Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿 avatar
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿 avatar
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
Период
Қаралым саны

Цитаталар

Хабарламалар
Репосттарды жасыру
💲Сув хўжалиги вазирлиги 2025 йил 6 январ куни тўғридан-тўғри шартнома тузди:

📍 Қанча: 48,1 млрд. сўм;
📍 Ким билан: Sany;
📍 Мақсад: экскаватор сотиб олиш.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
17.02.202506:47
❗️«Коррупцион шоу»

Самарқандда электр ва газ корхоналарининг “коррупциявий жиноятларни содир этганликда айбланган” 7 нафар ходими йиғилишнинг ўзида эҳтиёт чорасида қамоққа олиниб, кишанлар билан олиб чиқиб кетилибди.

"Жорий йил 14-феврал куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупсион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупсиясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари Самарқанд вилояти ҳамда туманлар ва шаҳарлар филиаллари ходимлари, шунингдек, бошқа масъуллар иштирок этди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупсиявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди." дейилади хабарда


Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
16.02.202518:36
Бундан уч йил олдин эълон қилинган айрим бир постлар ҳақида:

2022 йилнинг 10-ноябрида каналимизда ажойиб 👉битта постни эълон қилгандим, яна бир эслатиб қўйгим келди.

Энг катта наҳангларга тааллуқли пост эди у ва халиям ўз кучида.

Мана бу👉постда ўзимнинг шахсий фикримни билдирганман, ва бу
👉фикрим халиям ўзгармаган..

Биз, яъни ANTIKORRUPSIYA ОАВ вакиллари бюджетдан бир тийин ҳам олмасдан тизимдаги қинғирликларни аниқлаяпмиз, аммо фаолияти учун катта-катта ваколатлар берилган ва хизмати учун бюджетдан миллиардлаб маблағлар ажратилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар нимага бу жиноятларни фош қилмаяпти? Арзимаган хато қилса дарров судга бериб, жарима ёки қисқа муддатли маъмурий қамоққа тиқишни ўзига касб қилиб олганларга тилагимиз шуки «топганларинг халолинг бўлсин»...

🦅 ANTIKORRUPSIYA
16.02.202510:48
#бюджет2025

Сирдарё вилояти ҳокимлигига давлат бюджетидан 2025 йилда ажратилган маблағ миқдори:

✅ 2,6 трлн. сўм.

#Сирдарё

🦅 ANTIKORRUPSIYA
14.02.202516:24
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАН МУРОЖААТ ТАҲРИРСИЗ ЭЪЛОН ҚИЛИНМОҚДА
Қайсидир тадбиркор нимадир қурмоқчидирда!
Экологияга келсак улар ҳам улуш олгани аниқ, бўлмаса чора кўриларди. Абутайиф Хукандий. 51. МФЙ да булаётган холат. 2025 й 13 февралда бошланган


Тегишли органлар томонидан ўрганиб чиқилишини ва расмий муносабат билдирилишини сўраймиз.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
14.02.202515:12
💲Бухоро вилояти ҳокими 2025 йил 30 январ куни жами 2,9 млрд сўм пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:

📍 минифутбол, волейбол, стритбол, бадминтон, стол тенниси, енгил атлетика, воркаут, кураш, шахмат ҳамда имконияти чекланган ёшлар ўртасида адаптив спорт турлари пара минифутбол, пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” вилоят босқичи совриндорларини тақдирлаш учун 797 млн. сўм;
📍вилоятда ўтказилган ижтимоий-маданий тадбирлар, расмий меҳмонларни кутиб олиш ҳамда кутилмаган харажатларни қоплаш учун 2,1 млрд. сўм.

#Бухоро

🦅 ANTIKORRUPSIYA
#ҲАЁЛИМДАН_ЎТАЁТГАНЛАРИ

Дўстим Кабул Дусовни қамашди, суд залида унга қараб ҳаёлимдан нималар ўтмади, дейсиз?🤦🏻‍♂️

Ёшлигимиз, беғуборлигимиз, шўхлигимиз, завқли кунларимиз...

