Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Jurnalistuz avatar
Jurnalistuz
Jurnalistuz avatar
Jurnalistuz
“Янги ташкил этиладиган поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади” — президент

Шавкат Мирзиёев ҳар бир тумандаги марказий поликлиника туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилишини маълум қилди. Бундан ташқари, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим яратилади.

——-
оО зўр хабар бўлибди! Ўқитувчиларни ойлиги минг $га етган бўлса, энди навбат ҳамшираларга!

Бояқишлар арзимаган 100$ учун ишлаб юрар эди. Ва ниҳоят уларни ҳам кўкрагига шамол тегадиган кунлар келар экан-ку!

@jurnalistuz
“Ёшлик I” конининг Тошкент денгизи билан қандай боғлиқлиги бор?

“Ёшлик I” конида 2017 йилдан буён олиб борилган ер ости ишларининг ҳажми Тошкент денгизи (Туябўғиз сув омбори) ҳажмига тенг – 223 млн м³ни ташкил этди.

Кон узунлиги 4 км, эни 2,3 км, чуқурлиги эса 235 метрга етган. Бу ерда 400 техника иштирокида икки сменали иш жараёни ташкил этилган бўлиб, замонавий конвеер ва энергетик инфратузилма билан жиҳозланган.

___

Қанча куч, қанча ҳаракат, қанча меҳнат, қанча харажат? Рақамларни тилга олиш осон, аммо бу йирик кўрсаткичлар ортидаги оддий ишчи-ходимларнинг меҳнати, эҳтимол, уларнинг ўзидан ҳам йирикдир. Афсуски, биз кўпинча ҳар қандай соҳада инсон меҳнатини эмас, фақат натижани рақамларда ифода этишга одатланиб қолганмиз.

@jurnalistuz
“Жамиятимизда журналистнинг профессионал меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантириш муҳимдир” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби ОАВ вакилларига янги ютуқлар, мустаҳкам соғлиқ ва ижодий илҳом тилади.

——-
Анақа, шунда танқидий журналистлар назарта тутиляптими, ё пахтакор?! Шунга аниқлик киритиб олсак!

Энди ижодий илҳомга келсак, илҳом лиқ-тўла. Фақат “амалда ҳимоя қиладиган” одам бўлса бас, қалпоғини чиқараман!

@jurnalistuz
02.05.202509:08
"Мен ўзбекман, шунинг учун..."

Айнан шу ибора билан бошланувчи ижтимоий роликлар бугун ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилинмоқда. Кимлардир бу чиқишларни миллат номи билан боғлаш таъсирли ва самарали, деб ҳисоблаётган бўлса, бошқалар эса бунақа материаллар миллат имиджига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Бироқ, муҳим жиҳатни унутмаслик керак: Ўзбекистон — кўп миллатли мамлакат. Ва энг муҳими, ҳар бир ўзбек фуқароси ижтимоий тармоқларда намоён бўлаётгани каби фаросатсиз эмаслар. Ўзбек миллати фақат бир хил фикр юритувчи ёки бир хил хулқ-атвор эгаси эмас, балки турли дунёқарашга эга инсонлардан ташкил топган. Шундай экан, ўзбекман дея, бутун миллатни қоралашга ҳеч кимни ҳаққи йўқ.

@jurnalistuz
30.04.202516:24
Германиядаги озарбайжонлар тўйларида меҳмонни қандай кутиб олишади?

Қуда-анда учун бошқа, ишхона учун бошқа дастурхон тузашмаган, ҳамма учун бир хил стол. "Уятли-уятсиз" меҳмонлар қилиб столларни ажратишмас экан. Чақ-чуқ, қанд-қурсларсиз ҳам тўй ўтказса бўларкан-а.

Бизда эса мана бунақа қарорлар билан тўйларни ихчамлаштиришмоқчи. Фақат шу тепадагиларга кимдир айтворсин, пастда яшаётган халқнинг тўйи тепадагиларникидан сал ихчамроқ ўтишини. Улар ўрнак бўлишлари керакку халққа!?

