Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Elnur Egamov ijodi 🎨 avatar

Elnur Egamov ijodi 🎨

Ushbu kanalda Rassom, O'zbekiston badiiy ijodkorlar uyushmasi a'zosi Elnur Egamovning ijodiy ishlarini kuzatib borasiz.
https://www.instagram.com/invites/contact/?i=1lthbcf51uo5t&utm_content=2ajo0le
https://www.youtube.com/@ElnurEgamov
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
Орду
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаБер 14, 2023
TGlistке кошулган дата
Квіт 12, 2025
Тиркелген топ

Рекорддор

08.05.202515:21
277Катталгандар
11.04.202515:29
200Цитация индекси
10.05.202523:59
731 посттун көрүүлөрү
09.04.202515:22
541 жарнама посттун көрүүлөрү
09.05.202506:11
15.07%ER
10.04.202506:11
40.33%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
БЕР '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25ТРАВ '25ТРАВ '25

Elnur Egamov ijodi 🎨 популярдуу жазуулары

«9 may – Xotira va qadrlash kuni» munosabati bilan barcha fahriylarimizni, aziz yurtdoshlarimizni tabriklayman!

Ajdodlarni xotirlash va keksalarni e’zozlash, ulug‘ qadriyatimiz!
13.05.202509:04
#Танлов_ёпилди

Дустлар ёдингизда бўлса мен бир кичик танловча эьлон қилган эдим, унда тақдим этилган 10 та асардан бирини танлаб унга таҳлил ёзиб, ижтимоий тармоқларда эьлон қилиш керак эди ва танлов муддати кеча 12 майда тугади.

Ҳаракат қилиб, иложи блорича ижодий ёндвшишга ҳаракат қилиб ёзилган таҳлилларни ўқиб хурсанд бўлдим.
Менга барчаси ёқди ва ғолиблар сонини кўпайтиришга қарор қилдим.

Шундай қилиб:

1 ўрин — Марғуба Қаҳрамонова.

2 ўрин — Маҳлиё Хуррамова
2 ўрин — Абдулрахимова Мухлиса

3 ўрин : Бобур иброхимов
3 ўрин : Насрулло Эргаш
3 ўрин :Нодирабегим Иброхимова


Азизларим ушбу танлов ғолиблари менга телеграм ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали алоқага чиқишлари ва ўз совғаларини қабул қилиб олишларини сурайман.

Бефарқ бўлмай қадрли фикрларини аямаган кўпгина қатнашчилар, айниқса:
Феруза Шаропова,
Сарафроз,
Флора Узоқова,
Дур Дона,
Саврия Тоҳирова,
Зилолабону Ғанижон қизи,
Умида Файзиева,
Диёра Баҳодирова,
Нодира Хўжақулова,
Абдулло Хошимовга алохида раҳмат.

Рассом Элнур Эгамов
Кайра бөлүшүлгөн:
Насрулло Эргаш дунёси avatar
Насрулло Эргаш дунёси
13.05.202506:06
Қаҳрамонимизга хос иккинчи жиҳат – унинг ғоялар мусаввири эканлигидир. Зеро рассомнинг аксар картиналарида ғоялар рамзу тимсоллар қатига яширинмай мана мен деб туради. Аммо унинг топишмоқ услубига қурилган жумбоқ картиналари ҳам кўп.

Мусаввир ижодий репертуарида азал ва абад мавзуларидан саналган аёллар мавзуси етакчи ўрин эгаллайди. Мумтоз ва анъанавий тасвирий санъатда Элнур Эгамовгача аёллар елкасида кўза кўтарган бўлса, унинг картинасида аёл газбалон кўтарган ҳолатда тасвирланади. Бу Эл Нурнинг буткул тахайюлий топилмаси эмас албатта, боиси шаҳардан чиқиб олис қишлоқларга сафар қилсангиз газ тўлдириш учун газбалон кўтариб кетаётган аёлларга дуч келасиз. (Аммо рассом фақатгина шу ҳолатни тасвирлашни ният қилмаган.) Боиси оиладаги эркакларнинг кўпчилиги шимолга ишлашга кетган. Кўрдингизми, оддий картина бизни нақадар ижтимоий оғриқларга етаклаб бормоқда.

Муаллиф ушбу картинасини “Келинчак” деб номлабди. Аслида картинада келинчак тимсолида бутун ўзбек ва Шарқ аёлининг дардлари акс эттирилган. Картинани томоша қилар экансиз беихтиёр хаёлингиздан ўзбекнинг гўзал шоираларидан бири Гулноз Мўминованинг

Аёл бўлиб туғилма Шарқда!

