Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ибратдир дунё 🌙 avatar
Ибратдир дунё 🌙
Ибратдир дунё 🌙 avatar
Ибратдир дунё 🌙
10.05.202504:59
Ҳукмдор — бу қайиқ, халқ эса сув. Сув қайиқни кўтариб боради, бироқ у қайиқни ағдариши ҳам мумкин.

©️ Сюнь Цзи, хитой файласуфи

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Суриш керакми!? Суриш керак!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
09.05.202512:59
"ЎҚИТУВЧИЛИКНИ ТАШЛАБ, БОШҚА ДАРОМАДИ ЯХШИРОҚ ИШ ҚИЛГИМ КЕЛАЯПТИ..."

Ойлик оласан-да, бошинг оғриб ўйлайсан, бу пулни нимага етказсам экан деб. Коммуналлар, кредит, ойлик тўланиши зарур бўлган тўловлардан ортган пулни қандай тақсимлаш ҳақида бош қотирасан.

Боланг ўсиб бораяпти, уст-боши кичрайиб қолади дарров ёки йиртилади, эскиради, нимадир егиси келади, ҳиқиллаб туради, айлангиси келади, ундан ташқари ҳар куни кундалик харажатлари учун пул бериб туриш керак. Истаганларини муҳайё қилишга имконинг етмайди.

Онангни йўқлагинг келади, нимадир обергинг, егиси келганини оғзига тутгинг келади, лекин чўнтагингдаги ҳисоб-китобли арзимаган пулингга қараб юрагинг эзилади.

Боланг оғрийди, ўзингни касаллик қийнайди йиллаб, лекин докторга боришга ўйланасан, имконинг етмайди, болаларимни олдида виждоним қийналади.

Аёлларга хос одатларни ҳам унутаяпман, чиройли кийиниш, зеб-зийнатлар ҳақида-ку орзу ҳам қилмай қўйганман, фақат борку, шу борини кийиб турай дейдиган бўлганман.

Болаларимга ҳам тинмай сабр қил, сабрли бўл дейишдан нарига ўтолмайман.

Даволаниш туфайли янаям харажатларни қисқартирдим, қарз бўлишга ҳам улгурдим.

Баъзида болам исён қилиб қолади, қачон бизни уйимиз битади, қачон меҳмон чақирамиз  биз ҳам, ўртоқларим ундоқ, бундоқ деб.

У куни банкда ишлайдиган бир танишим 14 млн ойлик оламан, мукофот пулларидан ташқари деди.
Мен олий тоифали ўқитувчи бўлиб, бу ойлик учун 4 ой ишлайман.

Сиз бир кун 6-7 ёшли гўдакка дарс ўтиб кўрганмисиз?
Бир болага ўргатиш, таълим-тарбия бериш қанчалар машаққатли эканлигини биласизми? Биз эса нечталаб болаларга меҳримизни, жонимизни, бор билимимизни берамиз, асабимиз, соғлигимизни сарфлаймиз.

Лекин оқибатда "Сизлар ойликни ошириш ҳақида эмас, таълим сифатини ошириш ҳақида ўйланглар" деган гап эшитамиз.

Бошқа соҳа ходимларидан қаеримиз кам? Меҳнатимиз шунақа арзимас баҳоланадими? Қандай қилиб шунча етишмовчиликлар ичида яшаётган одамдан натижа кутасиз?...

Гапирсанг гап кўп, юрак оғрийди фақат.
Юқори ойлик оладиган ўқитувчилар фоизи умумий ўқитувчиларнинг қанчасини ташкил этади? Нега ҳамманинг ойлиги бирдан оширилмайди?

Билмадим, одамни ишлагиси ҳам келмайди. Кетай десанг шунча меҳнат увол бўладими, деб ачинасан, кетмай десанг ҳар куни қаердан пул топсам деб бошинг оғрийди»

Замонавий латифа эсга тушади. Келин ўқитувчи эрига тана қилади: "Сиз мени алдаб уйлангансиз. Ойлигим 1000$ бўлади дегандингиз". Ўқитувчи эр: "Алданган фақат сен эмас, бизни ҳам алдашган".  

