Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
ELTUZ avatar
ELTUZ
ELTUZ avatar
ELTUZ
26.02.202519:02
АДОЛАТ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Коррупция ва ноҳақликка кўз юмганча яшашдан чарчадингизми? Ҳуқуқларингиз топталиши, мансабдорларнинг жазосиз қолиши сизни бефарқ қолдирмаяптими?

Сизнинг овозингиз – адолат йўлидаги энг қудратли қурол!

Eltuz – ҳақиқатни ошкор этиш ва адолатни талаб қилиш учун бирлашганлар майдони. Биз жамиятдаги ноҳақликни фош этиш ва ҳақиқатни халққа етказишга бел боғлаганмиз.

🔎 Биз нима қиламиз?

✅ Коррупция ва ноҳақликни аниқлаб, ҳақиқатни ёритамиз.

✅ Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталмаслиги учун жамоатчилик овозини кўтарамиз.

✅ Сиз юборган маълумотларни тўлиқ махфийлигини таъминлаймиз.

📢 Маҳаллий матбуотда ёритилмаган муҳим маълумотларингиз борми?

Бизга юборинг! Eltuz жамоаси уларни таҳлил қилиб, оммага етказиш учун ишлайди.

🚨 Фош этувчи маълумотларингиз борми?

Бизга @eltuzportali_bot орқали юборинг! Шахсий маълумотларингиз тўлиқ сир сақланишига кафолат берамиз.

🛑 Ҳақиқат учун бирлашайлик, адолатни талаб қилайлик! ✊

📢 Биз билан боғланинг:

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
⚡️⚡️⚡️Литванинг Шяуляй шаҳрида жойлашган "Вишинский" меҳмонхонасида бир ўзбек икки ватандошини пичоқлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, бир ўзбек ўлди.

Уччала ўзбек ҳам юк ташувчи машиналар хайдовчиси.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Журналист Алишер Рўзиохунов вафот этибди. Манбаларга кўра, уни қандли диабет хасталиги қийнаб келган.
26.02.202510:31
АНОРА ВА МУФАСА СУДИ ҚОЛДИРИЛДИ

Журналист Анора Содиқова аризаси асосидаги блогер Мирсаид Хайдарова қарши суд мажлиси бошқа кунга қолдирилди.

Даъвогар томоннинг ташаббуси билан суд бошқа кунга қолдирилди. Суд 27 февраль куни соат 10 :00 да давом этади

Мирсаид Хайдаров ўз фикрини мана бу шаклда тармоқда ифода қилди.

"ОАВ ва ижтиомий тармоқларда «Журналист Анора Содиқова Мирсаид Ҳайдаровни судга берганди. У блоегер томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида шикоят киритган» деган мазмунда ёлғон, тасдиқланмаган хабарлар тарқатилмоқда.

Даъвогар ўз даъво аризасида «блогер – яъни мен томонимдан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани» ҳақида шикоят келтирилмаган."

(Элтуз мухбири Мирсаид Хайдаров билан боғланиб муносабат сўради. Оз сўнгра бу муносабатни ҳам нашр қиламиз)

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
КЎЗ ЎНГИМДА СОДИР БЎЛДИ УЛУҒ ҚИËМАТ.. (А¸ АРИПОВ)

Журналист Анора Содиқованинг блогер Мирсаид Ҳайдаровга қарши аризаси 26 февраль кунги суд маҳкамасида кўрилмоқда.

Журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга бергани ҳақида олдин ëзувдим.

Анора Содиқова блогер томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида жумладан "журнашлюха" деган ҳақоратли сўз ишлатилгани учун судга шикоят киритган эди.

Анора Содиқова ўз мурожаатида блогер Mufasa томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида баён қилган. Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоят фуқаролик судига юборилган.

Аноранинг судида кўпчилик бўлиб, уни қўллаймиз. Эҳтимол, етарли даражада натижаларга эриша олмасмиз, аммо нималар бўлаётганини махсус хэштег ва челленж орқали имкон қадар кўрсатиб борамиз. Фаоллар билан бошлаётган бугунги челленжимизни шартли равишда #qoyalar_va_soyalar деб атаймиз. Фаоллардан мазкур жараёнда аввало, амалдаги қонунчилик талаб ва меъёрларига амал қилиш, миллий манфаатларимизни инобатга олиб, қадриятларимизга ҳурмат руҳида ёндашишга чақираман. Зотан, қоялар ва соялар кураши абадий жараёндир

, — деб ёзди ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов.

