Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Банкирлар учун avatar
Банкирлар учун
Банкирлар учун avatar
Банкирлар учун
12.05.202505:48
🏦 Бугун Garant Bank ташкил этилганига 31 йил бўлди.

@bankirlaruchun ва @Bankxabar жамоаси ушбу сана муносабати билан банкнинг меҳнатсевар ва аҳил жамоасини чин қалбдан табриклайди!

Сизларга янада катта ютуқлар, барқарор ўсиш ва халқ манфаатларига хизмат қилишда муваффақият тилаймиз!

@bankirlaruchun
12.05.202504:50
🏦 "The Digital Banker" журнали томонидан ташкил этилган тақдирлаш маросимида "Ўзсаноатқурилишбанк" иккита глобал мукофот: кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш бўйича глобал мукофоти ("СМЕ Financier of the Year") ҳамда мижозларга инновацион мобил банкинг хизматлар кўрсатиш бўйича халқаро мукофоти (Outstanding Digital CX – Mobile Banking), шунингдек, яна қатор минтақавий ва миллий мукофотларга сазовор бўлди.

@bankirlaruchun
10.05.202507:57
Наманган банк тизими фидоийларига бағишланган видеолавҳа — ҳақиқий эътироф намунаси!
(1973–2025)

Наманган вилоятидаги банк тизимида содиқлик ва фидокорлик билан меҳнат қилган инсонлар ҳақида тайёрланган ушбу видеолавҳа — ҳақиқий эътироф намунаси бўлибди.

Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси томонидан тайёрланган бу видеоролик қалбни тўлқинлантиради. Ҳар бир кадр, ҳар бир исм ортида — бутун ҳаётини банк соҳасига бағишлаган инсонларнинг ҳаётий йўли, садоқати ва хизматлари гавдаланади.

Улар фақат ўтмиш ифтихори эмас, балки бугунги ютуқларимиз пойдевори, келажак авлод учун илҳом манбаидир.

Шундай эзгу ташаббуслар давомли бўлсин!

Бошқа ҳудудий бош бошқармаларни ҳам ана шундай тарихий ва қадрлаш руҳидаги видеоларни тайёрлашга даъват этамиз.

Банк тизими фидоийларини эслатиб туриш — уларнинг номларини абадий қилиш демакдир.

@bankirlaruchun
🏦 Асакабанкда Фидокорлик унутилмас экан...

Кеча Asakabank'да гувоҳи бўлган манзара мени тўлқинлантирди. Хотира ва қадрлаш куни арафасида банкда узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилган, ҳозирда эса нафақада бўлган азиз устозлар учун жуда самимий ва меҳрли учрашув ташкил этилибди.

❤️ Ишонаманки, бу фақат тадбир эмасди. Бу — қадрлаш, инсон меҳнатига, тажрибасига, ўтган умрга ҳурмат ифодаси эди. Ҳар бир меҳмонга кўрсатилган эътибор, илтифот, самимият — мени ҳайратга солди.

Банкнинг Asaka Tower биносида ўтказилган экскурсиятдан тортиб, янги иш жараёнлари билан танишув, ёш ходимлар билан самимий мулоқот — барчаси фахрийларни жуда хурсанд қилибди. Улар том маънода “бугунги Asakabank билан фахрланиш мумкин” деган фикрга боришгани аниқ.

Энг таъсирли жиҳати — меҳнат қадрини танийдиган ва ўтмишга ҳурмат билан қарайдиган жамоанинг борлиги.

🏦 Asakabank – нафақат молиявий барқарорлик, балки инсон қадрига бўлган юксак муносабат билан ҳам барчага намуна.

@bankirlaruchun
08.05.202515:43
Опа тинмас экан а?

@bankirlaruchun
Шу иловаларни кўп ишлатарканман:)

@bankirlaruchun
12.05.202505:45
12.05.202504:48
🏦 "Агробанк" АТБнинг Ғиждувон, Жондор, Қоракўл ва Пешку филиаллари филиаллари томонидан ўрнатилган банкоматларда ҳамда ушбу филиаллар чакана кассаси тўлов терминалларида техник профилактика ишлари олиб борилаётганлиги сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилади.

@bankirlaruchun
09.05.202513:01
“Ие, доллардами?”

Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига 10 минг доллар мукофот пулини топширишди.

