30.04.202509:50
Қайта жіберілді:
davletovuz

30.04.202504:12
Саудия ҳукумати Ҳаж мавсумида махсус рухсатномасиз (Ҳаж визасиз) Макка шаҳри ва муқаддас қадамжоларга кирган, бўлиб турган ва киришга уринган шахсларга, уларга ҳар қандай кўринишда ёрдам берганларга нисбатан 20 минг риялдан (тахминан 5330 доллар) 100 минг риялгача (тахминан 26,7 минг доллар) бўлган жазо чораларини эълон қилди. Қонунбузарлар, шунингдек, қўлга тушиб қолса, депортация қилиниши, 10 йилгача Саудия ҳудудига киритилмаслиги мумкин.
25.04.202512:26
Қонунчиликка 2025 йил 22 апрель куни киритилган ўзгартиришлар ишлашни бошлади
2025 йил 22 апрель кунги қонун билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 54-моддаси 4-қисми янги таҳрирда баён этилди.
Аввалги таҳрирда: “Кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади” деб кўрсатилган эди.
Янги таҳрирда: “Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади” деб кўрсатилди.
Шунга кўра, онлайн-аукцион савдоларидаги суд қарори билан ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулк савдолари вақтинча тўхтатилмоқда.
Тўхтатиш сабабига: савдони “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 54-моддаси 4-қисми янги таҳририга мувофиқлаштириш деган изоҳ қолдирилган.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev

24.04.202509:52
Эндиликда ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро иши тугатилмайди
Аввалги тартибга кўра, суднинг муайян юридик шахсдан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори бўйича юритилган ижро иши шу юридик шахс банкрот деб топилганда, тугатилиши ва тугатилган ижро ҳужжати қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим эди.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга 2025 йил 22 апрель куни киритилган ўзгартишга кўра, иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги қарори чиқарилганда, давлат ижрочиси ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро иши юритишни тамомламайди, яъни суд ҳужжати ижро этилишини умумий асосларда давом эттиради.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 141-моддасида, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан - ижро ҳужжатларини ижро этишнинг тугатилиши белгиланган ва шу модданинг ўзида бу қоидадан мустасно ҳолатлар санаб ўтилган (масалан, маънавий зиённи компенсация қилишга оид ижро ҳужжати тугатилмайди ва б.).
Келгусида, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 141-моддасига ҳам тегишли ўзгартириш киритилиши ва истисно ҳолатларга ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро ишини ҳам қўшиб қўйиш зарур бўлади.

20.04.202515:55
Божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан тушунтириш берибди.
Барча янгиликлар, албатта, "илғор хорижий давлатлар тажрибаси" билан хаспўшланган. Қайсики давлатда уларга керакли амалиёт бўлса, тушунтиришга тиқишган. Дейлик, 500 нафардан ортиқ айрим йўловчилар йил давомида 100-150 марта парвозни амалга ошириб, товар ташибди. Шу сабабли жонажон ҳукуматимиз шартли 500 кишини (ана боринг 1000 киши бўлсин) деб 37 млн одамни жазолашга қарор қилибди. Бургага жаҳл қилиб кўрпа ёқишда буям.
Тушунтиришда келтирилган важларни ҳал этиши керак бўлган ва 1 майдан кучга кирадиган янги қоидалар ҳам аслида муаммони ҳал қилмайди, божхона маъмурчилиги яна нотўғри йўлдан кетаётганига ишора, аслида. Негаки, арзимаган маблағни деб кенг истеъмолчилар ҳамжамиятини жазолашга, ҳукуматни ёмонотлиқ қилишга хизмат қилади, холос.
Оддийгина мисол, "бугунги кунда республикамизга кириб келаётган курьерлик жўнатмаларининг ўртача қиймати 200 АҚШ долларини ташкил қилади" дейишмоқда — унда нима қиласан абсурдни янада абсурдлаштириб, дейдиган одам йўқ.
Умуман, тушунтиришда келтирилган бир неча ҳолатдаги зарарлар миқдори арзимаган миллиардларни ташкил қилган. Яъни мамлакатда ўмарилаётган бошқа юз-юз миллиардлар, триллионлар олдида ҳеч нарса эмас.
Ўзингиз ҳам ўқиб кўришингиз мумкин.