Анора Содиқова журналистларни сўккан ва уларни хорижга агентлик қилишда айблаган блогер қонун олдида жавоб беришини талаб қилмоқда.


Судга бериш энг тўғри қарор деб билдим. Ҳеч бир асосли важ-карсони бўлмаганлар турли бўҳтон, туҳмат, ҳақорат, шантажлик қилишда давом этмоқда. Ожизликнинг белгиси — шу. Майли, худди шундай бўҳтонлар билан давом этинг. Менга эса ҳар бир сўзингиз ҳужжат бўлиб келаверсин. Агар мен заррача ноҳақ бўлганимда, заррача давлат қонунларига итоатсизлик қилганимда, биласизми булар мени не кўйларга солмасди. Биламизку қонунлар бизга қарши чаққонроқ ишлайди

, — дейди журналист Gazeta.uz нашрига берган интерьвюсида.

Мирсаид Ҳайдаров Элтузга ҳеч кимни ҳақорат қилмаганини билдирган эди.

Блогер Musafa устидан маҳкама фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида кўрилмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202503:01
ҲАЗИЛНИНГ ТАГИ ЗИЛ – ТАСОДИФИЙ ҚОТИЛЛИК

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида фермер хўжалиги иш юритувчиси ўзи билмаган ҳолда дўстининг қотилига айланди.

Элтузга етиб келган суд ҳужжатларида исм-шарифлар яширилган.

Хўжаликнинг иш юритувчиси 2024 йил 1 ноябрь куни шоли даласи олдида қадрдон дўстини кўриб қолади.

Дўсти билан қучоқлашиб кўришди – икковлон ҳазиллашиб кураш тушди.

Шунда иш юритувчининг дўсти қалтис йиқилиб бўйин соҳасидаги умуртқа суяги синди.

Жароҳатдан кейин ҳаракатланолмай қолган бемор зудлик билан касалхонага олиб келинди, бироқ умуртқа операцияси пайтида жони узилди.

Суд мажлисида жавобгар ўлган дўсти билан 7-8 йилдан бери қадрдонлиги, ораларида ҳеч қандай адоват бўлмаганини айтди.

Бу сўзларни марҳумнинг яқинлари ҳам тасдиқлади. Томонлар ўзаро келишишди.


Амударё туман суди жавобгар шахсга 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаб, шу муддат давомида даромадининг 20 фоизини ушлаб қолиш ҳукмини чиқарди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202517:03
ЯНГИ ЖАҲОН ТАРТИБИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТМОҒИ ЛОЗИМ?

Дунёдаги геосиёсий вазият ўзгариб бормоқда, айниқса, АҚШда Дональд Трампнинг қайта президентликка сайланиши билан халқаро муносабатларда янги йўналишлар юзага келмоқда.

2024 йилда Дональд Трамп қайтадан АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг, жаҳон ҳамжамияти халқаро муносабатларда катта ўзгаришларни кузатмоқда, буни баъзи таҳлилчилар янги жаҳон тартибининг шаклланиши деб атаяпти.

Трампнинг ташқи сиёсатдаги асосий йўналишларидан бири мавжуд халқаро келишувлар ва институтларни қайта кўриб чиқишга интилиш бўлди. У АҚШни бир қатор халқаро ташкилотлар ва битимлардан чиқараётгани, айрим экспертларнинг фикрига кўра, глобал иттифоқларни заифлаштириши ва жаҳондаги кучлар мувозанатини ўзгартириши мумкин.

Россия ва Хитой билан муносабатларда Трамп халқаро майдонда уларнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва мулоқотга тайёр эканини кўрсатмоқда. Баъзи кузатувчиларнинг таъкидлашича, Трамп янги халқаро муносабатлар формати яратишга интилаяпти, бу эса "Ялта тартиби"ни эслатади – унда етакчи давлатлар биргаликда жаҳон сиёсатини белгилайди.

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
БАЁНОТ

Маълумки, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида даъвогар Анора Содиқоважавобгар Мирсаид Ҳайдаровганисбатан Uzdiplomat интернет-нашридан узр сўраш ва раддия бериш мажбуриятини юклаш ҳамда маънавий зарар ундириш бўйича даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Бугунги суд мажлисида жавобгар М. Ҳайдаров даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан таништирилди.

Даъвогар А. Содиқова эса судга киритилган даъво аризасини тўлдириш ҳақида аризани тақдим қилган.

