26.02.202512:42
🔴Журналист иштирокидаги судга журналистлар киритилмади
Суд ёпиқлиги тўғрисида судья қарори янграмасдан аввал, суд эшиклари журналистлар учун ёпилган эди.
Uzdiplomat сайти бош муҳаррири, журналист Анора Содиқова блогер Мирсаид Ҳайдаров томонидан шаън ва қадр қимматини камситувчи ҳақоратли сўзлар ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот, туҳматларни оммалаштирилганини даъво қилмоқда.
Суд мажлиси бугун, 26 феврал куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида бўлиб ўтиши керак эди. Суд очиқ бўлиши белгиланган бўлсада, жавобгар томонининг сўрови билан ёпиқ ўтиши белгиланди. Бунга даъвогар сифатида раддия киритилди ва суд иши қолдирилди.
Ҳатто суд ёпиқ бўлиши кераклиги тўғрисида Судья қарор қабул қилгунга қадар ҳам суд ёпиқ эшиклар ортида ўтган.
Суд даъвони кўриб чиқишни эртага, 27 феврал куни соат 10:00 га қолдирди.
«Эзгулик» ННТ раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Батафсил видеода кўринг!
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Видалено26.02.202512:48
26.02.202504:30
Хонанда Шаҳриёр наркотик модда билан қўлга олинган
Рэп йўналишида ижод қилувчи хонанда Тошкентдаги «Шарқ» пост-патрул масканида ушланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Kun.uzʼнинг маъқул қилишича, ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида автомашинада йўловчи сифатида келаётган шахс ўзининг ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холислар иштирокида ушбу шахс текширилганда кийимлари орасига яшириб олган гиёҳвандлик моддаси аниқланди ва тегишли тартибда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида ушбу шахс ким экани тўғрисида маълумот берилмаган. Бироқ ИИББдаги манба ушбу шахс хонанда Шаҳриёр эканлигини тасдиқлади.

25.02.202510:58
#Real_Ozbekiston
Навоийда қор...
Ушбу видеони Навоий шаҳрида яшовчи ҳамюртимиз жўнатган.
❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!
Сиз қандай жойда яшайсиз? Сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!
Энг яхши ва энг кўп кўрилган контент эгалари йил охирида мукофотланади

25.02.202505:51
🔴 12 баллик жазо тизимга кўчадаги камералар маълумоти кирмайди
АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.
Матбуот анжуманида қайд этилишича, 12 баллик тизим фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади. Кўчадаги техник воситалар орқали тузилган далолатномалар бундан мустасно.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.
Матбуот анжуманида қайд этилишича, 12 баллик тизим фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади. Кўчадаги техник воситалар орқали тузилган далолатномалар бундан мустасно.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

21.02.202515:25
Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади
Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Батафсил сайтда ўқинг!
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Батафсил сайтда ўқинг!
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

20.02.202515:47
Ўзбекистон мактабларида телефонларни тақиқлаш керак...(ми?)
Бугун дунёнинг аксарият ривожланган мамлакатлари ўқувчилар қўлидаги смартфонларни тақиқлаш юзасидан бир тўхтамга келмоқда.
Айни кунларга келиб, Ўзбекистон сиёсатчилари ҳам бу мавзуда сўз юрита бошлади.
➖Франция ҳукумати 2018 йилдан буён бошланғич ва ўрта мактабларда смартфондан фойдаланиш тақиқ қўйган.
➖Нидерландия ҳам 2024 йил январидан бошлаб смартфондан фойдаланишга тақиқни жорий қилди.
➖Венгрия ҳам 2024 йилнинг охирида телефонларга тақиқни қўллай бошлаган.
➖Британияда ҳам парламент смартфонларни чеклаш чораларни кўриб чиқмоқда.
Хўш , Ўзбекистон мактабларида телефонларни тақиқлаш керакми ёки йўқми?
Uzdiplomat.uz мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларни кутиб қолади. Фикр берувчиларга ва ота-оналарга улашинг.
Батафсил…
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

26.02.202510:25
⚡️Ўзбекистонда нотариус хизматлари учун комиссия тўловлар миқдори оширилади
Адлия вазири буйруғи билан қуйидаги нотариал хизматлар учун тўловлар миқдори оширилади.
Асосий ўзгаришлар:
➖Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳатлар, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш — БҲМнинг 10%дан 15%гача
➖Кўчмас мулкни ўтказиш бўйича шартномалар тайёрлаш — БҲМнинг 20%дан 30%гача
➖Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари (жисмоний шахслар иштирок этганда) — БҲМнинг 15%дан 25%гача.
Мазкур буйруқ 2025 йил 1 мартдан кучга киради.

