Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Pressuzb avatar
Pressuzb
Pressuzb avatar
Pressuzb
30.04.202514:29
1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар кучга киради.

@pressuzb
29.04.202507:23
❗️Президент фармони билан прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади.

Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.

@pressuzb
28.04.202510:55
Ўзбекистон қаердан қанча қарз олган?

Pinkod.uz давлат қарзлари олинган ташкилотлар ва маблағларнинг қайси йўналишларга сарфланганини ўрганди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилга нисбатан $5,27 млрдга ошиб, $40,19 млрдни ташкил этди. Ушбу ўсишнинг асосий қисми ташқи қарз ҳисобига тўғри келиб, унинг ҳажми $33,72 млрдга етди. Ички қарз эса йил давомида $1,19 млрдга ортиб, $6,47 млрдни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари кимлар?

Ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат ташқи қарзининг $19,1 млрд қисми халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қилинган. Асосий кредиторлар қуйидагилар:

⁃ Жаҳон банки – $7,64 млрд
⁃ Осиё тараққиёт банки – $7,41 млрд
⁃ Осиё инфратузилма инвестиция банки (AIIB) – $1,65 млрд
⁃ Ислом тараққиёт банки – $0,9 млрд
⁃ Халқаро валюта жамғармаси (IMF) – $0,7 млрд
⁃ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) – $0,3 млрд

Ташқи қарзнинг $10,44 млрди хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари орқали жалб этилган. Жумладан:

⁃ Хитой тараққиёт банки ва Эксимбанк – $3,76 млрд
⁃ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JISA) – $2,88 млрд
⁃ Франция тараққиёт агентлиги – $977 млн
⁃ Корея Эксимбанки ва Корея иқтисодий тараққиёт жамғармаси – $740 млн
⁃ Германия давлат банки (KfW) – $415 млн
⁃ Саудия тараққиёт жамғармаси – $139 млн
⁃ Испания давлат банки – $66 млн
⁃ Бошқа манбалар – $1,45 млрд

Ўзбекистон давлат қарзининг тақсимоти қуйидагича:

⁃ $15,29 млрд (45%) — Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш
⁃ $5,74 млрд (17%) — Ёқилғи-энергетика саноати
⁃ $2,91 млрд (9%)— Қишлоқ ва сув хўжалиги
⁃ $2,85 млрд (8%) — Уй-жой коммунал хўжалиги
⁃ $2,85 млрд (8%) — Транспорт ва транспорт инфратузилмаси
⁃ $2,4 млрд (7%) — Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари
⁃ $841 млн (2%) — Тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш
⁃ $764 мллн (2%) — Кимё саноати

@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси қабул қилиниши кутилмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодексини қабул қилиш ҳақида ҳам сўз боради.

@pressuzb
🏦 Асакабанк фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш ишларини фаол давом эттирмоқда

Асакабанк раҳбарияти томонидан Хоразм вилоятида амалга оширилаётган фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар жойига чиқилган ҳолда ўрганилмоқда. Ташрифлар давомида лойиҳаларнинг амалий фаолияти, юзага келаётган муаммо ва камчиликлар комплекс таҳлил қилинмоқда.

Ўрганиш натижаларига кўра аниқланган масалалар тегишли равишда Хоразм вилояти ва республика даражасидаги мутасадди вазирлик ва идораларга тақдим этилиб, уларнинг ўз вақтида ҳал этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилди.

Асакабанк фармацевтика соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларини янада диверсификация қилиш йўлида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Манба

@pressuzb
25.04.202509:05
Дубайда ўзбекистонликлар иштирокида пичоқбозлик бўлди, 15 киши қўлга олинди

24 апрель куни ижтимоий тармоқларда Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик ҳолати содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурханов ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

“Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ўзбекистонлик дипломатлар Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, деб ёзди ТИВ матбуот котиби.


@pressuzb
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси кўмагида фаолият юритадиган “Хочу жить” лойиҳаси Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифини эълон қилди.

@pressuzb
28.04.202514:58
Бандлик вазирлиги “Enter Engineering Pte.Ltd” корхонасини текширмоқда

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли бўлган МЧЖларда иш ҳақлари тўланмаётгани ҳолати юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

Вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси томонидан корхонада текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, шу пайтга қадар бўлган шикоятлар асосида ҳам ушбу корхоналарда текширишлар ўтказилиб, меҳнат қонунчилиги бузилишлари юзасидан корхона раҳбарларига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган. Бироқ вазирлик хабарида бу айнан қандай чоралар эканига аниқлик киритилмаган.

