Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Qashqadaryo 24/7 avatar
Qashqadaryo 24/7
Qashqadaryo 24/7 avatar
Qashqadaryo 24/7
26.02.202518:33
Алоқабанк томонидан ёшлар учун имтиёзли кредит

“Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳасига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритувчи ёшларга ҳамда тасъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахсларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалар учун:
Имтиёзли давр - асосий қарздан 2 йилгача
Кредит муддати – 7 йилгача
Кредит миқдори – 5 млрд сўмгача
Кредит мақсади - ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини сотиб олишга, қурилиш ишларини амалга ошириш, асосий воситалар сотиб олиш, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил қилишга ҳамда таълим хизматларини ташкил қилиш учун.

https://t.me/qarshiliklar
25.02.202515:48
Тайинлов

Муродов Ғолиб Неъматович - Муборак тумани ҳокими.

Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

https://t.me/qarshiliklar
25.02.202510:44
😎😎😎😎😎😎😎

#bolalar_ozuqasi #gigiyenik_vositalar

‼️ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 ning “Bolalar ozuqasi va gigiyenik vositalar” bo’limidan aql bovar qilmas narxdagi 🔤🔤🔤 1️⃣0️⃣ mahsulotlar bilan tanishing 😍

✅ Ushbu narxlarda 25-fevraldan 7-mart sanasiga qadar xarid qilish imkoniyatiga egasiz 🔥

📍Manzil: Qarshi shahri, Komilon MFY. Tupxona ko’chasi 5 uy
Mo’ljal: Asia alliance bank binosi yonida

🧸 o’yinchoqlar
💵 1% KESHBEK
☎️ +998991206464
🌐 Telegram 🌐 Instagram 📲 YouTube
25.02.202508:00
Шаҳрисабз шаҳри МФЙ ҳудудларидан бўш ер майдонлари аукционга чиқарилади.

https://t.me/qarshiliklar
24.02.202511:20
Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

2025-йил 1-мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;


реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.


https://t.me/qarshiliklar
Яккабоғ туманининг «Нурли йўл» маҳалласи ҳудудида замонавий стадион қуриш учун ер майдони ажратилади

Яккабоғ тумани “Нурли йўл“ маҳалла фуқаролар йиғинига “Нурли йўл“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан туман ҳокимлиги захира ер фондида турган, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,24 гектар ер майдони замонавий стадион қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилсин - вилоят ҳокими М.Азимов қарори.


https://t.me/qarshiliklar
26.02.202517:05
Педагоглар учун яхши хабар: вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазир жамғармаси:

⁃ эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.

Малака тоифа синовлари:

⁃ педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.

Яна бир янгилик! Энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.

https://t.me/qarshiliklar
Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

https://t.me/qarshiliklar
25.02.202510:02
Қашқадарё вилоятидаги ҳокимлар Косон туманида.

Қашқадарёда Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусида республика кўргазмали семинари ўтказилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
25.02.202507:11
Қаршида яхшигина қор ёғяпти.

https://t.me/qarshiliklar
23.02.202505:55
Уй-жойга муҳтож, ўта оғир аҳволдаги фуқароларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўриладиган бўлди.

Жорий йилнинг 22-феврал куни Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Асланов ҳамда Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов ҳамкорлигида Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙ Машъал массивида сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу сайёр қабул давомида фуқаролардан келиб тушган кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топди.

Жумладан:


“Машъал“ массивининг ички йўлларидаги таъмирталаб жойлар таъмирланадиган бўлди.

Маҳаллада болалар майдончаси қуриш режалаштирилди.

Маҳалладаги тиббиёт пункти таъмирланиб, кенгайтирилиши келишиб олинди.

Маҳаллага кириш йўли четида мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Ҳашар йўли билан атроф-муҳит чиқиндилардан тозаланди.

Маҳаллада чиқиндихоналар қуриш чоралари кўрилди.

Кўплаб фуқаролар бандлиги таъминланадиган бўлди.

Ўзини-ўзи банд қилиш ниятида тадбиркорлик билан шуғилланиш ниятидаги ёшлар учун зарур жиҳозлар олиб бериладиган бўлди.

Уй-жойга муҳтож, ўта оғир аҳволдаги фуқароларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўриладиган бўлди.

https://t.me/qarshiliklar
Муротжон Азимов “Қарши - Шаҳрисабз” темир йўли бўйида ўрганишлар олиб бораётган экан.

https://t.me/qarshiliklar
26.02.202509:35
Ободонлаштириш ходимлари меҳнатини қадрлайлик

Ҳозиргина Қарши шаҳрининг Ислом Каримов кўчасидаги бекатлардан бирида тадбиркорлик билан шуғулланувчи тадбиркорнинг сигаретани чекиб, кўчага ташлаган пайти шаҳар ҳокими буни кўриб қолиб, унга танбеҳ берганига гувоҳ бўлдим.