Ишқилиб вазири чиқиб, "Сен яхшилаб дарс ўт, кейин қўшимча дарс бер, ота-она кўнглидан чиқариб, баракасини ташлаб кетади", демаса бўлди.

Дилроз АБРАЕВА

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
08.05.202516:14
Фарзандлари тарбиясига лоқайд қараган миллатлар инқирозга маҳкумдир. Уларни бегона қўллар ва бегона маданиятга таслим этганлар ўзини йўқотишга маҳкумдир. Бугунги кунда тузумнинг юзи қоралари ҳисобланган ожизлар, золимлар, ароқхўрлар, бузуқлар, бангилар, исёнкорлар кечаги кунда тарбиясига бепарво қаралган болалардир.


Мубашшир Аҳмад

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
08.05.202501:59
Мактабдаги савол: Камолиддин, уй вазифаларидан қутулдингми?
❗️ Жавоб: Ўртоғимдан кўчириб олдим. Қутулдим.
Институтдаги савол: Абдумўмин, имтиҳонни топшириб қутулдингми?
❗️ Жавоб:  Домланинг машинасини ювиб "уч" қўйдириб олдим. Қутулдим.
Ишхонадаги савол:  Мулла Мирфаёз, ойлик олдингизми?
❗️ Жавоб:  Олдим. Битта тўрхалтани тўлдириб бозор қилдим. Қутулдим.
Кўчадаги савол: Холиқбой ота, бола-чақалардан қутулганмисиз?
❗️ Жавоб: Худога шукур, тўрт ўғилни уйлантириб, етти қизни чиқардим. Қутулдим.
Сўнгги савол: Ҳалим бува, қанисиз, қаердасиз?
❗️ Қабрдан овоз: Омонатимни топширдим болам, қутулдим.

Эркин Воҳидов


🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Унинг ташвиши эрта ҳақида эди, лекин у кеча ўлди...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
10.05.202504:44
Одамни синдириш учун кўп нарса керак эмас: қилаётган иши ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтира олсангиз, шунинг ўзи кифоя.


Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Қайта жіберілді:
СТОП ДИАБЕТ | НО ДИАБЕТ avatar
СТОП ДИАБЕТ | НО ДИАБЕТ
09.05.202514:29
❗️❗️❗️🎥🎥🎥🎥
САХАР касаллиги сабаб, қаттиқ оёқ оғриқларидан жудаям қийналган Тошкентдан Шоҳида холамиз билан суҳбатлашдик.

Очиқчасига хамма нарсани борича айтиб бердилар…

Видеони САХАР касаллиги билан оғриган яқинларингизга жўнатиб қўйинг

Батафсил маълумот учун:
☎️ +998555030505
☎️ +998(55)503-05-05

Ҳар куни телеграмда шифокор билан бепул овозли чат — сиз ҳам қўшилинг!

Telegram: https://t.me/qandli_diabet_muhokama
09.05.202512:39
Билмадим, нимага аксар Ўрта Осиё одамларида шунақа иллат бор экан-а!? Балки, ўтган асрларда бошидан кечирган очарчилик даври генигача кириб, кўзи очлик иллати шакллангандир. Нима бўлганда ҳам шунақа маданиятни шакллантиримиз керак. Текин экан деб, тиқиб ташламаслик керак. Барибир фойдаси бўлмайди. Қайтанга меъёридан ошгани заҳар!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Бу йигит ту́йида битта сўз учун бўлажак ҳотинини ўлдирди

Тўйда 430 дан ортиқ киши бор эди. Уларнинг тўйи энг чиройли ва хашаматли эди, аммо барчаси фожияли тугади ту́йда келин куёвнинг қулоғига бир гап айтди ва йигит шу вахтда келинни барчанинг кўз ўнгида ґазабланиб ўлдириб қўйди гап шундаки келин куёвнинг қулоғига...🫢
07.05.202516:04
Қушлар каби ҳавода учишни ўргандик. Балиқлар каби денгизларда сузишни ўргандик. Лекин, ҳозиргача ер юзида ака-укадек яшашни ўрганмадик.


Мартин Лютер Кинг

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Мияни қийнайдиган савол 😅

Яқинларга ташлаб, жавобни топишга уриниб кўринг!