Аввалги текширишлар давомида жами 39,1 млрд иш ҳақлари ундириб берилиб, 16,6 млрд сўм иш ҳақлари ундирилиши юзасидан кўрсатма берилган.

Ҳозирги ҳолат бўйича эса ўрганишлар якунлангач яна қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.

@pressuzb
Пойтахтда гуллар фестивали ўтказилиши муносабати билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ёшлар ижод саройи, Hyatt Regency меҳмонхонаси ва Тошкент зарбхонаси олдидаги айрим йўллар (расмда) 29 апрелдан 3 майгача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

@pressuzb
Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли музлатилган $108 млн активларини қайтариш бўйича Белгия ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқда.

Бу маблағлар БМТ механизмлари орқали Ўзбекистонга қайтарилиши ва ташкилотнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларига йўналтирилиши мумкин.

Аввалроқ Швейцария Бош прокуратураси томонидан Гулнора Каримовадан мусодара қилинган $182 млн Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ҳукумат келишувга эришганди.

@pressuzb
Агробанкнинг “Rivoj Moliya” микромолия ташкилоти Жиззах шаҳрида ўз фаолиятини бошлади

Ташкилот якка тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик бизнес субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган.

“Rivoj Moliya” қуйидаги хизматларни таклиф қилади:

🔹жисмоний шахсларга — 100 млн сўмгача микроқарзлар,
🔹тадбиркорларга эса — 300 млн сўмгача микрокредитлар, лизинг ва факторинг хизматлари.

2025 йил охирига қадар ташкилот филиаллар сонини 6 тага етказиш кўзда тутилган.

📍 Манзил: Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, А. Навоий кўчаси, 24А-уй, 315-нотурар жой.
UZTELECOM CLOUD: Булут технологияларининг кучи бепул синов муддати билан

UZTELECOM қулай ва кўп функцияли булут технологиялар платформаси – UZTELECOM CLOUD хизматларини таклиф этади.
 
Булутли технологиялар – бу интернет орқали ресурслардан фойдаланиш имконини берувчи кучли серверлар тармоғи. Унинг ёрдамида катта маълумотларни таҳлил қилиш, махфий маълумотларни хавфсиз сақлаш, виртуал станцияларни ташкил қилиш, жамоалар билан биргаликда лойиҳалар устида ишлаш ёки ҳисоб-китобларни тез амалга ошириш мумкин.

UZTELECOM CLOUD – бу катта лойиҳалар учун ишончли булутли технологиялар платформаси бўлиб, унда барча керакли ечимлар жамланган:

⁃ Оддий ва қулай интерфейс, ягона мониторинг тизими ва Pay as you GO усулидаги тўлов;
Виртуал серверлар – мослашувчан созламалар, турли операцион тизимлар танлови ва хатоларга юқори даражадаги чидамлилик;

⁃ S3 объект хотираси – хавфсиз, ҳужжат алмашиш учун оддий ва қўшимча харажатларсиз;
Managed Kubernetes – контейнерли иловалар ва юқори юкламали лойиҳалар учун CI/CD тизими;

⁃ Иловалар платформаси – Github, Gitlab, Docker билан ишлаш, қулай бошқарув ва мослашувчан кенгайтириш;

⁃ Тез жойлаштириш ва доимий янгиланишларга эга кенг хизматлар маркетплейси.

⁃ Булутли технологиялар ёрдамида фойдаланувчилар қўшимча жиҳозлар сотиб олмасдан хотирани осонгина кенгайтириши, маълумотларнинг ишончли захира нусхасини таъминлаши ва носозликлар юзага келганда тез тиклаш имкониятига эга бўлиши мумкин.

⁃ Фойдаланувчилар дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 кириш имкониятига эга бўлиб, бу масофавий ходимларнинг ишини осонлаштиради ва ишнинг тезкорлигини оширади.

UZTELECOM CLOUD хизмати ёрдамида сиз илғор булутли технологиялар билан ғояларни яратиш, синовдан ўтказиш ва амалга ошириш имкониятига эга бўласиз. Виртуал серверларни ишга тушириш, иловаларни жойлаштириш ва Kubernetes’ни бошқаришни оддий, тез ва хавфсиз қилади.

