Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Yoshlar kundaligi | Rasmiy avatar
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Yoshlar kundaligi | Rasmiy avatar
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Мөөнөт
Көрүүлөрдүн саны

Цитаталар

Посттор
Репостторду жашыруу
#Туйғу

Азиз асримизнинг азиз онлари
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.


Шеър: Ғафур Ғулом

🎞 Видео: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансур Оллоёров ҳамда биринчи ўринбосар Шаҳноза Мирзиёева янгийўллик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нодир ота Мансуров хонадонида бўлиб, байрам билан қутлади.


Yoshlar kundaligi
#Диққат

‼️ ЖАРИМА БАЛЛАРИ 1 ИЮНДАН КУЧГА КИРАДИ

🔰 Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, МЖтКдаги 12 та моддаги 19 хил қоидабузарлик бўйича жарима баллари миқдори тасдиқланди.


Қарорга кўра, жарима баллари фақат ЙҲХХ инспектори томонидан бевосита расмийлаштирилган қарорлар асосида белгиланади. Фото ва видеокамералар ҳамда радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланмайди.

Бир йил давомида 12 баллдан ошиқ жарима бали йиғган ҳайдовчига маъмурий жазо қўллаш учун иши судга оширилади. Бунда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги керак.

12 ой давомида қоида бузмаганларга эса кейинги йилда содир этган биринчи қоидабузарлиги учун жарима ёзилмайди.

6 ой давомида қоида бузмаган ҳайдовчидан рағбатлантириш тарзида 2 жарима бали чегириб ташланади.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Дўстлари келса-ю, келмаса болам,
Дўстлари кулса-ю, кулмаса болам.
Бир пайтлар сочини тўзғитган шамол
Ҳовлида юрса-ю, юрмаса болам.

✍ Сирожиддин Саййид

📸 Суратда: Нурафшон шаҳрида бунёд этилган II жаҳон урушида беш нафар ўғлидан айрилган зангиоталик Зулфия Зокирова ҳайкали.

Yoshlar kundaligi
08.05.202511:22
#9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

⚡️ ПРЕЗИДЕНТ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИГА BYD СОВҒА ҚИЛДИ

Зангиота туманида яшовчи меҳнат фахрийси Саиджалол отага Президент совғаси — BYD русумли автомобил топширилди.

Yoshlar kundaligi
05.05.202513:01
#Кайфият

⏳ ҚАЕРДАСИЗ, 90-ЙИЛЛАР ЁШЛАРИ?


🎇 Бир пайтлар ижтимоий-сиёсий доираларда "Портлаш эффекти" деган ялтироқ жумла бўларди. Андоғки, коллеж-лицейларни битирган ёшлар вақти келиб, жамиятга "Портлаш эффекти"ни юзага келтиради, бирданига ривожланиб кетамиз, деган профессионал догма уқтирилар эди.

📚 Универда 4-курсда "Демжам" деган фан бўларди. Демократик жамият қуриш ва ҳоказо. Узун номланиши. Типа собиқ партия ўқишлари, партия қурилиши сингари гап эди. Туппа-тузук олимлар шулай-шулай деб дарслар ўтарди.

❓ Ҳаммаси ўтди. Комилжон Отаниёзов куйлагани каби: "Дунё безаниб бошима соя солиб ўтди". Давра-давра бўлиб ёшликдан завқ олиб, ўйин-кулги қилаётган 90-йиллар ёшлари, бугун қаердасиз? Демжам қурдингизми? Анови "портлаш эффекти" нима бўлди?

🎙 Нима бўлганда ҳам ҳозир, мана шу кўраётганингиз видеода эса 90-йиллар ёшлар ўзича бахтли. Улар даврани тўлдириб "Бинафша"дан маст. Илҳом Фармонов кетаман деса, кетказгани қўймайди, шаддод қизлар ва шўх йигитлар бинафша атридан маст: дам бу дамдир...

