10.05.202515:41
Ҳиндистон ва Покистон тўлиқ ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олишди. Бу ҳақида музокараларда воситачилик қилган АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
@alitoshkandi
@alitoshkandi

10.05.202505:55
Ҳайдовчилар учун жарима балллари 2025 йил 1 июндан кучга киради
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 майда қабул қилинган 296-сонли қарорига асосан, ушбу янги тартиб 2025 йил 1 июндан кучга киради.
Жарима балллари фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган қарорлар асосида қўлланилади. Камера орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун балл ҳисобланмайди.
Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 та жарима баллини тўпласа, у ҳолда камида 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади.

09.05.202512:09
Шошилинч || АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби:
Президент Трамп Ғазо секторида ёрдам тарқатишни ҳарбий операцияларга алоқаси бўлмаган нотижорат ташкилотлар орқали бошламоқчи. Исроил эса бу ёрдамни тарқатиш жараёнида иштирок этмайди.

06.05.202513:38
Маълумотнома:
1. Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси 2025 йил март ойи охири ҳолатига кўра 47,85 миллиард АҚШ долларига етди.
2. Ўзбекистонда олтин қазиб олиш йиллик ҳажми 2024 йили 120 тоннани ташкил қилди.

05.05.202512:27
PAYNET тўлов тизимининг эгалари ким?
Бугунги кунда Ўзбекистондаги Paynet тўлов тизимининг эгаси — New Industrial Technologies компаниясидир. Ушбу компания 2019 йил апрелда 273,56 миллиард сўм устав капитали билан рўйхатдан ўтган. New Industrial Technologies’нинг таъсисчилари — ҳеч кимга таниш бўлмаган икки жисмоний шахс: Алекс Ли (60%) ва Мустафа Абдурахманов (40%).
Мустафа Абдурахманов шунингдек, Asia Alliance Group компаниясининг асосий акционери бўлиб, у ерда 77,6% улушга эгадир. Asia Alliance Group эса Asia Alliance Bank’нинг бош акционери ҳисобланади.
Аввалроқ Paynet тўлов тизими давлат банки бўлмиш Халқ банкига тегишли эди. Бироқ 2024 йил апрелда у хусусийлаштирилди ва 100% давлат улуши New Industrial Technologies назоратига ўтди.
2024 йил апрель ойида Paynet компаниясидаги 100% давлат улуши New Industrial Technologies компаниясига ўтказилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги (АУГА) бу савдо ҳақида расман эълон ёки баёнот бермаган, аммо мулкдорлик эгалари ўзгаргани тўғрисидаги маълумот корхоналар реестрида кейинчалик пайдо бўлган.
2025 йил январ ойида эса New Industrial Technologies’га тегишли бўлган Paynet компанияси HUMO тўлов тизими операторининг 100% даалат улушини 65 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб олади.
Хулоса
HUMO тўлов тизими операторининг эгаси Paynet компанияси, Paynet’нинг эгаси New Industrial Technologies компанияси, New Industrial Technologies’нинг эгалари эса ҳеч кимга таниш бўлмаган ва ҳеч қайси очиқ манбаларда улар ҳақида заррача маълумот бўлмаган Алекс Ли ва Мустафа Абдурахманов деган шахслар бўлади.
Савол: Шу икки шахснинг тепасида ёки орқасида кимлар турар экан?

05.05.202506:30
Германия Федерал конституциясини ҳимоя қилиш хизмати (Bundesamt für Verfassungsschutz, BfV) ёки бошқачасига Германия ички разведка хизмати раҳбари Томас Хальденванг яқинда жамоат олдида Довуд юлдузлари билан қопланган галстук тақиб чиқди.
Мазкур юлдуз — яҳудийлик рамзи сифатида танилган бўлиб, у Исроил байроғида ҳам мавжуд.
@alitoshkandi
Мазкур юлдуз — яҳудийлик рамзи сифатида танилган бўлиб, у Исроил байроғида ҳам мавжуд.
@alitoshkandi

10.05.202508:35
The Jerusalem Post нашри ва The Media Line агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги бўлиб ўтадиган саммитда Фаластин давлатини тан олишини эълон қилиши мумкин.
Манбаларга кўра, Трамп Фаластин давлатининг яратилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилади, аммо у ҲАМАС иштирокисиз шаклланиши кераклигини таъкидлайди.