⁃ Синаб кўришга тайёрмисиз? cloud.uztelecom.uz сайтида рўйхатдан ўтинг, бепул синов муддатини фаоллаштиринг ва бугундан булутли хизматлардан фойдаланишни бошланг!

⁃ Ҳозироқ уланинг ва шахсий кабинетингиздаги совғангизни олинг!

⁃ Дам олиш кунларисиз қўллаб-қувватлаш жамоаси доим 1155 рақами орқали алоқада.

UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!

@pressuzb
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди ва унга 40 млрд сўм ажратилади

Президент йиғилишида маълум қилинишича, кўп жойларда кўчмас мулкнинг кадастр қиймати билан ҳақиқий бозор баҳоси ўртасида катта фарқ бор. Бу ҳуқуқий муносабатларда ва савдоларда номутаносибликни келтириб чиқаряпти.

Шу боис, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Бунинг учун Кадастр агентлигида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди. Унга 40 миллиард сўм ажратилади.

Оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланиб, кейинги йилларда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда қолган ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади.

@pressuzb
28.04.202514:15
AloqaBank томонидан ёш тадбиркорлар ўз лойиҳаларини ривожлантириш имкониятига эга бўлдилар

2025 йил 28 апрель куни Андижонда AloqaBank ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Инвесторлар куни” ташкил этилди. Тадбирда 1500 дан ортиқ иштирокчи — талабалар, стартаперлар ва инвесторлар — ўз бизнес ғояларини тақдим этиш ва ҳамкорлик ўрнатиш учун йиғилдилар.

Тадбир доирасида стартапларнинг питч-сессиялари, бизнес экспертлари билан учрашувлар, Aloqa Ventures ва "Startup Garage" томонидан тақдим этилган ёш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари тақдимоти ўтказилди. Энг яхши лойиҳалар инвестицияларни, фаол ёшлар эса таълим грантларини қўлга киритдилар.

Маълумот учун, AloqaBank томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида Андижон ёшлари учун 22,4 млрд сўм кредит ажратилди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-62-сонли Қарори доирасида амалга оширилди.

Мамлакатдаги энг йирик ёшлар стартап платформаси бўлган "Startup Garage"нинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу лойиҳа вакиллари "Стартап йўли" номли амалий қўлланмани тақдим этдилар. Китобда стартап ғоясидан муваффақиятли бизнесга айлантириш жараёни босқичма-босқич тавсифланиб, ёш тадбиркорларга ўз ғояларини амалиётга татбиқ этишда ёрдам бериш мақсадида аниқ ва амалий маслаҳатлар берилган.

@pressuzb
28.04.202509:42
Президент қарори билан ташкил этилган “Иссиқликтаъминоти” АЖ бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди.

Султонов Шерзод Рахимбекович — бошқарув раисининг муҳандислик ва инновацияларни жорий қилиш бўйича биринчи ўринбосари;

Хикматов Алижон Хамидуллаевич — бошқарув раисининг молия-иқтисод, рақамли ривожлантириш ва корпоратив алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Аввалроқ ҳукумат қарори билан Тураев Илҳом Ҳабибуллаевич жамият бошқарув раиси этиб тайинлангани хабар қилинганди.

@pressuzb
27.04.202508:13
Келажакка сармоя: Андижонда Инвесторлар куни

28 апрель, душанба куни Андижон шаҳрида AloqaBank томонидан ташкил этиладиган “Инвесторлар куни” — бу 300 дан ортиқ иштирокчилар, энг йирик инвесторлар, 30 дан ошиқ стартаплар ва ғояларни ҳақиқий бизнесга айлантирувчи имкониятлар майдони.

Тадбир доирасида:

Startup Pitch Session — янги ғоялар ва бизнес ечимларнинг тақдимоти

“Startup yo‘li” китобининг тақдимоти — илҳом ва тажриба манбаи

AloqaVentures венчур фонди томонидан инвестициялар — ғояларни ҳаётга тадбиқ қилувчи имкониятлар

Муваффақият ҳикоялари — машҳур тадбиркорлар билан жонли учрашувлар.