26.02.202504:02
uzdiplomat иқтибоси: 🖍
ИСЛОМ КАРИМОВ,
Ўзбекистоннинг биринчи президенти
Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
«Буюк шахсларни миллат қайғуси, халқ дарди яратади»
ИСЛОМ КАРИМОВ,
Ўзбекистоннинг биринчи президенти
Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat

25.02.202509:27
⚡Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларига катта имтиёзлар берилмоқда
Президентнинг қарори билан:
➖2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;
➖2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.
➖2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
✅Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
✅Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
✅бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.
Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

24.02.202517:37
БМТ Украина бўйича резолюция қабул қилди
Бош Ассамблея Украина ва Европа мамлакатлари томонидан тайёрланган резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжат тавсиявий характерга эга. Резолюцияни қўллаб-қувватлаб 93 давлат овоз берган, 18 давлат қарши чиқди, 65 давлат, жумладан Ўзбекистон, бетараф қолди.
Қарши овоз берган давлатлар қаторида Россия, Беларусь, Шимолий Корея, АҚШ, Эритрея, Мали, Никарагуа ва Сурия бор. Бетараф қолганлар орасида эса Арманистон, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Жанубий Африка кабилар бор.
Резолюция матнида Россия қўшинларини Украина ҳудудидан «дарҳол, тўлиқ ва шартсиз» чиқариш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги таъкидланган.
Шунингдек, ҳужжат жаҳон ҳамжамиятининг Украина суверенитети, мустақиллиги ва халқаро эътироф этилган чегараларида ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди.
Бундан аввал АҚШ ўз резолюция вариантини таклиф қилган ва Украина томонидан тақдим этилган ҳужжатни қайтариб олишга чақирган эди.

21.02.202506:40
⚡Расман қонун ишга тушди:
❗Бугундан ҳайдовчиларнинг жарима баллари 12 баллдан ошса, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади
Йил давомида 12 дан ортиқ жарима балл тўплаган ҳайдовчилар лицензиясидан камида 6 ойга маҳрум бўлиши мумкин.
Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;
Бунда:
➖ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.
➖ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.
➖ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

26.02.202509:37
Покистон билан товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард долларга етказилади
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етган.
Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланган.
Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мультимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайган. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этилади.
Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил июль ойида Лаҳор шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

25.02.202515:00
#TAYINLOV
⚡️Фавқулодда вазиятлар вазири ўзгарди
Бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор Ботир Кудратходжаев Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

25.02.202508:50
Ўзбекистон навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди
Бу орқали халқаро молия бозоридан учта валютада жами 1,5 млрд доллар қарз олди.
Жумладан:
➖500 млн АҚШ доллари миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича – 6,95 фоиз;
➖500 млн евро (525 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 4 йиллик облигациялар бўйича – 5,1 фоиз;
➖6 трлн сўм (463 млн АҚШ доллари) миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича – 15,5 фоиз.
Ушбу маблағлар 2025 йилги Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ҳамда ипотека дастурини молиялаштириш учун тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилади.
Маълумот учун, 2025 йил 1 январь ҳолатига, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 40 млрд доллардан, шундан ташқи қарз 33,7 млрд доллардан ошган.

24.02.202506:44
⚡3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.
Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:
⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);
⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

21.02.202505:21
АҚШдан депортация қилинаётган ўзбекистонликлар Нью-Йорк-Тошкент йўналиши орқали қайтади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси узоқ йиллардан буён Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанларига хавфсиз депортациясини таъминлаш мақсадида АҚШнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
“Бизнинг келишувларимизга асосан, Америка томони депортация қилинадиган фуқароларимизнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқароларимиз ватанга Нью-Йорк-Тошкент йўналиши орқали қайтади”, деган вазирлик вакили.
Вазирлик вазиятни кузатиб бормоқда.
«Ушбу масала юзасидан дипломатик ваколатхоналаримиз Америка томонидан бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилди», деган у «Дунё» ААга берган интервьюсида.