10.05.202505:43
Ҳайдовчилар учун жарима баллари қўлланиладиган қоидабузарликлар рўйхати тасдиқланди
Қуйида асосий қоидабузарликлар ва улар учун жарима баллари белгиланган рўйҳат келтирилади:
Давлат рақамсиз автомобил ҳайдаш — 1 балл
Автомобил сигналини ўрнатиш ёки ўзгартириш — 0.2 балл
Тезликни ошириш:
• 20 км/соатгача — 0.5 балл
• 20–40 км/соат — 1 балл
• 40–60 км/соат — 1.5 балл
• 60 км/соатдан ортиқ — 2 балл
Қизил чироқда ўтиш ёки йўл белгиларига амал қилмаслик — 1 балл
Ҳавфли ҳайдаш, бошқаларга таҳдид солувчи ҳолатлар — 1.5 балл
Қонунга хилоф равишда қувиб ўтиш ёки темир йўл кесишмасидаги қоидаларни бузиш — 1 балл
Йўл-транспорт ҳодисаси жойидан қочиб кетиш — 2 балл

09.05.202505:59
Бизнинг 1 500 000 га яқин ватандошларимиз коммунист Совет Иттифоқи томонда иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар ва 500 000 га яқин ватандошларимиз урушда ҳалок бўлганлар ёки бедарак йўқолганлар.
Лекин шу Совет коммунист тузуми сиёсати - коллективлаштириш ва деҳқонлардан мажбурий тарзда дон тортиб олиниши оқибатида 1931-1933 йилларда қаҳатчилик юзага келади ва оқибатда ўн минглаб одамлар ҳалок бўлади.
1937–1938 йиллардаги сиёсий тазйиқлар туфайли ўнг минглаб ватандошларимиз отиб ташланган ёки ГУЛАГга юборилган. Минглаб зиёлилар, ёзувчилар, уламолар, имомларимизнинг қонлари тўкилган. Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпонлар қатл қилинган.
Минглаб ватандошларимиз турли “сиёсий”, “диний” ва “антисовет” тамғалар билан Сибир ва Уралдаги лагерларга юборилган ва у ерда оғир шароитда сақланганлар.
Динимиз, тилимиз ва маданиятимизга қарши қаттиқ босимлар бўлган. Мадрасалар, масжидлар ёпилган, халқимизнинг анъанавий турмуш тарзи йўқ қилинган. Бу жиноятлар туфайли камида 120 000 дан ортиқ одамлар қатл ёки репрессия қилинган.
Агар биз Чор Россияси ва кейинчалик Совет Россиясининг мустамлакаси бўлмаганимизда 500 000 дан зиёд ватандошларимиз иккинчи жаҳон урушида қатнашиб совет коммунист ғоялари ва Сталин “сиёсати” учун ўлиб кетмаган бўлардилар.

06.05.202513:15
Ўзбекистон яна дунёдаги энг йирик олтин сотувчисига айланди
2025 йил биринчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистон 15 тонна олтинни жами 3,57 миллиард АҚШ долларга экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34% кўпроқ кўрсаткич.
Шу тариқа, Ўзбекистон ушбу давр мобайнида барча давлатлар орасида дунёдаги энг йирик олтин сотувчи давлатга айланди.

