Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
25.02.202518:14
24.02.202511:18
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ф.Абдурахимов Самарқанд вилоятида бўлиб, Президентнинг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи томонидан амалга ошириладиган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди.

Вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ масъуллари, туман (шаҳар)лар прокурорлари, ИИБ бошлиқлари ва вилоят мувофиқлаштирувчи штаб ишчи гуруҳига Қарор ижросини таъминлаш чора-тадбирларини жадаллаштириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, масъуллар Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, маҳалла еттилиги томонидан бажарилган ишлар ва мақсадли кўрсаткичлар ижроси бўйича камералаштириш жараёнлари билан танишиб, шаҳарда ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканидаги яратилган шароитлар ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202510:18
no comment|Қорақалпоғистон Республикасида электр энергиясидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва йўқотишларни бартараф қилиш борасидаги ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
22.02.202513:37
21.02.202513:10
no comment | Наманган вилояти прокуратураси томонидан энергия тежамкорлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
25.02.202518:14
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Бухоро шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, хизматга жалб қилинган ходимларга жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мазкур Қарор ижроси юзасидан прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг ҳисоботлари ва таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди. 

Таъкидлаш жоизка, бугунги кунда вилоятда Қарор ижроси бўйича “қизил тоифа”даги ва криминоген вазияти оғир маҳаллаларда шакллантирилган ишсизларнинг 685 нафарининг бандлиги таъминланган.

123 та жамоат транспортлари тўлиқ видео кузатув тизимлари билан жиҳозланган, маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга 1 339 та видеокузатув камералари ўрнатилган, кўп қаватли уйлар атрофига 93 та PTZ-камералари ўрнатилган, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 134 та юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералар ўрнатилган.

Шунингдек, маҳаллалардаги 2 670 та кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонлар Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан техник қўриқловига олинди, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига 71 та ташвиш тугмалари ўрнатилиши таъминланган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202511:18
24.02.202510:11
Президентнинг 23.12.2022 йилдаги Фармони ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 14 та ҳудудий ҳарбий прокуратуранинг Қуролли Кучларда қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишига масъул ходимлари иштирокида икки кунлик ўқув-амалий семинар ўтказилди.

“Прокурор назорати самарадорлигини янада ошириш ва фаолиятни такомиллаштириш борасидаги асосий вазифалар”га бағишланган ўқув йиғинида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қ.Исроилов, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Ш.Хўжақулов ҳамда таклиф этилган мутахассислар томонидан қурилиш соҳасида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва иқтисод қилинишини таъминлашга доир мавзуларда машғулотлар олиб борилди.

Сўнгра, электр энергияси ва табиий газ тежамкорлигини, ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бандлигини таъминлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ва бошқа шу каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Амалий машғулотларда эса Жамоат хавфсизлиги университетида амалга оширилаётган қурилиш-реконструкция ишлари қонунийлиги ва Миллий гвардия органлари томонидан жамоат тартибини сақлашга оид тадбирлар ижроси ўрганилди.

Жараёнлар Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тарихи музейи, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси музейи ва “Тергов полигони”да давом этди.

Якунида иштирокчиларнинг ўқув-амалий машғулотларда ўзлаштирган билим ва кўникмалари даражасини аниқлаш мақсадида улар синовдан ўтказилиб, натижалари баҳоланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
22.02.202511:56
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов шаҳар марказидаги  “Mastery stem school” номли ҳусусий мактаб фаолияти билан танишиб, мактабдаги таклиф ва муаммолар ўрганилган ҳолда ўқувчиларда замонавий билим кўникмаларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
21.02.202512:54
Навоий вилояти Кармана туманида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
19.02.202506:47
Тошкент вилоятида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
25.02.202515:50
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 24-25 февраль кунлари Бухоро вилоятида терговга қадар текширув ва тергов сифатини янада ошириш борасидаги ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Когон, Бухоро, Ромитан туманлари ва Когон шаҳар прокуратураларининг иш юритувидаги жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича терговга қадар текширув аҳволи, жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилишида жиноят-процессуал қонунчилик нормалари талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганишларда, ходимларнинг иш юритувидаги жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар, терговга қадар текширув ҳужжатларининг кўриб чиқилиши ҳамда дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказилишида жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига қатъий амал қилиниши, ижро интизомига риоя қилиниши, иш фаолиятида коррупция ҳолатларини олдини олиш борасида ҳамда тергов сифатини янада ошириш, айниқса ёш мутахассисларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириб бориш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202510:39
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев томонидан туман прокурорлари ҳамда масъул бўлим бошлиқлари билан спорт курашлари (эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши) бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида, ҳудудлардаги спорт мактабларида ташкил этилган спорт секциялари, спортчиларга яратилган шароитлар, мазкур спорт турларининг бугунги кундаги аҳволи, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида келгусида қилинадиган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман прокурорлари томонидан жойларда спорт қабулларини ташкил этиш, ёшларни спортга жалб этилишини янада кучайтириш, спорт курашларини ривожлантиришда масъулиятни ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда спорт курашлари мусобақаларини режа асосида ўтказишни ташкиллаштириш лозимлиги белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
no comment | Бухоро вилоятида экология хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
21.02.202512:46
Бош прокуратура раҳбариятининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
19.02.202506:23
Навоий вилоятида маҳкумларга касб-ҳунар эгаллаши ва билим олишлари учун шароитлар яратилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан жойларда ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
24.02.202510:30
Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
22.02.202513:37
Андижон вилояти прокурори бошчилигида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Пахтаобод туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 73 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 45 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 28 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
21.02.202513:10
no comment | Наманган вилоятида экология хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
21.02.202512:19
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, ноқонуний ҳолатларни фош этиш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлардаги трансформатор пунктлари, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
19.02.202506:15
Наманган вилоятидаги маҳаллалар обод бўлмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 88
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.