Шундан сўнг, даъвогарнинг адвокати томонидан Фуқаролик-процессуал кодексининг 208-моддасига асосан суд мажлисини очиқ тарзда ўтказилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиниши ҳақида илтимоснома киритди.

Ўз навбатида, жавобгарнинг адвокати низо предмети жавобгарнинг шахси, унинг ҳаёти ва шахсий ёзишмалари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш ҳақида илтимоснома киритган.

Суд мажлисида даъвогар, жавобгар ва уларнинг вакилларининг илтимосномалари бўйича фикрлари ҳамда эътирозлари эшитилиб, раислик этувчи жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантириш, даъвогар вакилининг илтимосномасини эса Фуқаролик-процессуал кодексининг12-моддаси 3-қисмига асосан рад қилиш, яъни, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш ҳақида ажрим эълон қилинди.

Шу тариқа ушбу фуқаролик иши бўйича суд мажлислари ёпиқ тарзда бўлиб ўтиши белгиланди.
«СУД ОЧИҚ, ЛЕКИН ЭШИК ЁПИҚ»

Бугун, 26 феврал куни журналист Анора Содиқова ва блогер Муфасанинг суд маҳкамаси бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ суд мажлиси даъвогар талаби билан қолдирилди.

Шайхонтоҳур туманидаги очиқ суд мажлисида жамоатчилик фаоллари ва блогерлар иштирок этиши расман мумкин эди. Аммо, афтидан, бундай шаффофлик, жамоатчиликнинг ошкора кузатуви судга маъқул келмаган.

Кузатувчилар очиқ суд маҳкамасига киришни истаган. Суд ёрдамчиси эса «суд очиқ, лекин эшик ёпиқ» деб уларни қайтарган.

Суд очиқ, лекин эшик ёпиқ – мэмга айланиши мумкин бўлган жумла. Умуман олганда, журналист Анора Содиқова бундай икки ёқлама муносабатга ҳайрон бўлмаслиги керак. Бу жумла ҳудди «Ўзбекистонда матбуот эркин, лекин ҳамма мавзуда, ҳамма ҳақида эркин ёзиш мумкин эмас», дегандай янграпти.

Эслатиб ўтамиз, Анора Содиқова ўзи ва "Дипломат" нашрига нисбатан "Шаън ва ишчанлик руҳига зарар етказувчи маълумотлар юзасидан" судга даъво аризаси билан чиққан. Ушбу даъвога кўра асосий жавобгар - Мирсаид Хайдаров.

Суд мажлиси 27-феврал куни бўлиб ўтади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202510:01
БУХОРО НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ ИШЧИЛАРИНИНГ КАСАЛ БЎЛИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ!

Салом биз Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи ходимларининг касал бўлишга ҳаққи йўқдек гўё.

Ахир иссиқ жонмиз. Бетоб бўлиб касаллик варақаси очтирмоқчи бўлсак, савиясиз валломат М,С,Ч раҳбари пул сўрайди.

Агарда айтилган суммани бермасак, ишимиз битмайди.

Мана, 5 йилдирки маошимиз ошмайди.

Оладиган 3 млн пулимизни рўзғорга ишлатайликми, кредитга тўлайликми ёки бу валломатларга берайликми!?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202506:03
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИДА КОРРУПЦИЯ

Ассалому алайкум!

Мен шифокорман ва ўзим ҳам бюджет ташкилотида фаолият юритаман. Аммо яқинда Тошкент давлат стоматология институти клиникасида гувоҳ бўлган ҳолатлар мени қаттиқ ташвишга солди. Бу ердаги шароитлар ва иш услуби нафақат ачинарли, балки жуда ҳам ҳайратланарли.

Клиникада антисанитария, коррупция, манманлик, кибр ва беморларга нисбатан менсимаслик ҳукм сурмоқда. Шифокорлар беморларни ҳисобга олмайди, асосий эътибор эса фақат пул ундиришга қаратилган. Хусусий клиникаларда ҳам бундай ҳолатни учратиш қийин. Лабораторияда ҳатто тезкор мурожаат қилган беморлар ҳам пул тўлашга мажбур. Пули камроқ бўлган беморлар эса навбатда ўтирганлардан қарз сўрашгача мажбур бўлмоқда.