05.05.202512:04
Paynet компанияси 2025 йилнинг биринчи чорагини катта молиявий натижалар билан якунлади
2025 йил 29 апрелда эълон қилинган ҳисоботга кўра, компаниянинг 2025 йилнинг биринчи чорагидаги соф фойдаси 108 миллиард сўмни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 70% га кўп.
Компания 2025 йилнинг биринчи чорагидаги умумий даромади эса 388 миллиард сўмга етди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57% ўсишни кўрсатади.
Қайта ишланган транзакциялар ҳажми 31 триллион сўмни ташкил этди, бу 2024 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 1,5 баравар кўп.
Эслатиб ўтиш керакки, 2025 йил январь ойида Paynet компанияси HUMO тўлов тизими операторини давлат улушининг 100 фоизни 65 миллион АҚШ доллари эвазига сотиб олган эди.

05.05.202505:54
“Ўзбекнефтгаз” 850 миллион долларлик еврооблигациялар жойлаштирди — фоиз ставкаси аввалгидан деярли икки баробар юқори
“Ўзбекнефтгаз” давлат компанияси 850 миллион доллар миқдорида еврооблигациялар жойлаштирди. Йиллик фоиз ставкаси 8,75% ташкил қилди. Бу 2021 йилдаги илк еврооблигация жойлаштиришга нисбатан деярли икки баробар юқори кўрсаткичдир.
Жалб қилинган маблағлар эски қарзларни қайта молиялаштириш ва газ қазиб чиқариш ҳажмлари пасайиб бораётган шароитда инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

10.05.202507:06
Хайрия — солиқдан қочиш ва глобал назоратнинг янги шакли
Билл Гейтс каби миллиардерлар бойлигининг 90 ёки 99 фоизини хайрияга бермоқчи эканини эълон қилганда, бу биринчи қарашда гўёки олийжаноб ва инсонпарвар ҳаракати сингари кўринади. Лекин аслида бу “филантропия” ортида солиқдан қочиш, мулкни сақлаб қолиш ва глобал жараёнларга таъсир ўтказиш каби бутунлай бошқа мақсад ва механизмлар ётади.
Биринчидан, бундай “эхсон”лар мустақил ташкилотларга эмас, балки миллиардерларнинг ўзлари ташкил қилган хусусий хайрия жамғармаларига ўтказилади. Масалан, Билл Гейтс ҳолатида — бу Bill & Melinda Gates Foundation — дунёдаги энг йирик хусусий хайрия жамғармаси бўлиб, уни Гейтснинг ўзи, турмуш ўртоғи ва яқин атрофидагилари бошқаради.
Иккинчидан, хайрия жамғармалари анча имтиёзли солиқ мақомига эга. Миллиардлаб долларлик пул ва активларни жамғармага ўтказиш орқали улкан солиқлардан қочиш мумкин. Шундай қилиб, “хайрия” - бу солиқни қонуний йўл билан оптималлаштириш ва бойликни йўқотмасдан сақлаб қолиш схемаси.
Учинчидан, бу жамғармалар маблағни ҳақиқий эҳтиёжманд ва муҳтожлар учун эмас, балки жамғармани ташкил қилган шахсларнинг ўзларига фойда ва манфаат келтирадиган йўналиш ва лойиҳаларга сарфлашади.
Мисол учун Bill & Melinda Gates Foundation жамғармаси маблағларни қуйидаги йўналишларга ишлатади:
— генетик ўзгартирилган маҳсулотлар ва биотехнологияларни илгари суриш (Monsanto ва GAVI орқали),
— жаҳон соғлиқни сақлаш сиёсатига таъсир ўтказиш (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва GAVI орқали),
— таълим тизимига технологияларини киритиш (айниқса Microsoft орқали),
— иқлим мавзусидаги дастур ва лойиҳаларда қатнашиш, экология учун курашиш баҳонасида керакли “яшил” технологияларни тадбиқ қилиш.
Bill & Melinda Gates Foundation жамғармаси турли “эзгу ва инсонпарвар” мақсадлар ниқоби остида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, глобал иқлим, биометрия ва инсонни рақамлаштириш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш орқали инсоният устидан бошқарув ва назоратни амалга оширишга ҳаракат қилади.
Хайрия — инсониятга “хизмат” қилиш учун бойликдан воз кечиш эмас, балки шу бойликни бошқаришнинг янги бир шакли. Бу пуллар ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди, балки “инсонпарварлик” ниқоби остида ўз эгасининг манфаатларига хизмат қилишда давом этади.