@jurnalistuz
Электр узилишларининг Ғарбий Европага таъсири

Португалия, Испания ва Европанинг бошқа бир қатор мамлакатларида электр таъминоти кенг масштабда узилди. Ҳолат туфайли телефон алоқаси ва светофорлар ишламай қолди, Мадрид, Барселона ва Лиссабонда метро тўхтади.

___

Бу хабар Энергетика вазирлигини кўпроқ хурсанд қилгандир? Чунки бу ҳолат вазирликка ўз позициясини ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкин.


@jurnalistuz
06.05.202517:17
🇨🇳Хитой армияси геосиёсий босимнинг кучайиши шароитида Ҳиндистон билан чегара яқинида ҳарбий қудрат намойишини ўтказмоқда.

Аввалроқ, Пекин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг кескинлашувини дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирган эди.

___

Хитой Ҳиндистон ҳимоясига шаймиз демоқчими? Ҳарбий қудратни эмас, ақл-фаросатни ишлатишсин, халққа тинчлик керак.

@jurnalistuz
❗️Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди.

У 400 нафар ўқувчини бошқарган, ота-оналарнинг сўровларига жавоб қайтарган ва кунига ортиқча олти соат ишлаган.

___

Кўпроқ даромад топаман деб ҳафта 6 кун, 12 соатдан (баъзан ундан кўп) ишлаётган репетиторлар, хусусий мактаб ўқитувчилари хулоса қилишсин. Ходимларига тинимсиз иш юклаётган раҳбарлар ҳам фикрлашса, яхши бўларди!?

@jurnalistuz
Россия армиясида Украинага қарши уришаётган ўзбекистонликларга тегишли тартибда чоралар кўрилади — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Россия армияси билан шартнома тузиб, Украинага қарши урушда қатнашгани айтилган 1 110 нафар ўзбекистонлик фуқаро бўйича текширув бошланган.

ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг таъкидлашича, агар юқорида келтирилган фуқароларнинг жанговар ҳаракатларда иштирок этгани тасдиқланса, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, улар тегишли жавобгарликка тортилади. Унга кўра, мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш қатъиян тақиқланган.

Шунингдек, рўйхатда келтирилган Ўзбекистон фуқароларининг айримлари Россия фуқаролигини ҳам олгани кўрсатилган. Ўзбекистонда икки фуқаролик амалда тақиқланган. Бу бўйича ҳам чоралар кўрилиши айтилди.

——-
Уларга катта пул вада қилишганмикан, нега уруш ўчоғига киришди? Тинч юртда яшаш бахтини ҳис қилиш учун ўз жонини хавфга қўйиш бу аҳмоқлик эмасми?

@jurnalistuz
30.04.202517:30
Тепадагилар ўқисин...

Бир куни подшоҳ вазирларни йиғиб, ўртага шундай савол ташлабди:
— Салтанатимда солиқлар кун сайин ошиб борса ҳам, хазинада пуллар кўпаймаяпти?! Бунинг боиси недир?

Йиғилганлар орасида доно бир вазир катта муз бўлагини олибди-да, “Шоҳимга узатиб юборинглар!” дебди. Ҳалиги муз бўлаги қўлма-қўл бўлиб подшоҳга етиб келгунча кичкина томчига айланиб қолибди. Шунда подшоҳ вазирнинг ақлига таҳсинлар айтиб, барча қўл остида ишлаётган амалдорларни ва хазинага келадиган пулларни қаттиқ назоратга олган экан.

 ___

Бизда ҳам солиқларни, газ ва электрларни, метанни оширавермасдан, қўл остидагиларни назоратга олиш керагов?     

@jurnalistuz
29.04.202514:29
RASMIY MUNOSABAT

✅ Kuni kecha Xorazm viloyati, Qoʻshkoʻpir tumanidagi 14-son maktab direktorining dars vaqtida 11-sinf oʻquvchi qizlari bilan tortishganligi bilan bog‘liq xabar ijtimoiy tarmoqlarda muhokamalarga sabab boʻldi.