Энг ажабланарлиси – чек берилмаслиги ва пластик карта орқали тўлов қабул қилинмаслиги. Фақат нақд пул талаб қилинади! Агар беморда нақд пул бўлмаса, стол устида ёзиб қўйилган пластик карта рақамига “ташлаш” таклиф қилинади. Рентгенологик текширувларда эса янада ачинарли ҳолат – бу бўлимда ишловчи шифокорлар ўзларини "хусусий" деб ҳисоблаб, бемалол пул ундиришмоқда. Ҳатто тезкор ҳолатдаги беморлардан ҳам қўшимча ҳақ олинмоқда.

Жарроҳлик амалиётига тайёрлаш учун боламни стоматолог кўригига олиб борганимизда, тўлов қилиш шартлиги дарров айтилди. Керакли маблағ йўқлигини айтганимизда, бизни шифохонанинг бошқа бир бурчагига йўналтиришди ва фақат шу ерда "бепул" даволаниш мумкинлиги маълум бўлди. Болалар тиш шифокорини топиб, маълум бир сумма эвазига келишиб, даволатдик. Барча тўловлар нақд амалга оширилди, бирор жойда рўйхатга олинмади, ҳатто боламнинг исми ҳам қайд этилмади – шифокор ишни битирди, пулни олди, холос!

Болалар юз-жағ жарроҳлиги бўлимида боламни ким операция қилишини сўраганимда, профессор тақсимлаб беради, эртага биласиз, деб жавоб беришди. Танлаш имкони бор ёки йўқлигини сўраганимда, “профессор билан гаплашинг” дейишди. Ҳуллас, операция ўтказилди. Кейин эса жарроҳ операция учун алоҳида, наркоз учун эса анестезиолог билан алоҳида "гаплашишим" кераклигини айтди.

Мен давлат ордери билан келганимни, барча тўловлар давлат томонидан қопланиши кераклигини тушунтирганимда, шифокорлар “бизга давлат ҳеч нарса бермайди, барча жиҳозларни ўзимиз сотиб оламиз” деб жавоб беришди. Натижада, наркоз учун 1 000 000 сўм, операция учун эса 5 000 000 сўм тўлашга мажбур бўлдик. Ҳатто, шифокорлар мен ҳамкасблигимни инобатга олиб, “бозордагидек келиштириб бердик” деб ҳам қўйишди!

Мен бу мурожаатни пул тўлашни хоҳламаганим учун ёзганим йўқ! Лекин давлат муассасасида пуллик хизмат шунчалик очиқчасига, ҳеч қандай назоратсиз амалга оширилаётгани ҳайратланарли! Бир марталик тиббий жиҳозлар клиника томонидан таъминланмаслигига ишониш қийин. Бу ерда давлат томонидан ажратилган маблағ қаёққа кетяпти?

Бу ҳақда клиника бош шифокори С.П. Ахмедовга мурожаат қилмоқчи бўлдим. Лекин қабулхона олдида турган бош шифокор ўринбосари, Фаррух исмли шахс, “дардингиз бўлса, бўлим мудирига айтинг, бу ерда муҳокама қилинадиган масала йўқ” деб, мени кабинетдан чиқариб юборди.

Тошкент давлат стоматология институти клиникасида коррупция гуллаб-яшнаяпти! Мен ижтимоий тармоқларда бу муассаса ҳақида кўплаб шикоятлар ёзилганидан хабардор эдим. Энди эса уларнинг барчаси ҳақиқат эканига ўзим гувоҳ бўлдим. Афсуски, ҳали-ҳануз ҳеч қандай ўзгариш йўқ, бу клиникада тартиб ва назорат мутлақо йўқ! Худди давлат қонунчилиги бу ерга тааллуқли эмасдек!

Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларга бундай ҳолат мутлақо тўғри келмайди! Мен Президентимиз сиёсатини қўллаб-қувватловчи фуқаро сифатида масалани ҳал қилишни сўрайман! Илтимос, бу бепарволик ва коррупцияга барҳам бериш учун чора кўринг!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202502:01
АДОЛАТ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Коррупция ва ноҳақликка кўз юмганча яшашдан чарчадингизми? Ҳуқуқларингиз топталиши, мансабдорларнинг жазосиз қолиши сизни бефарқ қолдирмаяптими?

Сизнинг овозингиз – адолат йўлидаги энг қудратли қурол!

Eltuz – ҳақиқатни ошкор этиш ва адолатни талаб қилиш учун бирлашганлар майдони. Биз жамиятдаги ноҳақликни фош этиш ва ҳақиқатни халққа етказишга бел боғлаганмиз.

🔎 Биз нима қиламиз?

✅ Коррупция ва ноҳақликни аниқлаб, ҳақиқатни ёритамиз.