10.05.202505:15
Google хариталарида Мексика кўрфази “Америка кўрфази” деб қайта номланди.
Компаниянинг маълум қилишича, Мексикадаги фойдаланувчилар аввалгидек эски номни кўришда давом этади. АҚШдан ташқари қолган барча давлатларда эса эски ва янги ном бир вақтнинг ўзида кўрсатилади.

09.05.202503:04
Гўшт учун етиштириладиган дунёдаги 10 та энг машҳур мол зоти:
1. Ангус (Angus)
Шотландиялик зот, гўшти жуда юмшоқ ва мармарли бўлади.
Премиум стейклар учун кенг қўлланилади.
2. Вагю (Wagyu)
Япониянинг элита зоти, ўта юқори даражали мармарликка эга гўшт ҳисобланади.
Дунёдаги энг қиммат мол гўшти деб тан олинади.
3. Герефорд (Hereford)
Англиялик зот, сувли ва мўътадил ёғли бўлади.
Европа ва Америкада оммавий тарқалган.
4. Шароле (Charolais)
Франциялик зот, гўшти зич тузилмали, камёғли бўлади.
Қовуриш ва дамлаш учун жуда мос келади.
5. Лимузин (Limousin)
Франциялик зот, камёғли, лекин мазали ва хушбўй бўлади.
Стейк ва қийма учун кенг ишлатилади.
6. Симменталь (Simmental)
Швейцария ва Германияда кенг тарқалган универсал зот ҳисобланади. Ундан ҳам гўшт, ҳам сут олинади.
Гўшти юмшоқ, мармарлиги эса ўртача бўлади.
7. Брангус (Brangus)
Ангус ва Брахман зотларининг гибриди. Мармарлик ва чидамлиликни ўзида мужассам қилган.
Иссиқ иқлимга мослашган.
8. Брахман (Brahman)
Ҳиндистонлик зот, иссиқ ва ҳашаротларга чидамли бўлади.
Гўшти қаттиқроқ, лекин гибридлаш учун кенг ишлатилади.
9. Декстер (Dexter)
Ирландиялик майда зот.
Гўшти мазали ва озиқавий моддаларга бой бўлади.
10. Пьемонтезе (Piemontese)
Италиялик зот. Оқсил миқдори юқори, ёғи эса кам бўлади.
Гўшти диетик, лекин сувли бўлади.

06.05.202512:45
Тошкентда автотураргоҳлар 8 майдан бошлаб пуллик бўлади
8 майдан бошлаб Тошкентнинг қуйидаги 6 та кўчасида йўл ёқасидаги автотураргоҳлар учун тўлов жорий этилади:
• Амир Темур ҳиёбони кўчаси
• Истиқбол кўчаси
• Зарафшон кўчаси
• Бухоро кўчаси
• Шаҳрисабз кўчаси
• Миробод кўчаси
Тураргоҳ учун тўлов соатига 5 000 сўмдан 12 000 сўмгача қилиб белгиланди. Тушумлар шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш ишларига йўналтирилади.
Пойтахт бўйлаб пуллик автотураргоҳлар тизими босқичма-босқич кенгайтирилиб, сентябрга келиб 86 та кўчани қамраб олади.

05.05.202511:24
“Work and Travel” дастури орқали хорижда ишлашни хоҳлаган ўзбекистонлик ёшларга давлат томонидан фоизсиз қарз берилади
15 майдан бошлаб ёшларга “Work and Travel” дастури доирасида сафар харажатларини қоплаш учун 15 миллион сўмгача фоизсиз қарз ажратилади.
Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ва Янги Зеландия каби мамлакатларга борадиганлар бу имкониятдан фойдаланиши мумкин бўлади.
Аризалар my.gov.uz орқали қабул қилинади.