💃🕺 Ўйин-кулги, ҳаловат ҳам керак экан, мундай ўйлаб қарасам. Фақат орзу ортидан чопиб, ғамбода кишига айланиб, ғурбатга тўлиб ўтирган билан иш олға кетмайди. Асабларни бўш қўйиб, маза қилиб ўйин-кулги қилиб туринглар. Айниқса, яқинларингиз, тенгдошларингиз билан. Бир кун шу кунлар ҳам ностальгияга айланиб қолади.

⁉️ Хўп. Буёғи асосий савол саволлигича турибди. Қаердасиз, 90-йиллар ёшлари? СССРнинг қудрати ва ожизлигини кўрганлар, билганлар, тушуниб-тушунмай пионер бўлганлар, ана кейин истиқлолият билан улғайганлар, начуксиз?


😊 Айтганча, Илҳом Фармонов деганда ҳозирги ёшлар ҳеч нимани тушунмас, аммо ўшанда...

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

"Ёш китобхон" танловининг 2025 йил учун китоблар рўйхати эълон қилинди!

Yoshlar kundaligi
09.05.202514:10
#Бу_қизиқ

Ғалаба амри-ла, мағлуб немиснинг
Генерали қўл қўйди. Уч секунд фақат…
Шу малъун имзода одамлар ўқир
Миллион йил фашистнинг умрига лаънат.


"Вақт" шеъридан

Академик шоир Ғафур Ғулом сатрларида эсланган имзо қаерда қўйилганини биласизми?


📍Бу воқеа Франциянинг Реймс шаҳридаги мактабда жойлашган хариталар хонаси — иттифоқчиларнинг ҳарбий бошқарув марказида бўлган эди.

🎞 Яқин-яқингача сир сақлаб келинган тарихий манзил ҳақида немис киноижодкорлари “Эркинлик калитлари” номли қисқа метражли фильм суратга олибди.

🔗 Тарихга қизиқувчи яқинларингизга юбориб қўйинг.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди

❗️Парад ҳисоб қисмига Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисми қўмондони ўринбосари Зафаржон Холиқчаев бошчилик қилди.


Yoshlar kundaligi
08.05.202515:30
#No_comment

Президент амалий ташриф билан Москва шаҳрида

Yoshlar kundaligi
#9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

📍ҒАЛАБА БОҒИДА "МИЛЛАТ ФИДОЙИЛАРИ" ХИЁБОНИ ОЧИЛДИ


🔰 Хиёбон хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг порлоқ хотирасига бағишланади.

Шавкат Мирзиёев бу ерда истиқлол йўлида ҳалок бўлган аскар ва хизматчиларнинг оилалари билан суҳбатлашди.

– Бу жасур ўғлонлар таҳликали вазиятда ўзини ўйламай, бурчига содиқ қолиб, халқи учун жонини фидо қилган. Ҳозирги тинчликда, осмонимиз мусаффолигида уларнинг катта ҳиссаси бор. Оилалари, барча яқинлари билиши керакки, улар орамизда худди тирикдек, номлари ҳеч қачон ўчмайди. Буни мана шу майдонда муҳрлаб қўйдик. Мен уларнинг ота-оналарига, турмуш ўртоқларига таъзим қиламан. Фарзандлари қаҳрамон оталарига муносиб бўлишини истайман,

– деди Президентимиз учрашувда.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

➖ Футбол Англияда пайдо бўлди, Бразилияда ривожланди, Андижонда ўлди.

Нодирбек Тўйчиев,
ФК Андижон фан клуби раҳбари.


〰️〰️〰️〰️〰️〰️

⚽️ Олмалиқдаги аламли мағлубиятдан сўнг ультрас бургутчилар сардори шундай баёнот билан чиқди. Бойкот эълон қилди. Натижада, бош мураббий истеъфога чиқди. Хуллас, ультрас бургут Олмалиқда палладийга тумшуғи билан урилиб, ерга қулади.

🖼 Суратда: АГМК фанатлари.


Yoshlar kundaligi
#Диққат

📌 ЗИЛЗИЛАГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛАДИ

🚨 Фавқулодда вазиятлар ўз номи билан кутилмаганда юз беради. Айниқса, зилзилалар олдида замонавий фан-техника ҳамон ожизлик қилмоқда. Аммо табиий офатга тайёргарлик кўриш, хавфли вазиятларда нима қилишни олдиндан билиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши, талафотлар кўламини камайтириши мумкин.

