26.04.202513:24
Андижон вилояти ҳокими Туркиялик инвестор билан 100 миллион долларлик шартномага имзо чекди.
Бобур шаҳридаги (Янги Андижондаги) 100 гектар ер майдонида замонавий кўп қаватли уйлар қурилади.
@investitsiya_andijon

से पुनः पोस्ट किया:
Шуҳрат Абдураҳмонов

21.02.202506:32
Андижонда республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида ташкил этилган семинарда қатнашган гуруҳлар вилоятимизнинг турли нуқталаридаги фаолиятлар билан юзлашди ва тажриба алмашди.
Саҳифа: @sh_abdurahmonov

18.03.202516:30
Андижонда яна бир замонавий мактаб ишга тушди
Хўжаобод туманида “Samo school” инглиз тилига чуқур ихтисослаштирилган хусусий мактаб фаолият юритмоқда.
3 миллион доллардан ортиқ маблағ эвазига ишга туширилган ушбу лойиҳада ўқувчи ёшлар учун энг замонавий шароитлар яратилган.

12.02.202515:36
Андижон фарзанди, буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги қарши олинмоқда.
Андижондаги барча меҳнат жамоалари, жумладан, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси меҳнат жамоаси буюк саркарда хотирасига чуқур эҳтиром қўрсатиб, шоҳ ва шоир қаламига мансуб бетакрор ғазаллар ила уни ёд этмоқдалар.
Саҳифа: @investitsiya_andijon

+2
06.03.202508:25
Андижон вилояти делегацияси
ҳамкорлик масалалари бўйича Францияда бўлди
Ўзбекистон Республикаси ва Франция ишбилармонлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудуднинг иқтисодий имкониятлари ва мавжуд инфраструктурадан келиб чиқиб, юқори технологик, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида 26 февраль - 2 март кунлари Андижон вилояти делегациясининг Францияга хизмат сафари бўлиб ўтди.
Андижон вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Илҳом Саьиров бошчилигидаги делегациямиз Париж шаҳрида икки томон ўртасида турли иқтисодиёт секторларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим музокаралар ва учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Париж халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида қатнашган вакилларимиз, “Total Energies” компанияси вакиллари билан учрашиб, Андижонда кичик гидроэлектростанциялар ташкил этиш бўйича бошланғич келишувга эришди. “Total Energies” компанияси вакиллари жори йилнинг апрель ойида вилоятимизга ташриф буюришлари режаларга киритилди.
Маълумот учун, “Total Energies” компанияси (аввалги номи “Total”) энергетика соҳасидаги етакчи глобал иштирокчилардан бири саналади. У ўз фаолиятини анъанавий нефть ва газ қазиб олишдан кенгроқ энергетик ечимлар спектрига, жумладан, янгиланувчи энергия манбалари ва барқарор ривожланишга ўзгартирган. Компания қуёш ва шамол энергияси, биоэнергетика соҳаларида, шунингдек газ ва электр энергияси секторида фаол лойиҳаларни ривожлантириб келмоқда.
Шунингдек, кўргазмада “Sodiaal” компанияси ва унинг шўъба компанияси бўлган “Yoplait” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Франциядаги энг йирик сут-саноат кооперативларидан ва Европадаги етакчилардан бири бўлган, аграр кооператив сифатида ташкил этилган “Sodiaal” ўз аъзо-фермерларидан сутни йиғиб, сут, пишлоқ, йогурт ва сутли ичимликлар каби кенг ассортиментдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашёнинг юқори сифатини таъминлайди. Компания билан Андижон вилоятида сутни қайта ишлаш ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш кластерини яратиш режалари муҳокама қилинди. Жорий йилнинг май ойида ушбу компания вакилларидан иборат делегациянинг вилоятимизга ташрифи режалаштириб олинди.
Сафар давомида вакилларимиз Париждаги савдо-саноат палатасида (Medef) ташкил этилган бизнес форумида иштирок этдилар. Форум доирасида турли соҳа вакиллари билан “G2B” форматидаги учрашувлар ўтказилди.
Хусусан “Ellipse Projects” компанияси билан тиббий инфратузилмани яхшилашга қаратилган замонавий соғломлаштириш клиникасини яратиш ташаббуси, “Groupe Ragni” компанияси билан кўчаларни ёритишда қуёш панелли лампаларни жорий қилиш режалари муҳокама қилинди. Ҳар икки ҳамкорларнинг яқин саналарда Андижонга ташрифи режаларга киритилди.
Ҳамкорлик масалаларидаги сафар якунлари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди, мазкур вазифалар ижрога қаратилди.

09.02.202517:24
Андижондаги саноат зоналарида бўш ер майдонлари мавжуд. Вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этади.
Мурожаат учун:
90-211-57-55
55-203-57-55
Саҳифа: @investitsiya_andijon
Мурожаат учун:
90-211-57-55
55-203-57-55
Саҳифа: @investitsiya_andijon
06.03.202508:25
दिखाया गया 1 - 7 का 7
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।