✔️ Mazkur holat bugun Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi Odob-axloq komissiyasi tomonidan koʻrib chiqildi hamda boshqarma boshligʻining tegishli buyrugʻi bilan maktab direktori M. X. bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilindi.

@jurnalistuz
Автобусларда ҳаво ҳарорати 26 даражадан ошса, кондиционер ёқилиши керак. Бундан бош тортган ҳайдовчига чора кўрилади

Агар ҳайдовчи кондиционерни ёқишдан бош тортса, фуқаролар 1062 ишонч рақамига қўнғироқ қилишлари ёки АЖ нинг мурожаатлар бўлимига, ўз шикоятларини билдириши мумкин.

___

Автобусларда кондиционер бормикан? Ҳаво ҳароратини қаердан билади йўловчи? Бу қарор фақат пойтахтдаги автобуслар учун, шекилли. Туман, шаҳарларда асосан дамаслар, улардаги кондиционер вазифасини олди ва ўртадаги ойналари аъло даражада бажаришади.

@jurnalistuz
06.05.202516:24
#президент_фармони

Энди барча олийгоҳларда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди.

Мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади.

Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар талабалар амалдаги таълим дастурлари бўйича ўз ўқишларини давом эттириб, диплом олиш имкониятига эга бўладилар.

Сиртқи таълим ўрнига кечки, масофавий ва мақбуллаштирилган кундузги (парт-тиме эдуcатион) таълим шакллари бўйича қабул квоталари оширилади

@jurnalistuz
Ҳавога текин, халққа пуллик...

“Мустақиллик-25” конининг 202-қудуғида 5-май куни соат 6:10 да водород сулфид таркиби юқори бўлган газ катта босим билан отилиб чиқиши натижасида фонтанланиш ҳолати яна қайд этилди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди.

“Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди”, — дейилади расмий хабарда.

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва доимий назоратда турибди.

——-
Ҳавога чиқиб кетган газ учун ҳисоб-китоб қилинмасдан ёқиб юбориш мумкин, аммо халқ эса ишлатмаган гази учун ҳам катта ҳисобда тўлов қилишга мажбур. Камига, чекловлар ҳам жорий этилган. Ҳавога текин, халққа эса пулликми?

@jurnalistuz
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Мисрда ўзбек тилини ўрганиш бўйича дарслик яратилди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан инглиз тилида соддалаштирилган услубда ўзбек тилини нолдан ўргатувчи қўлланма чоп этилган.

Мазкур китоб ҳозирда Мисрдаги кутубхоналар, ўзбек тилини ўрганаётган Қоҳира университети талабалари орасида тарқатилмоқда.

___

Ўзбекистонда қадр-қимматини юқорига кўтара олмаётган ўзбек тилимизни чет давлатларда ўрганиб, қадрлашармикан?

@jurnalistuz
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади

Ҳолат Қўшкўпир туманида содир бўлган. Мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилган ва педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан жазосини олган.

——-
Итдан тарқаган директор битта ҳайфсан билан қутилдими?

@jurnalistuz
"ГеоМетТех" илғор муҳандислик мактабининг магистратурага қабул шартлари

МИСиС Фан ва технологиялар университети ва ОКМК ҳамкорлигида "ГеоМетТех" илғор муҳандислик мактаби ташкил этилмоқда. Бу мактабда “Кон иши ва бойитиш”, “Нодир, ноёб, камёб ер ва оғир металлар металлургияси”, “Рақамли материалшунослик ва янги технологиялар”, “Технологик жараёнларнинг рақамли трансформацияси” каби асосий йўналишлар қамраб олинади.

Ўқитиш 2025-йил 1-сентябрдан "Металлургия" таълим дастури бўйича бошланади. 2025/2026 ўқув йилида магистратура талабалари иккита йўналишни танлашлари мумкин бўлади: "Фойдали қазилмаларни бойитиш" ва "Технологик жараёнларни рақамли бошқариш".