«Нимага атрофингни ўзингни тадбиркорлигингдан чиққан чиқиндидан тозаламайсан, чиқинди ташлайдиган 2 та урна ўрнатиш қийинми, 4 дона гул экишчи? Ободонлаштириш ходимлари сизга қул эмас», дея тадбиркорга жон куйдириб тушунтирди шаҳар ҳокими.

Биз ҳам минг марта ёзганмиз. Қарши шаҳри бизнинг уйимиз. Уни озода сақлаш нафақат Ободонлаштириш ходимларини иши, биз ва шаҳар меҳмонларини ҳам вазифасига киради. Бор йўғи қиладиган ишимиз, чиқиндини кўчага ташламаслик. Бу катта фаросат ва машаққат талаб қиладиган иш эмас. Ободонлаштириш ходимлари меҳнатини ҳам қадрига етайлик.

https://t.me/qarshiliklar
25.02.202513:30
Нишон туманининг айрим жойларида ҳозирда ёғаётган қор қалинлиги 10 смга етибди

Тепадан берганига етмайди барибир, беминнат. Бугун вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб ёғаётган қор тиллога тенг. Сабаби, эртанги ёзда тоғларга яхши қор турса сувга айланади бу. Сув омборларнинг сувлари сезиларли кўпаяди. Миллиардлаб сўмлик электр энергиямиз тежалади. Ёғаверсин қор, ҳафталаб ёғсин.

https://t.me/qarshiliklar
25.02.202509:36
💰 Орзу қилинган ҳаридларингиз учун 100 млн сўмгача!

InfinBANK’нинг InfinNasiya картасини расмийлаштиринг ва харидларни қисмларга бўлиб тўланг – пеня ва жарималарсиз!

📌 Картанинг имкониятлари:
12 ой бўлиб тўлаш
100 млн сумгача лимит
Фиксирланган устама – 1/3 қисми
Молиялаш муддати – 5 йил

📱 Картани 5 дақиқада расмийлаштиринг – InfinBANK иловасида!

🔗 Бугуннинг ўзида қулай харидларни амалга оширинг!
25.02.202504:55
Муротжон Азимов:

Бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик“, “Саховат“ ва “Мурувват“ уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун дастурхонлар ташкил этиш ҳамда турли хайрия тадбирлари амалга оширилсин.

https://t.me/qarshiliklar
23.02.202504:43
Муротжон Азимов Шаҳрисабз шаҳридаги кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди.

https://t.me/qarshiliklar
22.02.202505:13
#LIVE

Қарши шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
26.02.202504:06
❗️Қарши шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.

Қарши шаҳри бош режасининг лойиҳасида 2042 йилгача бўлган даврда Қарши шаҳрининг Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ҳудудига (7767 гектар) кенгайиши ҳисобга олинганлиги маълумот учун қабул қилинган.

https://t.me/qarshiliklar
25.02.202513:12
Қарши шаҳри ҳудудлари бўйлаб айни дамда лайлак қор ёғмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
Тайинлов

Пирназаров Сардор Панжиевич - Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасига бошлиқ этиб тайинланди.

https://t.me/qarshiliklar
25.02.202503:18
Қашқадарё вилояти судлари судьялари, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида "Коррупция - жамият учун хавфли иллат" деб номлаган учрашув ташкил этилди.

https://t.me/qarshiliklar
23.02.202504:33
Вилоят ҳокимлиги ҳузурида «Қишлоқ хўжалиги ерларини хорижий инвесторларга ижарага бериш маркази» давлат муассаси ташкил этилади.

Ташкилий тузилмаси (структураси) расмда илова қилинган.

https://t.me/qarshiliklar
21.02.202514:43
ЭРТАГА КОСОН ТУМАНИНИНГ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ!

Юқори босимли газ қувурида ўрнатилган фильтрни тозалаш мақсадида 2025-йилнинг 22-февраль куни (эртага) соат 09:00 дан 18:00 га қадар туманнинг “Янгиобод“, “Аралиқ“, “Сарипул“, “Равот“, “Регзор“, “Жиззалик“, “Ўрта оброн“, “Қуйи оброн“, “Нартибаланд“, “Бойғунди“, “Месит“, “Қуйибоғ“, “Машъал“, “Арабхона“, “Муғжагул“, “Нартичуқур“, “Истиқбол“ ҳамда “Навбаҳор“ (4м/т) маҳалласидаги 9147 хонадон ҳамда юқоридаги ҳудудларда жойлашган 95 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

https://t.me/qarshiliklar
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 231
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.