14.04.202518:03
52 та радарни пневматик милтиқ билан ишдан чиқарган ҳайдовчи нега қамоққа олинмади?
Маълумотларга кўра, ушбу андижонлик “Радар овловчи” ҳамюртимизга нисбатан Андижон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан (“Кўп миқдордаги мулкни қасддан нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик”) жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят учун БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолари назарда тутилган.
“Радар овловчи”нинг қилмиши ҳозирча ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят сифатида баҳоланмоқда, агар ЖКнинг бошқа моддалари қўйилмаса, уни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш мумкин бўлмайди.
Чунки, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ЖКда 3 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жаримани бекор қилса бўладими?
МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмида солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида (3.750.000 сўм) маъмурий жарима назарда тутилган.
Шу кодекснинг 271-моддаси 11-бандида, МЖтКнинг 175-моддасининг 1, 2 ва 5-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади деб белгиланган.
Шунга кўра, ўз вақтида тақдим этилмаганлиги аниқланган солиқ ҳисоботини топшириб, сўнг эса солиқ инспекцияси бошлиғининг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарори устидан қарор нусхасини олган кундан бошлаб 10 кун ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига шикоят билан мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

bakiroo

29.04.202507:37
Расман: прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади
Фармон билан прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади.
Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.
2025 йил июнь ойигача Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янги тартибда ташкил этиш бўйича қарор ишлаб чиқилиши керак.
Прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари Конституция ва қонунларимизда белгиланган вазифа, ваколат ва мажбуриятларига қайтаётгани, бир неча йиллар аввал умид қилганимиздек, хурсанд қилади.

25.04.202510:28
Сирдарёда футбол майдонидаги одамлар устига Captiva ҳайдаган эркакка нисбатан чиқарилган суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилди
ХХХ 2024 йил 29 май куни ўзига тегишли, қора рангли “Captiva” русумли автомашинасида Сайхунобод тумани, “Турон” м.ф.й. ҳудудида жойлашган футбол майдонига ҳайдаб кириб, фуқаро У.Э.ни машинанинг олд қисми билан туртиб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
У 1-босқич судининг 2024 йил 18 июль кунги ҳукми билан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида кўрсатилган жиноятни (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда содир этилган безорилик) содир этганликда айбли деб топилиб, 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Шунингдек, жиноят қуроли деб топилган, 139.676.592 сўмга баҳоланган, “Captiva” русумли автомашина судланувчининг ўзига тегишли бўлганлиги сабабли давлат фойдасига ўтказиш белгиланган.
Мазкур жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 7 январь ва тафтиш инстанциясининг 2025 йил 17 апрель кунги ажримлари билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Изоҳ: ЖПКнинг 211-моддасига кўра, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади.

23.04.202510:47
Гаровга олувчи гаров мулкини энди 32,5%га арзон қийматда олиши мумкин
2025 йил 22 апрель кунги қонун билан киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ижрочиси гаров мулки қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинмаган тақдирда ундирувчига ўша мол-мулкни такрорий аукцион савдоларидаги ёки савдо ташкилотлари томонидан қайта реализация қилиш чоғидаги бошланғич сотиш нархидан 10 % эмас, балки 25 % камроқ суммада баҳоланган ҳолда ўзида қолдиришни таклиф қилади.
Масалан, 100 млн. сўмлик мулк дастлабки аукционда сотилмаган тақдирда, такрорий аукционга 90 млн. сўмлик нархда чиқарилар, такрорий аукцион ҳам натижа бермаса, гаров мулкини 81 млн. сўм қийматда ундирувчининг ўзида қолдириш таклиф қилинар эди. Янги қонунга кўра, 100 млн. сўмлик гаров мулки такрорий аукционда ҳам сотилмаса, гаровга олувчи уни 67,5 млн. сўм нархда ўзида қолдириши мумкин.

