Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
23.5° бурчак остида avatar
23.5° бурчак остида
23.5° бурчак остида avatar
23.5° бурчак остида
04.05.202513:35
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистонга сув беришни қисман тўхтатди

Ҳинд оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Нью-Деҳли Чинаб дарёсидаги Баглиҳар тўғонидан сув узатишни тўхтатди ва Желам дарёсидаги Кишанганга тўғонида ҳам шундай чораларни кўришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Ҳиндистон 1960 йилдан бери амал қилиб келган ва Покистонга сув етказиб беришни кафолатлаган “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишув”дан чиққан эди.

Покистон томони эса, Ҳинд дарёсидан сув етказиб беришни тўхтатишга уринишни “уруш ҳаракати” сифатида баҳолашини билдирган. Бошқа муқобил сув манбалари мавжуд бўлишига қарамай, Ҳинд дарёсидан келадиган сув Покистон учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ҳинд дарёси мамлакат эҳтиёжларининг қарийб 75 фоизини қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилиниши ва бунинг оқибатида 26 нафар одам ҳалок бўлганидан кейин ёмонлашган эди. Нью-Деҳли ушбу ҳужумда Покистонни айбламоқда, Исломобод эса бу айбловни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
04.05.202512:38
🇹🇷 Туркиянинг энг йирик мухолифат партияси, Жумҳурият Халқ партияси, етакчиси Ўзғур Ўзел номаълум шахс томонидан ҳужумга учради

CNN Тürk телеканалининг хабар беришича воқеа сиёсатчи Истанбулда ўтказилган тадбирдан чиқаётган пайтда содир бўлган.

Ички ишлар вазирлиги Ўзелга ҳужум қилган шахс қўлга олинганини тасдиқлади. Расмийларнинг айтишича, унинг нима сабабдан бу ишга қўл ургани ҳозирча номаълум.

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси ҳам ушбу тажовузни қоралади.

🔥 @burchakostida
🇺🇸 АҚШ армиясининг 250 йиллиги муносабати билан 2025 йил 14 июн куни Вашингтонда ҳарбий парад ўтказилиши режалаштирилмоқда

Пентагон матбуот котиби Ҳизер Ҳейганнинг маълум қилишича, парадга тахминан 150 дона ҳарбий техника, 50 та самолёт ва 6600 нафар ҳарбий хизматчи жалб этилади, шунингдек, тадбир мушакбозлик билан якунланади.

ABC News телеканалининг хабарига кўра, шу куни Вашингтонда бир кунлик фестивал ҳам бўлиб ўтади. Унда ҳарбий техника намойиш этилиши, мусиқий чиқишлар ва спорт мусобақалари ташкил қилиниши режалаштирмоқда.

"Бу мамлакатмиз тарихидаги “энг йирик ва энг чиройли ҳарбий парад” бўлади", — дея АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг сўзларини келтиради Fox News.

Қўшма Штатларда ҳарбий парадлар тез-тез ўтказилмайди — сўнгги йирик парад 1991 йил июн ойида бўлиб ўтган.

Трамп ўзининг биринчи президентлик муддати давомида 14 июлда Францияда Бастилиянинг эгалланиши куни муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадни кўргач, Қўшма Штатларфда ҳам йирик ҳарбий парадлар ташкиллаштириш ташаббусини илгари сурган. Бироқ ўшанда бу ғоя амалга ошмаган, давлат идоралари парадни ташкил қилиш учун 90 миллион доллар сарфлашни истамаганди.

Вашингтон шаҳри маъмурияти эса танклар ва оғир ҳарбий техниканинг йўлларга етказиши мумкин бўлган зараридан хавотир билдирган. ABC News'нинг, парад режасидан хабардор расмийга таяниб хабар беришича, танкларга Виржиния штатидан шаҳар томон ўтувчи кўприкларда ҳаракатланишга рухсат берилмайди. Шаҳар ичида эса улар фақат белгиланган йўллар бўйлаб ҳаракатланиши мумкин бўлади.

🔥 @burchakostida
03.05.202511:50
Исроил қўшинлари Сурия жанубига жойлаштирилди ва “душман кучлар”нинг друзлар қишлоқларига кириб келишининг олдини олишга тайёр — ЦАХАЛ матбуот хизмати.

