Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
НОСИР ЗОКИР avatar
НОСИР ЗОКИР
НОСИР ЗОКИР avatar
НОСИР ЗОКИР
28.04.202504:07
Ўзбекистон қўшнилари, АҚШ, Европа Иттифоқи билан яхши муносабатлар ўрнатишга қодир. Қўшма Штатлар буни тушунади ва қўллаб-қувватлайди.
АҚШда иммиграция ва таълим ҳақида
Трамп маъмурияти иммиграция масалаларида аввалги маъмуриятга қараганда анча қаттиқроқ позицияни эгалламоқда. Шу билан бирга, Трамп маъмурияти АҚШга келаётган одамларни: туристлар, талабалар, бизнесменлар, агар улар қонуний равишда келса, уларни олқишлайди.
Ўтган йили 1000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси АҚШ университетларида таҳсил олганидан жуда мамнунмиз. Биз бу рақам ўсишда давом этишини хоҳлаймиз ва кутамиз.
АҚШда чет эл фуқаролари учун ишлаш имкониятлари чекланган. Афсуски, аввалги йилларда АҚШ чегарасини кесиб ўтиб, бошпана сўраб, ноқонуний иш топиш ниятида юрган одамларни кўрдик. Менимча, Трамп маъмурияти даврида бундай имкониятлар бўлмайди.
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Мен Давлат департаментида 30 йилдан ортиқ дипломат бўлиб ишладим, жумладан, Республикачилар ва Демократик маъмуриятларда ҳам. Шу вақт мобайнида инсон ҳуқуқлари, жумладан, сўз эркинлиги, матбуот эркинлигини қўллаб-қувватлаш ҳар бир мамлакатда биз амалга оширишга ҳаракат қилаётган ишларимизнинг бир қисми бўлиб келган. Булар асосий қадриятлар. Бу шунчаки биз танлаган ҳолда қиладиган иш эмас. Бу бизнинг ўзлигимиз. Шунинг учун [АҚШнинг ушбу йўналишдаги ёрдами] давом этади.

Лекин, менимча, бу масалаларга бошқача ёндашув бўлади. Давлат котиби Рубио яқинда инсон ҳуқуқлари ташқи сиёсатимизнинг муҳим қисми бўлиб қолишини, лекин биз ишлаётган бошқа соҳаларга, жумладан, миллий хавфсизлик, иқтисодий ва тижорат масалаларига янада яқинроқ интеграциялашувини айтганди
.
Америка визасини олишдаги қийинчиликлар ҳақида
Иммиграцион визалар ва АҚШга доимий равишда кўчиб ўтадиган одамлар бор. Бизда ҳали ҳам Green Card лотерея дастури мавжуд. Ҳар йили 4000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари лотереяда ғолиб бўлиб, АҚШга иммиграция қилиш имкониятига эга. Дунёнинг ҳеч бир давлатида бундай имконият йўқ. Мен АҚШ ўтмишда ва келажакда бу имкониятлар билан жуда саховатли, деб ишонаман, бу АҚШга кўчиб ўтишнинг қонуний йўли ҳисобланади.
Кейин иммиграцион визалар мавжуд. Улар қисқа муддатга сайёҳ, ишбилармон ёки талаба сифатида АҚШга саёҳат қилаётганлар учун мўлжалланган. Консуллик ходимига АҚШда қолиш нияти йўқлигини кўрсатиш виза учун ариза берувчининг зиммасида. Биламизки, бугунги кунда АҚШга бориб, у ерда қолишни, иш топишни истаган Ўзбекистон фуқаролари кўп. Бу ерда пул топиш, оилаларига пул жўнатиш имкониятига эга бўлишни хоҳлашади. Бу бутунлай тушунарл
и
.
Аммо агар улар буни қилиш учун ноиммиграцион визадан фойдаланаётган бўлса ва консуллик ходимига ёлғон гапирса ва буни кўпчилик буни қилса, консуллик ходимлари учун ким қонуний сайёҳ эканини ва ким шунчаки Диснейлендга кетаётганини айтиб, аслида АҚШда ишлашни режалаштираётганини билиши қийин бўлади. Шунинг учун одамлар учун виза олиш жуда қийин. Тўғри, қонуний сайёҳ ёки ишбилармон бўлганлар кўп, уларга виза берилмайди. Бу шундай бо’лганидан жуда афсусдам
ан
.
Ишончим комилки, беш ва 10 йилдан сўнг Ўзбекистон иқтисодий ривожланишда давом этар ва муносабатларимиз мустаҳкамланар экан, АҚШна ноқонуний саёҳат қилишга қизиқувчилар камроқ бўлади. Ўзбекистон фуқаролари учун [АҚШга] виза олиш осонроқ бўлишини кўрамиз
Кайра бөлүшүлгөн:
BA
BAZAINFO
24.04.202503:25
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИ ЎТГАН КУНЛАР АСАРИ ХАҚИДА:

Суҳбатнинг шу жойи ёқди. "Ўткан кунлар"даги хавфли сатрлар, Отабекнинг бир-бирига қарши чиққан икки набираси, Қодирий сиймоси, Усмон Носир ҳақида....
14.04.202517:38
Швейцария банки ва Тиллаевлар - OzodNews

Шубҳали даромад - Ислом Каримовнинг кичик куёви Тимур Тиллаевнинг Швейцария банкига қўйилган пуллари шубҳа остига олинди.