‼️ Шу мақсадда 5-11 май кунлари "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" ўтказилади.Унда маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда зилзилага тайёргарлик кўриш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади.


🔰 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги блогер ва ижтимоий тармоқ администраторларидан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида мазкур жараёнларга оид маълумотларни тўғри талқин қилишларини сўраган.

Yoshlar kundaligi
#9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

🇩🇪 НЕМИС ҲАРБИЙСИ ЎЗБЕК ЖАНГЧИСИ БИЛАН ТОШКЕНТДА УЧРАШДИ

Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳузуридаги ҳарбий атташе штаби 101 ёшли ўзбекистонлик уруш фахрийси Акмал Акрамов билан учрашиб, суҳбатлашди.

Матбуот хизматига кўра, масъуллар бу имкониятга эга бўлганидан ниҳоятда мамнун.

Yoshlar kundaligi
#Кун_фотоси


- Урушнинг номи ўчсин. Тинчлигимизга кўз тегмасин, болам!


Суратда Оққўрғон туманидаги II жаҳон уруши қатнашчиси Файзулла ота Нурматов чевараси билан.

📸 Фото: Дониёр Акбаров

Yoshlar kundaligi
#Табрик

Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда ёшларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, диёримиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро аҳиллик ва тотувликни асраш йўлида қаҳрамон ота-боболаримизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган сабот ва матонати биз учун ҳамиша ибрат мактаби, куч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Ушбу унутилмас айёмда сиз, азизларни, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин!

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табригидан

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️⚡️

Сиртқи таълимга қабул тугади – барча ОТМларда, барча йўналишларда. Энди сиртқи ўқишга ҳужжат топшириш имкони йўқ.

Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб, мамлакатда сиртқи таълим шаклига янги талаба қабул қилинмайди. Бу нафақат давлат, балки хусусий университетларга ҳам тааллуқли.


Яъни бу йилги қабул жараёнида сиртқи учун квота ажратилмайди. Бироқ, ҳозирги пайтда сиртқи шаклда таҳсил олаётган талабалар ўқишини охиригача давом эттира олади.

Сиртқи ўқиш ўрнига энди масофавий таълим ва қисқартирилган кундузги (part-time) шакллар жорий этилади.

Қолаверса, магистратура учун ҳам энди масофавий таълимга рухсат берилди. Илгари бу фақат кундузги шаклда амалга оширилар эди.

‼️
Бундай ўзгаришлар орқали таълим сифатига ва талаба назоратига эътибор кучайтирилиши мақсад қилинган.


Yoshlar kundaligi
05.05.202509:46
#Спорт

ДХХ кубоги қаҳрамонлари: Юқори Чирчиқда янги стадион қурилди


⚽️ ДХХ кубогида икки марта финалгача борган Юқори Чирчиқ тумнаи "Оқовул" МФЙда янги стадион фойдаланишга топширилди. ДХХ кубоги қаҳрамонлари маҳалладошлар даврасида ғурур ва шараф билан стадионни қабул қилиб олдилар.

🔴 Эслатиб ўтамиз, жорий йилги ДХХ кубоги ўйинлари қизғин паллага кирмоқда. Туман босқичларида ўйинлар ҳал қилувчи паллага кирган.


Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Менинг йигит вақтим,
Сенинг қиз вақтинг...


✍️ Шеър: Ибройим Юсупов

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Ирода Илашова, Дониёр Акбаров


🎉 Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Ибройим Юсупов туғилган кун.


Yoshlar kundaligi
#Табрик

Маълумот учун, Тошкент вилоятидан фронтга кетганлар сони 89 минг 235 нафар, шундан фронт ортида меҳнат қилганлар 10 минг 483 нафар, ишга яроқли бўлиб қайтганлар 12 минг, бедарак йўқолганлар 12 минг 82 нафар ҳамда ҳалок бўлганлар 9 минг 263 нафардан иборат.