Балки группадагилар билар жавобини )
Банан пўчоғини қайнатиб сувини ичинг. Фойдасини билиб ақлдан озишингиз аниқ❗️

5 йил олдин қишлоғимизга Бухоролик бир кампир кўчиб келганди. Янги қўшни деб 1 коса овқат олиб чиқсам, кампиршоҳ косани бўшатиб ичига банан пўчоғи солиб қайтариб берибди. Косани ичига тикилиб турганимни кўриб Бухоролик кампир нахотки сиз ҳам банан пўчоғини молларга берсангиз деб сўради. Ҳа албатта пўчоқни емасам керак десам, банан пўчоғини емаслик керак, уни қайнатиб ичиш керак деб бу усулни секингина қулоғимга пичирлаб айтиб берганди.

Куни кеча Бухоролик кампир вафот этибди. Бу сир ўзлари билан кетмасин, ёзиб олинг. Банан пўчоғини қайнатиб ичсангиз... Давоми👇
09.05.202513:07
КЕЧ ҚОЛДИМ ДЕМАНГ!

Қирқ яшар мактаб ўқитувчиси саратон хасталигигига чалинди. Шифокорлар узоғи 1 йил умрингиз қолди дейишди...

Ўқитувчини бир савол қийнарди: ўлганимдан кейин хотиним ва қизларим қандай кун кўради?

У инглиз тили ва адабиётидан дарс берарди, бестселлер бўладиган роман ёзиб, муаллифлик ҳуқуқини оиласига мерос қолдиришдан бошқа жўяли режа хаёлига келмади. Аввал умрида ҳеч асар ёзмаган бўлса ҳам, ҳозирги аҳволи ва қолган камгина вақти нуқтаи назаридан бошқа бирон бизнес бошлашга имкони ҳам йўқ эди. Хуллас, у роман ёза бошлади.

Мақсади юксак адабий дурдона яратиш эмас, шунчаки оммабоп асар ёзиш эди. Жон-жаҳди билан  киришди. Шу даражадаки, ҳаётини фақат бир йилу битта хонадан иборат деб тасаввур қилди. Ҳар куни асари устида ишлади, ҳеч нимани ўйламади: на касалини, на тузалишни. Муддат тугагунича ишни якунлай олса бас.

У бўлажак романи ўқувчиларини худди мактабдаги ўзининг ўқувчиларидек тасаввур қилди. Асари қаҳрамонларини ҳам ўқувчи болалардек деб билди, улардан илҳомланди, бутун ўқитувчилик тажрибаси давомида болалар билан бўлган мулоқоти, таъсирлари ва хулосаларидан фойдаланди.

Ўзига шартли равишда берилган йил ниҳоясига етар-етмас роман битди. Қаҳрамонимиз қўлёзмани нашриётга топшириб, шифокор қабулига борди. Шифокор эса рентген суратлари, қон таҳлиллари ва бошқа текширувлар натижаларини қайта-қайта кўриб, кўзларига ишонмади – саратон чекинганди! Бемор соғая бошлаганди.

Ўша ўқитувчи –  ҳозирда жаҳонга машҳур ёзувчи Энтони Бёрджес эди, унинг “Уйғотувчи апельсин” романи ҳақиқий бестселлер бўлди. Асар асосида кейинчалик Стенли Кубрик суратга олган фильм катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлди, ҳатто бир муддат тақиқлаб ҳам қўйилди
(бу бошқа тарих).

Бёрджес ўша романдан кейин  яна 50 дан ортиқ китоб ёзди. Бу ҳам камдек мусиқа ёза бошлади: 175 та мусиқа асари яратди! Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржерсга мусиқа буюртма қилган...

Ёзувчи мудҳиш ташхисдан кейин яна 34 йил яшади ва 1993 йилда ўпка саратонидан вафот этди (тақдир). Аммо бир саратондан бошқасигача у дунёга машҳур ижодкор бўлиб яшашга улгурди.

