Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
AzizUm Blogi avatar
AzizUm Blogi
AzizUm Blogi avatar
AzizUm Blogi
14.04.202515:23
Бу суҳбатни кўриб улгурдингизми?

https://youtu.be/VzNoWVt5K-M?si=NX0jePoI0xAxGsf4

Ҳалол савдо, шерикчилик ва ўзаро ишонч ҳақида Ҳасанхон Домла билан бўлган чуқур, ҳаётий суҳбатни эслайсизми?

Агар ҳали кўрмаган бўлсангиз – албатта вақт ажратинг.

Бу суҳбат сизга:

✔️ Ҳалол савдо нима дегани?

✔️ Шерикликда ишончни қандай сақлаш мумкин?

✔️ Қарз масаласида қандай адолатли ёндашув бор?

✔️ Ва энг асосийси – барака қаердан келади?

дегандек саволларга аниқ ва асосли жавоб беради.

Кўрган бўлсангиз – сизга энг таъсир қилган фикр қайси бўлди? Фикрларингизни комментарияда кутамиз.
21.02.202515:59
Нега одамлар бир-бири билан гаплаша олмайди?

Ҳамма бир-биридан норози.

Раҳбар – “Ходимлар ишни тушунмайди.”
Ходим – “Раҳбар нима кераклигини аниқ айтмайди.”
Мижоз — ваъда беради, лекин охирида бошқа гап чиқади.

Ҳамма норози, ҳамма гаплашяпти, лекин бир-бирини тушуняптими?

Муаммо қаерда?

— Гапириш – тушунтириш эмас. “Мана шу ишни қилиб қўй” – деб гапириш мумкин, лекин одам нима қилиш кераклигини англаганига кафолат йўқ.

— Тушуниш – ўзидан бошланади. Агар ходим топшириқни тушунмаса, балки унга нотўғри тушунтирилгандир? Агар мижоз шикоят қилса, эҳтимол, биз гапни нотўғри етказгандирмиз? Ҳар доим муаммони бошқада эмас, аввало ўзимизнинг тушунтиришимиз ва мулоқотимизда қидириш керак.

— Лафз – энг катта капитал. Агар одам бир марта гапида турмаса, у билан иккинчи марта ишлаш шарт эмас

Гап фақат мулоқотда эмас, инсонларнинг лафзида туришида ҳам. Агар ҳар ким ўз сўзида турса, масъулиятнни ҳис қилса, тушунмовчилик ҳам, низо ҳам камаяди. Чунки яхши тизим ҳам, тўғри жараён ҳам, инсон сўзига ишонса ва у сўзида турсагина ишлайди.

Сизда ҳам шундай вазиятлар бўлганми? Қандай ечим топгансиз? Фикрингиз қизиқ!
दिखाया गया 1 - 2 का 2
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।