05.05.202505:17
Яман Қуролли Кучлари вакили, генерал Яҳё Сарий:
«Халқаро авиакомпанияларни Тель-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропортига парвоз қилишдан огоҳлантирамиз — бу хавфсиз эмас».

10.05.202506:45
Путиннинг таъкидлашича, Трамп Европа Иттифоқида тартиб ўрнатади ва улар тез кунларда “эгасининг оёғи остида туриб, унга итоаткорлик билан дум қиммалайдиган” ҳолатга тушиб қолишади.
@alitoshkandi
@alitoshkandi

10.05.202504:53
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазият кескинлашмоқда.
Times of India нашрининг хабар беришича, Ҳиндистон 15 майга қадар деярли барча аэропортлар фаолиятини тўхтатиб қўйди.

08.05.202521:47
Ватикан Рим-католик черковининг янги раҳбари этиб 69 ёшли америкалик кардинал Роберт Франсис Прево сайланганини эълон қилди.
У ўз понтификати давомида «Лев XIV» исмини қабул қилди.
@alitoshkandi
У ўз понтификати давомида «Лев XIV» исмини қабул қилди.
@alitoshkandi

05.05.202515:16
Ҳаётимиздан мақсад ҳашаматли уйларда яшаш, қимматбаҳо люкс автоуловларни миниш, Rolex каби қимматбаҳо соатларни тақиш, Balenciaga ёки Gucci яратган брендли кийимларни кийиш, қимматбаҳо Hermes ва Louis Vuitton сумкаларидан фойдаланиш, шимингизни орқа чўнтагида Bottega Veneta ёки Prada чарм кармонларини олиб юриш, тансиқ таомларни қиммат беш юлдузли Michelin ресторанларда истеъмол қилиш эмас.
Мазали овқатни ейишимиздан олдин, ижтимоий тармоқларда лайк олганимизда, ёқтирган нарсани харид қилганимизда, бир кишини севиб қолганимизда, бир мақсадга эришганимизда ва шунга ўхшаш ҳолатларда бизнинг миямиз дофамин гормонини (завқ гормони) ишлаб чиқаради.
Дофаминни орқасидан қувиб юрмайлик.
Қиммат соат сизга вақтни чўзиб бермайди.
Қиммат автоулов сизга эркинликни бермайди, балки сиздаги мажбуриятни ва қўрқувларингизни кўпайтиради.
Брендли кийимлар сизни шахс сифатида даражангизни кўтармайди, фақат ташқи кўринишингизни ўзгартиради.
Сумкадаги фирма логотипи сизга ҳурмат ва эътибор бермайди, балки ўзингизни муҳим шахс сифатида бошқаларга кўринишга уринишингизни кўрасатади.
Аммо ҳақиқий эркинлик эса:
Қарзсиз ҳаёт, тинч асаб тизими, сизни яхши кўрадиган яқин инсонлар, тинч уйқу, эрталаб хурсандчилик билан уйғониш, хотиржамлик, бор нарсага қаноат қилишлик, фарзандларингизни юзидаги табассум, ота-онангизни тириклиги ва уларнинг дуосини олиш имкони, Аллоҳга бандалик қилиш бахти ва иймон лаззати.
P.S. Қиммат эмас, керакли нарсани сотиб олинг; яшаш учун истеъмол қилинг, истеъмол қилиш учун яшаманг.

05.05.202510:02
Бойсунда жойлашган M-25 конидаги скважинадан газ чиқиши рўй берди.
Худди шу ерда март ойи охирида ҳам газ чиқиши кузатилган эди. Водород сулфиди миқдори юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш учун керакли чоралар амалга оширилди. Энергетика Вазирлиги ҳудуд ўраб олинганлигини ва аҳоли учун хавф йўқлигини маълум қилди.

05.05.202505:02
Skype расман фаолиятини тугатмоқда — Microsoft бугундан сервисни ўчиради
Microsoft компанияси ўзининг машҳур Skype хизматини расман ёпишини эълон қилди. Бугундан бошлаб сервис фаолияти тўлиқ тўхтатилади.

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 151
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.