деган исёнкор сатри ўтса не ажаб. Шу ўринда бир нарсани тан олишим керак. Ўзим шоир, бунинг устига шарқлик, ўзбек шоири бўлганим учун, қолаверса, аёлга, онага юксак эҳтиром билан қараладиган жамиятимизда аёлга нисбатан айрим нохуш ҳолатларнинг учраб турганию шундай ҳолатлар аёллар томонидан эркакларга нисбатан ҳам содир этилаётгани туфайли шоира ушбу сатрда бироз ошириб юборган деган иштибоҳ узоқ вақт кўнглимдан кетмади. Ўзим билан ўзим баҳсга киришган, ўзим ўзимга қарши борган вақтларим бўлди. Аммо ҳамон айрим Шарқ мамлакатларида аёлларга мутаассибларча муносабатда бўлинаётгани, бунинг натижасида улар қамоққа ташланаётгани, ҳатто қатл этилаётгани; аёлга гўё бир буюмдай, шахсий мулкдай қараш, эр раъйига юрмаган аёл ҳаётига қасд қилиш каби ҳолатлар оз бўлса-да, аёллари ардоқланган юртимизда ҳам содир этилаётгани шоира ҳақ деган хулосага олиб келди.

“Келинчак”ка қайтсак. Оилада қиз бола туғилса айрим оталар йиғлар экан, чунки ўзбек оиласида қиз болани улғайтириб узатиш ва унинг янги борган оиласига мослашиб яшаб кетиши ёки кетмаслиги савол остида бўлади. Бу ҳолат қиз бола узатилган кундан бошланади.

Келинчак елкасида кўтарган газбалон – у ва оиласининг номуси ва шаъни, аммо шу билан бирга йиллар-асрлар давомида йиғилган сабри ва бардоши тимсоли ҳамдир. Жамиятдаги ҳар қандай оғриқ, ҳар қандай ўзгариш санъаткор асарларида акс этади. Шу жиҳатдан санъаткор жамият қонтомирини ўлчаб турган танометр. Агар санъаткорга ижод эркинлиги берилмаса, жамият ўзини кутиб турган хавфли тўфонларни олдиндан кўролмайди ҳамда муқаррар таназзулга юз тутади.

Биз истаймизми-йўқми, аёл ҳам эркак каби мутлақ ҳурлик тимсоли (фақат буни аксар феминистлардек хато талқин этмаслик керак), унинг эркига дахл этиш – жиноят, аммо аламзада феминистлар қутқусига учиб рисоладаги эркак юзига оёқ қўйиш, гулдай болаларини тирик етим қилиш ундан ҳам оғирроқ жиноятдир!

Шукурки, жамиятимизда буни тўғри англаган ва асарларида ифода этаётган ижодкорлар оз эмас. Бу каби инқилобий ҳодиса илк бор адабиётда бўй кўрсатди. Айрим шоиру ёзувчилар аёлнинг мутлақ ва муқаддас эркини баралла куйлашди ва куйлашмоқда. Мана, бугун ушбу анъана тасвирий санъатда ҳам акс этмоқда.

Газбалон – қизил, яъни исён рангида. У номус-ор ва етилиб келган сабру бардош тимсолики, у билан ўйнашмоқ хатарли: газбалон портлаб кетмоғи мумкин!

Мақола якунида бугун мамлакатимизда аёлларга эътибор давлат сиёсати даражасида эканини айтиш адолатдан бўлади. Шундай бўлишига қарамай, айрим хунук ҳолатларнинг учраб тургани тизимнинг тўғри ишламаётганидан далолат. Санъаткор эса жамият танасидаги ана шундай оғриқли нуқталарни кўрсатишга масъул, уни Тангри шундай илоҳий ва муқаддас вазифа билан яратган!

Тилагимиз Элнур Эгамов каби рассомлар кўпайсин! Уларнинг асарлари эл дардига малҳам бўлсин ва ўзбек тасвирий санъати бағрида бола кўтарган ўзбек мадонналарига тўлиб кетсин!

© Насрулло Эргаш

👉
@xayol_soyasi
Кайра бөлүшүлгөн:
Насрулло Эргаш дунёси avatar
Насрулло Эргаш дунёси
13.05.202504:35
ГАЗБАЛОН КЎТАРГАН АЁЛ

Элнур Эгамов ижодий портретига чизгилар

Элнур Эгамов ўзбек ва жаҳон тасвирий санъатига янги ифода услубини олиб кирди. Гарчи аралаш услуб деб аталадиган услуб бизда аввалдан бор бўлса-да, ҳали бирор рассом холст ўрнига атласу адрас, сўзаналардан фойдаланмаган эди.
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.