✅ Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталмаслиги учун жамоатчилик овозини кўтарамиз.

✅ Сиз юборган маълумотларни тўлиқ махфийлигини таъминлаймиз.

📢 Маҳаллий матбуотда ёритилмаган муҳим маълумотларингиз борми?

Бизга юборинг! Eltuz жамоаси уларни таҳлил қилиб, оммага етказиш учун ишлайди.

🚨 Фош этувчи маълумотларингиз борми?

Бизга @eltuzportali_bot орқали юборинг! Шахсий маълумотларингиз тўлиқ сир сақланишига кафолат берамиз.

🛑 Ҳақиқат учун бирлашайлик, адолатни талаб қилайлик! ✊

📢 Биз билан боғланинг:

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
ТОШКЕНТДА ГАЗДАН ПОРТЛАШ ЮЗ БЕРДИ
Тошкентда газ чақнаши оқибатида бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.

26 феврал куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирдаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган.

Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган.

Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202514:00
Раддия

Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида қуйидаги мазмундаги хабарни чоп этган:

«Журналист Анора Содиқова «Муфаса» тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан судга мурожаат қилди. Мурожаатда Анора блогер томонидан ижтимоий тармоқлар ва турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ҳамда туҳматга учрагани ҳақида баён қилган.»

Бироқ, фуқаро Анора Содиқова томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига киритилган даъво аризасида мен – Мирсаид Ҳайдаров томонидан «турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани» ҳақида ҳеч қандай баён келтирилмаган.

Демак, «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳақиқатга мос келмайдиган ва тасдиқланмаган маълумот тарқатмоқда деган хулосага келиш мумкин.

Шунингдек, Анора Содиқова ўз Telegram-канали (@anora_sodiq) ва Facebook саҳифасида бўлажак суд жараёни ҳақида шундай фикр билдирган:

«Журналистларни сўккан ва уларни хорижга агентлик қилишда айблаган блогер қонун олдида жавоб берсин.»

Бироқ, бундай баёнотлар суд ишига дахлдор эмас, шунингдек, туҳмат ва уйдирмалардан иборат деб ўйлайман. Зеро, мен бирор журналистни ҳақорат қилмаганман ва аниқ бир шахсни хорижга агентлик қилишда айбламаганман.

Бундан ташқари, Gazeta.uz ва Daryo.uz каби нашрлар юқоридаги шахсларнинг постларига ҳавола келтирган ҳолда, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, бир тарафлама ёлғон маълумотларни тарқатган.

Шу сабабли, Абдураҳмон Ташановдан, Анора Содиқова, Gazeta.uz ва Daryo.uz таҳририятидан ўз платформаларида раддия чоп этишларини сўрайман.

Шунингдек, қуйидаги маълумотларни ўчириб ташлашларини ёки исботлаб беришларини талаб қиламан:

📌 Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги қуйидаги жумлани:

«Мурожаатда Анора блогер томонидан ижтимоий тармоқлар ва турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида баён қилган.» Манба: Facebook пости

📌 Анора Содиқова Telegram-каналидаги қуйидаги жумлаларни:

«Журналистларни сўккан ва уларни хорижга агентлик қилишда айблаган блогер қонун олдида жавоб берсин.”
«Мирсаид Ҳайдаров ва троллар армиясига қарши ишда мен билан биргамисиз?!»
Манба: Telegram пости

📌 Gazeta.uz’даги қуйидаги жумлани:

«Анора Содиқова ўз мурожаатида блогер «Муфаса» томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида баён қилган.» Манба: Gazeta.uz мақоласи

📌 Daryo.uz’даги қуйидаги жумлани:

«U bloger tomonidan ijtimoiy tarmoqlardagi turli anonim kanallarda oʻz shaʼni, qadr-qimmati kamsitilgani va tuhmatga uchragani haqida shikoyat kiritgan. Манба: Daryo.uz Telegram пости

Агар юқоридаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ўз вақтида ўчирилмаса, мен ҳуқуқий тартибда чора кўриш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда судга мурожаат қилиш ҳуқуқимдан фойдаланишга мажбур бўламан.

@mufasa_mh
ТРАМП ЎЗБЕК АМАЛДОРЛАРИ ВА БОЙЛАРИГА АМЕРИКА ЭШИГИНИ ОЧДИ

Трамп АҚШга кўчиб ўтиб, иш ўринлари яратишни хоҳлаган хорижликларга 5 миллион доллар эвазига олтин карталар сотмоқчи эканини маълум қилди. Шу тариқа, у давлат қарзини қоплаш учун маблағ тўпламоқчи.