🔥 @burchakostida
02.05.202513:52
🇺🇿🇷🇺🇺🇦 Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларининг Россия армияси сафида урушда қатнашгани юзасидан текширув бошлади — Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинага қарши урушда қатнашган 1110 нафар ўзбекистонлик фуқарога оид хабарлар текширилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши қонунчилигимизда тақиқланган. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, тегишли чоралар кўрилади", — дея қўшимча қилди ТИВ вакили.

Аввалроқ Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумотларни эълон қилган эди.

🔥 @burchakostida
02.05.202511:44
🇷🇺🇺🇦 CNN: Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолиш каби “қисқа муддатли мақсадларга” эътибор қаратмоқда

"АҚШ ва Европа расмийлари ўрганган янги разведка маълумотлари Владимир Путин урушда ўз диққатини Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда таъсирини мустаҳкамлаш каби “қисқа муддатли мақсадларга” қаратган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда", дейилади хабарда.

Манбаларнинг сўзларига кўра , яна бир қисқа муддатли мақсад — Россиянинг оғир аҳволда турган иқтисодиётини рағбатлантириш ҳисобланади.

Разведка баҳоларига кўра, илгари Путин урушдаги вазиятни ўзи учун фойдали деб ҳисоблаган ва Москва керакли куч ҳамда ресурсларга эга деб ўйлаган.

CNN манбаларига кўра, Путиннинг фикри ўзгараётганини кўрсатувчи ҳозирги разведка маълумотлари Доналд Трамп ва унинг жамоасини Россия президенти тинчлик келишувини кўриб чиқишга тайёр бўлиши мумкинлигига ишонтирган.

Бироқ CNN'нинг ёзишича, юқори мартабали америкалик расмийлар Путиннинг тинчликка эришишни хоҳлаши ҳақидаги даъволарига нисбатан ҳануз шубҳа билан қарамоқда.

"Ҳатто Россия ўт очишни тўхтатишга рози бўлса ҳам, маълум муддатдан кейин урушни қайта бошлаб, яна Украинанинг янада кўпроқ ҳудудларини эгаллашга уриниши мумкин. Менимча, у айни пайтда ўзи учун энг мақбул деб билган мақсадига интилаётган бўлиши мумкин", — дейди Ғарб разведкасининг юқори лавозимли ходими.

🔥 @burchakostida
04.05.202513:25
🇮🇱 Ҳусийлар ракетаси қулаганидан сўнг Бен-Гурион аэропорти яқинида ҳосил бўлган чуқурлик тасвирлари эълон қилинди

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, унинг диаметри 25 метрни, чуқурлиги эса бир неча метрни ташкил этади.

🔥 @burchakostida
03.05.202514:38
🇺🇦🇷🇺 Украина денгиз дрони Россия қирувчи самолётини уриб туширди

Украина Қуролли Кучлари хабарига кўра, 2 май куни Россиянинг бир неча ҳудудларига қилинган кенг кўламли дрон ҳужуми вақтида Қора денгиз акваториясида, Новороссийск шаҳри яқинида Россиянинг кўп функцияли Су-30 қирувчи самолёти уриб туширилган.

Қайд этилишича, бу денгиз дрони томонидан жанговар самолётни йўқ қилиш бўйича дунёдаги илк ҳолат ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
🇷🇸 Сербия президенти Александар Вучич бетоб бўлиб қолгани сабабли АҚШдаги сафарини муддатидан олдин якунлади — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, Вучич 2 май куни ўзини ёмон ҳис қилгач шифокорлар билан маслаҳатлашиб, Сербияга қайтишга қарор қилган. Белградга қайтгач, у Ҳарбий-тиббий академияга ётқизилган. Унинг касаллиги “тўсатдан юзага келган” деб таърифланган, аммо айнан қандай касаллик экани маълум қилинмаган.

Сербия президенти Қўшма Штатларга сафари давомида Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирганди. Аммо Вучич Трамп билан кўришишга улгурган ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Сербия президенти, Евроиттифоқ етакчиларининг босимига қарамасдан, 9 май куни Москвадаги парадга боришини маълум қилганди. Ҳозирча Вучичнинг парадда иштирок этиши номаълум.