OZODNEWS дастури.
14.04.202516:34
28.04.202504:28
Рауф Парфини турмуш ўртоқлари шоира Дилором Исоқова.
23.04.202517:43
Ховос транспорт прокурори ва унинг ўринбосари пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

ДХХнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда прокурор 7 минг, ўринбосари эса 2 минг доллар олаётган пайтда ушланган.
14.04.202517:38
14.04.202516:12
Путинчилар ҳеч қачон айбтни тан олмайди.
Губкин университетининг Тошкентдаги филиали талабаси дарслардаги пропаганда ҳақида хат ёзди. Филиал раддия берди

Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиали Meduza нашри эълон қилган хатга раддия берди. Унда дарсларда уруш тарғиботи олиб борилмаслиги, у ерда хатда исми келтирилган талаба ўқимаслиги айтилган.
28.04.202505:01
Турон Ҳалқаро Ташкилотининг навбатдаги жонли суҳбати.

26- апрел шанба. 2025 йил

Мавзу: Туронни келажаги.
Тавсиялар , мулоҳазалар , таҳлиллар!         

https://t.me/txtturon
28.04.202503:57
Ҳатто ўз мамлакатида ҳам ҳақиқатни гапирадиган инсон ҳақиқий ватанпарвардир.
       Жан  ЖОРЕС
20.04.202519:59
РОССИЯ ТИНЧЛИК РЕЖАСИ ҲАҚИДА ЁЛҒОН МАЪЛУМОТЛАР ТАРҚАТМОҚДА.

Хабарларга кўра, Трамп маъмурияти Украина Президентининг Офиси раҳбари Андрей Ермакка ультиматум қўйди: агар яқин кунларда вақтинчалик сулҳ бошланмаса, АҚШ ҳарбий ёрдамни тўлиқ тўхтатади ва Украинага ажратилган маблағлар бўйича аудитни бошлайди.

Давлат котиби Рубио Ермак билан қисқа, аммо, эҳтимол, қатъий суҳбат ўтказди. Шундан сўнг, Киев позициясини ўзгартириб, келаси ҳафтада Лондонда масалани муҳокама қилишга розилик билдирди.
                      ***
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров Трампнинг тинчлик режасига 90 фоизга розилик билдиргани ҳақидаги хабарларни рад этди

"Биз сиёсий қарорлар қабул қилмаймиз, шунинг учун қандайдир фоизлик баҳолар ҳақида гапириш нотўғри", дейилади Украина Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Gorizont
14.04.202517:02
Европа Иттифоқи фаластинликларга ёрдам учун 1,6 млрд евро ажратди
14.04.202516:06
Европа Иттифоқи Россияга қарши 17-санкция пакетини тайёрламоқда – Каллас
28.04.202504:48
Қозоғистон "Бессмертный полк" акциясига рухсат бермади — Ўзбекистон нима қилади?
Қозоғистон расмийлари "Бессмертный полк" акциясини ташкил қилмоқчи бўлганларга рад жавобини берди. Расмий тушунтиришларга кўра, акция ўтказилиши мўлжалланган шаҳарларда "бўш майдонлар йўқ" ва кўчада портретлар билан юриш  митинг сифатида баҳоланади. Бундай ҳолатда иштирокчилар ушланиши, жаримага тортилиши ёки ҳатто қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
Ўзбекистон ҳам қўшни Қозоғистондан ўрнак оладими? Ҳозирда Ўзбекистондаги "Рус уйи" ташкилоти мамлакатимизда георгий ленталарини тарқатиш ва "Манггу полк" номи остида акция ўтказиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Бундай ҳаракатлар мустақиллигимиз ва миллий қадриятларимизга таҳдид.
Давлат органлари бу каби ташаббусларга йўл қўймаслиги ва фуқароларимизни чет эл таъсиридан ҳимоя қилиши шарт, бироқ ҳозиргача ўзбек расмийлари ушбу акцияга нисбатан фикр билдирмади.
@toshkentpost
28.04.202504:07
Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг мисли кўрилмаган даражасини кўрмоқдамиз» — АҚШ элчиси

24 апрель куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник матбуот вакиллари билан давра суҳбатида учрашиб, Вашингтон ва Тошкент муносабатларига оид саволларга жавоб берди. «http://xn--80aahjj1e.uz/» ушбу суҳбатнинг асосий иқтибосларини бироз қисқартирган ҳолда тақдим этади.
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида
Президент [Дональд] Трамп инаугурациясидан бери 100 кундан камроқ вақт ичида биз Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг мисли кўрилмаган даражасини кўрдик. Давлат котиби [Марко] Рубио ва ташқи ишлар вазири [Бахтиёр] Саидов бир неча ой олдин телефонда гаплашди, яқинда эса вазир Саидов бошқа юқори мартабали Ўзбекистон ҳукумати амалдорлари билан бирга Вашингтонда бўлиб, Давлат департаментида котиб Рубио ва Оқ уйда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи [Майкл] Уолц билан учрашди. Айтиш жоизки, дунёда АҚШ билан бундай даражадаги алоқага эга бўлган бошқа давлатлар жуда кам.
Трамп маъмуриятининг устувор йўналишлари ҳақида
Трамп маъмуриятининг устувор йўналишларидан бири АҚШга миграция масаласи ҳисобланади. Биз аввалгидек Ўзбекистон ҳукумати билан [бу соҳадаги] ҳамкорлигимиздан жуда мамнунмиз. Миграция масалалари билан шуғулланувчи икки томонлама ишчи гуруҳимиз бор. Биз улар билан АҚШда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун жуда яқиндан ҳамкорлик қиляпмиз.

