сув ичган кимса асло чанқамайди”.
Имом Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилганлар.

اللهمَّ بَلِّغْنَا رَمَضَانَ وَ أَعْنَا فِيهِ عَلَى الصِّيَامِ وَ الْقِيَامِ وَ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ.

"Ё Аллоҳ, бизни Рамазонга етказ, ва бизни унда рўза тутишда, намозда қиём туришда ва Қурьон ўқишда бизни собит қилгин".
🤲🤲🤲

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
🤲 Қарздан қутулиш дуоси

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#билармидингиз

Хатиб Бағдодий ўзининг "Тарихи Бағдод" китобида Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрийдан ривоят қилади:

"Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий менга: "Саҳиҳ китобимга олдин ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқимай туриб бирорта ҳадис киритмаганман" деди".

Манба:
Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Аввал хафа бўлдим, кейин эса севиндим. Билдим ки, Аллоҳ хайрсизини олиб, хайрлисини менга икром қилибди. Ва бунинг номини имтиҳон деб қўйибди. Имтиҳони ҳам икром бўлган Буюк Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар алайҳиссалом юртида

🗓 Айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Мадина шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2025” мавсумининг 31 - гуруҳ зиёратчилари Қубо масжиди, Хурмо боғи, Уҳуд  тоғида бўлиб, тажрибали гуруҳ бошилар томонидан Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг муборак қадамлари босилган заминнинг  тарихи билан яқиндан танишдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
16.02.202523:00
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ

Бугун душанба
—17 февраль 2025
—18 шаъбон 1446

🤲 Аллоҳим, фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, кўтарилмайдиган амалдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафсдан паноҳ беришингни сўраймиз!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Ҳикмат_вақти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал оз бўлса-да, бардавом бўлганидир», дедилар.

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
16.02.202502:04
#muftiy_minbari

📹 ОҒИР СИНОВ (2-қисм)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
17.02.202508:04
#билармидингиз

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг варроқлари-мирзалари ҳикоя қилади:

"У кишига отасидан жуда катта бойлик мерос қолган эди. Уни музорабага берар эдилар. Бир сафар қарздор унинг йигирма беш мингини бермай қўйди. У зотга "Волийнинг мактубини олсангиз, қарзни ундиришга ёрдам бўларди", дейишди. У зот эса "Мен улардан мактуб олсам, улар мендан тамагир бўлиб қолдилар. Динимни дунёга сотмайман", дедилар".

Манба:
Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
16.02.202517:07
Жисму жон – раббоний омонат

Ислом ақидасига кўра, бутун оламни ва ундаги жамики мавжудот ва махлуқотни йўқдан бор қилиб яратган зот Аллоҳ таолодир. Шу жумладан, инсоннинг жисми ва руҳини ҳам Парвардигор яратган. Гарчи инсонга жузъий ихтиёр берилган бўлса-да, бандалик чегарасидан чиқишга, саломатлигу ҳаётини исроф қилишга унинг ҳаққи йўқ.
Ислом шариатида ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ бўлиб, ақлий ва нақлий далилларга кўра, билиттифоқ, ҳаромдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг» (Бақара сураси, 195-оят), «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир» (Нисо сураси, 29-оят).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади. Ким ўзини тиғ билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобланади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Жундуб ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан олдин ўтган қавм орасида яраланган бир киши бор эди. У оғриққа чидай олмасдан, қўлига пичоқ олиб, яраланган қўлини кесди. Оқибатда у кўп қон йўқотиши туфайли ҳалок бўлди. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб (унга берган умримга шукр қилмай), шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим”, деди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Собит Заҳҳокдан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки бирор нарса билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам оташида ана шу билан азобланади”, деганлар.
Ушбу ҳадис шарҳида Ибн Дақиқ Ийд раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу (мазкур ҳадис), охиратдаги азоб-уқубатлар дунёда қилинган жиноятлар билан бир хил эканини англатади”. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу ҳадисдан олинадиган хулоса шуки, инсоннинг ўз жонига нисбатан қилган жинояти гуноҳу маъсиятда худди бошқа бир инсонга нисбатан қилган жиноятидек эътиборга олинади. Чунки унинг жони мутлақ ўзининг мулки эмас. Балки у Аллоҳ таолонинг мулкидир. Шунинг учун инсон ўз жони борасида фақат Аллоҳ изн берган тартибда тасарруф қилиш ҳуқуқига эга”.
Бугунги кунда бузғунчи радикал гуруҳларнинг “пешволари” томонидан Исломдаги “шаҳидлик” тушунчасини бузиб талқин қилишмоқда. Улар ўзини-ўзи портлатиш орқали худкушлик содир этишга нисбатан “шаҳидлик” дея фатво бериб, ўзларининг таъсирига тушиб қолган қанчадан-қанча илмсиз ёшларнинг дунёю охирати куйишига, кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлишяпти. Бундай ғаразли фатволар на динимиз манбаларига, на соғлом ақлга тўғри келади. Аксинча, Аллоҳ таолонинг ризосига қарши бориш, Раббоний омонатга хиёнат қилиш ҳисобланади.
Бу ҳаёт ҳар бир инсонга уни сўнгги нафасигача эҳтиёт қилиш шарти билан берилган. Уни фақат Аллоҳ таоло буюрган ва рози бўладиган ишларга сафарбар этиш лозим.

Асрорхон МАҲМУДОВ,
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси


"Ислом нури" газетасидан
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Агар бирон қимматроқ нарсангизни беркитмоқчи бўлсангиз, китобни ичига беркитинг, чунки ҳозир ҳеч ким китобни очиб ўқимайди..

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Onaning tarbiyadagi o'rni (2)

Otaning farzandlar oldidagi hurmati, qadri onaning muomalasi, tarbiyasiga bog'liq. Ona har bir ishda ota muqaddam turishini uqtirib, amalda ko'rsatib turishi kerak. Masalan:

▪️otaning oyoq kiyimi oyoq kiyim qo'yadigan joyda eng yuqorida turadi;
▪️otaning kiyimlari, narsalari oyoq ostida yotmaydi;
▪️ovqatlanganda ota birinchi bo'lib boshlab beradi va hokazo.

#tarbiya

👉 https://t.me/NaqshbandUZ
17.02.202501:56
#muftiy_minbari

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#Ҳикмат_вақти

Энг олижаноб қалб – тунда уйғониб, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб, У Зотга қурбат ҳосил қилиб, Аллоҳнинг ваъдасидан умидвор бўлган, ваъийдларидан қўрққан қалбдир.
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#kun_hikmati
ИЛМНИНГ ЛАЗЗАТИ...

Шайх Муҳаммад Сиддиқ ибн Ҳасан Қиннавжий илмнинг лаззати ҳақида қуйидаги сўзларни айтган:

"Шуни билингки, бир нарсанинг шарафи ё айни ўзида бўлади ёки унинг натижасида келиб чиқади. Илмда эса бу икки ҳолатдаги шараф ҳам мавжуд. Чунки илмнинг айнан ўзи лаззатли, шунинг учун ҳам унинг ўзи талаб қилинади ва яна унинг натижаси ҳам шириндир. Айни шу натижа учун ҳам илм ўрганилиши мумкин".

#ilm #lazzat #izlanish

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показано 1 - 18 із 18
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.