🔥 @burchakostida
🇮🇱 Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Ғазо секторида ҳарбий операцияларни кенгайтиришга розилик берди — The Jerusalem Post

Нашрга кўра, энди Ғазо секторига Исроил Мудофаа армиясининг (ЦАХАЛ) бир нечта захира бригадалари сафарбар қилинади ва 8-пиёда дивизияси жойлаштирилади.

🔥 @burchakostida
🇵🇰🇮🇳 Сўнгги кунлардаги кескинликка қарамай, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида дипломатик каналлар ишламоқда — Покистон Ахборот вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилиниши ва бунинг оқибатида 26 нафар одам ҳалок бўлганидан кейин ёмонлашган эди. Нью-Деҳли ушбу ҳужумда Покистонни айбламоқда, Исломобод эса бу айбловни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
🇩🇪 Der Spiegel: “Германия учун муқобил” партияси федерал даражада “ўнг экстремистик тааҳкилот” деб эътироф этилди

Германия Федерал Конституцияни ҳимоя қилиш идораси “Германия учун муқобил” (АfD) партиясини “ўта ўнг экстремистик ташкилот” деб таснифлади.

"Бунга партиянинг бутун фаолияти экстремистик характерга эга экани ва инсон қадр-қимматини эътиборсиз қолдираётгани сабаб қилиб кўрсатилган", дейилади идора матбуот релизида.

Федерал идора бир неча ой давомида АfD фаолиятига баҳо бериш устида ишлаган. Бироқ шу вақтгача партия фақат “ўнг экстремизмда гумон қилинувчи” сифатида қайд этилган эди. Ҳозирги мақом эса партиянинг бутунлай конституцияга зид деб топилганини билдиради, дея изоҳ берди Der Spiegel.

Қайд этилишича, бу қарор разведка воситалари орқали партияни кузатиш учун ҳуқуқий тўсиқларни камайтиради. Масалан, телефонларни тинглаш ёки инсайдерларни ёллаш имконини беради.

Конституцияни ҳимоя қилиш идорасининг маълум қилишича, АfD'да устунлик қилаётган “этник келиб чиқишга асосланган халқ тушунчаси” Германиянинг асосий эркин демократик тартиби билан мос келмайди. Масалан, партия асосан мусулмон мамлакатлардан келган муҳожирлик тарихига эга немисларни “немис халқининг тенг ҳуқуқли аъзолари” деб ҳисобламайди.

Бироқ бу партиянинг тақиқланганлигини англатмайди ва сиёсий куч фаолияти учун жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Фақат Федерал Конституциявий суд Бундестаг, Бундесрат ёки Федерал ҳукумат ташаббуси билан партия фаолияти тақиқланиши мумкин. АfD қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

🔥 @burchakostida
04.05.202513:25
🇦🇺 Австралиядаги парламент сайловларида лейбористлар етакчилик қилмоқда

"Амалдаги бош вазир Энтони Альбанезе бошчилигидаги ҳукмрон Лейбористлар партияси парламент сайловларида ғалаба қозонади", деб тахмин қилмоқда Австралиянинг АBC телеканали.

4,9% овозлар ҳисоб-китобига кўра, лейбористлар 29 та ўринни, консерватив марказ-ўнг коалицияси эса 26 та ўринни қўлга киритмоқда. Мустақил ва кичик партияларнинг вакиллари эса олтита ўрин олмоқда.

АBC кутилмаларига кўра, марказ-ўнг коалиция етакчиси Питер Даттон ушбу сайловлар натижасида парламентдаги ўз ўрнидан айрилади.

Агар телеканалнинг кутилмалари тасдиқланса, Аьбанезе Австралияда сўнгги 20 йил ичида кетма-кет икки сайловда ғалаба қозонган биринчи бош вазир бўлади.

🔥 @burchakostida
03.05.202512:23
🇷🇺🇺🇦 Путин томонидан “Ғалаба куни” муносабати билан таклиф қилинган сулҳ ташаббуси Украинани синовдан ўтказиш учун билдирилган эди — Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия президенти Киевнинг можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излашга тайёрлигини текширмоқчи бўлган.

