Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
MANQURTLIKKA QARSHI KURASHAMIZ avatar

MANQURTLIKKA QARSHI KURASHAMIZ

Kanalimizning rasmiy boti
Taklif va murojaat uchun: @manqurtlarga_bot
Sizning har bir murojaatingiz ko'rib chiqiladi
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікований
Довіреність
Не надійний
Розташування
МоваІнша
Дата створення каналуСіч 25, 2024
Додано до TGlist
Жовт 27, 2024
Прикріплена група

Популярні публікації MANQURTLIKKA QARSHI KURASHAMIZ

09.02.202506:20
Озодлик радиоси дўстми ёки ёв ?

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
10.02.202507:33
Бу ярамас каззобларни кети охири очилди. Нима эмиш, улар ҳақиқатни гапирармиш. Ундан кўра маҳаллани хотинларига ишонган яхшироқ😂

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
Канал гўрда элтуз мотамда😂

Яқиндагина Сурхондарёда умуман мавжуд бўлмаган маҳалла ва мактабни ўйлаб топиб ёлғон тарқатган элтузнинг ютубдаги канали блокланибди.

Бундан бир жойи роса ачишган бош мухаррир Қудрат Бобожон йиғлаб видео чиқарибди. Нимамуш бу ишларнинг ортида бир қатор машхур шахслар, яъни кечагина Аргентинадан қайтган Муниса, Маша Тилляева, Женисбек Пиязов ва яна бир қатор шахслар боракан. Энг қизиғи Ғайрат Дўстов ҳам Қудратни "қора" рўйхатидан жой олган🤣🤣🤣.

Ўз чиқишида Ғайратни "йиртиқ кроссовкачи" деб таърифлаган Элтузчи Қудрат, Дўстовни унга қарши ариза ёзганликда айблаб, "тузимни еб тузлиғимга тупурдинг" қабилида роса аламини тўкиб сочибди😭😭😭.

Хуллас қизиқ томоша бўладиган кўринади, яшасак кўраверарканмиз ҳар хил спектаклларни. Ха айтканча, Қудратжон хатоларингизда бировларни айблашни тўхтатган куниз, балким ишлариз юришиб кетар 😉

P.S. Билмасангиз, YouTube – бу муаллифлик ҳуқуқларига катта эътибор қаратиладиган платформа.

Канал ёпилганидан сабоқ олиб тухмат орқали  ўзгаларни айблашни истамасангиз, ўз вақтида қоидаларга риоя қилинг!

Ҳа Қудрат нима бўляпти? борми оғриқ?

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
23.02.202506:41
Бугун тўсатдан 21 йил аввал тайёрланган бир ку́рсатувни кўриб қолдим. У "Озодлик радиоси'' ва унинг мухбирларининг навбатдаги тухмати хақида эди. Ўша 2000 йилларда "Озодлик"ка қарши бир су́з айта олишнинг у́зи шов шувли эди. Аммо тухматчилар далиллар қаршисида шарманда булганди.
   Мен тушинишни истайман, нега АҚШ миллиардлаб доллар сарфлаб Озодлик ва бу каби ўзбек тилида эшиттириш берадиган радиоларни сақлаб келяпти? Бу саволга хозир хам жуяли жавоб йу́қ.   Илтимос, сабр билан дам олиш чоғи ку́риб чиқинг.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
Менга матбуотни беринг, мен ҳар қандай миллатдан чўчқа подасини яратаман

© Jozef Gebbels - нацист Германия пропаганда вазири.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
12.02.202505:15
Sherzodxon Qudratxo‘ja bolalarga arabcha emas, turkiy ismlar qo‘yishga chaqirmoqda

- Tashvishlanadigan jihat bor. Bugun hamma bolalarga arabcha ism qo‘yilayapti. Arablarni men kamsitmayapman. Alhamdulilloh aka-ukamiz. Lekin ular turkiy ism qo‘ymayaptiku, - dedi, O‘zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti rektori, professor Sherzodxon Qudratxo‘ja.

Uning aytishicha ism qo‘yishda mas’uliyat bo‘lishi kerak. Qudratxo‘ja Jo‘shqinbek, Daryo, Diyora kabi ismlarni sanab o‘tar ekan, turkiy ismlarni chiroyli ekanligiga urg‘u qaratgan.

Eslatib o‘tamiz, Sherzodxon Qudratxo‘ja 2020 yil dekabrda o‘z familiyasidagi “-yev” qo‘shimchasidan voz kechgan edi.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
❗️
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-71-сон, 24.02.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:

🔹2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

🔹2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

✅ Президентининг 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:

🔘2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

➖Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
➖Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
➖бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

✳️ Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
"Исроиллик нажаслар билан уришиб кетдим, ва уларни мошинамдан туширвордим" деб видео олган лофчига хам огоҳлантириш берилиб, профилактик сухбат ўтказилди.
Давлатимиз бу таксичи болани ногиронлигини хисобга олиб енгиллик берипти, ўзига тўғри хулоса чиқариб бундан кейин хар бир гапини ўйлаб гапиради деб умид қиламиз!