18.04.202506:38
Фарғона ва Сурхондарё прокуратураларидан “адвокатона” протестлар
Олий суд Пленумининг 2007 йил 27 июнь кунги 6-сонли қарори 22-бандида “агар жабрланувчи баданига оғир шикаст (ёки жабрланувчининг ўлими) айбдорнинг айби билан қамраб олинмаган ҳолатлар бўйича (масалан, зарбадан сўнг йиқилиш натижасида) келиб чиққан бўлса, ЖКнинг 111 (эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш) ёки 102-моддалари (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан квалификация қилинади” деб тушунтириш берилган.
Яъни, қасддан баданга оғир ёки ўртача шикаст етказиш учун жавобгарлик - жабрланувчининг баданига тан жароҳат етказишга қаратилган қасд мавжуд бўлгандагина келиб чиқади.
Масалан, А.Р. қўли билан М.М.ни юз соҳасига уриши натижасида М.М. боши билан ерга йиқилиб, “оғир” тан жароҳати олган, 1-босқич судининг 2023 йил 5 декабрь кунги ҳукми билан А.Р. ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилган ва тегишли жазо тайинланган (1-1501-2301/2148 сонли жиноят иши).
Фарғона вилоят прокуратурасининг протести қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 2025 йил 20 март кунги ажрими билан А.Р.нинг қилмиши ЖК 104-моддаси 1-қисмидан ЖК 111-моддаси 2-қисмига квалификация қилинган, яъни енгилроқ жиноят деб ўзгартирилган.
Ёки, М.Н. қўллари билан М.А.ни итариб юборган ва натижада М.А. йиқилиб, “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати олган. 1-босқич судининг 2024 йил 27 сентябрь кунги ҳукми билан М.Н. ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилган ва тегишли жазо тайинланган (1-1901-2403/394 сонли жиноят иши)
Сурхондарё вилоят прокуратурасининг протести қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 2024 йил 3 декабрь кунги ажрими билан М.Н.нинг қилмиши ЖК 105-моддаси 1-қисмидан ЖК 111-моддаси 1-қисмига квалификация қилинган, яъни енгилроқ қонун қўлланилган.
Прокуратура органлари одатда енгилроқ эмас, балки оғирроқ қонунни қўллаш хусусида протест киритадилар. Масалан, палончига енгил жазо берилибди, пистончининг қилмиши енгилроқ модда билан малакаланибди каби эътирозлар билан. Юқоридаги 2 та ҳолатда эса енгилроқ қонунни қўллаш масаласида протест берилгани эътиборга молик.
Агар ушбу жиноят ишлари бўйича судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари ўзлари шикоят берганларида ҳам суд ҳукмлари шу тариқа ўзгарармиди (прокурор протест бермаса) ёки судда қатнашаётган прокурорлар бундай шикоятларни қувватлар эдиларми? Менимча йўқ!

12.04.202507:10
Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асослар
- агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;
- қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;
- агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса;
- агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар (суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма хати асосида);
- агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача;
- агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар;
- агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар;
- агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;
- агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга суд томонидан Ўзбекистондан ташқарига чиқмаслик мажбурияти юклатилган бўлса (охирги хатбоши 2025 йил 10 апрель кунги ПФ-65 билан киритилди).

30.04.202509:12
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг танқидий фикрлари тўғри
Мана бу постимизда 2025 йил 22 апрель кунги қонун билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 54-моддаси 4-қисмига киритилган ўзгартириш туфайли гаров мулкларининг аукциондаги савдоси тўхтатилаётганлиги ҳақида айтиб ўтган эдик.
Иқтисодчи О.Бакировнинг “янги норманинг 22 апрелгача аукционга чиқарилган мулкларга ҳам тадбиқ этилаётганлиги, яъни қонун ўтган замонга нисбатан қўлланилаётганлиги” хусусидаги танқидий мулоҳазалари ўринлидир.
Чунки “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилиши, шунингдек, қонуннинг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилиши белгиланган.
Қонуннинг аввалги таҳририга кўра, гаров шартномасида кўрсатилган ва тарафлар ўзаро келишиб олган нархларда сотувга чиқарилган гаров мулкларининг аукциондан қайтариб олиниши ва қонуннинг янги таҳририга кўра судга мурожаат қилиб, мажбурий баҳолатиб, сўнг яна сотувга чиқарилиши “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасига зиддир.

