08.05.202514:20
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги “Миллат фидойилари” хиёбонида бўлди ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оилалари билан суҳбатлашди. Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари билан ҳам самимий учрашув ўтказди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202511:19
Энди интернетдаги шантажлар учун ҳам ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят қилиш мумкин бўлади
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган лойиҳага кўра, янги қонун фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имкониятини яратади.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида инфлюэнсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt






+6
08.05.202508:09
Ўзбекистон Венеция биенналесида яна иштирок этмоқда
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Бу йил Тошкентнинг ёнгинасида жойлашган “Қуёш” геомажмуаси ғояси олиб келинди. Бу Венеция биенналесидаги бешинчи экспозиция.
“Биз ноёб 'Қуёш' объектининг ролини қайта кўриб чиқишни таклиф қиламиз. Уни нафақат сақлаб қолиш, балки глобал ва илмий мунозараларга киритишни истаймиз”, дейди Саида Мирзиёева.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202505:50
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202502:33
🌥 Республикамиз бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202510:29
🇺🇸 🛩 АҚШ Қизил денгизда иккита қирувчи самолётини йўқотди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
USS Harry Truman самолёт ташувчи кемасидан F-18E Super Hornet қирувчиси ва уни етаклаётган техник восита денгизга тушиб кетди.
АҚШ Денгиз кучлари маълумотига кўра, барча экипаж аъзолари қутқарилган, бир денгизчи жароҳат олган.
Шу билан бирга, CNN ёзишича, яна бир F/A-18 қирувчиси қўниш вақтида тормоз тизими ишдан чиққани учун сувга қулаб тушган. Учувчилар қутқарилган, аммо самолётнинг ўзи ҳали топилмаган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
08.05.202507:19
Ижтимоий тармоқларда Блогер, Ўзбекистон футбол терма жамоаси фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозиловнинг Россиядаги Эльбрус чўққисига чиқишда йиқилиб тушган видеоси тарқалди
Блогер ва Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Россиянинг Эльбрус чўққисига чиқиш пайтида фалокатга учраган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Блогер ва Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Россиянинг Эльбрус чўққисига чиқиш пайтида фалокатга учраган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202505:01
Ўзбекистонда биринчи КРEАТИВ ИҚТИСОДИЁТ факультети очилди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкент, 2025 йил 6 май — Ўзбекистонда илк бор КРEАТИВ ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ ташкил этилди.
Бу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан илгари сурилган.
Ушбу қадам 2024-йил 3-октабрда қабул қилинган «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (№ ЗРУ-970) ижросининг мантиқий давомидир.
Факультетнинг ташкил этилиши замонавий давр талабларига жавоб бўлди — чунки креатив саноатларни ривожлантириш мамлакатнинг стратегик устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган.
Янги факультет ижодий тадбиркорлик, креатив менежмент, рақамли технологиялар ва маданий сиёсат йўналишларида тизимли кадрлар тайёрлашни йўлга қўяди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


07.05.202518:58
Энди Ҳиндистон Покистонга сув бермайди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ҳинд дарёси Покистонга сув етказиб беришни тўхтатгани бўйича қарор бекор қилинмаслиги ва Ҳиндистоннинг суви мамлакатнинг ўзига ҳам кераклигини айтди. Бу ҳақда НДТВ хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 май куни мамлакатдаги тадбирлардан бирига сўзга чиққан Бош вазир Моди сув ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.
“Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида сув ҳақида кўплаб муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Олдин Ҳиндистоннинг ҳуқуқи бўлган сув ҳам мамлакатдан чиқиб кетаётган эди. Энди Ҳиндистоннинг суви Ҳиндистоннинг фойдаси учун оқади, Ҳиндистоннинг фойдаси учун сақланади ва Ҳиндистоннинг тараққиёти учун ишлатилади”, деган Бош вазир.
Маълумот учун, “Ҳинд дарёси сувлари тўғрисида”ги шартнома Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1960 йил Қарочи шаҳрида Жаҳон банки воситачилигида имзоланган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