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
Ахборот хуружларига қарши самарали курашнинг устуворлиги.

Нега бугунги кунда бизда кучли ва таъсирчан оммавий ахборот воситалари йўқ?

Нега ғояга қарши ғоя билан жавоб берадиган профессионаллар етишмаяпти?

Нега ёлғон тарқатувчиларнинг ҳақиқий юзи фош қилинмаяпти?

Ахборот майдонимиз чет эл грантлари учун ишлайдиган ва бу йўлда ҳар қандай қинғир усуллардан фойдаланишга тайёр бўлган хоинларга тўлиб-тошган.

Одамларимиз эса бундай таҳдидларга қарши ҳимоя механизмига эга эмас. Бу иммунитетни шакллантирадиган на давлат, на нодавлат мустақил ОАВ мавжуд.

Бу эса ўта аянчли ҳолат. Натижада, ҳар ким хоҳлаган ғоясини жамоат онгига сингдирмоқда, ёлғонга чиройли тус бериб, уни ҳақиқат сифатида кўрсатмоқда.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
18.02.202508:40
Пул, мансаб учун бу даражага бориш...

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
09.02.202504:01
Эй ота оналар фарзандларингизни юриш туришига эътибор беринглар!
Шунақа хезалаксифат бўлиб бораётганини сезган захотингиз шифокорга олиб боринг!
Ўғил кўрдим деб элга ош берганингиз бир тийин бўлиб, Жасмин трансга айланиб қолишади йўқса.
Хақиқий ўғил бола характерли йигитлар сочини ролтон бош қилиб, икки ёнини сарғайтириб юрмайди!
Ўзбекларга берилган эркинлик натижасида жамиятда шунақа нусхалар хам кўпайди.
Мимиканга фикайларей, хозир қизлар хам бунақа нежний бўлиб ипак пижама киймайди🤦🏻

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
"Ўйнашга ишониб эрсиз қолди" деган ибора Зеленскийга мос тушади.
*
Зеленскийни музокарадан урушга итарганлар қолмаяпти, уларда ҳокимият ҳам қолмаяпти. Б. Жонсон кетди, Байден кетди, Германия канцлери Шольц ҳам кетди
*
Энди Украина НАТОни тушида кўради. Чунки НАТОнинг ўзи Трампга НАТО керак эканини исботлаши зарур.))

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
Илон Маск АҚШ ҳукумати номидан «Озодлик» ва «Америка овози»ни ёпишга чақириб, уларни солиқ тўловчиларнинг йилига 1 миллиард долларини беҳуда сарфлаётганликда айблади.

Бир вақтлар ўзларини “ҳақиқат элчиси” деб атаганлар энди “эркин сўз таҳдид остида” деб додламоқда. Кечагина “демократия ва мустақил журналистика” ҳақида баландпарвоз нутқ сўзлаганлар ҳозирда молиявий манбалар қисқарганидан саросимага тушиб қолди. Демак, маблағ бор жойда “эркин сўз” бор, маблағ тўхтаса — нола ва шикоятлар бошланади!

Бу ҳолат яна бир бор тасдиқлаяптики, “эркин сўз” ғоя эмас, балки молиявий қўллаб-қувватлаш масаласи экан. “Озодлик” каби ахборот фабрикалари мустақилликни даъво қилгани билан, уларнинг асосий тиргаклари грантлар ва субсидиялар экан. Ким тўласа, ўша буюртма беради — эркин сўзчи эмас, ижрочи бўлишаркан-да?

Пропаганда механизми эса жуда оддий: ташқи офислардан туриб, тараққиёт йўлида кетаётган давлатларга ахборот уруши олиб борилади. Аввал ҳукумат ҳақида негатив контент тайёрланади, кейин у фаол тарғиб қилинади, мамлакат ичида эса айрим “илғор фикрловчилар” уни “ҳақиқат” сифатида қабул қилиб, тарқатишга киришади.

Аммо ҳақиқий эркин ахборот — ташқи кучларга эмас, балки халқнинг ўз ҳақиқатини гапириш имкониятига боғлиқ. Агар “эркин сўз” АҚШ бюджетига қарам бўлса, бундай “эркинлик” нимага ўхшайди? Қизиқ, энди “эркин фикрли”лар бу ҳақида нима дейишаркин?

Нмаўляпти, борми оғриқ😄

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
Юрт ҳеч қачон, ҳеч кимни хафа қилмайди!
Кимнингдир адолатсизлиги учун юрт айбдор эмас!

Manqurtlarga qarshi kurashamiz
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.