20.02.202511:54
#Real_Ozbekiston
Олис тоғ этагида яшовчи Соҳибанинг бир куни...
У ўтин териб келиб, болалари учун овқат қилади, шу ўтинда сув иситиб кир ювади. Тоғда қўйларни боқиб келган чўпоннинг уйга қайтиши оила учун байрамга айланиб кетади.
«Қайси бир йили уч кун Жиззахнинг Бахмали оралаб роса юрганмиз. Бизга айнан видеодаги қаҳрамон ва унинг ҳаёт тарзи керак эди. Оро ва ором нималигини билмайди, тоғдан ўтин олиб тушиш, мол-ҳолга қараш ҳам унинг мажбурияти, болаларига овқат пиширишни-ку юмуш санамайдиган «темир хотин». Шаҳарни телевизорда кўрган, боришни хаёлига сиғдиролмайди, ушалмайдиган бир орзу деб билади. "Истасангиз айлантиргани олиб кетамиз", дейилса, ишонқирамай мийиғида кулади. Аслида Латтавошлик аёллар бир-биридан фарқ қилмасди...», деб эслайди муаллиф.
Муаллифлар - Машҳура Султонова
Акобир Мисралиев
Бахмал. Латтавош қишлоғи.
❗️Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни бизга юборинг!

26.02.202505:01
⚡️Хонанда Шаҳриёр қўлга олингани рад этилди
➖ Айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс айнан “хонанда Шаҳриёр” эканлигини ёзиб тарқатишмоқда. Ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қиламиз.
Шоҳрух Ғиёсов,
ИИВ матбуот котиби
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
➖ Айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс айнан “хонанда Шаҳриёр” эканлигини ёзиб тарқатишмоқда. Ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қиламиз.
Шоҳрух Ғиёсов,
ИИВ матбуот котиби
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

25.02.202514:33
АҚШдан депортация қилинган фуқароларнинг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди
АҚШдан Коста-Рикага депортация қилиниши керак бўлган 7 нафар фуқаро 24 февраль куни “Нью-Йорк — Тошкент” парвози билан Ўзбекистонга олиб келинди.
Бу ҳақида ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ҳукумат бошига келганидан сўнг АҚШда ноқонуний яшаётган 1,445,549 нафар мигрантларни депортация қилмоқчи эканини айтганди. Уларнинг 975 нафари ўзбекистонлик мигрантлардир.