Қобил Дусов суд жараёнларида судьяга бир савол берди,
- Амалдорлар ижтимоий тармоқларда оғзига келган хақоратли сўзлар билан ходимларини ҳақорат қилиб бутун дунёга шарманда бўлади, лекин бир оғиз узр билан ёки арзимаган жарима билан қутилиб қолишади. Мен ҳам шундай имкониятдан фойдалансам бўладими, - деди.
Ҳамма бевосита судьяга қаради, афсуски судья жим, жавоб эса йўқ!!!

Эх дўстим Дусов, бундай имтиёзлар фақатгини каттаконларга бор, сен билан биз эса фақир кишилармиз. Шундай фақирмизки, оддий ўзимиз каби одамларни, қийналган аҳолини, жафокаш ўқитувчиларни манфаатини ҳамда таълимни химоя қилиб юрган бир танқидчилар халос...
Сабр қил дўстим, бу бошга тушган кунлар ҳам ўтар, лекин фидоийлигингни хаққини ҳеч ким адо этолмайди, ишон!!!

Ушбу сурат олинганига ҳам ўн беш йил бўлибди. Ўшанда биз ёш эдик...

Жаҳонгир Тўлаганов

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
17.02.202506:12
#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан

Ҳикмат излаганга – ҳикматдир дунё

Кимгадир - эслатма, кимгадир - ибрат.
🦅 ANTIKORRUPSIYA
16.02.202516:57
"МАФИЯ ВА КОРРУПЦИЯ" - ТАРИХЧИ ВА МУРАББИЙ ИХТИЁР ЕСОНОВ ДЎСТИМ БИЛАН УШБУ МАВЗУДГИ СУХБАТИМИЗ.
ФАҚАТ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЛАР( АҚЛ ТАФАККУРЛИЛАР) УЧУН. (Олди қочди ишқибозларига қизиқ эмас ва уларни кўришлари шарт эмас) СУХБАТЛАРИМИЗНИ АЛБАТТА ТОМОША ҚИЛИНГ. СИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ КУЗАТИНГ, ЎРГАНИНГ ВА ФОЙДАЛАНИНГ!
https://www.youtube.com/watch?v=G4hUbAgmRnU

**********
"MAFIYA VA KORRUPSIYA" - TARIXCHI VA MURABBIY IXTIYOR ESONOV DO'STIM BILAN USHBU MAVZUDGI SUXBATIMIZ
FAQAT INTELLEKTUALLAR( AQL TAFAKKURLILAR) UCHUN.(Oldi qochdi ishqibozlariga qiziq emas va ularni ko'rishlari shart emas) suxbatlarimizni albatta tomosha qiling.SIZ UCHUN FOYDALI MA'LUMOTLARNI KUZATING, O'RGANING VA FOYDALANING!

https://www.youtube.com/watch?v=G4hUbAgmRnU

*************
"МАФИЯ И КОРРУПЦИЯ" - С ИСТОРИКОМ И УЧИТЕЛЕМ И ДРОГОМ ИХТИЕР ЭСАНОВЫМ БЕСЕДОВАЛИ НА ЭТУ ТЕМУ. БУДЕТ ИНТЕРЕСНО
ТОЛЬКО ДЛЯ ИНТЕЛЛЕКТУАЛАМ И МЫСЛИТЕЛЯЩИМ.(Любителям низкопробных видео не будет интересно, проходите мимо) СМОРТИТЕ ИЗУЧАЙТЕ И ИСПОЛЬЗУЙТЕ ПОЛЕЗНУЮ ДЛЯ ВАС ИНФОРМАЦИЮ!

https://www.youtube.com/watch?v=G4hUbAgmRnU
14.02.202517:16
Маҳаллалар йириклаштирилади, яъни бир нечтаси биттага бирлаштирилади

2025 йил май ойида маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтиши олдидан уларнинг ваколати 5 йилга узайтирилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда маҳаллалар йириклашуви бўлади, яъни бир неча маҳаллалар биттага бирлаштирилади. Бунинг натижасида, штатлар қисқариши ва бюджет харажатлари камайиши кутилмоқда.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
14.02.202515:58
Тошкент шахар хокимини қабулига кириш "ПРОБЛЕМА"

Obuna bo'ling
👇👇👇👇👇👇👇👇
🦅ANTIKORRUPSIYA
14.02.202515:11
#бюджет2025

Самарқанд вилояти ҳокимлигига давлат бюджетидан 2025 йилда ажратилган маблағ миқдори:

✅ 8 трлн. сўм.