📌Тадбир манзили:
Андижон вилояти, “Мебелсозлик комплекси” кичик саноат зонаси.
Бошланиш вақти:
10:00

AloqaBank истиқболли ғояларни ҳақиқатга айланиши учун мустаҳкам платформа яратмоқда.

Рўйхатдан ўтиш: https://aloqabank.typeform.com/AndijonInvest
“Чашма” икки қардош халқнинг умумий бойлиги

24 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Қ.Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Шунингдек, томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.

Томонлар Ўзбекистон қисқа муддат ичида Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Давлат чегараси участкаси тўғрисида шартномани мувофиқлаштириш ва имзолашга келишиб олди.

Учрашув ҳар доимгидек конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

@pressuzb
24.04.202510:53
“Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади

14 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Кичик автомобил ҳалқа йўли ва Буюк ипак йўли йўли кўчалари кесишмасида жойлашган “YUKSALISH CONSTRUCTION” (“Танзиландия”) нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилди.

Натижада аниқланган қўпол камчиликлар асосида “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилди.

Жорий йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди.

Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди.

23 апрель куни соат 12:00 да Тошкент шаҳар судида судья Усманов Анвар Акрамович раислигида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳайъати томонидан жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

@pressuzb
29.04.202513:38
Рақобат қўмитаси рекламаларда нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш мумкин эмаслигини эслатиб, реклама билан ишловчиларни расман огоҳлантирди

Қўмита хабарига кўра, охирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқа.

❗️Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.


Қонунда истеъмолчиларга — жисмоний ёки юридик шахсларга йўналтирилган реклама учун истиснолар белгиланмаган. Қиймат кўрсаткичларини ўз ичига олган ҳар қандай реклама-ахборотида нархлар сўмда кўрсатилиши керак.

Шу билан бирга, нархларни сўмда кўрсатишга доир талаблар ҳар қандай очиқ реклама-ахборотига, шу жумладан, интернет тармоғида эркин фойдаланиши мумкин бўлган очиқ саҳифага жойлаштирилган ахборотларга ҳам бевосита тааллуқлидир.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси реклама берувчи, тайёрловчи ва реклама тарқатувчиларни расман огоҳлантиради!

Реклама-ахборотида товар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумотларни хорижий валютада кўрсатилиши реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келади ҳамда тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@pressuzb
Содиқ Сафоев Рим папасининг дафн маросимида иштирок этди

26 апрель куни Ватиканнинг Авлиё Пётр майдонида Рим папаси Францискнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам Ўзбекистон томонидан расмий вакил сифатида қатнашди.

Дафн маросимида жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари раҳбарлари, қироллик оилаларининг аъзолари ва таниқли дин арбоблари иштирок этди.

Маълумот учун, Рим папаси Франциск 21 апрель куни 88 ёшида Ватикандаги қароргоҳида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев Рим-католик черкови Камерленгоси Кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллаган эди.

@pressuzb
Айрим фейк Telegram каналлар гўёки БАА ўзбекистонликларни мамлакатга киришини тақиқлагани ҳақида ёлғон ахборот тарқатди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бунга расмий муносабат билдириб, тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейк эканини маълум қилди.

“Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган”, деб ёзди ТИВ вакили.

Мазкур ёлғон хабарни тарқатган Telegram каналлардан бири — “The Wall Street Журнал” номи билан фаолият юритади. Бироқ ушбу каналнинг Ню-Йоркдаги Американинг бизнесга йўналтирилган халқаро кундалик газетасига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Таги ҳам фейк канал.

@pressuzb
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик (турист) виза олиш имкониятини ёпиб қўйди.

Бундан ташқари, Тожикистон ҳам бу имкониятдан маҳрум қилинган. Саудия ҳукумати бу борада расмий изоҳ бермаган.

@pressuzb
Матбуот котибларининг иш самарадорлиги баҳоланди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

Рўйхатдаги Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби Ш.Ахматов, АТ “Алоқабанк” матбуот котиби З.Юнусова, UZTELECOM матбуот котиби Т.Мамажонов, Марказий банк матбуот котиби А.Назаров кабилар чиндан ҳам яхши ўринларга муносиб. Уларни ҳар доим фаол ва очиқ ишлайдиган матбуот котиблар сафига киритиш мумкин.

@pressuzb
24.04.202506:12
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@pressuzb
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 229
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.