25.02.202507:51
⚡️🇩🇪Ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиларини Германия юқори маошли ишга таклиф қилмоқда
Миграция агентлиги Германиянинг PersonaFAIRmittlung ташкилоти билан ҳамкорликда автобус ҳайдовчилари учун иш ўринларини таклиф қилади.
Ойлик: 3000 € (солиқлар ушлаб қолингандан сўнг – 2000 € атрофида) Иш ўринлари: 300 та
Эслатма: Танлаб олинган номзодларга Германияга жўнаб кетиш олдидан (виза жараёни бошланганда 1 ой) SBH West ташкилоти кўмагида "Ватанпарвар" марказида касбий немис тили ўқитилади ва қайта тайёрлов курслари ўтказилади.
👉 Рўйхатдан ўтиш
Мурожаат учун: Миграция агентлиги 71-202-33-55 (qisqa raqam 1282).
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Миграция агентлиги Германиянинг PersonaFAIRmittlung ташкилоти билан ҳамкорликда автобус ҳайдовчилари учун иш ўринларини таклиф қилади.
Ойлик: 3000 € (солиқлар ушлаб қолингандан сўнг – 2000 € атрофида) Иш ўринлари: 300 та
Номзодларга талаблар:
▪️ёш чегараси 23-43;
▪️BC ҳайдовчилик гувоҳномаси;
▪️немис тилидан А2 ёки B1 даража халқаро тил сертификати;
▪️судланмаган ва жисмонан соғлом бўлиши.
Имтиёзлар:
▪️визани расмийлаштириш
▪️авиачипта
▪️аэропортдан иш жойигача трансфер
Эслатма: Танлаб олинган номзодларга Германияга жўнаб кетиш олдидан (виза жараёни бошланганда 1 ой) SBH West ташкилоти кўмагида "Ватанпарвар" марказида касбий немис тили ўқитилади ва қайта тайёрлов курслари ўтказилади.
👉 Рўйхатдан ўтиш
Мурожаат учун: Миграция агентлиги 71-202-33-55 (qisqa raqam 1282).
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
21.02.202516:53
#Real_Ozbekiston
«Қўйлиқ» деҳқон бозорига ўтиш учун фойдаланиладиган ерости йўли.
«Бу йўлак абгор аҳволда. Кечки вақтда яхши ёритилмайди. Қолган бир икки чироқлар кундуз вақти ёритишга ҳам етмайди. Инсонга жароҳат етказиши мумкин бўлган, тепадан осилиб ётган темирлар тўғриланса яхши бўлар эди», дейди Тошкентдан лавҳа жўнатган мухлисимиз.
Тасвирларда ерости ўтиш йўли таъмирталаб ҳолатга келганини кўриш мумкин. Мутасаддилар бу ҳолатга бефарқ бўлмайди деган умиддамиз.
❗️Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни бизга юборинг!
Сиз қандай жойда яшайсиз? Сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
«Қўйлиқ» деҳқон бозорига ўтиш учун фойдаланиладиган ерости йўли.
«Бу йўлак абгор аҳволда. Кечки вақтда яхши ёритилмайди. Қолган бир икки чироқлар кундуз вақти ёритишга ҳам етмайди. Инсонга жароҳат етказиши мумкин бўлган, тепадан осилиб ётган темирлар тўғриланса яхши бўлар эди», дейди Тошкентдан лавҳа жўнатган мухлисимиз.
Тасвирларда ерости ўтиш йўли таъмирталаб ҳолатга келганини кўриш мумкин. Мутасаддилар бу ҳолатга бефарқ бўлмайди деган умиддамиз.
❗️Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни бизга юборинг!
Сиз қандай жойда яшайсиз? Сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

21.02.202503:34
uzdiplomat иқтибоси: 🖍
«Аслида давлатнинг пули деган тушунча йўқлигини қайта-қайта айтиш керак. Солиқ тўловчиларнинг пули деган тушунча бор. Шунинг учун бу давлатнинг пулига келган, давлат тўлаб қўйган, давлатнинг ҳисобига қилинган, деган гапларга тузатиш киритиб, пуллар солиқ тўловчиларники эканлигини эслаб кетиш зарар қилмайди. Шу билан бирга, мамлакатдаги ҳеч нарса бепул эмас ва текинга келмаган».
2021 йил, декабрь
Ботир Қобилов,
Иқтисодчи, Ҳарвард университети докторанти
Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat

20.02.202510:51
Миграция агентлиги Кореяда маоши 2500 минг АҚШ доллари бўлган иш таклиф этмоқда
«Hyunday» кемасозлик компанияси билан ҳамкорликда Корея технологияси асосида малакали кадрлар тайёрлаш учун 3 ойлик ўқув курсларига энди EPS-Тоpik имтихонларидан Ишлаб чиқариш соҳасида муваффақиятли ўтиб, СПАС-Электрон базасида тасдиқланган 20-35 ёш ўртасидаги фуқаролар таклиф этилади, дейилади агентлик хабарида.
Ойлик маоши 2500 АҚШ доллари атрофида бўлади.
EPS-TOPIK (ишлаб чиқариш соҳасида) имтиҳонларида 80 балдан юқори натижа кўрсатган ёки ўтиш баллари 80 дан кам бўлган тақдирда, «Қирол Сежонг» сертификатларига эга номзодлар 21 февраль кунигача ҳужжатларини Миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига тақдим қилиб, саралаш босқичида иштирок этишлари мумкин.
2023 йилда ишлаб чиқариш соҳасида EPS-TOPIK имтихонларидан ўтган номзодлар СПАС электрон базасида 2 йил муддатга 2024 йилнинг ноябрь ойида тасдиқланган бўлса, ўқув курси учун саралаш босқичларида иштирок этиши мумкин.

Показано 1 - 24 із 493
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.