Трамп шунингдек, россиялик олигархлар ҳам бундай карталарни олишлари мумкинлигини қўшимча қилди.

«Мен бир неча рус олигархларини биламан, жуда яхши одамлар. Балки улар аввалгидек бой эмасдир. Ўйлайманки, улар 5 миллион долларни ўзларига раво кўра оладилар», — деди Трамп.

Трампнинг 5 миллион доллар эвазига "олтин карта" сотиш ғояси нафақат россиялик олигархлар, балки ўзбек миллиардерлари ва порахўр амалдорлар учун ҳам янги имконият эшигини очди.

Аввал давлат маблағларини "маҳорати ва откатлар билан ўзлаштирган" баъзи мансабдорлар ёки "бизнесни давлат кўмагида ривожлантирган" тадбиркорлар бу таклифдан хафа бўлишмаса керак.

Ахир улар учун 5 миллион доллар Дубайдаги бирорта вилланинг ёки Европа банкидаги "камтаргина" ҳисоб рақамининг кичик бир қисми, холос.

Энди улар Америкада ҳам қонуний равишда яшаб, "янги имкониятлар" излашлари мумкин. АҚШда ҳам катта пул билан йўл топиш мумкинлигини ҳамма яхши билади-ку!

Балки ҳатто ҳашаматли ҳовли сотиб олиб, ўзбек халқининг тақдири ҳақида "хавотир" билдирувчи яна бир "ватанпарвар" муҳожирга айланарлар?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
ҚУВАДА ОПЕН БЮДЖЕТ УЧУН ЎҚИТУВЧИЛАР ПУЛ ТЎЛАМОҚДА


Опен бюджетнинг биринчи мавсумига ҳам старт берилди. Овоз бериш жараёни эса 11 март куни бошланади.

Уддабурон раҳбарлар эса ҳозирданоқ отни қамчилаган. Қува туманида жойлашган 56-мактаб директори Сайвалиев Абдумалик ҳам ана шундай узоқни кўзлаб иш тутувчи устаси фаранглардан.

Сабаби у ҳозирданоқ кўпроқ овоз йиғиш учун етарли молиявий манбани шакллантириш мақсадида ҳар бир ўқитувчининг ойлигидан 700 000 сўмдан ушлаб қолмоқчи.


Овоз йиғишдан мақсад – мактаб ошхонаси қуриш эмиш. Агар мактабда 79 нафар ўқитувчи бўлса, 55,3 млн сўм йиғиларкан. Опен бюджет учун шунча пул сарфлаш ҳам қонунга, ҳам мантиққа тўғри келадими?

Ўзи биз – ўқитувчилар 3-4 млн сўм ойлик олсак, ойлигимизнинг тўртдан бир қисмини овоз йиғиш учун берворсак адолатдан бўладими?

Ёки март ойида овоз йиғиш жараёни бошланса, пахта ёғи кўтариб кўчама-кўча ҳам юрамизми?


Мутасаддилардан мазкур ҳолатга эътибор беришларини сўраймиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202505:02
ИШ ҲАҚИМИЗ ҚАЧОН ТЎЛИҚ ТЎЛАНАДИ?

Фарғона вилояти, Учкўприк тумани "Агро-Риштон таъмир сервис" ишчилари мурожаати

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз жамоаси!
Биз, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги "Агро-Риштон таъмир сервис" ишчилари, сизларга яна бир бор мурожаат қилишга мажбурмиз. Чунки ойлик маошларимиз ҳали ҳам тўлиқ тўланмаган ва бу муаммога мутасадди ташкилотлар етарлича эътибор қаратмаяпти.

Муаммо:

— Илгари сизларга мурожаат қилганимиздан сўнг бизга маълум миқдорда маош берилди. Бир қисм ходимлар 1 миллион сўмдан ойлик олди, бироқ ҳали ҳам 10-15 миллион сўмгача қолдиқ маошларимиз тўланмаган.

— Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни талаб қилганимиз учун раҳбарлар босим ўтказмоқда. Учкўприк тумани "Агро-Риштон" филиали бошлиғи Достон мажлис ўтказиб, "Ким Элтуз каналига мурожаат қилса, ишдан бўшатамиз," деб таҳдид қилди.

