17.02.202510:00
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
#Ал_Жаббор
🟡 "Ал-Жаббор" сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат қилади, ҳар бир қийналганни енгилликка чиқаради, мусибатга учраганларни сабот ва сабрга муваффақ қилади, агар мажбуриятларини адо қилишса, мусибат эвазига улкан ажрга мушарраф қилади. Синиқ қалблар у Зот сабабли тузалур. Дуодаги "Аллоҳумма ужбурний" сўзи банданинг ислоҳи ва унга зарар берувчи барча нарсани дафъ қилиш ҳақиқатидир.
💬 Ал Жаббор сўзи Қуръони каримда бир жойда, Ҳашр сурасининг 23-оятида зикр қилинган.
✅ Давоми: https://islom.uz/maqola/3501
📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook

14.02.202512:30
#Мақола #Фарқимиз_нимада?
Фарқимиз нимада?
Аксарият вақтини виртуал оламда ўтказадиган ўспирин бобосидан сўради:
— Бобожон, назаримда, олдинги одамлар бизга нисбатан камроқ илмга эга бўлса-да, биз эришолмаган катта-катта муваффақиятларни қўлга киритишган.
Бугун эса, биз интернет, телеграм, фейсбук каби воситалардан ҳар куни юзлаб маълумотларни кузатамиз. Лекин эришган ютуқларимиз нега олдинги кишиларникидай эмас?
— Жуда тўғри айтдинг, ўғлим, — деди бобо вазминлик билан. —Ҳақиқатда биз фақат кузатувчимиз. Улар илмни ҳаётий эҳтиёжлари учун ўрганувчи ва амал қилувчи бўлишган. Ҳар бир илмни ўзларига аталган бебаҳо туҳфа деб қабул қилишган. Ўзлари эга бўлган илмни ҳаёт тарзларига олиб киришган ва ундан унумли фойдаланишган. Бу уларнинг мислсиз муваффақиятларга ундаган.
Ҳозир эса, биз илмни зарқоғозга ўралган ширинлик каби кўрамиз. Зарқоғозни очиб, илмдан аввало ўзимиз баҳраманд бўлишни эмас, уни дарҳол бус-бутунича бошқаларга узатишни кўзлаймиз. Шунинг учун кўпинча илмнинг баракасидан бебаҳра қоламиз.
Авлодлар ўртасидаги катта фарқни англаб етиш учун бобонинг ушбу жавоби ҳаммамизга кифоя қилса керак.
🌐 Сайтда ўқиш: https://kukaldosh.uz/14/02/2025/14585

14.02.202501:00
#Жума_муборак@mamurjon_erkayev
Жума муборак бўлсин!
🕌 Жума куни – бу эзгулик ва дуолар қабул бўладиган муборак кун. Бугунги кунда қалбингиз поклансин, ниятларингиз ижобат бўлсин! Ҳар бир қадамингизда Яратганнинг раҳмати сиз билан бўлсин.
🗣 Яхшилик қилишга, меҳр-оқибатли бўлишга интилинг. Чунки жума – фақатгина ибодат куни эмас, балки қалб покланиш ва руҳий юксалиш вақти ҳамдир. Ўзингизга ва яқинларингизга эзгу ниятлар тилашни унутманг!
🤲 Бугунги дуоларингиз ҳаётингизга тинчлик ва барака олиб келсин. Жума кунининг фазилати сиз ва оилангизга файз берсин!

13.02.202504:52
#Жаннат_саййидалари@mamurjon_erkayev
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Сизга бир хушхабар етказайми. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Жаннат аҳли аёлларининг саййидалари тўрттадир. Марям бинти Имрон, Фатима бинти Муҳаммад, Хадижа бинти Хувайлид ва Фиръавннинг хотини Осиё бинти Музоҳим” деяётганларини эшитдим".
(Ҳоким ривояти)
📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebooк

23.02.202510:05
ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН
💬 Фаришталарга иймон келтириш ва борлигига қатъий ишониш иймоннинг рукни, яъни асосларидан ҳисобланади. Аллоҳ уларни Одам алаҳиссаломдан олдин нурдан жуда гўзал суратда яратилган бўлиб, уларни асл қиёфасида кўришга башариятнинг тоқати етмайди.
✅ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни икки марта асл қиёфасини кўрганлар.
Фаришталарнинг ададини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Уларда чарчаш ва ухлаш каби инсонларга хос бўлган сифатлар бўлмайди. Уларда эркаклик ва аёллик жинси бўлмайди. Шу боис, улар оила бўлиб яшамайди.
❗️ Фаришталар икки турга бўлинади:
Муқарраб фаришталар – улар фақат ибодат билан машғул бўлиб, бирон бир вазифани бажаришга масъул эмас.
Муваккил фаришталар – улар муайян вазифага масъул фаришталар.
⏺ Фаришталар Аллоҳнинг амридан чиқмайди. Фаришталар ҳам вафот этади. Исрофил алайҳиссалом сурга пуфлаган пайтда Аллоҳ хоҳлаган баъзи фаришталар қолади, қолганлари вафот этади.

17.02.202507:02
#Намоз
🤲 Намоз энг буюк ибодат.
Хурсандчилик кунларида шукрона ўлароқ намоз ўқишга буюрилганмиз, ғам-қайғу етганида намоз ўқиб Аллоҳдан ёрдам сўрашга буюрилганмиз.
📿 Намоз энг улуғ зикрдир.
Намоз иймон аломати, бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи асосий восита, гуноҳлардан покланиш, дардлар учун малҳам, қалб хотиржамлиги, охиратда иймондан кейин сўраладиган энг биринчи нарса.