28.04.202507:36
Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди
Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.
Шу боис тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

24.04.202515:08
Олий суд раҳбариятига илтимоснома
Манбага кўра, 2025 йилнинг 1-чорагида Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 286 нафар шахсга нисбатан 240 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Натижада 58 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Интернет тармоғига жойланган суд қарорлари бўлимида эса Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан қабул қилинган ажримларнинг 10 %и ҳам йўқ (нари борса 20 тача суд ҳужжати бор).
Ҳурматли Олий суд раҳбарияти, шу 240 та жиноят иши бўйича қабул қилинган суд ажримларини интернет тармоғига жойланглар. Биз ҳам билайлик: 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари нимага ўзгарганини ёки 58 та шахсга нисбатан қуйи судлар чиқарган қарорлар нима учун бекор қилинганини?

22.04.202504:46
Вазирлар Маҳкамаси қарори Президент қароридан устунми?
Ҳукуматнинг 2025 йил 19 апрель кунги 244-сонли қарори билан 2025 йил 1 майдан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага товарларни божсиз олиб кириш нормалари тенг бараварга камайтирилганидан хабардорсиз.
Лекин, товарларни божсиз олиб киришнинг аввалги нормалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан эмас, балки Президент томонидан белгиланганини кўпчилик эсдан чиқарди.
Яъни, 2018 йил 6 февраль кунги ПҚ-3512 сонли қарорнинг 1-банди “а” кичик хатбошисида, жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари бошқача миқдорларда ўрнатилган ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳали ҳам кучда.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси 3-қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади (Президент қарори юқорироқ юридик кучга эга).
Яна бир жиҳат: Божхона кодексининг 289-моддаси 4-қисмида, божхона божларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши ва 296-моддасида, ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Демак, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага товарларни божсиз олиб кириш нормаларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас, бизнингча.

15.04.202513:02
Қамоқдан чиқарилиши мумкин бўлган ва чет элга чиқиб кетиши олди олинаётган маҳкум ким?
2024 йил 7 август кунги қонун билан ЖКнинг 73-моддаси янги мазмундаги 5-қисм билан тўлдирилган эди. Унга кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида суд асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумнинг зиммасига бошқа мажбуриятлар қатори Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбуриятини ҳам юклатиши мумкин.
Давлат раҳбарининг 2025 йил 10 апрель кунги ПФ-65 сонли фармони билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилмаслиги, бор бўлса, ваколатли органлар томонидан олиб қўйилиши белгиланди.
Яқин даврда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан шартли озод қилиниб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбурияти юклатилиши мумкин бўлган маҳкум ким бўлиши мумкин?
Балки мен адашаётгандирман, яъни қонун ҳужжатлари муайян маҳкумлар учун эмас, балки ижтимоий муносабатлар шуни тақозо қилганлиги учун ўзгартирилаётгандир...

12.04.202506:52
Тротуар, велосипед йўлакларида ва яшил майдонда ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланди
МЖтКнинг 128-моддасида ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима назарда тутилган.
2025 йил 10 апрель кунги қонун билан ушбу модда мазмуни (диспозицияси) кенгайтирилиб, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди.
Жарима эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида қолдирилди.

30.04.202508:56
Очиқлик принципини бузган мансабдор шахслар жазоланган
Олий суд порталининг суд қарорлари бўлимига жойлаштирилган қарорларга кўра, 2024 йилда очиқлик принципини бузган 6 та мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар кўриб чиқилган.
МЖтКга 2022 йил 3 август кунги қонун билан янги киритилган 215-7(прим7)-моддада, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, жумладан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлик учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган.
Маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари туман-шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, 1 тадани вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ва Республика банки бошқарма бошлиғи ҳисобланади.
Судлар ушбу мансабдор шахсларнинг 4 нафарига жарима жазосини тайинлаган бўлсалар, 2 нафарини МЖтКнинг 21-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликдан озод қилганлар.