— Унинг сўзларига кўра, бу буйруқ Фарғона вилояти бошлиғи Нурматов Мирзаолим томонидан берилган. Агар ростдан ҳам шундай бўлса, ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилиш, уларни таҳқирлаш ва қўрқитиш қай даражада қонуний?

Масъул идораларнинг лоқайдлиги:

— Учкўприк тумани прокуратураси бу муаммога жиддий ёндашмаяпти.

— Нурматов Мирзаолим томонидан тақдим этилган ёлғон ҳисоботлар асосида ҳеч қандай чора кўрилмаяпти.

— Мутасадди ташкилотлар реал ҳолатни ўрганиш ўрнига, ҳалигача сохта маълумотларга ишонмоқда.

Бизнинг талабимиз:

Биз, "Агро-Риштон таъмир сервис" ишчилари, қонуний ҳақ-ҳуқуқларимиз таъминланишини талаб қиламиз. Биз нафақат ўз маошларимизни ўз вақтида олишни, балки ишчиларга нисбатан босим ўтказган раҳбарларга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраймиз.

Фарғона вилояти прокурори ва ҳокимига мурожаат қиламиз:

1. Учкўприк туманидаги ишчилар маошининг кечикиши сабабларини текшириб, муаммони ҳал қилиш.
2. Нурматов Мирзаолим ва унинг раҳбарлигидаги масъул шахсларнинг фаолиятини назоратга олиш.
3. Элтуз каналига мурожаат қилган ишчиларни ишдан бўшатиш таҳдидига ҳуқуқий баҳо бериш.


Биз ўз ҳақ-ҳуқуқимизни қонуний йўллар билан ҳимоя қилишга тайёрмиз ва маошларимиз тўлиқ тўланмагунча Элтуз каналига мурожаат қилишда давом этамиз.

Ҳурмат билан,

Фарғона вилояти, Учкўприк тумани "Агро-Риштон таъмир сервис" ишчилари


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.02.202519:02
АДОЛАТ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Коррупция ва ноҳақликка кўз юмганча яшашдан чарчадингизми? Ҳуқуқларингиз топталиши, мансабдорларнинг жазосиз қолиши сизни бефарқ қолдирмаяптими?

Сизнинг овозингиз – адолат йўлидаги энг қудратли қурол!

Eltuz – ҳақиқатни ошкор этиш ва адолатни талаб қилиш учун бирлашганлар майдони. Биз жамиятдаги ноҳақликни фош этиш ва ҳақиқатни халққа етказишга бел боғлаганмиз.

🔎 Биз нима қиламиз?

✅ Коррупция ва ноҳақликни аниқлаб, ҳақиқатни ёритамиз.

✅ Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталмаслиги учун жамоатчилик овозини кўтарамиз.

✅ Сиз юборган маълумотларни тўлиқ махфийлигини таъминлаймиз.

📢 Маҳаллий матбуотда ёритилмаган муҳим маълумотларингиз борми?

Бизга юборинг! Eltuz жамоаси уларни таҳлил қилиб, оммага етказиш учун ишлайди.

🚨 Фош этувчи маълумотларингиз борми?

Бизга @eltuzportali_bot орқали юборинг! Шахсий маълумотларингиз тўлиқ сир сақланишига кафолат берамиз.

🛑 Ҳақиқат учун бирлашайлик, адолатни талаб қилайлик! ✊

📢 Биз билан боғланинг:

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
РЭППЕР ШАҲРИЁР ҚЎЛГА ОЛИНДИ!

Рэп йўналишида ижод қилувчи хонанда Тошкентдаги «Шарқ» пост-патрул масканида ушланди.

25 февраль куни Шарқ ЙПХ масканига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари томонидан Оnix русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида автомашинада йўловчи сифатида келаётган шахс ўзининг ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотди.

Холислар иштирокида ушбу шахс текширилганда кийимлари орасига яшириб олган гиёҳвандлик моддаси аниқланди ва тегишли тартибда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
САРДОР УМРЗОҚОВ ПЕКИНДА ХИТОЙ КОМПАРТИЯСИ РАСМИЙЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов 24 февраль куни Пекинда Хитой Коммунистик партияси (ХКП) марказий қўмитасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Сзянчао билан учрашув ўтказди.

25 февраль куни эса у Хитой Коммунистик партияси (ХКП) марказий қўмитасининг сиёсий бюроси аъзоси, ХКП Марказий қўмитасининг тарғибот бўлими мудири Ли Шулэй билан учрашди.