14.02.202510:03
#Аллоҳнинг_гўзал_исмлари
#Ал_Азиз
🟡 Ал-Азиз сифатли Аллоҳ барчанинг устидан ғолибдир. Ундан ҳеч нарса ғолиб кела олмайди. Жамики азизлик маъноси Унинг Ўзига хосдир. Куч-қувват азизлиги ҳам Уникидир. Ман қилиш азизлиги ҳам Уникидир, У бунда ҳеч кимга, ҳеч нарсага муҳтож эмас. Қаҳр ва ғолиблик азизлиги ҳам Уникидир, ҳеч нарса Унинг изнисиз ҳаракат қила олмайди.
💬 Аллоҳнинг ал-Азиз исми Қуръони каримда юзга яқин ўринда келган. Ал-Азиз исмининг яна бир маъноси шарафдир. Ал-Азиз сифатида жуда нодир деган маънода ҳам ишлатилади.
✅ Давоми: https://islom.uz/maqola/3500

13.02.202515:10
ФАҚИРЛИК ВА БОЙЛИК
⏺ Фақир инсон дунёда бироз қийналиб, муаммоларга кўмилиб, бирига етказиб, бирига етказа олмай яшайди. Гоҳида бой бўлишни орзу ҳам қилади. Аммо охиратда ҳисоб-китоб енгил бўлганидан, бой бўлмаганига шукур қилади.
⏺ Бадавлат инсон дунёда тўкин-сочин ҳаёт кечиради. Аммо охиратда, "Қанийди дунёда фақир бўлиб яшаганимда эди", дея орзу қилади.
Фақирлик айб эмас, бойлик шараф эмас.
❗️ Бойлар хайру саҳоватни кўпайтирсалар, фақирлар борига қаноат қилсалар, Аллоҳнинг ҳузурида нажот топурлар.

Переслал из:
FATVO.UZ | Расмий канал

12.02.202515:20
#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ
☪️ Бу йилги Бароат кечаси милодий 13 февраль пайшанбадан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!
💬 Бароат кечасини зикр, дуо ва ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
🪶 ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ
🤲 Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
🪶 ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ
🤲 Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🎤 Улашинг: @diniysavollar

17.02.202504:00
#Зикр
СУБҲАНАЛЛОҲ – ЭНГ АФЗАЛ КАЛИМА
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси калом афзал?” деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

14.02.202506:30
#Ота_онани_эъзозлаш_олий_бурч
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ
🗣 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматларини қилиб, дуоларини олишга тарғиб қилганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Амалларнинг қайси бири афзал”, деб сўрадим. “Вақтида ўқилган намоз”, – дедилар. “Кейин нима”, – дедим. “Ота-онага яхшилик қилиш”; – дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
❗️ Фарзанд учун ота-онасига яхшилик қилиш қанчалик савобли амал бўлса, унинг зидди ота-онага оқ бўлиш шунчалик оғир гуноҳ саналади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онани норози қилишнинг хатарли оқибатларидан огоҳлантириб, бундай деганлар: “Ота-онасининг ҳар иккиси ёки бирортаси ҳузурида қариликка етса-ю, (уларнинг хизматларини қилишга, розиликларини топишга уринмай) жаннатга кира олмаган киши хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин” (Имом Муслим ривояти).

13.02.202512:32
ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО
🌸 Ҳазрати Оиша бинти Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳо ҳижратдан саккиз йил аввал туғилганлар. Ўн саккиз кишидан сўнг исломни қабул қилганлар. Лақаблари Сиддийқа ва унвонлари Уммул мумининдир.
🗣 Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо тафсир, ҳадис, фиқҳдан, араб тарихи ва адабиётидан яхши билганлар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан 2210 та ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳазрати Оиша Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саккиз йилу беш ой бирга яшадилар. Ўн саккиз ёшларида Пайғамбаримиз вафот этдилар. Оиша онамиз олтмиш беш йил яшадилар ва ҳижратнинг 58-йилида Мадинада вафот топдилар.
💬 У киши жуда ақлли ва зеҳнлари ўткир, илмли аёл эдилар. Оиша онамиз тилни, шеърни, тиб фанини, насаблар ва уруш тарихларини яхши билар эдилар. Айрим маълумотларга кўра, онамиз ўн саккиз минг мисра шеърни ёддан билганлар.

12.02.202512:50
#Дўзахдан_омонлик@mamurjon_erkayev
Саҳоба Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига шивирлаб: «Шом намозини ўқиб бўлсанг,
«Аллоҳумма ажирни минан нар»
(Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер),
деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Агар ана уни бомдод намозида айтсанг ва шу куни вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади», дедилар.
(Абу Довуд ривояти)

14.02.202504:04
#Ота_онани_эъзозлаш_олий_бурч
ОТА-ОНАНИ ЭЪЗОЗЛАШ – ОЛИЙ БУРЧ
🗣 Аллоҳ таоло дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни ҳурмат эҳтиром қилишга, уларга доим яхшилик қилишга чақиради. Қуръони каримнинг Аҳқоф сураси, 15-оятида бундай дейилади: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик”.
⏺ Аллоҳ таоло Исро сурасининг 23-оятида бундай марҳамат қилади:
"Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга "уф" дема ва уларни жеркима: Уларга (доимо) ёқимлисўз айт".
📚 Тарихда ўтган ватандош алломаларимиздан Қози Абу Зайд Дабусий роҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида бундай деган: "Ояти каримада фарзанд ота-онасининг олдида "уф" дея, уларга озор беришидан қайтарилар экан, ундан юқори турувчи гап қайтариш, ота-онани жеркиш, қаровсиз қолдириш каби ишлар ўз-ўзидан ҳаром саналади".

13.02.202508:53
#baroat #shabon #duo #tahlil #zikr
🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...
🌘 Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади.
🔔 Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Показано 1 - 19 из 19
Войдите, чтобы разблокировать больше функциональности.