25.04.202512:27
24.04.202510:34
Болалар боғчасида маиший буюмлар учун электрдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик ҳисобланмайди
Дастлабки тергов органи томонидан И.И. хусусий боғчада электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ташқари ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, “бир дона сув насоси, бир дона қўл бола иситгич, бир дона тефаль, бир дона музлатгич ва тўрт дона ёритгич”дан фойдаланиб келиб, 64.615.320 сўмлик эелектр энергиясини ўғирлаганликда, яъни ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланган (5 йилдан 8 йилгача ОМҚ назарда тутилган).
1-босқич судининг 2025 йил 28 март кунги ҳукми билан боғчада юқоридаги электр жиҳозлари орқали электр энергиясини ишлатганлик ўғрилик эмас, балки электрдан ноқонуний фойдаланиш деб топилган (ЖКнинг 185-2(прим2) моддаси 2-қисми: энг оғир жазо 1 йилгача ОМҚ ва енгилроқ бўлган бошқа муқобил жазолар ҳам назарда тутилган).
Ушбу жиноят иши ҳозирча апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган.
Адвокат сифатида биз судларнинг бундай амалиётини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Чунки, юридик шахс муайян тижорат фаолияти билан шуғуллансада, ўзининг ана шу тўғридан-тўғри фаолиятида эмас, балки электр ёки газдан маиший, масалан офис ёки бошқа хоналарни иситиш, совутиш, ёритиш каби мақсадларда ноқонуний фойдаланганлиги ўғрилик деб тавсифланмаслиги керак.
Тадбиркорлар электр энергияси ва табиий газдан бевосита ишлаб чиқариш жараёнларида, ўзларининг асосий тижорат фаолиятида ноқонуний фойдаланганларидагина ўғрилик жинояти учун белгиланган жазолар доирасида жавоб беришлари керак деб ҳисоблаймиз.

GENERALISSIMUS

21.04.202507:25
Судьялар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижасига кўра, уларнинг 45 фоизи ўзини мустақил судья деб ҳисобламаган бўлса, 12 фоизи бирон нарса дея олмайман, деб жавоб берган.
Босим, тазйиқ, таъсир ўтказиш ҳолатлари бўладими, деган саволга судьяларнинг 60 фоизи ҳа деб жавоб берган.
@generalissimo_marshal

15.04.202512:30
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ собиқ раиси Б.Эшмуратовга оид жиноят иши судда кўрилмоқда
Интернет тармоғида 2024 йил 19 сентябрь куни пайдо бўлган хабар орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖ собиқ раиси Б.Эшмуратовга нисбатан Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилганлиги маълум бўлган, бироқ бу ҳақда бирор маълумот эълон қилинмаган эди.
Суд мажлислари жадвалига кўра, Эшмуратов Баходир Бешимовични ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а, “в”, “г” бандлари (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари (Мансаб сохтакорлиги), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айблаш ҳақидаги жиноят иши ЖИБ Олмазор туман судида кўриб чиқилмоқда (судья А.Ж.Саидов).
Ушбу жиноят иши бўйича Б.Эшмуратовдан ташқари яна 27 нафар шахслар турли жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.
Б.Эшмуратов оғир жиноятларни содир этганликда айбланаётганлиги сабабли катта эҳтимол билан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган (бизнингча).

12.04.202506:37
Автобус йўлагида ҳаракатланган ҳайдовчилар учун алоҳида жавобгарлик белгиланди
Хабарингиз бор, "А" ҳарфи чизилган, алоҳида ажратилган тасмада ҳаракатланган ёки тўхтаб туриб, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит берган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилмоқда.
Яъни, МЖтКнинг 128-моддасига (ҳайдовчиларнинг йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги) кўра, ҳеч қандай сабабсиз мазкур тасмага ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар БҲМнинг 1 баравари (375.000 сўм), ажратилган тасмада сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар эса 128-6(прим6)-моддасига (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) кўра БҲМнинг 2 баравари миқдорида жаримага тортилмоқдалар.
МЖтКга 2025 йил 10 апрель кунги қонун билан янги киритилган 128-7(прим)-модда 1-қисмида, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан траснпорт воситаларининг ҳаракатланганлиги учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (375.000 сўм) жарима назарда тутилди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда эса, БҲМнинг 3 баравари (1.125.000 сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 109
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.