Биз бу рақамларни ҳар йили Хотира ва қадрлаш кунида қайта-қайта ёдга оламиз. Бу – оддий рақамлар эмас. Уларнинг замирида муштипар оналаримиз, момоларимиз, мард ва жасур оталаримиз, бутун халқимиз қалбидаги чексиз қайғу ва ҳасрат мужассам.

Қаҳрамон оталаридан ўрнак ва намуна олиб, улар билан доимо фахрланиб яшайдиган халқ ҳеч қачон кам бўлмайди ва ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади.


✍ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам
табригидан

Yoshlar kundaligi
#9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

Тенгдошим,
Асрдош биродар!
Кел, бир он жим ўйга чўмайлик.
Бу ерда ётибди фидолар.
Кел, уни гулларга кўмайлик.

Бу ерда бахт бўлсин, нур бўлсин,
Бўлмасин қора тун зулмати.
Бу ерда юраклар ҳур бўлсин.
Қайтмасин у кунлар даҳшати.


"Нидо", Эркин Воҳидов

Архивимиздан
Видеолавҳада: II жаҳон уруши қатнашчилари - пискентлик Анорқул ота Ҳотамов ва нурафшонлик Раҳим ота Илёсов
.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

НУРАФШОНДА "ВАТАНПАРВАР БОҒИ" ОЧИЛДИ

🔰 Ушбу боғ хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг порлоқ хотирасига бағишланади.

📍Боғнинг Зулфия Зокирова ва унинг урушдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинларига атаб ўрнатилган "Матонат мадҳияси" ҳайкали ёнида жойлашгани бежиз эмас.

📌 Икки манзил ягона ансамблга бирлашиб, халқимиз ва ёшларга Ватан ҳимояси муқаддаслиги ҳамда инсон хотираси улуғлигидан дарс беради.

Yoshlar kundaligi
#Таълим

"ЭЛ-ЮРТ УМИДИ" СТИПЕНДИЯЛАРИДА ЎЗГАРИШ

🎓 Халқаро рейтингларда “ТОП-100”талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади.

🎓 “ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади.

🎓 “ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

Бу ҳақда Президент ҳузурида ўтган истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар
тақдимотида хабар берилган.

Yoshlar kundaligi
#Расман

‼️ БОЙСУНДАГИ КОНДАН ГАЗ ОТИЛИБ ЧИҚДИ. ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?

Бугун,
6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Ҳолат бўйича Энергетика вазирлиги маълумот берди. Унда, жумладан, шундай дейилади:


"Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди".


📌 Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди.

Yoshlar kundaligi
04.05.202508:08
​​#Мулоҳаза

‼️ ЎТКИР ҚИЗЛАРГА УЙЛАНИНГЛАР, ёрқин қизларга уйланинглар, дейман ука жўраларимга.

😳 Табиий танланиш қонуни шундай: ҳар бир тур кучли насл қолдириш учун кучли жуфт танлайди. Фақат биз ижтимоий жонзотлар хотинимиз ўзимиздан заифроқ, ақлсизроқ, уқувсизроқ бўлишини хоҳлаймиз. Оилада устунликни бериб қўйишдан қўрқамиз. Қўрқоқмиз.

❓ Дилором Каримова "Пўртана" кинороманида шахс аёллар фарзандсиз ўтиши, бундайроқлар кетма-кет туғиб ташлаши, оқибатда инсоният майдалашиб бораётганидан ёзғирган. Тўғри!

📌 Кучли аёл ўзидан кучли эркакни қидиради. Кучли эркак эса меҳрибон аёл қидиради. Дюма айтганмиди?! Охир-оқибат ақлли (смарт) қизлар оила қуриши кечикади. Бундан ҳам аянчлиси, тоқ ўтади кўпи...

📌 Ука-жўраларимга бот-бот айтарим: Сизлар ёрқин қизларга уйланишдан қўрқиб миллат генофондига, инсоният генофондига хиёнат қиляпсизлар!!!

Фаррух Жабборбек

🔰 Сиз бу ҳақида қандай фикрдасиз?

Yoshlar kundaligi
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 675
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.