#Самарқанд

🦅 ANTIKORRUPSIYA
⭐️Олмалиқдаги колониядан маҳкум ўлиги чиққани айтилмоқда

ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 яшар маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққан. Бу ҳақда Эзгулик жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ёзмоқда.

Фарғона шаҳрининг Темурмалик кўчасида яшовчи Нигора Қамбаровнинг айтишича, у ўғли Муҳаммадқодир билан шу йилнинг 26—28-январь кунлари узоқ муддатли учрашувларда бўлган.

Муҳаммадқодир спортнинг ушу йўналишида халқаро турнирлар ғолиби, болалигидан мазкур спорт тури билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, унда бирор ёндош касалликлар кузатилмаган. Нигора опа безориликда айбланиб, 3 йилга қамалган ёлғиз ўғлининг шу йил августида манзил колонияга чиқиши, келин қидирганини айтади.

Аммо колония маъмуриятининг таъкидича, 14-февраль куни Муҳаммадқодирда микард инфарки ва панкреатитнинг оғир формаси кузатилиши оқибатида вафот этган.

Онахонга сабр тилайман, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари холис ва одилона ўтказилишини сўрайман. Ҳар ҳолда, марҳум кимнингдир фарзанди ва инсон.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
16.02.202516:51
🤩Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида 56 гектар майдонга Галофит ўсимликлари ботаника боғи ташкил этилади.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
14.02.202516:57
Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган аёл узр сўраб чиқди

Бир муддат олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда ўқувчилардан бирининг яқин қариндоши ўқитувчини калтаклагани айтилган видео тасвир тарқалган эди.

Расмий маълумотга кўра, ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ва тегишли чора кўрилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса «бундай ҳолатларни кескин қоралашини ва доимо муросасиз муносабатда бўлишини» билдирган.

Вазирлик тарқатган видеотасвирда эса зўравон фуқаро жамоатчиликдан узр сўраган.

Турқи менга ёқмади тўғриси

🦅 ANTIKORRUPSIYA
14.02.202515:53
Ақлли гаплар.

Хулоса қилинг!!!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
💲Ички ишлар вазирлиги 2025 йил 20 январ куни тўғридан-тўғри шартнома тузди:

📍 Қанча: 574 млн. сўм;
📍 Ким билан: SAIPRO GROUP МЧЖ;
📍 Мақсад: "Санта Клаус қишлоғи" номли театрлаштирилган томоша учун 1000 дона чипта сотиб олиш.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
17.02.202513:42
Жаҳонгир Тўлаганов в прямом эфире!
https://youtube.com/live/Qdlw-r4ROAo?si=gfOygf84SRWtPK4o
17.02.202504:20
РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Элликқалъа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан гилам сотиб олиш учун эълон қилинган (https://etender.uzex.uz/lot/412817) танлов бўйича берилган мақола юзасидан қуйилагиларни маълум қиламиз.
2025 йил 7-февралдан 14-феврал кунлари оралиғида №25110012412817 лот орқали биржа савдосига энг яхши таклифларни танлаш йўли билан гилам сотиб олиш учун танлов эълон қилинган. Эълон бўйича танловда «ELEKTRON SAWDO» ва «BOSTAN MEGA STROY» МЧЖлар иштирок этган. «ELEKTRON SAWDO» МЧЖ танлов ғолиби деб топилган. Ўтказилган танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган ташкилот билан шартнома тузилмаганлигини ва танлов баённомаси 2025 йил 19-феврал санасига қадар муҳокамага қўйилганлигини маълум қиламиз.

Элликқалъа туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими.
16.02.202513:20
Адвокат танлашда нималарга эътибор қаратиш керак?

Aйрим адвокатлар судья билан яхшиман, прокурор билан зўрман деб инсонларни алдашяпти. Эҳтиёт бўлинг!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
ФИРИБГАРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎЛИ

Хурматли талабалар!
Сизда шундай холат бўлганми?