Песков, шунингдек, Россия Украинадан “Ғалаба байрами кунлари” вазиятни юмшатишга қаратилган аниқ ҳаракатларни кутаётганини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
02.05.202514:47
🇪🇺🇷🇺 Euroclear депозитарийси Россиянинг музлатилган активларидан 3 миллиард евро маблағни ечиб олишни режалаштирмоқда — Reuters

"Гап Россия давлат активлари ҳақида кетмаяпти. Сўнгги ойлар давомида Москва Россиядаги ғарблик инвесторларнинг маблағларини мусодара қилгани сабабли Euriclear шундай ҳаракат қилмоқда", дея хабар беради агентлик манбалар ва ҳужжатларга таяниб.

Қайд этилишича, Россиянинг депозитарийда музлатилган маблағлари инвесторлар учун компенсация сифатида ишлатилади. Манваларга кўра, Euroclear 2022 йилда Евроиттифоқ санкцияларига учраган россиялик шахслар ва ташкилотларга тегишли 10 миллиард евродан 3 миллиардини қайта тақсимлайди.

Reuters буни “Евроиттифоқнинг жавоб чораларида янги босқич” деб баҳоламоқда. Ўтган йил охирида санкция режимининг ўзгартирилиши бундай тўловларни амалга ошириш имконини берди. Тўловлар Россия Марказий банкининг 200 миллиард евродан ортиқ захираларига тааллуқли эмас, аммо музлатилган активлар умумий ҳажмини камайтиради.

Агентлик қайси инвесторлар компенсация олишини аниқлай олмади, шунингдек, қайси россияликларнинг активлари ечиб олиниши ҳам номаълум.

🔥 @burchakostida
02.05.202512:46
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ энди Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда "бутун дунё бўйлаб учиб, воситачилик қилмайди”

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Тэмми Брюс брифингда маълум қилди.

Давлат департаменти вакилинининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар тинчлик келишуви бўйича музокараларга ёндашувини ўзгартирган. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон музокараларга қандай ҳисса қўшишини энди бошқача йўллар билан амалга оширишини аниқ баён қилган.

"Биз, албатта, ҳануз тинчликка эришиш ниятимизга содиқмиз ва ёрдам беришда давом этамиз. Аммо энди ҳар бир чақириққа жавобан учрашувларга воситачи сифатида қатнашиш учун дунё бўйлаб учиб юрмаймиз", — деди у.

Тэмми Брюсга кўра, ҳозир иккала томон ҳам “бу можаро қандай якунланиши аниқлаштирилувчи аниқ таклифлар ишлаб чиқиши ва тақдим этиши” лозим. У, шунингдек, АҚШ “ҳозир амал қилаётган ҳеч қандай санкцияларни олиб ташламаганини” таъкидлади.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Fox News'га берган интервюсида Россия ва Украинанинг позициялари “ҳали ҳам бир-биридан анча узоқ” эканини айтди.

"Путин бутун Украинани эгаллай олмайди, Украина эса ўз чегараларини 2014 йилгача бўлган ҳолатга қайтара олмайди. АҚШ тинчлик келишувига эришиш йўлидан қайтмайди ва бу масалада ёрдам беришга тайёр. Аммо президент Трамп “яна қанча вақт” шу масалага эътибор қаратишга тайёрлигини ҳал қилиши керак бўлади, чунки дунёда бундан ҳам муҳимроқ муаммолар бор. Украинадаги уруш муҳим эмас, деб айтмиқчи эмасман, лекин узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун Хитой билан боғлиқ воқеалар муҳимроқ", — дея фикр билдирди Рубио.

🔥 @burchakostida
02.05.202510:40
🇺🇦🇺🇸 АҚШ билан тузиладиган тикланиш бўйича инвестиция жамғармасини ташкил этиш келишувида хавфсизликка доир расмий кафолатлар мавжуд эмас — Украина бош вазири Денис Шмигал.

🔥 @burchakostida
🇺🇦🇨🇿 Зеленский расмий ташриф билан Чехияга келди

Украина президентига унинг рафиқаси ҳамроҳлик қилмоқда

"Чехия президенти Павел, бош вазири Фиала ва парламент фракциялари етакчилари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Чехия ва авиация коалициясининг бошқа иштирокчилари билан биргаликда Украина учун яхши янгиликларни тайёрлаяпмиз", — дея маълум қилди Зеленский.