Мулоқотда икки давлат раҳбарлари эришган келишувлар ижроси, партиялараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Хитой муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202511:04
БИР ТОМ ОСТИДА ИККИ ХОТИН

1980 йилда Чироқчи туманида туғилган эркак биринчи хотини билан ашинча йил бирга яшаб, 5 болани ясаб, негадир зерикиб қолди. Яна битта хотин олиб болалар сонини 7 тага етказди.

Икки кундош бир уйда яшаб, бир қозондан овқат еб 10 йилдан ошиқ аҳил-иноқ яшаб келган.

Бироқ бу севги учбурчагига қўшни А.Х. раҳна солмоқчи бўлди.

А.Х. маст ҳолда бир неча бор қўшинисининг биринчи хотини деразасидан ошиб киришга уринган. Ана шундай уринишларнинг бирида А.Х. қўлга тушди.

Ғазабланган уй эгаси қўшнини кетмон билан уриб майиб қилди, Люси деган итига талатди.

Суд мажлисида А.Х. деразадан ошиб кирмоқчи бўлмагани, шунчаки маст ҳолда шу атрофдан ўтиб кетаётганини таъкидлади.

Ўтиб кетаётганда қўшниси иккинчи хотини билан чиқиб тўсатдан ура бошлашган.

Кўкдала туман суди А.Х.га ишонди, унинг кўрсатмаси асосли деб топилди. Қўшнини урган қўшхотинли мардум эса 2 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Эр қамағда, кундошлар уйда. Қўшни баннисада.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
26.02.202508:04
САМАРҚАНДДА ДОРИХОНА БИЗНЕСИ КАСОДГА УЧРАМОҚДАМИ?


Биз Самарқанд вилояти дорихоналар раҳбарлари томонидан мурожаат йўллаяпмиз.

Ҳозирги вақтда кўплаб дорихоналар ёпилиб кетяпти. Чунки ишлашнинг иложи бўлмай қоляпти.

Кундан-кунга янги қонунлар чиқмоқда. Лекин бунга ҳамма ҳам тайёр эмас.

Масалан, ҳозирги вақтда “ASL BELGI” деган нарса чиққан. Бундан ташқари, GPP сертификати чиққан.

Битта GPP сертификатини олиш учун битта дорихона камида 30-40 миллион харажат қилиши керак.

Қолаверса, лицензия олиш керак. Давлатимиз раҳбари “тадбиркорларга ёрдам беринглар”, деган бир пайтда мутассадилар бу гаплардан бехабардай иш қиляптими?

Дорихоначилар дардини кимга айтишни билмай сарсон.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
МИЛЛИЙ КИЙИНИШ ОРТИҚЧА ЧИҚИМГА САБАБ БЎЛЯПТИ


Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида ҳар жума миллий кийим кийиш таклифи билдирилди.

Бу таклиф энди талаб ва буйруқ бўлиб Тошкент вилояти мактабларига ҳам етиб келди.

Ўқувчилардан жума куни миллий кийим кийиш талаб қилинмоқда.

Бу ҳолат бозорга ҳам таъсирини ўтказиб, нархлар икки баробар ошган.

Кўп фарзандли оилаларга бу ортиқча чиқим.

Битта боласи учун камида 100 000 лик миллий кийим олиняпти.

Нима кераги бор ортиқча кўзбўямачиликни?

Ундан кўра таълимга кўпроқ эътибор қаратилсин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.02.202517:13
ТОШЛОҚДАГИ МАКТАБДА ТУБЕРКУЛЁЗГА ЧАЛИНГАН ЎҚУВЧИЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

Олдинроқ Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 42-мактабда туберкулёз тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирга қадар касалланган ўқувчилар сони 12 нафарга етди. Бу вазиятда мактаб карантинга ёпилиши ва дарслар масофавий ўтилиши шарт.

Шунингдек, мактаб жамоаси ва ўқувчилар тўлиқ текширувдан ўтказилиши керак. Бироқ ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Мактабда карантин эълон қилинмади, дарслар оффлайн давом этмоқда.

«Мактабда Бўриевлар оиласи ҳукмрон. Дипломсиз шахсларни ўқитувчи қилиб олгани майли, лекин ҳозир мактаб ҳатто санитария талабларига жавоб бермаяпти. Болалар ва жамоанинг соғлиги хавф остида», дейди ота-оналар.

Туберкулёз урчиган Тошлоқнинг 42-мактаби карантинга олиниши керак. Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Санитария-эпидемиология станциясидан зудлик билан вазиятни назоратга олиш сўралади.
Показано 1 - 1 із 1
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.