Сиз ўқишга топшириш учун консалтинг фирмалардан ёрдам сўрасангиз, улар «мен Сиз айтган университетда ишлайман» деб ўзини илиқ таништиради☝️

Кейин ишонарли бўлиши учун Сиз билан шартномалар тузади🤝

Кейин эса «университетдан☎️ телефон қилишди тўлов қиларкансиз» дейди🙏

Қанча сумма? деса, «шартномада кўрсатилган 7 миллион сўм дейди» 7 миллион сўм контрактимга ўтадими деса «ХА» дейди! 💯

Сиз ўқишга топширишингиз учун, улар Сизга хеч қандай билим кўникмалар бермайди!

Кейин Сиз университетга борганингизда «контракт пулини тўланг» дейди☝️
Мен тўлаганманку десангиз «пулингиз тушмади, текшириб кўринг дейди».

Кейин Сиз консалтинг фирмага борганингизда Сиз билан гаплашган ходим🏃ишдан бўшаган бўлади ёки улар офисини ёпиб, кўчиб кетган бўлади. Телефонларини алмаштириб ташлайди!

Уларни топган тақдирингизда ҳам «Сизга консалтинг маслаҳат берганмиз, шунинг учун пул тўлагансиз шартномага қўл қўйгансиз, норози бўлсангиз фуқаролик судига беринг» дейди. Сиз фуқаролик судига берган тақдирингизда ҳам...
Судда ютқазиш эҳтимоли баланд бўлади. Чунки ўртада шартнома мавжуд!
Лекин қонунчиликда ундайларга ҳам жавобгарлик бор.

Қандай қилиб дейсизми?
Бу хақида бу жойда айтолмайман, агар айтиб қўйсам, фирибгарлар шунга қарши тайёрланиб қолиши мумкин!
Агарда кимда шундай холат бўлган бўлса, комментарияга ёзинг ёки менга мурожаат қилинг!
Хурмат билан Дуйсенов А.
+99899-956-7171
👇👇👇👇👇👇👇👇
🦅 ANTIKORRUPSIYA
Салласини деса калласини олади. Лой устидан ажойиб қилиб асфальт ётқизишмоқда. Эртага шу жойлар яна катталашиб яма ҳосил қиладими? Агарда виждонан ишлаганимизда эди, ҳозирда Чирчиқ шаҳри анча юксалган бўлар эди... Welcome to city Yama.

Ҳолат Чирчиқ шаҳри

Obuna bo'ling
👇👇👇👇👇👇👇
🦅ANTIKORRUPSIYA
12.02.202512:48
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЧИНОЗ ТУМАНИДАН ВИДЕО-ФАКТЛАРГА АСОСЛАНГАН МУРОЖААТ ТАҲРИРСИЗ ЭЪЛОН ҚИЛИНМОҚДА

"Assalomu-alaykum xurmatli Antikorrupsiya OAV xodimlari. Sizlar tomoningizdan fuqaro murojaatiga ko'ra Toshkent viloyati, Chinoz tumanida "MCHJ" dexqon bozoridagi jiddiy muammolar e'lon qilingan edi. Bugungi kunda natijaga ko'ra ushbu bozorda natijalar quyidagicha. Toshkent viloyati xokimi Zoir Toirovich yaqin kunda Chinoz tumaniga tashrif buyurdilar. Bozor kopital ta'mir uchun yopildi va xozir ish qizg'in ketmoqda. Muammo bozor yopilgan bo'lsada, mumkin bo'lmagan joyda savdo qilishlari uchun 100% savdogarlarga ruxsat berib qo'yilgan. Mening fikrimcha bu yerda iqtisodiy jinoyatning isi kelmoqda. Iltimos sizdan ushbu video faktni e'lon qilib bersangiz. Zora iqtisodiy jinoyatning oldi olinib nazoratga olinsa. Iltimos shaxsimni sir tutishingizni so'rab qolaman."

Ушбу мурожаат тегишли органлар томонидан ўрганиб чиқилишини ва расмий муносабат билдирилишини сўраймиз.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 48
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.