🔥 @burchakostida
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Вашингтоннинг позицияси ҳозирча ўзгаришсиз қолмоқда — АҚШ Давлат департаменти

"Қўшма Штатлар Россия ва Украина ўртасида воситачиликни давом эттирмоқда, бироқ агар ҳеч қандай олдинга силжиш бўлмаса, бу позиция ўзгариши мумкин", дейилади идора баёнотида.

🔥 @burchakostida
03.05.202511:59
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон “миллий хавфсизлик” мақсадида Покистондан маҳсулотлар импорти ва транзитига тақиқ жорий қилди — Ҳиндистон Ташқи савдо

"Покистонда ишлаб чиқарилган ёки у ердан экспорт қилинадиган барча маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри ва билвосита импорти ёки транзитига кейинги буйруқларгача тақиқ жорий этилди", дейилади Департамент томонидан эълон қилинган билдиришномада.

Бундан ташқари, Ҳиндистон Покистон байроғи остида сузувчи кемаларга ўз портларига киришни тақиқлади.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилиниши ва бунинг оқибатида 26 нафар одам ҳалок бўлганидан кейин ёмонлашган эди. Нью-Деҳли ушбу ҳужумда Покистонни айбламоқда, Исломобод эса бу айбловни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
02.05.202514:22
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимни кучайтириш бўйича вариантларни тайёрлади — Bloomberg

Агентлик манбаларига кўра, бу чоралар Владимир Путин Украинадаги урушни тугатишни чўзаётгани билан боғлиқ. Трамп жамоаси томонидан таклиф этилган чоралар айнан нималардан иборат экани ҳозирча номаълум.

Bloomberg суҳбатдошларининг айтишича, Трамп ҳали қарор қабул қилмаган, чунки урушни тугатиш борасидаги дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳануз давом этмоқда. Уларнинг қўшимча қилишича, ҳар қандай қарор фақат АҚШ президентига боғлиқ.
Қўшма Штатлар Миллий хавфсизлик кенгаши ва Давлат департаменти бу борадаги саволларга жавоб бермади. Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳам журналистларнинг тегишли саволларини жавобсиз қолдирди.

Аввалроқ Доналд Трамп бир неча бор Владимир Путин тинчликка эришишни исташини айтган эди, бироқ 24 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Киевга уюштирган ҳужумидан сўнг бу фикрга шубҳа билан қарай бошлаганини ва иккиламчи санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтди.

Бундан ташқари, АҚШ санаторлари Россияга нисбатан бирламчи ва иккиламчи санкцияларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этган эди. Унга кўра, Россия нефти, нефт маҳсулотлари, табиий гази ёки уранини харид қилаётган мамлакатлар импортига 500% бож солинади, шунингдек Россиядан уран сотиб олувчи ҳар қандай давлатга нисбатан санкциялар жорий қилинади.

🔥 @burchakostida
🇬🇧 Буюк Британиядаги сайловлар ўнг қанот Reform UK партияси ва унинг етакчиси Найжел Фараж учун муваффақиятли бўлди – BBC

"1 май куни бўлиб ўтган муниципал сайловларда Reform UK олдин лейбористлар ёки консерваторларни сайлаган округларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди, бу Британия сиёсатининг анъанавий партиялар назоратидан чиққанини кўрсатади", дейилади хабарда.

Мутахассислар аллақачон Буюк Британияда “икки партияли тизимга жиддий таҳдид” юзага келгани ҳақида гапиришмоқда.

Овозларни ҳисоблаш ҳали ҳам давом этмоқда, аммо Reform UK парламентда бешинчи ўринни эгаллагани ва партия вакили Андреа Женкинс Катта Линколншир мэри этиб сайлангани хабар берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, америкалик миллиардер Илон Маск Найжел Фаражнинг партиясини қўллаб-қувватлашини бир неча бор билдирган эди.

🔥 @burchakostida
🇺🇸 Трамп Конгрессдан миллий хавфсизлик учун 1,01 триллион доллар ажратишни сўрашни режалаштирмоқда — Bloomberg

8 апрел куни АҚШ президенти Доналд Трамп унинг маъмурияти умумий ҳажми тахминан 1 триллион доллар бўлган мудофаа бюджети лойиҳасини тайёрлаганини маълум қилган эди.

🔥 @burchakostida
Показано 1 - 24 из 2 370
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.