___

Бакалаврни амаллаб битирган талабаларни мажбурлаб магистратурага ўқитишадими шунда?

@jurnalistuz
"Икки қуённи қувлаган, бирини ҳам тутолмас"

Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида иккита ОТМда ўқишга рухсат берилиши мумкин.

Сенатор Олий таълим вазирига бир вақтнинг ўзида ҳам давлат, ҳам хусусий ОТМларда турли шаклларда ўқишга рухсат бериш масаласи бўйича сўров юборди.

Таъкидланишича, айни пайтда бундай имконият йўқ: абитуриент фақат бир ОТМга асл ҳужжатини топшириши мумкин, HEMIS тизими эса бошқа ОТМда қайта рўйхатдан ўтишга йўл қўймайди.

Сенатор Баҳром Абдуллаев бу чекловлар АҚШ, Европа, Россия ва Қозоғистонда йўқлигини таъкидлаб, Ўзбекистонда ҳам талабаларга бир вақтнинг ўзида икки олийгоҳда ўқиш ҳуқуқини беришни сўради.

___

Битта олийгоҳни эплаб ўқий олмаётган бўлажак кадрлар, қандай қилиб иккитасида таҳсил олишади? Саратон келмасдан бошланган иссиқ кунлар таъсир қилишни бошлаган, шекилли?

@jurnalistuz
Бўка туманидан мурожаат

Boka tumani 24 maktab diriktori va zam diriktori bilan birgalikda dars voxtida maktab oquvchilani majburiy mehnat qildiryapti darska kirgizmiy ot yulasan kocha supurasan dib.

——-
Мактаб директорлари ўзларини ҳокимдай тутаяптими ё ҳокимларни сўкиши уларни шу ишга мажбур қилаяптими? Мактабларда боғбон штати ҳам йўқ адашмасам. Шунинг учун директорлар ўқитувчиларни, улар ўқувчиларни ўт юлишга мажбур қилгандир ёки?

@jurnalistuz
02.05.202512:19
Ижтимоий тармоқларда “ГАИ ходимини аёллар калтаклашди” — сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат аслида қандай бўлган эди?

Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходимлари билан бир гуруҳ фуқаролар ўртасида юз берган зиддиятли вазият масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

@jurnalistuz
Корхоналарда ҳам сунъий интеллект мавзуси

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида илғор сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган инновацион ишланмалари мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига бундай технологияларни жорий этиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

___

Ўзи кўп жараёнлар электрон шаклга ўтказилиб, иш ўринлари қисқариб бормоқда. Энди сунъий интеллектдан ҳам фойдаланиш бошланибди, охири бахайр бўлсин, ишқилиб.

@jurnalistuz
28.04.202519:38
Брат, шеър илҳом келганида ёзилади! ))

@jurnalistuz
28.04.202513:27
Ало, бу Соғлиқни сақлаш вазирлигими?

Баҳодир Искандаров Япониядаги болалар саломатлигига эътибор ҳақида лавҳа тайёрлабди. Ҳатто японларнинг узоқ яшаш сирлари ҳақида ҳам тўхталибди.

Лавҳа сўнгида Соғлиқни сақлаш вазирлигига нотўғри тизим оқибатида нобуд бўлаётган, сурункали касалликларга чалиниб қолаётган ҳар битта гўдак учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Шу вақтга қадар тиббиёт тизимида айтарли ўзгаришлар қилолмаган, шифохоналарни тартибга соломаган, керакли шифокорлар билан таъминлай олмаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар ҳақида ўйлармиди?

Улар ҳозир бор давлат поликлиникаларини ҳам хусусийлаштириб, ўзларидан соқит қилиш билан овора. Хусусий клиникалар очилса, уларнинг ташвиши камаяди. Нархлар уларни қизиқтирмайди. Халқ катта-катта пул сарфлаб даволанса, соғлигини қадрига етадиган бўлади, дейишса керакда!

@jurnalistuz
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 187
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.