07.05.202516:10
Поликлиникаларда оилавий шифокорнинг ойлик маоши 500 доллар, ҳамшираники эса 300 доллар этиб белгиланади
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Агар улар малака сертификати олса, шунча миқдорда устама тўланади. Касалликларни эрта аниқлаш, аҳолига профилактика бўйича ёрдам бериш ва тез ёрдам ҳамда стационарга мурожаатлар сонини камайтириш орқали шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса 300 доллар устама берилади.
Натижада, шифокорлар 1,5 минг долларгача, ҳамширалар эса 600–800 долларгача маош олиши мумкин.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202512:59
❗️Самарадорлиги исботланмаган дорилар даволаш протоколларидан чиқарилади
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистон президенти клиник протоколларни қайта кўриб чиқиш ва халқаро манбалар томонидан самарасиз ёки етарлича ўрганилмаган деб топилган дори воситаларини протоколлардан чиқаришни бошлаш бўйича топшириқ берди.
Барча тиббиёт муассасаларида, айниқса болалар шифохоналарида антибиотикларни қўллашнинг асослилиги текширилади.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202509:49
🇦🇿🇷🇺Илҳом Алиев Москвага боришдан бош тортди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 9-май – Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Москвага бормайди.
Сабаб сифатида унинг Ҳайдар Алиевга (Озарбайжон Республикасининг учинчи президенти, ҳозирги Президент Илҳом Алиевнинг отаси) бағишланган ички тадбирларда иштирок этиши кераклиги айтилган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202504:10
Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудига сел келиши мумкин
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
8-11 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабаб қуйидаги вилоятларнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларига сел келиши мумкин:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳрида.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


07.05.202518:33
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди
Сербия президенти Александр Вучич Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун йўл олди. Аммо унинг маршрути кутилганидек кечмади: давлат раҳбари самолёти аввалига Белграддан Бокуга учди, у ерда маълум вақт ушланиб қолди, шундан кейингина Россия пойтахтига учиб кетди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Сербия президенти Александр Вучич Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун йўл олди. Аммо унинг маршрути кутилганидек кечмади: давлат раҳбари самолёти аввалига Белграддан Бокуга учди, у ерда маълум вақт ушланиб қолди, шундан кейингина Россия пойтахтига учиб кетди.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202512:09
❗️Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни – "короткий день"!
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Эртага 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, яъни дам олинадиган байрам куни бўлгани сабабли бугун қисқартирилган иш куни бўлади. Ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин
Меҳнат кодекси 121-моддасига асосан,
➖байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202508:59
Бўкада мактабга кеч қолган болалар ўт юлишга мажбурланди
Ишчи гуруҳ томонидан мактаб раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига огоҳлантириш берилган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ишчи гуруҳ томонидан мактаб раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига огоҳлантириш берилган.
Қайд этилишича, ҳолатни ўрганиш мақсадида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият атрофлича кўриб чиқилган. Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 30 апрель куни юз берган. Мактабнинг 11-синф ўқувчилари дарс жараёнларига кечикиб келган. Ҳолат ушбу ўқувчилар томонидан сурункали давом этиб келаётгани сабабли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни тартибга чақириш мақсадида мактаб гулхонасини ёввойи ўтлардан тозалашга жалб этган. Бу жараён 10 дақиқа давом этган. Шундан сўнг, дарсга кеч қолган ўқувчилар синфларига киритилган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


08.05.202506:32
Москвада 10 майга қадар интернет узилиб туради
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Россиянинг Москва шаҳрида мобил интернет жорий йилнинг 10 май кунига қадар чекловлар билан ишлаши мумкин. Дмитрий Песков бу чекловларни аҳоли тўғри қабул қилиши кераклигини айтган.
“Бу узилишлар эмас, бу аниқ сабабларга кўра, мобил интернет ишидаги чекловлар. Албатта, буни тўғри тушуниш керак”, Песков.
Шунингдек, Песков бу чораларни “хавфли қўшничилик” алоқалари билан боғлаб кетган.
Журналистларнинг “Кремль аниқ қайси вақтларда интернет тармоқларида чеклов бўлишини айта оладими?” деган саволига Песков “Йўқ. Бу заруратга қараб амалга оширилади”, дея жавоб берган.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


07.05.202517:50
❗️ 53 йил олдин учирилган ярим тонналик космик аппарат Ўзбекистонга қулаши мумкинми?
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Гап 1972 йилда фазога учирилган “Космос-482” номли сайёралараро аппарат ҳақида кетмоқда.
У ракета-ташувчининг якуний босқичидаги муаммо сабабли Ер орбитасида қолиб кетган ва 2025 йил 9–11 май кунлари Ерга қайтиши кутиляпти.
Uzcosmos мутахассисларининг таҳлилларига кўра, аппаратнинг Ўзбекистон ҳудудига тушиш эҳтимоли жуда паст — атиги 0,3–0,5% атрофида баҳоланмоқда.
Тушган тақдирда ҳам, агар қолдиқлар топилса, уларга тегмаслик ва дарҳол расмий идораларга хабар бериш тавсия этилмоқда.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 1 794
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.