@bankirlaruchun
🤣🫢

@bankirlaruchun
TBC Uzbekistan 2025 йилнинг биринчи чораги якунларини эълон қилди

Операцион даромад — 744 млрд сўм

Кредит портфели — 10,047 трлн сўм (+121%)

Жисмоний шахслар депозитлари — 5,7 трлн сўм (+85%)

Экотизим фойдаланувчилари — 19,7 млн, шундан 6,1 млн ойлик фаол фойдаланувчи

Асосий воқеалардан — TBC Digital бошқарув компаниясининг ташкил этилиши, кичик ва ўрта бизнес сегментига чиқиш, янги маҳсулотлар ўсиши ва мижозлар хизматида сунъий интеллектни жорий этиш.

Ника Курдиани, TBC Uzbekistan’нинг CEO:

“Биз йилни ишонч билан бошлаб, иккинчи чоракда ва ундан кейин хам ўсишда давом этамиз, бозорга янада кўпроқ янги маҳсулотларни тақдим этишни режалаштирганмиз, бу эса минтақадаги етакчи рақамли банкнинг экотизими сифатидаги мавқеимизни янада мустаҳкамлаш имконини беради”.
08.05.202512:20
12.05.202505:40
Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

📎 Қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: https://regulation.adliya.uz/project/6294/12680?contentLang=oz

@bankirlaruchun
12.05.202504:18
🏦2025 йил 19 майдан бошлаб Ўзбекистон Миллий банки янги инвестиция маҳсулоти – "Олтин омонат"ни ишга туширмоқда.

"Олтин омонат" - бу олтин сотиб олиш учун махсус банк ҳисобрақами бўлиб, оддий банк омонатларига ўхшайди, бироқ унда пул мабағлари ўрнига нақдсиз кўринишдаги олтин сақланади ва унинг миқдори граммларда ифодаланади.

@bankirlaruchun
😎

@bankirlaruchun
9 май куни Қозоғистонда Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган юбилей банкнотаси муомалага чиқарилади

1000 тенгелик банкнот 5 млн нусхада чиқарилади.

Банкнотнинг олд томонида 28 панфилов гвардиячилари номидаги боғдаги шон-шуҳрат ёдгорлиги, орқа томонида уруш давридаги архив фотосуратлари парчалари ва “Ватан уруши” ордени тасвири туширилган Қозоғистон харитаси тасвирланган.

@bankirlaruchun
08.05.202513:31
Табибимнинг ўзи бемор:)

@bankirlaruchun
08.05.202512:20
Уже курс Ўзмиллийбанк сайтига чиқибди.

Айтишларича, шу ҳафта мобил иловада ҳам ишга тушар экан.

@bankirlaruchun
Жойылды12.05.202504:25
11.05.202515:58
Реал ва Барса ўйини қўпол жангга айланяпти...

Шу ўйинни кўриб, кўз олдимга ўзимизни иккита банк келди. Худди Реал ва Барсадек доимий рақиблар-дек булар!

Иккаласини номини учта ҳарф билан ёзса ҳам бўлаверади, лекин айтмайман...🫢

Ким тушунди — реакцияни босиб қўясиз😉

Ким тушунмади — пост остида изоҳда сўраб олиш мумкин! 😁

@bankirlaruchun
🏦 БРБнинг "Менинг бизнесим" иловасини бутун Ўзбекистон ҳис қилибдию)

23 апрель куни Бизнесни ривожлантириш банки томонидан тақдим этилган “Менинг бизнесим” иловаси қисқа фурсат ичида бутун юртда қизиқиш уйғотди ва App Store’да 1-ўринга чиқди!

@bankirlaruchun
08.05.202515:56
Марказий банкининг "Электрон факторинг платформаларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда уларни IT-аудитидан ўтказиш бўйича минимал талаблар" тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

@bankirlaruchun
🏦 ЎзСҚБ босинглар👍💪

Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик Президентимизнинг "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Ҳужжат, энг аввало, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама ривожлантириш, молиявий саводхонлигини ошириш ва турли муаммоларга дуч келаётган бизнес субъектларини манзилли қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Ўзбекистонни биринчи банкида барбир😉

@bankirlaruchun
08.05.202512:17
🏦 Айтишларича, Асакабанк Араб давлатлари банклари консорциумидан 300 млн АҚШ доллари эквивалентида маблағ жалб қилибди.

Банк кеча Халқаро Ислом савдо молия корпорациясидан (ITFC) ҳам 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилган эди.

@bankirlaruchun
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 125
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.