Шунингдек, биз терроризмга қарши кураш, гиёҳванд моддалар ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш каби умумий манфаатларни фаол муҳокама қилишда давом этяпмиз. Ҳозир биз иқтисодий муносабатларимизни мустаҳкамлаш йўлларини излаш устида жуда яқиндан ишлаяпмиз.
Вашингтондаги бир қатор мунозараларда сўнгги йилларда [Ўзбекистонда] АҚШ билан савдо ҳажмини ошириш, Америка компанияларини Ўзбекистонда ишлашга кўпроқ жалб этиш ва Америка компаниялари учун ахборот технологияларидан тортиб муҳим фойдали қазилмалар, ядро энергетикасигача бўлган барча соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини аниқлаш борасида эришган муваффақиятларимиз муҳокама қилинди. Биз бу соҳаларнинг барчасини жуда истиқболли деб биламиз.
«Америка биринчи» тамойилининг АҚШнинг Марказий Осиёдаги позициясига таъсири ҳақида
Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё билан янада чуқурроқ ҳамкорлик қилиш «Америка биринчи» сиёсатини амалга оширишга ёрдам беради. Ўзбекистондаги ишимиз хайрия ёки инсонпарварлик ёрдамига асосланган муносабатлар эмас. Бу шериклик ва ўзаро манфаатларга асосланган муносабатлар. Трамп маъмуриятининг Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишига сабаб биз бу ҳамкорликни мустаҳкамлашдан АҚШ, Америка фуқаролари учун манфаат кўраётганимиздир. «Америcа биринчи» тамойилининг мақсади шу.
Ўзбекистон — жадал ривожланаётган, аҳолиси кўп, бозори катта давлат. Дунёдаги энг яхши технология ва бизнес амалиётларини таклиф этувчи ва Ўзбекистон билан яхши савдо қила оладиган кўплаб Америка компаниялари бор. АҚШга фойда келтирадиган ва Америка иқтисодиётини қўллаб-қувватлайдиган, лекин Ўзбекистон халқига ҳам ёрдам берадиган савдо.
АҚШнинг бошқа мамлакатларга ёрдами тўхтагани тўғрисида
АҚШ ташқи ёрдамини кўриб чиқиш Ўзбекистонга алоҳида тааллуқли эмас, балки бутун дунё бўйлаб олиб борилмоқда. Бунинг мақсади аниқ: ҳар қандай янги маъмурият ушбу [ёрдам] дастурлари янги маъмурият кун тартибини қўллаб-қувватлашига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди.
Биз соғлиқни сақлаш, хусусан, силга қарши кураш соҳасида кичик миқёсдаги гуманитар ёрдам дастурлари бўйича қарорлар қабул қилдик. Бу дастурлар давом этади.

Қисқа муддатда баъзи таълим дастурлари тўхтатилади. Аммо биз келажакдаги ёрдам дастурларимиз Трамп маъмуриятининг кун тартибини бевосита қўллаб-қувватлашини таъминлашга ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон билан ЕИ ва бошқа давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида
АҚШ ҳам, Ўзбекистон ҳукумати, хусусан, президент (Шавкат) Мирзиёев ҳам ташқи алоқаларни ноль йиғиндили ўйин сифатида кўрмайди.
16.04.202517:00
Одамлар адолат излаб олий судга мурожаат қилади. Олий суд эса эркин фикр тарафдорларини судга берса. Буни қандай тушиниш мумкин?

Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз...

«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат...»


Акмал Эшонхонов, EFFECT.UZ раҳбари
14.04.202516:34
Исломбек Мурод ўғли Исмоилов бош мураббийлигидаги 17 ёшли ўсмирларимиз жаҳон чемпионатига йўл олди. Энди осиё чемпионлиги учун бир қадам қоллди.
Отасини тарбиясини олган Исломбек ёш Ўзбек ўсмирдарини ўйғота олди.
Исломбекдан халқимизни умиди катта.
Оллоҳ сизларга мададкор бўлсин!
Олға йигитлар!
14.04.202515:37
Борсаларинг овропа давлатларига бориб ишланглар. Барибир у ёқларда ҳам россияда ҳам тил ўрганишларинг керак.Бўлма Ватанга қайтинглар.Шу ерда ҳам оч қолмайсизлар. Путин шундай йўллар билан Ўзбекистонга босим ўтказиоқчи.
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 327
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.