Ижод, севимли касб шундай – даволайди, юксалтиради. Ишга оёғингизни судраб келсангиз, истамай ишласангиз, ҳафсаласиз шуғуллансангиз – касб сизни емиради, ейди! Ҳар кимсага кўнглига ёққан касб билан шуғулланиш ва ундан манфаат кўриш бахти насиб этсин.

Қолаверса, ҳар биримизнинг ичимизда ҳали ўзимиз билмаган бир истеъдод мудраб ётган бўлиши мумкин.
Машҳур рассом Гоген 40 ёшидан кейин рассомчилик билан шуғуллана бошлаганини биласиз. Аслида ёш жуда шартли нарса, агар ўзингизда куч ва иқтидор сезсангиз, фаолият турини ўзгартириш учун 40-50-60 ёш ҳам кеч эмас!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Қиз фарзандингиз бўлса, асло мушук боқманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ⁉️

10 йил деганда Аллоҳ менга қиз фарзанд насиб этди. Уни роса эркалатиб катта қилдим. Қизим 4 ёшга тўлганда унга мушукча совға қилдим. Бир куни уйимизга отамни зиёрат қилиш учун 70 йиллик қадрдон шифокор дўсти келди. Қизим мушук билан ўйнаб ўтирганини кўриб, мушукни олиб кўчага отиб юборса бўладими?!
“Бу нима қилганингиз?” десам, отамнинг дўсти жахл билан сабабини тушунтира бошлади. Сабабини эшитиб, шокка тушиб қолдим. Дарҳол телефонни қўлимга олиб, қизи бор танишларимни огохлантирдим.

Отамнинг дўстининг айтишича: Қиз бола бор уйда мушук боқилса, қиз вояга етганда…
08.05.202513:29
Бу борлиқни Аллоҳ таоло шундай мувозанатда яратган. Агар арзимас бир зарра ўрнини йўқотса, бутун борлиқни барбод қилади...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Қайта жіберілді:
Нишондаги гаплар 🎯 avatar
Нишондаги гаплар 🎯
2002 ЙИЛДАГИ "ЗАКОВАТ"НИНГ ЭНГ ЗЎР САВОЛИ

Савол: нимага қизларнинг сочини 18 ёшгача майда қилиб ўришади, 18 ёшдан кейин ўришмайди?

Тўғри жавоб ✅
07.05.202504:29
Шунинг ортидан қувиб, умр ўтиб кетмоқда...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
09.05.202514:59
Инсон қадри...

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
#ибрат

Нима учун Ҳаж мавсумининг бошланиши олдидан Кисва юқорига кўтарилиб, Каъбанинг пастки қисми оқ мато билан ўралади? Чунки...

Ушбу маълумотни ўзингиз учун билиб олинг, жуда ҳам манфаатли!

Давомини ўқиш...
Кунларнинг саййиди Жума муборак бўлсин!

Қиёматнинг Жумасида ҳам бир-биримизни қутлаш насиб этсин, биродарим!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
08.05.202513:04
• Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
• Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
• Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
• Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
• Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
• Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
• Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
• Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Ўткир Ҳошимов

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Ғалаба қозонганидан кейин ўзининг биринчи нутқини сўзлаш учун саҳнага чиқиб, Бразилия Президенти Лула да Силва қўлида пойабзал кўтариб, оломонни ҳайратда қолдирди. У ўз нутқида шундай деди: "Бугун мен бу пойабзални шаҳар ҳокими томонидан совға сифатида қабул қилдим. Мен биламанки, у мен пойабзал тозаловчи бола бўлиб ишлаганимни, камбағал бўлганимни ва унинг ёки отасининг пойабзалини тозалаб қўйганлигимни эслашни хоҳламоқда. Давлат раҳбари сифатида пойабзал тозаловчи бўлганим катта шарафдир ва бу ўз халқини пулини ўғирлайдиган ўғри бўлишдан кўра яхшироқдир".

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
07.05.202504:04
ГАП ЙЎҒИДА ГАП

Сув булоқда – текин,
Дўконда – 3 минг сўм,
Стадионда – 5 минг сўм,
Самолётда – 10 минг сўм,
Саҳрода эса – бебаҳо!

Сизнинг ҳам баҳоингиз қаерда турганингизга боғлиқ!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 2 064
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.